Glitserin-lik (Glycerin-lik) eritmasi 90 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1500 so'm)
Uchun ko‘rsatma Glitserin-lik (Glycerin-lik) eritmasi 90 ml (shisha)
Глицерол.
Суюқлик.
Дерматопротектор восита. АТХ коди: D11AX.
Осмотик, мойловчи ва хўлловчи таъсирларга эга.
Терига суртилганда уни хўллайди ва юмшатади. Тўғри ичакка киритилганда унинг шиллиқ қаватига енгил қитиқловчи таъсир кўрсатади, перистальтикани рефлектор рағбатлантиради, шу билан аҳлат массаларини чиқарилишига ёрдам беради. Ичга қабул қилинганида осмотик (дегидратацияловчи) таъсир кўрсатади, шунинг оқибатида мия шишини (ва, тегишлича, бош мия суяги ички босимини) камайишига, шунингдек кўз шишасимон танаси хажмини (ва, тегишлича, кўз ички босимини) пасайишига ёрдам беради.
Таъсир чўққисига 1-1,5 соатдан сўнг етади, таъсири давомийлиги 4-5 соат.
Глицерин қабул қилгандан кейин плазма осмоляр босимининг кўтарилиши тўқималардан суюқликни томирларга ўтишига ва шунинг оқибатида, юракка юкламани ортишига олиб келади.
Фармакокинетикаси
Ичга қабул қилинганидан кейин глицерин меъда-ичак йўлларидан енгил сўрилади ва асосан жигарда жадал метаболизмга учрайди (глюкоза, гликоген, ёғлар ҳосил бўлиши учун субстрат бўлиши мумкин).
Буйраклар орқали метаболитлар шаклида чиқарилади, шунингдек ўзгармаган шаклда хам чиқарилиши мумкин.
Сиртга - қуруқ терига парвариш қилиш учун.
Маҳаллий (per rectum) - турли сабабли қабзиятни даволаш (шу жумладан, одат тусига кирган, ёшга боғлиқ бўлган, харакат чекланиши оқибатидаги).
Ичга - офтальмологик операциялар олдидан ва операциядан сўнг қисқа муддатга шишасимон тана хажмини камайтириш ва кўз ички босимини пасайтириш учун ўткир глаукомани даволаш учун (ёрдамчи даволаш сифатида) шунингдек инсультда, жигар комасида, Рей синдромида мия шишини камайтириш учун қўллаш мумкин (ёрдамчи препарат сифатида, чунки бу касалликларни одатдаги даволаш таркибига кирмайди).
Сиртга - терига суртилади ва енгил харакатлар билан унга ишқаланади.
Маҳаллий- кунига 1 марта тўғри ичакка 2-5 мл клизма орқали юборилади, яхшиси эрталабки нонуштадан 15-20 минутдан кейин.
Ичга - бошланғич доза, 1 кг тана вазнига 1-1,5 г дан (2-3 мл) 50% сувли эритма шаклида (бир хил хажмдаги глицерин ва қайнатилиб совутилган ёки дистилланган сувни аралаштириб тайёрланади) буюрилади.
Кейинги қабул учун (агарда у зарур бўлса) 1 кг тана вазнига 0,5 г дан (1 мл 50% эритма) тавсия қилинади.
Сиртга қўлланганда терида ачишиш хисси бўлиши мумкин.
Узоқ муддат ректал қўлланилганида тўғри ичакни қўзғалиши ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Ичга қабул қилинганида бош оғриғи, кўнгил айнаш, қусиш, диарея, чанқоқлик, бош айланиши; юрак фаолияти кучсизланган беморларда - юрак аритмиялари, ўпка шиши, юрак етишмовчилиги; қандли диабетли беморларда - гипергликемия ва глюкозурия, жуда кам - ҳаёт учун хавфли бўлган гиперосмоляр гипергликемик кома бўлиши мумкин.
Ректал қўллаш учун - зўрайиш босқичидаги геморрой (бавосил), орқа тешик ёриқлари, тўғри ичакнинг яллиғланиш касалликлари ва хавфли ўсмалари; глицеринга бўлган юқори сезувчанлик.
Ичга қўллаш учун - қандли диабет (айниқса ўртача оғирликдаги ва оғир, узоқ давом этувчи), юрак фаолиятини кучсизланиши (шу жумладан миокард инфаркти ўтказилгандан кейин).
Буйрак ва жигар фаолияти бузилганда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Оғиз орқали қабул қилинганда 50% глицерин эритмасини мазасини яхшилаш учун, уни совутиб қабул қилиш тавсия этилади.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатмаслик лозим.
25 мл, 50 мл, 90 мл ва 100 мл дан флаконларда.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецептсиз.
«LEKINTERKAPS» МЧЖ,
Тошкент вил., Зангиота тумани, Қизғалдоқ ҚФЙ, Беруний кўчаси 1 уй,
тел.: (99895) 170 99 48
Ko`p so`raladigan savollar
Glitserin-lik (Glycerin-lik) eritmasi 90 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Glitserin-lik (Glycerin-lik) eritmasi 90 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Glitserin-lik (Glycerin-lik) eritmasi 90 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Glitserin-lik (Glycerin-lik) eritmasi 90 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Lekinterkaps hisoblanadi.