Metilurasil (Methyluracil) Nijfarm malhami mahalliy va tashqi foydalanish uchun 10%, har biri 25 g (naycha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 1800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Metilurasil (Methyluracil) Nijfarm malhami mahalliy va tashqi foydalanish uchun 10%, har biri 25 g (naycha)
1 г суртма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: диоксометилтетрагидропиримидин (метилурацил) - 100 мг;
ёрдамчи моддалар: вазелин - 450 мг, ланолин - 315 мг, тозаланган сув - 135 мг.
Сарғиш тусли оқдан то оч-сариқ ранглигача бўлган суртма.
Маҳаллий ва сиртга қўллаш учун суртма.
Тўқималар репарациясининг рағбатлантирувчиси.АТХ коди: D11АХ.
Анаболик ва антикатаболик фаолликка эга, хужайра регенерацияси жараёнларини тезлаштиради.
Суст битувчи жароҳатлар, куйишлар (термик, кимёвий, нурли), буллёз дерматитлар. Метилурацил профилактик мақсадларда радиосезгирлиги юқори бўлмаган ўсмаларни нурлантиришдаги тери реакцияларини олдини олиш учун, гениталий ўсмаларини нур терапияси ҳолида радиоэпителиитни камайтириш ва қин деворларининг кечки битишини (окклюзияси) камайтириш учун қўлланади.
Препаратга юқори сезувчанлик, жароҳатда грануляцияларни ортиқлиги.
Ҳомиладорлик ва лактация даври.
Сиртга. Маҳаллий.
Суртма 5-20 г миқдорда ҳар куни 15-30 кун давомида шикастланган соҳаларга юпқа қават қилиб қўйилади. Суртма юмшоқ тампонларда радиоэпителиитни ва қиннинг кечки нурли шикастланишларини даволаш учун ишлатилади.
Қичишиш, гиперемия ва қисқа муддатли ачишиш кўринишидаги аллергик реакциялар.
Препарат антибактериал ва антисептик воситаларнинг сиртки аппликациялари билан мутаносиб.
3 ёшгача бўлган болаларда, ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллашни шифокор назорати остида ўтказиш тавсия қилинади.
Метилурацил, маҳаллий ва сиртга қўллаш учун 10% суртма. 25 г дан алюминий ёки ламинант полиэтилен тубаларда. Ҳар бир туба тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
3 йилу 6 ой. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин препарат ишлатилмасин.
20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар олаолмайдиган жойда сақлансин.
Рецепт бўйича.
«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия
603950, Нижний Новгород ш.,
ГСП-459, Салганская кўч., 7
Тел.: (831) 278-80-88
Факс: (831) 430-72-28
Интернет: http://nizhpharm.ru
Metilurasil: 100 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
8 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Metilurasil (Methyluracil) Nijfarm malhami mahalliy va tashqi foydalanish uchun 10%, har biri 25 g (naycha) ning to`liq analoglari:
Metilurasil (Methyluracil) Nijfarm malhami mahalliy va tashqi foydalanish uchun 10%, har biri 25 g (naycha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Metilurasil (Methyluracil) Nijfarm malhami mahalliy va tashqi foydalanish uchun 10%, har biri 25 g (naycha) ning asosiy faol moddasi Metilurasil hisoblanadi.
Metilurasil (Methyluracil) Nijfarm malhami mahalliy va tashqi foydalanish uchun 10%, har biri 25 g (naycha) ishlab chiqaruvchisi Nijfarm hisoblanadi.