Facebook Pixel Code

Glyukoza (Glucose) Reka-Med Farm in'ektsiyasi 40%, 10 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Glyukoza (Glucose) Reka-Med Farm in'ektsiyasi 40%, 10 ml №5 (ampulalar)

Ҳар бир ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: декстроза;

ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли суюқлик.

Инъекция учун эритма.

Углеводли озиқлантириш воситаси. АТХ коди: В05СX01.

Фармакодинамикаси

Организмда моддалар алмашинувининг турли жараёнларида иштирок этади. Декстроза эритмаларини юбориш қисман сув танқислиги ўрнини тўлдиради. Декстроза тўқималарга тушгач, организм моддалар алмашинувининг кўплаб бўғинларига фаол қўшиладиган глюкозо-6-фосфатга айланиб фосфорланади. 5% ли декстроза эритмаси қон плазмасида изотоникдир. Гипертоник эритмалар (10%, 20%, 40%) осмотик қон босимини оширади, диурезни кучайтиради. 10% декстрозани назарий осмотиклиги 555 мОсм/л; 20% 1110 мОсм/л.

Фармакокинетикаси

Организмга тўлиқ ўзлаштирилади, буйрак орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белгиси ҳисобланади).

  • гипогликемия;
  • углеводли озиқланиш етишмовчилиги;
  • токсикоинфекция;
  • жигар касалликларидаги интоксикация (гепатит, жигар дистрофияси ва атрофияси, шу жумладан жигар функциясининг етишмовчилиги);
  • геморрагик диатез;
  • дегидратация (қусиш, диарея, операциядан кейинги давр);
  • интоксикация;
  • коллапс;
  • шок ҳолатида қўлланади.

40% ли эритма минутига 30 томчи (минутига 1,5 мл) гача; катталар учун максимал суткалик доза 250 мл.

Вена ичига оқим билан юборилади.

10-50 мл 5% ва 10% ли эритмалар.

Моддалар алмашинуви нормал бўлган катталарда юбориладиган глюкозанинг суткалик дозаси 4-6 г/кг, яъни тахминан 250-450 г дан ошмаслиги керак (моддалар алмашинуви жадаллиги пасайганда суткалик доза 200-300 г гача камайтирилади), бунда юбориладиган суюқлик ҳажми 30-40 мл/кг.

Болаларга парентерал озиқлантириш учун, биринчи кун суткада 6 г глюкоза/кг, кейинги кунларда 15 г гача глюкоза/кг/сутка ҳажмида юборилади, зарур ҳолларда, глюкоза билан бирга ёғлар ва аминокислоталар юборилади.

5% ва 10% ли эритмаларни юборишда глюкоза дозасини ҳисоблаганда юбориладиган суюқликнинг мумкин бўлган ҳажмини эътиборга олиш керак: 2-10 кг вазнли болалар учун суткада 100-165 мл/кг, 10-40 кг вазнли болалар учун суткада 45-100 мл/кг.

Моддалар алмашинуви нормал ҳолатида катталарга глюкоза юбориш максимал тезлиги соатига 0,25-0,5 г/кг (моддалар алмашинуви жадаллиги пасайганда юбориш тезлиги соатига 0,125-0,25 г/кг гача камайтирилади). Болаларда 20-25% дан юқори бўлмаган концентрацияли эритмалар қўлланилади; глюкоза юбориш тезлиги соатига 0,75 г/кг дан юқори бўлмаслиги керак.

Гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги; юбориш тезлиги ошириб юборилганда сув, электролитлар йўқотилишини ва гиперосмоляр кома кучайишини ўз ичига олган осмотик диурез. Юбориш жойида инфекциялар, тромбофлебит ривожланиши.

  • гипергликемия;
  • гиперлактацидемия;
  • гипергидратация;
  • глюкозанинг операциядан кейинги утилизация қилиниши бузилишлари;
  • бош мия ва ўпка шишиши хавфи бўлган циркулятор бузилишлари;
  • мия шиши;
  • ўпка шиши;
  • ўткир чап қоринча етишмовчилиги;
  • гиперосмоляр кома;
  • болалар (20-25%дан юқори эритмалар учун);
  • ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан: декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия), гипонатриемия, қандли диабет.

Бошқа дори воситалари билан мажмуада, фармацевтик мутаносиблигини назорат қилиш, шу жумладан кўздан кечириш орқали амалга ошириш керак.

Сув-электролит мувозанатини назорат қилиш.

Осмолярликни ошириш учун 5% эритмани натрий хлорид изотоник эритмаси билан мажмуада қўллаш мумкин.

Юқори дозаларда юбориладиган глюкоза янада тўлиқ ва тезроқ ўзлаштирилиши учун у билан бир вақтда 4-5 г глюкозага 1 ТБ инсулин ҳисобда тери остидан қисқа таъсирли 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.

Қандли диабет касаллиги бўлган беморларга глюкозани қонда ва сийдикда уни миқдорини назорати остида юборилади.

Ҳомиладорлик ва лактация

Препаратни ушбу даврга салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Автотранспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига салбий таъсир аниқланмаган

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: гипергликемия, глюкозурия, гипергликемик, гиперосмоляр кома, гипергидратация, сув-электролит мувозанатини бузилиши, СО2 юқори ҳосили билан липонеогенезни кучайиши, бу минутли нафас ҳажмини кескин ошишига ва бунинг оқибатида нафас тез-тезлигини, жигарнинг ёғ инфильтрациясини кучайишига олиб келади.

Даволаш: глюкозани юборишни тўхтатиш, қисқа таъсирга эга инсулинни юбориш, симптоматик даволаш ўтказилиши керак.

40% ли инъекция учун эритма 10 мл дан №10 (ампулалар).

Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, +25 °С даражадан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Reka Med Farm, Ўзбекистон Республикаси.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Glyukoza: 400 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Glyukoza (Glucose) Reka-Med Farm in'ektsiyasi 40%, 10 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:

Glyukoza (Glucose) Reka-Med Farm in'ektsiyasi 40%, 10 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Glyukoza (Glucose) Reka-Med Farm in'ektsiyasi 40%, 10 ml №5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Glyukoza hisoblanadi.

Glyukoza (Glucose) Reka-Med Farm in'ektsiyasi 40%, 10 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Reka-Med Farm hisoblanadi.