Facebook Pixel Code

Pedia elektro eritmasi D / inf. 100 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 38800 so'm gacha 43500 so'm
Retsept bo'yicha
11 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Pedia elektro eritmasi D / inf. 100 ml (shisha)

Ҳар бир мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: декстроза - 37,5 мг, натрий хлориди - 2,25 мг;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Энтерал ва парентерал озиқлантириш учун восита.

Регидратация ва дезинтоксикация учун қўлланадиган восита, организм йўқотган суюқликни яхши тўлдиради. Глюкоза қимматли, осон ўзлаштириладиган озуқа материали ҳисобланади, у ёқилганида организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўладиган аҳамиятли даражада энергия ажралиб чиқади. Натрий ва хлор ионлари организмда сувни тақсимланишини назорат қилувчи, кислота-ишқор мувозанатини бошқарувчи, қон плазмаси ва ҳужайрадан ташқари суюқликнинг осмотик босимини мувофиқ равишда тутиб турувчи, ҳужайрадан ташқари суюқликнинг муҳим ноорганик компонентлари ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Организм томонидан бутунлай ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белги ҳисобланади).

Препарат болаларда турли генезли дегидратацияда, қусиш, ич кетиши оқибатида, операциядан кейинги даврда, коллапс, шокда йўқотилган суюқликни тўлдириш учун (турли қонни ўрнин босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида), операция вақтида ва операциядан кейин қон плазмаси ҳажмини тутиб туриш учун, организмда углеводлар етишмовчилигини тўлдириш учун, дезинтоксикацион инфузион даволаш учун, геморрагик диатезларда, шунингдек бошқа препаратларни эритмаларини тайёрлаш учун қўлланади.

Вена ичига томчилаб юбориш учун мўлжалланган. Болалар учун юбориш тезлиги соатига 50 мл дан 100 мл гача бўлади. Янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган болалар учун юбориш тезлиги соатига 100 мл дан ошмаслиги керак. Дозаси пациентнинг ёши, тана вазни ва ҳолатига боғлиқ.

Вена ичига ҳаддан ташқари кўп ва тез юбориш энцефаледема, ўпка шиши, акроэдема, ацидоз, организмда сувни ушланиб қолиши, ўткир юрак етишмовчилиги, гемолиз ва бошқаларга олиб келиши мумкин.

Янги туғилган чақалоқлар ва чала туғилган болаларга вена ичга томчилаб тез юбориш организмда сувни ушланиб қолишига олиб келиши мумкин.

Диабетик кетоацидоз бўлган болаларга глюкоза ва натрий хлоридини вена ичига томчилаб тез юбориш ятроген гиперосмоляр комани чақириши мумкин.

Электролитлар мувозанатини бузилиши: узоқ вақт давомида қўлланганида гипокалиемия ва гипофосфатемияга олиб келиши мумкин.

Реактив гипогликемия: инсулиннинг ҳаддан ташқари катта миқдори билан бирга юбориш ички гипогликемияга олиб келиши, умумий парентерал озиқлантиришдан тўсатдан тўхтатиш реактив гипогликемияни чақириши мумкин.

Ножўя таъсирлари кузатилганида юборишни зудлик билан тўхтатиш ва мувофиқ даволашни таъминлаш керак.

Гипернатриемия, гипергидратация ҳолати, гипергликемия, қандли диабет, циркулятор бузилишлар, ўпка ва мия шишини ривожланишига ҳавф туғилиши, сурункали буйрак ва юрак етишмовчилиги, кортикостероидларни катта дозалари билан даволаш, препаратнинг компоненларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат глюкокортикостероидлар билан бирга қўлланганида гипернатриемия кучаяди. Шунинг учун уни кортикостероидлар, кортикотропин олаётган пациентларга, шунингдек организмда тузни тўпланишига мойиллиги бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Қуйидаги ҳолатларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак:

Шиш билан кечувчи касалликлари, юрак ва буйрак етишмовчилиги, жигар циррозида асцит бўлган беморларга;

Ўткир буйрак етишмовчилигининг олигурик симптомлари бўлган беморларга, диуретикларга реакцияси ёмон бўлган беморларга, сурункали буйрак етишмовчилигида табетик криз, сийдик чиқариш йўлларини обструктив касалликлари бўлган беморларга;

Даврий фалаж ва гипокалиемия бўлган беморларга;

Қандли диабет, артериал гипертензия, плазмада оқсил миқдори кам бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Беморларга юбориладиган препаратнинг ҳажми ва юборилиш тезлиги жиддий назорат қилиниши керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

Организмда суюқликни ортиқча тўпланиши (гиперволемия) билан характерланади. Препаратни юборишни зудлик билан тўхтатиш, мувофиқ даволаш буюриш керак. Натрий хлоридининг гипертоник эритмаси, кучли диуретикларни (ўткир юрак етишмовчилиги ва ўпка шишида) ни юбориш, электролитлар мувозанатини мувофиқлаштириш тавсия этилади.

Эритмалар 100 мл, 250 мл ёки 500 мл дан пластик флаконда; битта пластик флакон тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Музлатилмасин.

2 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

“Sichuan Kelun Pharmaceutical Co., Ltd.”

South of No. 2 Road, Xindu Satellite City,

Industrial Development Zone, Chengdu, Sichuan, Хитой

“Caritas Healthcare Pvt. Ltd.”

316, 3rd Floor, Neelkanth-B, Opp. Seema Hotel, 100 ft. Satellite Road,

Ahmedabad - 380015 Gujarat, Ҳиндистон

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Dekstroz: 37.5 mg/ml, Natriy xlorid: 2.25 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
100 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Xitoy
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Pedia elektro eritmasi D / inf. 100 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Pedia elektro eritmasi D / inf. 100 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.

Pedia elektro eritmasi D / inf. 100 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Sichuan Kelun Pharmaceutical hisoblanadi.