Facebook Pixel Code

Glyukoza (Glucose) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 4600 so'm gacha 13000 so'm
Retsept bo'yicha
8 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
5 ta
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Glyukoza (Glucose) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar)

бир мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глюкоза - 0,4 г (сувсиз глюкозага қайта ҳисоблаганда);

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотасининг 0,1 М эритмаси, натрий хлориди, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Инъекция учун эритма.

Углеводли озиқлантириш учун восита. АТХ коди: В05СХ01.

Глюкоза энергия сарфини субстратли тўлдирилишини таъминлайди.

Вена ичига гипертоник эритмалар юборилганида, томир ички осмотик босим ошади, тўқималардан қонга суюқликни кириши кучаяди, моддалар алмашинуви жараёнлари тезлашади, жигарнинг антитоксик фаолияти яхшиланади, юрак мушагининг қисқарувчанлик фаолияти кучаяди, диурез ошади.

Глюкозанинг гипертоник эритмаси юборилганида оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари кучаяда, жигарда глюкозани тўпланиши фаоллашади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганидан кейин глюкоза қон оқими билан аъзолар ва тўқималарга тушади, у ерда метаболизм жараёнларига киришади.

Глюкозанинг заҳиралари кўпчилик тўқималарнинг ҳужайраларида гликоген кўринишида тўпланади. Гликолиз жараёнига киришиб, глюкоза пируват ва лактатгача метаболизмга учрайди, анаэроб шароитларда эса пируват карбонад ангидриди гази ва сувгача, энергия ва АТФ ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди.

Глюкозанинг тўлиқ оксидланишининг якуний маҳсулотлари ўпка ва буйраклар орқали чиқарилади.

Гипогликемияда қўлланади.

Глюкозанинг 40% ли эритмаси вена ичига юборилади (жуда секин), катталарга - бир юборишга 20-40-50 мл дан.

Зарурати бўлганида минутига 30 томчигача (соатига 1,5 мл/кг) тезлик билан томчилаб юборилади.

Вена ичига томчилаб юборишда катталар учун доза - суткада 300 мл гача.

Катталар учун максимал суткалик доза - 15 мл/кг, лекин суткада 1000 мл дан кўп эмас.

Юбориш жойидаги реакциялар: юбориш жойида оғриқ, веналарни таъсирланиши, флебит, веноз тромбози;

Эндокрин тизими ва метаболизм томонидан бузилишлар: гипергликемия, гипокалиемия, гипофосфатемия, гипомагниемия, ацидоз;

Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: полиурия, глюкозурия;

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: полидипсия, кўнгил айниши;

Организмнинг умумий реакциялари: гиперволемия, аллергик реакциялар (тана ҳароратини ошиши, тери тошмалари, ангионевротик шиш, шок).

Ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолда эритмани юборишни тўхтатиш, пациентнинг ҳолатини баҳолаш ва ёрдам кўрсатиш керак.

Глюкозанинг 40% ли эритмасини гипокалиемия билан боғлиқ бўлган ҳолатлардан ташқари, бош мия ички ва орқа мия ички қон қуйилиши; оғир даражали дегидратация, шу жумладан алкоголли делирий; препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; анурия; қандли диабет ва гипергликемия билан бирга кечувчи бошқа ҳолатлар; глюкозо-галактозани мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат қон препаратлари билан бир вақтда юборилмайди.

Глюкозанинг 40% ли эритмасини бир шприцда гексаметилентетрамин билан юбориш мумкин эмас, чунки глюкоза кучли оксидловчидир. Бир шприцда ишқорий эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди: умумий анестетиклар ва ухлатувчи воситалари, чунки уларнинг фаоллиги пасаяди, алкалоидларнинг эритмалари билан; стрептомицинни фаолсизлантиради, нистатиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Тиазид диуретиклар ва фуросемиднинг таъсири остида глюкозага толерантлик пасаяди. Инсулин глюкозани периферик тўқималарга тушишига ёрдам беради, гликогенни ҳосил бўлишини, оқсиллар ва ёғ кислоталарининг синтезини рағбатлантиради. Глюкоза эритмаси пиразинамидни жигарга токсик таъсирини камайтиради. Глюкоза эритмасининг катта ҳажмини юбориш гипокалиемияни ривожланишига ёрдам беради, бу бир вақтда қўлланаётган ангишвонагул препаратларининг токсиклигини оширади.

Препаратни қондаги қанднинг даражаси ва электролитларнинг даражасини назорати остида қўллаш керак. Глюкоза эритмасини оғир даражали бош мия жароҳатининг ўткир даврида, бош мияда қон айланишини ўткир бузилишида буюриш тавсия қилинмайди, чунки препарат бош мия структураларининг шикастланишини ошириши ва касалликнинг кечишини ёмонлаштириши (гипокалиемияни мувофиқлаштириш ҳолларидан ташқари) мумкин.

Гипокалиемияда глюкоза эритмасини юборишни калийнинг танқислигини мувофиқлаштириш билан бирга қўшиш керак (гипокалиемияни кучайиш хавфи туфайли).

Нормогликемик ҳолатларда глюкозани яхши ўзлаштирилиши учун, препаратни юборишни қисқа таъсир этувчи инсулинни 4-5 г глюкозага (қуруқ моддага) 1 ТБ ҳисобидан буюриш билан (тери остига) қўшиш мақсадга мувофиқдир.

Эритма тери остига ва мушак ичига қўлланмасин.

Ампула ичидагиси фақат бир пациент учун ишлатилиши мумкин, ампуланинг герметиклиги бузилганидан кейин ишлатилмаган эритмани ташлаб юбориш керак.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Нормогликемияли ҳомиладорларга глюкозани инфузияси ҳомила гипергликемиясига олиб келиши ва унда метаболик ацидоз чақириши мумкин.

Метаболик ацидоз, айниқса бошқа перинатал омиллар билан боғлиқ бўлган ҳомиланинг дистресси ва гипоксиясида ҳисобга олиш муҳим.

Болалар

Препарат фақат шифокорнинг кўрсатмаси ва кузатуви остида буюрилади.

Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти

Маълумотлар йўқ..

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида гипергликемия, глюкозурия, қоннинг осмотик босимини ошиши (ҳатто гипергликемик кома ривожлангунича), гипергидратация ва электролит мувозанатини бузилиши.

Бундай ҳолда препарат бекор қилинади ва қондаги глюкозанинг ҳар 0,45-0,9 ммоль га 1 ТБ ҳисобидан инсулин, қондаги глюкозанинг даражаси 9 ммоль/л га эришилгунича юборилади.

Қондаги глюкозанинг даражасини аста-секин пасайтириш керак.

Инсулинни буюриш билан бир вақтда мувозанатланган тузли эритмалар инфузия қилинади.

Зарурат бўлганида симптоматик даволаш буюрилади.

5 мл ва 10 мл дан ампулада. 10 дона ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Dentafill Plyus» ХК,

Ўзбекистан, 100209 Тошкент, Сирғали тумани, Чортоқ-Мағриб кўчаси, уй.№1.

тел.: 218-67-45.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Glyukoza: 400 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Glyukoza (Glucose) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar) narxi 460 so'm - 1 шт.

Glyukoza (Glucose) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Glyukoza (Glucose) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Glyukoza hisoblanadi.

Glyukoza (Glucose) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 40%, 10 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.