Facebook Pixel Code

Glyukoza Dentafill Plus eritmasi D / in. 40% 10 ml No. 5 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 3900 so'm gacha 5600 so'm
Retsept bo'yicha
5 ta dorixonalarda
Paketdagi miqdor:
10 ta
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Glyukoza Dentafill Plus eritmasi D / in. 40% 10 ml No. 5 (ampulalar)

Бир мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глюкоза - 0,4 г (сувсиз глюкозага кайта ҳисоблаганда);

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотасининг 0,1 М эритмаси, натрий хлориди, инъекция учун сув.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Инъекция учун эритма.

Углевод озиклантириш воситаси. АТХ коди: B05CX01.

Глюкоза энергия сарфини субстратли тўлдирилишини таъминлайди.

Вена ичига гипертоник эритмалар юборилганида, томир ички осмотик босим ошади, тўкималардан қонга суюқликни кириши кучаяди, моддалар алмашинуви жараёнлари тезлашади, жигарнинг антитоксик функцияси яхшиланади, юрак мушагининг қисқарувчанлик фаолияти кучаяди, диурез ошади.

Глюкозанинг гипертоник эритмаси юборилганида оксидланиш-қайтарилиш жараёнлари кучаяда, жигарда глюкозани тўпланиши фаоллашади.

Фармакокинетикаси

Вена ичига юборилганидан кейин глюкоза қон оқими билан аъзолар ва тўқималарга тушади, у ерда метаболизм жараёнларига киришади. Глюкозанинг заҳиралари кўпчилик тўкималарнинг ҳужайраларида гликоген кўринишида тўпланади.

Гликолиз жараёнига киришиб, глюкоза пируват ва лактатгача метаболизмга учрайди, анаэроб шароитларда эса пируват карбонад ангидриди гази ва сувгача, энергия ва АТФ хосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Глюкозанинг тўлик оксидланишининг якуний махсулотлари ўпка ва буйраклар орқали чикарилади.

Гипогликемияда қўлланилади.

Глюкозанинг 40% ли эритмаси вена ичига юборилади (жуда секин), катталарга - бир юборишга 20-40-50 мл дан.

Зарурати бўлганида минутига 30 томчигача (соатига 1,5 мл/кг) тезлик билан томчилаб юборилади.

Вена ичига томчилаб юборишда катталар учун доза - суткада 300 мл гача.

Катталар учун максимал суткалик доза 15 мл/кг, лекин суткада 1000 мл дан кўп эмас.

Юбориш жойидаги реакциялар: юбориш жойида оғриқ, веналарни таъсирланиши, флебит, веноз тромбози.

Эндокрин тизими ва метаболизм томонидан бузилишлар: гипергликемия, гипокалиемия, гипофосфатемия, гипомагниемия, ацидоз.

Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: полиурия, глюкозурия; Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: полидипсия, кўнгил айниши.

Организмнинг умумий реакциялари: гиперволемия, аллергик реакциялар (тана ҳароратини ошиши, тери тошмалари, ангионевротик шиш, шок).

Ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолда эритмани юборишни тўхтатиш, пациентнинг ҳолатини баҳолаш ва ёрдам кўрсатиш керак.

Глюкозанинг 40% ли эритмасини гипогликемия билан боглик бўлган ҳолатлардан ташқари, бош мия ички ва орқа мия ички қон қуйилиши; оғир даражали дегидратация, шу жумладан алкоголли делирий; препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; анурия; қандли диабет ва гипергликемия билан бирга кечувчи бошқа ҳолатлар; глюкозо-галактозани мальабсорбция синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат қон препаратлари билан бир вактла юборилмасин.

Глюкозанинг 40% ли эритмасини бир шприцда гексаметилентетрамин билан юбориш мумкин эмас, чунки глюкоза кучли оксидловчидир. Бир шприцда ишқорий эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди: умумий анестетиклар ва ухлатувчи воситалари, чунки уларнинг фаоллиги пасаяди, алкалоидларнинг эритмалари билан; стрептомицинни фаолсизлантиради, нистатиннинг самарадорлигини пасайтиради.

Тиазид диуретиклар ва фуросемиднинг таъсири остида глюкозага толерантлик пасаяди. Инсулин глюкозани периферик тўқималарга тушишига ёрдам беради, гликогенни ҳосил бўлишини, оксиллар ва ёг кислоталарининг синтезини рағбатлантиради. Глюкоза эритмаси пиразинамидни жигарга токсик таъсирини камайтиради. Глюкоза эритмасининг катта ҳажмини юбориш гипокалиемияни ривожланишига ёрдам беради, бу бир вақтда қўлланаётган ангишвонагул препаратларининг токсиклигини оширади.

Препаратни кондаги канднинг даражаси ва электролитларнинг даражасини назорати остида кўллаш керак. Глюкоза эритмасини оғир даражали бош мия жароҳатининг ўткир даврида, бош мияда қон айланишини ўткир бузилишида буюриш тавсия килинмайди, чунки препарат бош мия структураларининг шикастланишини ошириши ва касалликнинг кечишини ёмонлаштириши (гипогликемияга тузатиш киритиш ҳолларидан ташқари) мумкин.

Гипокалиемияда глюкоза эритмасини юборишни калийнинг танқислигига тузатиш киритиш билан бирга обориш керак (гипокалиемияни кучайиш хавфи туфайли).

Нормогликемик ҳолатларда глюкозани яхши ўзлаштирилиши учун, препаратни юборишни киска таъсир этувчи инсулинни 4-5 г глюкозага (курук моддага) 1 ТБ ҳисобидан буюриш билан (тери остига) қўшиш мақсадга мувофиқдир.

Эритма тери остига ва мушак ичига қўлланмасин.

Ампула ичидагиси фақат бир пациент учун ишлатилиши мумкин, ампуланинг герметиклиги бузилганидан кейин ишлатилмаган эритмани ташлаб юбориш керак.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Нормогликемияли ҳомиладорларга глюкозани инфузияси ҳомила гипергликемиясига олиб келиши ва унда метаболик ацидоз чакириши мумкин. Метаболик ацидоз, айниқса бошқа перинатал омиллар билан боғлиқ бўлган ҳомиланинг дистресси ва гипоксиясида ҳисобга олиш муҳим.

Болалар

Препарат болаларга фақат шифокорнинг кўрсатмаси ва кузатуви остида буюрилади.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Маълумотлар йўк.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида гипергликемия, глюкозурия, қоннинг осмотик босимини ошиши (ҳатто гипергликемик кома ривожлангунича), гипергидратация ва электролит мувозанатини бузилиши. Бундай ҳолда препарат бекор килинади ва қондаги глюкозанинг хар 0,45-0,9 ммоль га 1 ТБ ҳисобидан инсулин, қондаги глюкозанинг даражаси 9 ммоль/л га эришилгунича юборилади. Қондаги глюкозанинг даражасини аста-секин пасайтириш керак. Инсулинни буюриш билан бир вақтда мувозанатланган тузли эритмалар инфузия килинади.

Зарурат бўлганида симптоматик даволаш буюрилади.

Инъекция учун эритма 40% 5 мл, 10 мл. 5 ёки 10 донадан полиэтилен ампулаларда.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

2 йил.

Яроклилик муддати ўтгач кўлланилмасин.

Рецепт бўйича.

"Dentafill Plyus" МЧЖ 100102, Ўзбекистон Республикаси. Тошкент ш., Сирғали тумани, Марғиб кўчаси, 1-уй.

Тел./Факс: (+99871) 231-78-00.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Glyukoza: 400 mg/ml

Chiqarish shakli:
Раствор
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Tomir ichiga yuborish
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Glyukoza Dentafill Plus eritmasi D / in. 40% 10 ml No. 5 (ampulalar) narxi 780 so'm - 1 шт.

Glyukoza Dentafill Plus eritmasi D / in. 40% 10 ml No. 5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Glyukoza Dentafill Plus eritmasi D / in. 40% 10 ml No. 5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Glyukoza hisoblanadi.

Glyukoza Dentafill Plus eritmasi D / in. 40% 10 ml No. 5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.