Glyukoza (Glucose) Temur Med Pharm infuzion eritmasi 10%, 250 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Glyukoza (Glucose) Temur Med Pharm infuzion eritmasi 10%, 250 ml (shisha)
1 ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: глюкоза - 100 г ёки 250 г;
вспомогательные вещества: натрий хлориди, 0,1 моль/л хлорид кислотаси эритмаси, инъекция учун сув.
Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Углводли озиқлантириш воситаси. АТХ коди: В05СХ01.
Регидратация ва дезинтоксикацияловчи воситаси.
Препаратни 5% эритмаси тўқималар учун изотоник бўлиб организм томонидан йўқотилган суюқлик ўрнини яхши қоплайди. Бундан ташқари, у енгил ўзлаштириладиган озуқа моддаларининг қимматли манбаидир.
Унинг метаболизми натижасида организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўлган катта миқдордаги энергия ажралиб чиқади.
Препаратнинг 10%, эритмалари тўқималар учун гипертоникдир. Вена ичига юборилганида (в/и) қоннинг осмотик босими ортади, тўқималардан суюқликни оқиши ва модда алмашинуви кучаяди, юрак мушагининг қисқариш фаолияти кучаяди, диурез ошади.
5% эритма - организмдаги карбонсувлар етишмовчилигини тўлдириш, қайт қилиш, ич кетиши оқибатидаги, операциядан кейинги даврдаги дегидратацияни коррекция қилиш.
Дезинтоксикацион инфузион терапия учун.
Коллапс, шок (турли қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида).
В/и юбориш учун дори воситаларини эритмаларини тайерлаш учун ҳам ишлатилади.
10% эритма - гипогликемия, инфекцион касалликлар, жигар касалликлари (гепатит, жигар дистрофия ва атрофияси), юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шиши, токсикоинфекциялар, турли интоксикациялар (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, углерод оксиди, анилин, маргимуш водороди, фосген ва бошқа моддалар билан заҳарланиш), геморрагик диатезлар.
Флаконни бутунлигига ишонч ҳосил қилиш учун уни силкитиш керак.
Эритмани 38-40 °С гача илитилади. Белгиси бўйича йиртиб (агарда у бўлса), иккиламчи ўрами очилади. Эритмали флаконни штативга осиб, сўрғичли қопқоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади.
Препаратни 5% эритмаси в/и, томчилаб суткада 300-1500 мл дан, максимал 150 томчи/минут тезлик билан юборилади. Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл. Тери остига (т/о) 300-500 мл ва ундан кўпроқ юборилиши мумкин. Клизма усули билан томчилаб суткада 300-500 мл дан 1000-2000 мл гача юборилади.
Препаратни 10% эритмаси в/и оқим билан (секин!) ҳар юборишда 20-40-50 мл дан юборилади. Зарур бўлганида в/и томчилаб, суткада 250-300 мл гача юборилади.
Ион мувозанатини бузилиши, гипергликемия, иситма, гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, юбориш жойида маҳаллий таъсирланиш, тромбофлебит бўлиши мумкин.
Гипергликемия, қандли диабет, ўта юқори сезувчанлик, гиперлактацидемия, гипергидратация, операциядан кейинги глюкозани утилизациясини бузилишлари, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, гиперосмоляр кома.
Осмолярлигини ошириш учун препаратни натрий хлоридни изотоник эритмаси билан бирга қўлланилиши мумкин. Препарат тўлиқ ва тез ўзлаштирилиши учун, т/о 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
5% ва 10%, инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл, 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан (бутилкаларда ёки флаконларда).
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Темур Мед Фарм” МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани.
Тел: (+99895), 510 23 00, (+99871) 150 23 00
Glyukoza: 100 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Glyukoza (Glucose) Temur Med Pharm infuzion eritmasi 10%, 250 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Glyukoza (Glucose) Temur Med Pharm infuzion eritmasi 10%, 250 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Glyukoza (Glucose) Temur Med Pharm infuzion eritmasi 10%, 250 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Glyukoza (Glucose) Temur Med Pharm infuzion eritmasi 10%, 250 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Glyukoza hisoblanadi.