Facebook Pixel Code

Glyukoza-RG infuzion eritmasi 5%, 200 ml (flakon)

dagi narxlar
Без рецепта
Hajmi:
100 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Glyukoza-RG infuzion eritmasi 5%, 200 ml (flakon)

1 ампула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: глюкоза - 50 г;

ёрдамчи моддалар: натрий хлориди, 0,1 моль/л хлорид кислотаси эритмаси, инъекция учун сув.

Рангсиз ёки бироз сарғиш рангли, тиниқ суюқлик.

Инфузия учун эритма.

Углводли озиқлантириш воситаси. АТХ коди: В05СХ01.

Регидратация ва дезинтоксикацияловчи воситаси.

Препаратни 5% эритмаси тўқималар учун изотоник бўлиб организм томонидан йўқотилган суюклик ўрнини яхши қоплайди. Бундан ташқари, у енгил ўзлаштириладиган озуқа моддаларининг қимматли манбаидир. Унинг метаболизми натижасида организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўлган катта миқдордаги энергия ажралиб чиқади.

5% эритма - организмдаги карбонсувлар етишмовчилигини тўлдириш, қайт қилиш, ич кетиши оқибатидаги, операциядан кейинги даврдаги дегидратацияни коррекция қилиш. Дезинтоксикацион инфузион терапия учун. Коллапс, шок (турли қон ўрнини босувчи ва шокка қарши суюқликларнинг компоненти сифатида). В/и юбориш учун дори воситаларини эритмаларини тайёрлаш учун ҳам ишлатилади.

Флаконни бутунлигига ишонч ҳосил қилиш учун уни силкитиш керак. Эритмани 38-400С гача илитилади. Белгиси бўйича йиртиб (агарда у бўлса), иккиламчи ўрами очилади. Эритмали флаконни штативга осиб, сўрғичли қопқоқча олиб ташланади ва бир марталик система игнаси киритилади. Препаратни 5% эритмаси в/и, томчилаб суткада 300-1500 мл дан, максимал 150 томчи/минут тезлик билан юборилади. Катталар учун максимал суткалик доза 2000 мл. Тери остига (т/о) 300-500 мл ва ундан кўпроқ юборилиши мумкин. Клизма усули билан томчилаб суткада 300-500 мл дан 1000-2000 мл гача юборилади.

Ион мувозанатини бузилиши, гипергликемия, иситма, гиперволемия, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, юбориш жойида маҳаллий таъсирланиш, тромбофлебит бўлиши мумкин.

Гипергликемия, қандли диабет, ўта юқори сезувчанлик, гиперлактацидемия, гипергидратация, операциядан кейинги глюкозани утилизациясини бузилишлари, ўткир чап қоринча етишмовчилиги, гиперосмоляр кома.

Осмолярлигини ошириш учун препаратни натрий хлоридни изотоник эритмаси билан бирга қўлланилиши мумкин. Препарат тўлиқ ва тез ўзлаштирилиши учун, т/о 4-5 ТБ инсулин юбориш мумкин.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

5% инфузия учун эритма 200 мл. 250 мл, 400 мл ва 500 мл дан (бутилкаларда ёки флаконларда).

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Remedy Group, СП ООО, Ўзбекистон Республикаси.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Glyukoza: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Glyukoza-RG infuzion eritmasi 5%, 200 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Glyukoza-RG infuzion eritmasi 5%, 200 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Glyukoza hisoblanadi.

Glyukoza-RG infuzion eritmasi 5%, 200 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.