Glyukoza-SEEM (Glucose-SEEM) infuzion eritmasi 5%, 250 ml (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Glyukoza-SEEM (Glucose-SEEM) infuzion eritmasi 5%, 250 ml (flakon)
1 л эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: сувсиз глюкозага қайта ҳисобланганда - 50 г.
ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 1 л гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бир оз сарғиш рангли, ҳидсиз ва ширин таъмли суюқлик.
Углеводли озиқлантириш учун восита. Код АТХ: В05СХ01.
Глюкоза организмда оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини кучайтиради, жигарнинг антитоксик фаолиятини яхшилайди, енгил ўзлаштириладиган углеводларнинг манбаи бўлганлиги сабабли организмнинг энергия сарфларини бир қисмини қоплайди. Глюкозанинг 5% ли эритмаси изотоник ҳисобланади. Глюкоза тўқималарда метаболизмга учраб, организмнинг ҳаёт фаолияти учун керак бўладиган энергия ҳосил қилади. Эритма томирлардаги айланиб юрувчи суюқлик миқдорини вақтинча ошириб, дезинтоксикацион таъсир қилади ва қон томир тизимидан тезда чиқарилади.
Фармакокинетикаси
Организмда тўлиқ ўзлаштирилади, буйраклар орқали чиқарилмайди (сийдикда пайдо бўлиши патологик белги ҳисобланади).
Гипогликемия, инфекцион касалликлар, жигар касалликлари (гепатит, жигар дистрофияси ва атрофияси), юрак фаолиятини декомпенсацияси, ўпка шиши, токсикоинфекциялар турли интоксикациялар (наркотиклар, синил кислотаси ва унинг тузлари, ис гази, анилин, маргимуш водороди, фосген ва бошқа моддалар билан заҳарланиш), геморрагик диатезларда қўлланади. Глюкозанинг (5%) изотоник эритмаси ҳужайра ва умумий дегидратацияда суюқлик миқдорини тўлдириш учун қўлланилади.
Глюкозанинг 5% ли изотоник эритмаси тери остига 300-500 мл, вена ичига (томчилаб) максимал тезлиги 7,5 мл гача (минутига 150 томчи, яъни 400 мл/соат), клизмада ректал суткада 300-2000 мл эритма юборилади. Вена ичига оқим билан – 10-50 мл юборилади.
Моддалар алмашинуви нормал бўлган катталарга юбориладиган декстрозанинг суткалик дозаси 4-6 г/кг дан ошмаслиги керак, яъни суткада тахминан 250-450 г (моддалар алмашинувининг жадаллиги пасайганида суткалик доза 200-300 г гача камайтирилади), бунда юбориладиган суюқлик миқдори –суткада 30-40 мл/кг бўлиши керак.
Болаларга парентерал озиқлантириш мақсадида ёғ ва аминокислоталар билан бирга, биринчи куни суткада декстроза 6 г /кг дозада юборилади, кейинчалик суткада 15 г/кг гача оширилади. 5% ли эритма юборилаётганида декстрозанинг дозасини ҳисоблашда, юборилаётган суюқликнинг рухсат бериладиган ҳажмини эътиборга олиш керак: тана вазни 2-10 кг бўлган болаларга – суткада 100-165 мл/кг, тана вазни 10-40 кг бўлган болаларга – суткада 45-100 мл/кг ни ташкил қилади.
Юбориш тезлиги: моддалар алмашинуви нормал бўлган ҳолларда максимал тезлик катталарга – соатига 0,25-0,5 г/кг ни ташкил қилади (моддалар алмашинувининг жадаллиги пасайган ҳолларда тезлик соатига 0,125-0,25 г/кг гача камайтирилади). Болаларда юбориш тезлиги соатига 0,5 г/кг дан ошмаслиги керак; бунда 5% ли эритма учун минутига 10 мл – минутига 200 томчини (20 томчи = 1 мл) ташкил қилади.
Организмнинг кескин сувсизланиш ҳолатларида декстрозанинг изотоник эритмасини 3-5 л гача юбориш мумкин.
Ион мувозанатини бузилиши, кам ҳолларда - гипергликемия, иситма, гиперволемия, чап қоринча ўткир етишмовчилиги. Юбориш жойида – инфекция ва тромбофлебит ривожланиши мумкин.
Гипергликемия, қандли диабет, гипергидратация, операциядан кейинги глюкоза утилизациясини бузилиш, гиперосмоляр кома, гиперлактацидемияда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан оғир юрак етишмовчилигида, ўпка шиши, олигурия, анурия, гипонатриемияда эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Кислотали муҳитда беқарорлашувчи препаратлар учун препарат эритувчи бўлаолмайди. Бошқа дори воситалари билан мажмуада қўлланганда, мутаносибликни визуал назорат қилиш керак.
Юқори дозада юборилган декстрозани тўлиқ ўзлаштирилиши учун, бир вақтнинг ўзида 4-5 г декстрозага 1 бирлик ҳисобидан инсулин юборилади.
Препарат вена ичига давомли қўлланганида қонда қанд даражасини назорат қилиш зарур.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Гипергликемия ва гипергидратация ривожланиши мумкин. Бунда пациентларда тери ва шиллиқ пардаларнинг қуриши кузатилади, кўз соққасининг таранглигини пасайиши, ацетон ҳидисиз тез-тез юзаки нафас, тахикардия, аритмия, ҳушдан кетиш, тана ҳароратини ошиши кузатиллиши мумкин. Дозанинг ошириб юборилиши ҳолларида симптоматик даволаш буюрилади ва препаратлари 0,1 ТБ/кг дозада мушак ичига ёки вена ичига оддий инсулинюборилади.
Инфузия учун 5% ли эритма, 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
СП ООО «SAMARKAND ECO-MEDICAL»,
Республика Узбекистан, г.Самарканд, пос. Фархад, Промзона. Тел: +998946644025.
Glyukoza: 50 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Glyukoza-SEEM (Glucose-SEEM) infuzion eritmasi 5%, 250 ml (flakon) narxi har bir paket uchun
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Glyukoza-SEEM (Glucose-SEEM) infuzion eritmasi 5%, 250 ml (flakon) ning to`liq analoglari:
Glyukoza-SEEM (Glucose-SEEM) infuzion eritmasi 5%, 250 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Glyukoza-SEEM (Glucose-SEEM) infuzion eritmasi 5%, 250 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Glyukoza hisoblanadi.