Grammidin anestetikli neo pastillari №18 (2 blister x 9 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 49000 so'm)
Oksibuprokain gidroxloridi: 0.2 mg/tabletkalar, Palonosetron: 3 mg/tabletkalar, Setilpiridinyum xlorid: 1 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Grammidin anestetikli neo pastillari №18 (2 blister x 9 tabletka)
1 таблетка сақлайди:
фаол моддалар: грамицидин С дигидрохлориди - 3,20 мг (грамицидин С га ҳисобланганда - 3,00 мг);
цетилпиридиний хлориди моногидрати - 1,05 мг (цетилпиридиний хлоридга ҳисобланганда -1,00 мг); оксибупрокаин гидрохлориди - 0,20 мг;
ёрдамчи моддалар:
коллоид кремний диоксиди - 5,00 мг, тальк - 60,00 мг, ацесульфам калий - 15,00 мг, ялпиз ҳушбўйи - 25,00 мг, сорбитол - 1065,55 мг, магний стеарати - 25,00 мг.
Оқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қабариқ, бир томонида GR ёзувли таблеткалар.
Антибиотик + антисептик восита + маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита. АТХ коди: R02A.
Сўриш учун таблеткалар.
Фармакодинамикаси
Томоқ ва оғиз бўшлиғининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун мажмуавий препарат. Препаратнинг таркибига микробларга қарши восита грамицидин С, маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита - оксибупрокаин ва антисептик восита - цетилпиридиний хлориди киради.
Грамицидин С нинг таъсир механизми микроб ҳужайрасининг цитоплазматик мембранасини юқори ўтказувчанлиги билан боғлиқ, бу унинг чидамлигини бузади ва ҳужайранинг нобуд бўлишини чақиради.
Грамицидин С оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион касалликларини қўзғатувчиларига нисбатан яққол микробларга қарши таъсир кўрсатади.
Оксибупрокаин анестетики оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ қаватига маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Нерв ҳужайралари аксонлари орқали нерв импульсларининг тарқалишини ва ўтказилишини қайтар блокадасини чақиради.
Цетилпиридиний хлориди антисептик воситаларга киради. Оғиз бўшлиғида инфекцион касалликларини қўзғатувчиларининг ўсиши ва кўпайишини бостиради.
Препарат оғриқсизлантирувчи самара кўрсатади, яллиғланишни камайтиради, микробларга қарши таъсир кўрсатади, томоқдаги ёқимсиз ҳисни юмшатади, сўрганда гиперсаливацияни чақиради, у оғиз бўшлиғи ва томоқни микроорганизмлардан механик тозаланишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Препарат маҳаллий таъсирга эга ва деярли меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди, бу амалда тизимли самараларини бутунлай йўқлигини белгилайди.
Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ангина, фарингит, тонзиллит, парадонтоз, гингивит, стоматит.
Овқатдан кейин чайнамасдан оғизда сўриш йўли билан қўлланади. Препарат бевосита қўлланганидан кейин 1-2 соат давомида овқат ва ичимликларни қабул қилишдан сақланиш лозим.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта.
4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 1-2 марта.
Препарат 7 кун давомида қабул қилинганида терапевтик самара бўлмаса шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.
Алоҳида ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар, тилни вақтинчалик сезувчанлигини йўқолиши бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди.
Препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Препарат болалар олoлмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
- препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик;
- 4 ёшгача бўлган болалар;
- ҳомиладорлик (I уч ойлик);
Граммидин® нео анестетик билан бошқа маҳаллий ва тизимли таъсирга эга микробларга қарши воситаларнинг самараларини кучайтиради.
Сўриш учун таблеткалар.
9 таблеткадан поливинилхлорид ёки поливинилхлорид/поливинилиденхлорид плёнка ва чоп этилган локланган алюмин фолгали контур уяли ўрамда.
9 таблеткадан 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«Валента Фармацевтика» ОАЖ,
141101, Россия, Щелково ш., Москва вилояти, Фабричная кўч., 2.
Тел. (495) 933-48-62, факс (495) 933-48-63.
Oksibuprokain gidroxloridi: 0.2 mg/tabletkalar, Palonosetron: 3 mg/tabletkalar, Setilpiridinyum xlorid: 1 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Grammidin anestetikli neo pastillari №18 (2 blister x 9 tabletka) narxi 27500 so'm - 9 шт.
Grammidin anestetikli neo pastillari №18 (2 blister x 9 tabletka) ning to`liq analoglari:
Grammidin anestetikli neo pastillari №18 (2 blister x 9 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Grammidin anestetikli neo pastillari №18 (2 blister x 9 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Valenta farmatsevtika hisoblanadi.