Facebook Pixel Code

Grammidin neo pastillari 3 mg + 1 mg №18 (2 blister x 9 tabletka)

dagi narxlar
dan 49000 so'm gacha 64800 so'm
Retsept bo'yicha
146 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Grammidin neo pastillari 3 mg + 1 mg №18 (2 blister x 9 tabletka)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: грамицидин С дигидрохлориди (грамицидин С га қайта ҳисоблаганда) - 0,003 г; цетилпиридин хлорид моногидрати (цетилпиридиний хлоридига қайта ҳисоблаганда) - 0,001 г;

ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди (Аэросил® 200) - 0,005 г, тальк - 0,060 г, ацесульфам калий - 0,015 г, ялпиз ароматизатори - 0,025 г, сорбитол (Neosorb®) - 1,066 г, магний стеарати - 0,025 г.

Оқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қабариқ, бир томонида GR ёзуви бўлган таблеткалар.

Антибиотик+антисептик восита. АТХ коди: R02A.

Шимиш учун таблеткалар.

Фармакодинамикаси

Томоқ ва оғиз бўшлиғининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун мажмуавий препарат. Препаратнинг таркибига микробларга қарши восита грамицидин С, ва антисептик восита - цетилпиридиний хлориди киради.

Грамицидин С нинг таъсир механизми микроб ҳужайрасининг цитоплазматик мембранасини юқори ўтказувчанлиги билан боғлиқ, бу унинг чидамлилигини бузади ва ҳужайрани нобуд бўлишини чақиради.

Грамицидин С оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион касалликларини қўзғатувчиларига нисбатан яққол микробларга қарши таъсир кўрсатади.

Цетилпиридиний хлориди антисептик воситаларга киради. Оғиз бўшлиғида инфекцион касалликларининг қўзғатувчиларини ўсиши ва кўпайишини сусайтиради.

Препарат яллиғланишни камайтиради, микробларга қарши таъсир кўрсатади, томоқдаги ёқимсиз ҳисни юмшатади, кетишни енгиллаштиради, шимилганда гиперсаливацияни чақиради, у оғиз бўшлиғи ва томоқни микроорганизмлардан механик тозаланишига ёрдам беради.

Фармакокинетикаси

Препарат маҳаллий таъсирга эга ва деярли меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди, бу амалда тизимли самараларини бутунлай йўқлигини белгилайди.

Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ангина, фарингит, тонзиллит, парадонтоз, гингивит, стоматит.

Овқатдан кейин чайнамасдан оғизда шимиш йўли билан қўлланади.

Препаратни бевосита қўллагандан кейин 1-2 соат давомида овқат ва ичимликларни қабул қилишдан сақланиш лозим.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта.

4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 1-2 марта.

Препарат 7 кун давомида қабул қилинганида терапевтик самара бўлмаса шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Алоҳида ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

  • препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик;
  • 4 ёшгача бўлган болалар;
  • ҳомиладорлик (I уч ойлик).

Граммидин® нео бошқа маҳаллий ва тизимли таъсирга эга микробларга қарши воситаларнинг самараларини кучайтиради.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди.

Препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Шимиш учун таблеткалар.

9 таблеткадан поливинилхлоридли ва босма лакланган алюминий фольга контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда.

2 йил.

Рецепт бўйича.

«Валента Фармацевтика» ОАЖ,

141101, Россия, Щелково ш., Москва вилояти, Фабричная кўч., 2.

Тел. (495) 933-48-62, факс (495) 933-48-63.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Palonosetron: 3 mg/tabletkalar, Setilpiridinyum xlorid: 1 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
18
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Grammidin neo pastillari 3 mg + 1 mg №18 (2 blister x 9 tabletka) narxi 24500 so'm - 9 шт.

Grammidin neo pastillari 3 mg + 1 mg №18 (2 blister x 9 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Grammidin neo pastillari 3 mg + 1 mg №18 (2 blister x 9 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Valenta farmatsevtika hisoblanadi.