Hekamin n eritmasi D / inf. 6% 200 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 38100 so'm)
Gidroksietil kraxmal: 60 mg/ml, Natriy xlorid: 9 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Hekamin n eritmasi D / inf. 6% 200 ml (shisha)
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: гидроксиэтилкрахмал 200/0,5 (ўртача молекуляр массаси 200000, моляр алмашиниш даражаси 0,5) - 6,0 г, натрий хлориди - 0,9 г;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Қон ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Гидроксиэтилкрахмал препаратлари. АТХ коди: В05АА07.
Фармакодинамикаси
Ўртача молекуляр массаси 200000 дальтон ва моляр алмашиниш даражаси 0,45-0,55 бўлган гидроксиэтил крахмалнинг 6% изотоник эритмаси (жўхори крахмалининг кислотали гидролизи маҳсулотининг гидроксилли хосиласи. 6% эритма юборилган хажмнинг 85-100% чегараларида волемик самарани таъминлайди, у 3-4 соат давомида сақланади. Препаратнинг таъсири томир ички хавзасида сувни боғлаш ва тутиб туриш қобиляти билан боғлиқ, бунда тўқималарнинг шиши камаяди.
Препарат қоннинг реологик хусусиятларини ва микроциркуляцияни, шунингдек церебрал қон оқимини яхшилайди (шу жумладан гематокрит кўрсатгичларини пасайиши ҳисобига), бу тўқималарнинг қон билан таъминланишини яхшиланишига, плазманинг қовушкоқлигини, тромбоцитларнинг агрегациясини камайишига олиб келади ва эритроцитларнинг агрегациясини олдини олади. Капиллярлар деворининг юқори ўтказувчанлиги билан боғлиқ бўлган ҳолатларда самарадор. Юборилган препарат томирлар хавзасида 24 соат мавжуд бўлади.
Фармакокинетикаси
Препарат махаллий таъсирловчи ва иммунотоксик таъсирлар номоён қилмайди. Ретикулоэндотелиал тизими (РЭТ) хужайраларида тўпланиши жигар, ўпкалар, талоқ, лимфа тугунларига токсик таъсирга олиб келмайди, РЭТ хужайраларнинг блокадасига олиб келмайди.
Гидроксиэтилкрахмал жигарда тез метаболизмга учрайди ва инфузиядан кейин 24 соат ўтгач 40% буйрак орқали чиқарилади.
Ўткир қон йўқотилиши чақирган гиповолемия, фақат кристаллоидларни қўллаш етарли эмас деб хисобланган ҳолларда қўлланилади.
Препарат катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга вена ичига томчилаб юбориш учун мўлжалланган. ГЭК ни паст самарали дозаларда қисқа вақт даври давомида буюриш керак. Доза ва юбориш тезлиги пациентнинг ҳолати, йўқотилган қоннинг хажми ва гемодинамиканинг параметрларига қараб шахсий белгиланади.
Препаратнинг биринчи 10-20 мл ни пациентнинг ҳолатини диққат билан кузатиб, аста-секин юбориш керак, чунки анафилактик реакциялар ривожланиши мумкин.
Хажм танқислигини даволашда катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун максимал суткалик доза 6% эритманинг тана вазнига 33 мл/кг ни ташкил қилади. Инфузиянинг максимал тезлиги 20 мл/кг/соатгача, бу минутига тана вазнига 0,33 мл/кг ни ташкил қилади.
Даволаш гемодинамиканинг узулуксиз мониторинги билан бирга олиб борилиши керак, ва гемодинамиканинг мувофиқ кўрсатгичларига эришилгандан кейин дарҳол тўхтатилиши керак.
Болалар
Препарат 12 ёшдан бошлаб болаларда қўлланади.
Иммун тизими томонидан: турли даражали юқори сезувчанлик реакциялари, хусусан анафилактик реакциялар (брадикардия, тахикардия, бронхоспазм, ўпкаларнинг нокардиал шиши, эшакеми, гипотензия, кўнгил айниши, қусиш) кузатилиши мумкин.
Тана ҳароратини ошиши, этни увишиши, оёқларнинг шиши, анафилактик шок, жағ ости ва қулоқ олди сўлак безларининг катталашиши, енгил гриппсимон симптомлар (бош оғриғи, мушакларда оғриқ, белда оғриқ).
Қон ва лимфатик тизими томонидан: қон компонентларини параллел юборишсиз ГЭК эритмаларини юбориш натижасида гемодилюция оқибатида коагуляция омилларини пасайиши мумкин. Кўпинча гемодилюция оқибатида гематокритни ва қон плазмасида оқсилларнинг концентрациясини пасайиши юз беради.
Юборилган дозага қараб ГЭК эритмалари, коагуляция омилларининг концентрациясини пасайиши оқибатида, қоннинг ивувчанлигига таъсир қилиши мумкин.
Қон кетишининг вақти ва ФПТВ (Фаоллантирилган парциал тромбопластин вақти) ошиши мумкин, FVIII/vWFF (Виллебранда VIII омили) фаоллиги эса камайиши мумкин.
Тери ва тери ости ёғ клетчаткаси томонидан: терининг қичишиши, у даволашга ёмон берилади ва ойлаб давом этиши мумкин.
Биохимик кўрсатгичларга таъсири.
Препаратнинг инфузиясидан кейин қон зардобидаги амилазанинг даражаси аҳамиятли ошади ва 3-5 кундан кейин нормаллашади.
ГЭК эритмалари юборилган барча пациентлар тиббий ходимларнинг доимий кузатуви остида бўлишлари керак. Анафилактик реакция ривожланган ҳолатда инфузияни дарҳол тўхтатиш ва шошилинч даволашни бошлаш керак.
Кортикостероидларни профилактик қўллашнинг самарадорлиги исботланмаган.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- гиперволемия;
- гипергидратация;
- гиперхлоремия;
- яққол гипернатриемия;
- сув-электролит мувозанитини тўғрилаш талаб этиладиган дегидратация ҳолати;
- сурункали юрак етишмовчилиги;
- буйрак етишмовчилиги, буйракни ўринбосар даволашда бўлган пациентлар;
- яққол жигар етишмовчилиги;
- ўпкаларнинг шиши;
- бош суяги ички қон қуйилиши;
- қоннинг ивиш тизимининг оғир бузилишлари;
- сепсис;
- куйишлар;
- буйракнинг шикастланиши ва ўлим хавфи туфайли оғир касал пациентлар.
Аъзолар кўчириб ўтказилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.
Аминогликозидлар гуруҳи антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганда, препарат уларнинг нефротоксик таъсирини кучайтириши мумкин.
Номутаносибликни олдини олиш учун препаратни бошқа дори воситалари билан аралаштириш тавсия этилмайди. Гидроксиэтилкрахмални юбориш зардоб амилазаси даражасининг ошишини чақириши мумкин.
Бу самарани меъда ости безининг функциясини бузилиши сифатида эмас, балки гидроксиэтилкрахмални амилаза билан комплексини ҳосил бўлиши ва кейинги уни буйрак ва нобуйрак йўллари билан чиқарилишини кечикишининг натижаси сифатида кўриш керак.
Номутаносиблик
Препаратни бошқа инфузион эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас, чунки фармацевтик номутаносиблик бўлиши мумкин.
Буйрак патологияси бўлган пациентларни даволаш учун, қон ивишини бузилишларида, айниқса гемофилияда ва аниқланган ёки гумон қилинган Вилебранд касаллигида препарат алоҳида эхтиёткорлик билан қўлланади.
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганда пайдо бўлиши мумкин бўлган хажмни юкланишини олдини олиш керак, бу айниқса ёндош юрак ва/ёки буйрак патологияси бўлган пациентлар учун, кекса пациентлар учун хавфли.
Сув-электролит мувозанатини, буйрак функциясининг кўрсатгичларини назоратини тез-тез амалга ошириш шарт, шунингдек суюқликни адекват юборишни таъминлаш керак.
Препарат клиник ва биохимик тахлилларнинг натижаларига таъсир қилиши мумкин, шу жумладан: қондаги глюкозанинг даражаси; қондаги оқсил даражаси; ЭЧТ; биурет синамаси; қондаги ёғ кислоталари, ҳолестерин ва сорбитдегидрогеназанинг даражаси; сийдикнинг солиштирма оғирлиги.
Аллергик (анафилактик) реакциялар хавфи туфайли, пациентнинг ҳолатини жиддий назорат қилиш керак, инфузияни эса паст тезликда ўтказиш лозим.
Дозани, айниқса ўпка касалликлари бўлган пациентларда, синчиклаб назорат қилиш керак. Сунъий экстракорпорал қон айланиш билан бирга очиқ юракда операция ўтказиладиган пациентлар учун, хаддан зиёд қон кетишининг хавфи туфайли, ГЭК препаратларини қўллаш тавсия этилмайди.
Яққол дегидратация ҳолида, биринчи навбатда сув-электролит мувозантини нормаллаштириш керак.
Хозирги вақтда хирургик аралашувлардан кейин пациентларда ва травмалари бўлган пациентларда ГЭК давомли қўллашнинг хавфсизлиги бўйича ишончли маълумотлар мавжуд эмас. Бундай беморларга ГЭК ни буюриш олдидан кутилаётган фойда ва давомли хавфсизлигига нисбатан ноаниқликни синчиклаб баҳолаш, шунингдек муқобил даволаш имкониятини кўриб чиқиш керак. Буйракнинг шикастланишини биринчи белгилари пайдо бўлганидан, ГЭК ни қўллашни дарҳол тўхтатиш керак. ГЭК инфузиясидан кейин 90 кунгача буйракни ўринбосар даволашни ўтказиш керак бўлган ҳоллар хақида хабар берилган.
Шунинг учун ГЭК кейин пациентларда буйракнинг функциясини назорат қилиш керак.
Коагулопатиянинг биринчи белгиларида ГЭК қўллашни дарҳол тўхтатиш керак. Такроран қўлланган ҳолатда, қон ивишининг кўрсатгичларини синчиклаб назорат қилиш керак.
Қонда ГЭК препаратларини бўлиши пациентнинг қонини қайси гуруҳга қарашлилигини аниқлашда хатога олиб келиши мумкин. Қоннинг гуруҳини тўғри аниқлаш учун, синама инфузия ўтказилишигача олинган бўлиши керак.
Анафилактик реакциялар хавфини максимал эрта аниқлаш учун препаратнинг биринчи 10-20 мл ни тиббий ходимларнинг доимий назорати остида аста-секин юбориш керак.
Агар эритма тиниқ бўлмаса ёки кўринадиган заррачаларни сақласа, агар бутилка шикастланган ёки олдиндан очиқ бўлса, препаратни қўллаш ман этилади.
Ўртача (суткада 500 мл) ёки юқори (суткада 1000 мл) дозалар ҳар куни давомли қўлланганда терининг қичишиши пайдо бўлиши мумкин, бу даволашга жуда қийин берилади. Қичишиш даволаш тугаганидан кейин бир неча хафта ўтгач пайдо бўлиши ва ойлар давомида давом этиши мумкин.
Хомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши
Хомиладорлик даврида гидроксиэтилкрахмални қўллашнинг хавфсизлиги бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Хомиладорликнинг I уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас, II ва III ойликларида эса фақат, онани даволашдан кутилаётган фойда, хомила учун мумкин бўлган хавфдан юқори бўлган ҳолларда қўллаш мумкин.
Эмизиш даврида препаратни қўллаш бўйича клиник маълумотлар ва тажриба мавжуд эмас, шунинг учун уни эхтиёткорлик билан қўллаш керак.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Препаратни автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири бўйича маълумотлар мавжуд эмас, чунки препаратни фақат стационар шароитларда қўллаш керак.
Дозани ошириб юборилиши ёки препаратни жуда тез юбориш, хажмли юкламага ёки гипернатриемияга олиб келиши мумкин, бу периферик, интерстициал ёки ўпка шишига ва ўткир юрак етишмовчилигига олиб келади. Хлоридни ошиқча юборилиши гиперхлоремик метаболик ацидозга олиб келиши мумкин.
Даволаш: инфузияни дарҳол тўхтатиш, диуретикларни қўллаш лозим.
200 мл ёки 400 мл дан эритма бутилкаларда тиббиётда қўлланишига доир йўриқнома билан бирга.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан химояланган жойда сақлансин. Сақлашда препаратни музлашига йўл кўйилмайди. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
5 йил.
Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланмасин.
Рецепт бўйича.
Шахсий акционерлик жамияти “Инфузия”.
Украина, 23219, Винницк обл. Винницк р-н, қ. Винницкие Хутора, Немировское шосса кўч., уй 84А.
Gidroksietil kraxmal: 60 mg/ml, Natriy xlorid: 9 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Hekamin n eritmasi D / inf. 6% 200 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
Hekamin n eritmasi D / inf. 6% 200 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Hekamin n eritmasi D / inf. 6% 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Hekamin n eritmasi D / inf. 6% 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Infuziya hisoblanadi.