Холосас сироп 90гр. №1
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
Uchun ko‘rsatma Холосас сироп 90гр. №1
Фаол модда: наъматак меваси - 264 г.
Ёрдамчи моддалар: қанд - 316 г, тозаланган сув - 1000 г препарат олиш учун етарли миқдорда.
Ўзига хос ҳидли, нордон-ширин таъмли, тўқ-жигарранг рангли қуюқ сиропсимон суюқлик.
Сироп.
Cафро ҳайдовчи восита. АТХ коди: А05АХ.
Cафро ҳайдовчи воситадир.
Гепатоцитларнинг меъёрий фаолиятини тиклайди ва сақлаб туради, жараённи сурункалига ўтишини олдини олади, сафро чиқишини тиклайди, иммун тизимининг ҳолатини меъёрлаштиради, яллиғланишга қарши, сийдик ҳайдовчи таъсирларга эга, ичак моторикасини кучайтиради. С витамини ва бошқа биофаол табиий моддалар бўлганлиги туфайли, умумий қувватлантирувчи таъсирга эга, иммунитетни оширади.
Гепатитлар, холециститлар, холангитлар, медикаментоз ва алкоголли интоксикацияларда қўлланади.
Ичга қўлланади. Катталарга 1 чой қошиқдан, болаларга - 1/4-1/2 чой қошиқдан, овқатланишдан 30 минут олдин, кунига 2-3 марта буюрилади.
Аниқланмаган.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат қандли диабети бўлган беморларда (препарат қанд сақлайди) эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Сироп 40 г, 50 г, 90 г, 100 г, 120 г дан бураладиган қопқоқли шиша флаконларда. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картонли пеналга жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
МЧЖ «LAFZ»,
Ўзбекистан, Ташкент шаҳри, Шайхонтохур тумани, С.Дарбоза кўч., Курилиш тор кўчаси, № 1 уй.
Ko`p so`raladigan savollar
Холосас сироп 90гр. №1 narxi har bir paket uchun
Холосас сироп 90гр. №1 ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Холосас сироп 90гр. №1 ishlab chiqaruvchisi Maxmadjon Nurafshon hisoblanadi.