Ichthyol Zie nur Farm malhami 10% 25 g (Tuba)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 4000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ichthyol Zie nur Farm malhami 10% 25 g (Tuba)
фаол модда: ихтиол (ихтаммол) - 10 г;
ёрдамчи модда: тиббий вазелин - 90 г.
Тўқ қўнғир раннли, ихтиол ҳидли суртма.
Суртма.
Антисептик восита. АТХ коди: D10BX01.
Ихтиол - сланец мойи сульфокислоталарини аммоний тузи таркибида 10,5% ли органик боғланган олтингугурт бор.
Яллиғланишга қарши, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, кератопластик (тўқималарни эпителизацияси ва регенерациясига ёрдам берувчи) ва кератолитик (юқори концентрацияларда), ҳамда кучсиз антисептик таъсир кўрсатади.
Тери касалликларини (куйиш, сарамасли яллиғланиш, экзема ва бошқалар), невралгия ва артритларни даволашда қўлланади.
Сиртга буюрилади, шикастланган соҳага юпқа қилиб суртилади.
Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
Препаратга шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Аниқланмаган.
10% суртма 25 г дан тубаларда.
Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда 2 °С дан 15 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецептсиз.
«Зиё Нур Фарм» ХК, Ўзбекистон Республикаси Тошкент ш. Чиланзор тумани Бунёдкор кўчаси 5/4.
тел.: 287-62-22.
Ichthyol: 100 mg/g
Ko`p so`raladigan savollar
Ichthyol Zie nur Farm malhami 10% 25 g (Tuba) narxi har bir paket uchun
Ichthyol Zie nur Farm malhami 10% 25 g (Tuba) ning to`liq analoglari:
Ichthyol Zie nur Farm malhami 10% 25 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ichthyol Zie nur Farm malhami 10% 25 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Ichthyol hisoblanadi.
Ichthyol Zie nur Farm malhami 10% 25 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Ziyo Nur Farm hisoblanadi.