Ixtiyol
- Tovarlar ro‘yxati
- Dorixonalardagi narxlar
Ko‘rsatma uchun ko‘rsatilgan «Ixtiol (Ichthyol) Nijfarm rektal süpozituarlari 200 mg №10 (2 blister x 5 sham)»
1 суппозиторий қуйидагиларни сақлайди:
таъсир этувчи: модда 200 мг ихтаммол (ихтиол);
ёрдамчи моддалар: сув 38 мг, эмулгатор Т-2 44 мг, суппозиторий учун асос - қаттиқ ёғ (Витепсол (Н 15, W 35 марка), Суппосир (NA 15, NAS 50 марка)) 1,23 г вазнли суппозиторий олгунгача.
Қора-жигаррангдан то тўқ-жигарранг ранглигача бўлган, ихтиол ҳидили, торпедасимон шаклли суппозиторийлар. Суппозиторийларнинг юзасида оқ караш пайдо бўлишига йўл қўйилади.
Ректал суппозиторийлар.
Маҳаллий қўллаш учун яллиғланишга қарши восита.
Яллиғланишга қарши восита, маҳаллий оғриқни қолдирувчи, антисептик таъсир кўрсатади. Яллиғланишга қарши таъсири яллиғланиш медиаторларининг ажралиб чиқишини ингибирланиши билан боғлиқ. Ректал юборилганида Ихтиол препарати тўғри ичакнинг шиллиқ қаватига қўзғатувчи таъсир кўрсатади, бунинг оқибатида кичик чаноқ аъзоларида рефлектор қон айланиши кучаяди, моддалар алмашинуви яхшиланади, бу эркакларда простата безида, аёлларда тухумдонларда, бачадон найларида, бачадонда яллиғланишни бартараф қилинишига ёрдам беради.
Сальпингоофорит, эндометрит, простатит.
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, болалар (18 ёшгача).
Ректал, 1 суппозиторийдан кунига 1-2 марта, ичак тозаловчи хўқнадан ёки ўз-ўзидан бўшалганидан кейин. Даволаш курсининг давомийлиги даволовчи шифокор томонидан белгиланади.
Маҳаллий аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Ректал суппозиторийлар 200 мг дан. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамда.
2 контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
2 йил. Яроқлилик муддати ўтганидан сўнг препарат ишлатилмасин.
Рецептсиз.
«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия.
Ko`p so`raladigan savollar
Liki.uz saytida TOP 3 ta mashhur mahsulotlar Ixtiyol:
Eng past narxga ega Ixtiyol brendining TOP 3 ta mahsuloti:
Liki.uz saytida Ixtiyol narxi 3 400 so'm dan 22 000 so'm gacha
Liki.uz saytida Ixtiyol mahsulotlari quyidagi toifalar boʻyicha taqdim etilgan:
Nomi | Narxi so'm |
---|---|
Ichthyol Zie nur Farm malhami 10% 25 g (Tuba) | 3 400 so'm |
Ixtiol (Ichthyolum) Dentafill Plus malhami 10% 25 g (naycha) | 4 500 so'm |
Ichthiol Zie nur Farm malhami D / tashqi. taxminan 20% 25 g (Tuba) | 5 000 so'm |
Ixtiol (Ichthyol) Borisov ZMP tashqi foydalanish uchun malham 200 mg/g 25 g (naycha) | 6 200 so'm |
Ixtiol (Ichthyolum) Radiks malhami 20% 30 g (naycha) | 6 400 so'm |
Ixtiol Usolye-Sibir kimyo zavodi malham 10% 25 g (Tuba) | 9 900 so'm |
Ixtiol (Ichthyol) Nijfarm rektal süpozituarlari 200 mg №10 (2 blister x 5 sham) | 22 000 so'm |