Idren hal D / yilda. 100 mg / mL boshiga 5 ml va 5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 39200 so'm)
Uchun ko‘rsatma Idren hal D / yilda. 100 mg / mL boshiga 5 ml va 5 (ampulalar)
Бир ампула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: мельдоний дигидрат - 100 мг;
ёрдамчи модда: инъекция учун сув 1 мл гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бир оз сарғиш рангли эритма.
Инъекция учун эритма.
Метаболик восита. АТХ коди: С01EB22.
Идрен одам организмнинг хар бир ҳужайрасида мавжуд бўлган гамма- бутиробетаиннинг таркибий аналогидир. Юқори юклама шароитида Идрен ҳужайраларга кислород етказиб бериш ва кислородга бўлган эҳтиёж мувозанатни тиклайди, ҳужайралардаги токсих метаболик маҳсулотларнинг тўпланишини бартараф килади, уларни шикастланишдан ҳимоя килади; шунингдек, тонусни оширувчи таъсир кўрсатади. Қўллаш натижасида организмда юкламарни кўтара олиши ва энергия захираларини тез тиклаш қобилиятини тутиб туради. Шундай хусусиятлари оркали Идрен юрак-қон томир тизими ва бош мияни кон билан таъминлашнинг турли хил фаолиятини бузилишини даволашда, шунингдек жисмоний ва аклий ишлаш кобилиятини яхшилаш учун қўлланади.
Миокарднинг ўткир ишемик шикастланиш ҳолларда Миловард некротик зонанинг шакланишини секинлаштиради ва реабилитация даврини қисқартиради. Юрак етишмовчилигида миокарднинг кискаравунчанлигини оширади, жисмоний юкламага толерантлигини оширади ва стенокардия ҳуружларининг тез-тезлигини камайтиради. Бош мия кон айланишининг ўткир ва сурункали ишемик бузилишларида ишемия ўчогида кон айланишини яхшилайди, конни ишемик ўчог фойдасига қайта таксимлашга ёрдам беради. Препарат сурункали алкоголизм бўлган беморларда нерв тизимининг функционал бузилишларини бартараф қилади.
Фармакокинетикаси
Вена ичига препарат юборилгандан кейин биокираолишлиги 100% ни ташкил килади. Қон плазмасида Стах юборилгандан кейин дарҳол эришилади.
Организмда иккита асосий метаболитлар ҳосил килиб метаболизмга учрайди, улар буйраклар оркали чикарилади. Т1/2 3-6 соатни ташкил қилади.
Юрак ишемик касалликларини (стенокардия, миокард инфаркти) мажмуавий даволаш таркибида, сурункали юрак етишмовчилигида ва дисгормонал кардиомиопатияда, шунингдек бош миянинг қон билан таъминлашини ўткир ва сурункали бузилишларида (инсульт ва цереброваскуляр етишмовчилиги) қўлланилади.
Гемофтальм ва турли этиологияли тўр пардасига қон қуйилишлари, тўр парданинг марказий венасини ва унинг шохларини тромбози, турли этиологияли ретинопатияларда (диабетик, гипертоник) қўлланилади.
Пасайган иш қобилияти, ақлий ва жисмоний ортиқча юкламаларда (шу жумладан спортчилар) қўлланилади.
Сурункали алкоголизмда абстиненция синдромида (алкоголизмнинг махсус даволаш мажмуаси билан бирга).
Қўзғатувчи самара ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиб, уни куннинг биринчи ярмисида қўллаш тавсия қилинади.
Юбориш усули, дозалари ва даволаш курсининг давомийлиги кўрсатмалар, аҳволни огирлигига қараб индивидуал равишда белгиланади.
Юрак-қон томир касалликлари. Мажмуавий даволаш таркибида: вена ичига кунига 0,51,0 г (500 мг/5 мл препаратни 5-10 мл), бир вақтнинг ўзида дозани бирданига қўллаб ёки уни 2 мартага бўлиб буюрилади. Даволаш курси 4-6 кун.
Бош миянинг қон айланишини бузилиши. Ўткир фазада дозаси кунига 0,5 г дан 1 марта вена ичига 10 кун давомида юборилади, кейинчалик перорал дори шаклини қабулига ўтилади. Даволашнинг умумий курси 4-6 хафта. Сурункали бузилишида перорал дори шакли кўлланилади. Такрорий даволаш курслари (одатда йилига 2-3 марта) шифокор билан маслаҳатлашиб ўтказиш мумкин.
Ақлий ва жисмоний ортиқча юкламаларда катталарга 0,5 г вена ичига (500 мг/5 мл инъекция учун 5-10 мл эритма) кунига 1 марта буюрилади. Даволаш курси 10-14 кун. зарур бўлганида даволашни 2-3 хафтадан кейин такрорланади.
Сурункали алкоголизм: 0,5 г дан кунига 2 марта вена ичига юборилади. Даволаш курси 7- 10 кун.
Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда тахикардия, қон босимининг ўзгариши. Марказий нерв тизими томонидан кам ҳолларда психомотор кўзғалиш
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда диспептик ҳоллатлар.
Аллергик реактриялар: кам ҳолларда терининг қичиши, қизариш, тошма, шиш.
- бош миянинг ички босимини ошиши (шу жумладан веноз қон оқиб кетишини бузилиши, бош мия ичининг ўсмалар);
- марказий нерв тизимининг органик шикастланишлари;
- хомиладорлик, лактация даври;
- препаратта юқори сезувчанлик;
- ёши 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлар Коронародилатацияловчи, айрим антигипотензив дори воситалар, юрак гликозидларининг таъсирини кучайтиради. Бу антиангинал дори воситалар, антикоагулянтлар, антиагрегантлар, антиаритмик дори воситалар, диуретиклар, бронходилятаторлар билан бирга қўлланиши мумкин. Ўртача тахикардия ва артериал гипотензия ривожланиши мумкинлиги сабабли, нитроглицерин, нифедипин, альфа-адреноблокаторлар, бошка гипортензив воситалар ва периферик вазодилататорлар билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя килиш керак.
Сурункали жигар ва буйрак касаликлари бўлган пациентларга препаратни узоқ муддат қўлланганда эхтиёткорликга риоя килиш керак.
Кардиология бўлимларида ўткир миокард инфаркти ва бекарор стенокардияни кўп йиллик даволаш тажрибаси Идрен (Мельдоний) Ўткир коронар синдромининг биринчи катор препарати эмаслигини намоён килади.
Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланивши
Ҳомиладор аёлларда хавфсизлиги ўрганилмаган, хомилага нохуш таъсири бўлиши мумкин, шунинг учун қўллаш мумкин эмас. Препарат сут билан ажралади ва янги тугилган чақалоқларда таъсири ўрганилмаган, шунинг учун қўллаш зарур бўлганда эмизишни тўхтатиш лозим.
Дозани ошириб юборилиши ёзилмаган, пациентлар соглигига ножўя самарани ва токисикликни чакирмайди.
Инъекция учун эритма 100 мг/мл 5 мл дан ампулада. 5 та ампула поливинилхлоридли контур уяли ўрамга жойланади. Битта, иккита ёки бешта поливинилхлоридли контур ўрамда тиббиётда қўлланилишига доир йўрикнома билан картон қутига ёки импорт қилинган қутига жойлаштирилади.
Оригинал қадокда, ёругликдан химояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда саклапони
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Рецепт бўйича.
МЧЖ «UZGERMED PHARM» КК
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Юқори- Чирчиқ тум. Борданкўл КФЙ.
Тел.: (8370) 202-60-06, факс: (8370) 983-62-62.
Meldoni: 100 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Idren hal D / yilda. 100 mg / mL boshiga 5 ml va 5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Idren hal D / yilda. 100 mg / mL boshiga 5 ml va 5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Idren hal D / yilda. 100 mg / mL boshiga 5 ml va 5 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Meldoni hisoblanadi.
Idren hal D / yilda. 100 mg / mL boshiga 5 ml va 5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Uzgermed Pharm hisoblanadi.