Facebook Pixel Code

Indorem qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
dan 44200 so'm gacha 66300 so'm
Без рецепта
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Indorem qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka)

Битта таблетка сақлайди:

Фаол модда: периндоприл аргинин (3,395 мг периндоприлга тўғри келади) - 5 мг; индапамид - 1,25 мг.

Ядронинг ёрдамчи моддалари: : лактоза моногидрати, магний стеарати, мальтодекстрин, аэросил, натрий крахмалгликолят (А тип), поливинилпирролидон, маккажўхори крахмали.

Қобиқнинг ёрдамчи моддалари: гидроксипропилметилцеллюлоза, полиэтиленгликоль (макраголь) 6000, полисорбат 80 (твин 80), кастор мойи, титана диоксиди, магний гидросиликати (тальк).

Думалок, иккиёқлама қавариқ, оқ ёки деярли оқ рангли, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Кобиқ билан қопланган таблеткалар.

Гипотензив восита. АТХ коди: С09ВВ.

Таъсир механизми

Периндоприл ва индапамиднинг комбинацияси уларнинг ҳар бирининг антигипертензив таъсирини оширади.

Индапамид

Индапамид сулфаниламидлар гуруҳига киради, унинг фармакологик хусусиятлари тиазид диуретикларига яқин. Индапамид Генле ҳалқасининг кортикал сегментида натрий ионларининг реабсорбциясини ингибирлайди, бу буйракдан натрий ионлари, хлор ва камроқ даражада калий ва магний ионларининг чиқарилишини оширади ва шу билан диурезни кучайтиради ва қон босимини пасайтиради.

Периндоприл

Периндоприл ангиотензин I ни ангиотензин II га (ААФ ингибитори) айлантирувчи ферментнинг ингибиторидир. ААФ ёки кининаза II, экзопептидаза бўлиб, ангиотензин I ни қон томирларни торайтирувчи модда ангиотензин II га айлантиришни ва томирларни кенгайтирувчи бирикма брадикининни, нофаол гептапепдидларгача парчалашни амалга оширади. Натижада, периндоприл алдостерон секрециясини сусайтиради; альдостерон билан акс боғлиқликнни йўқолиши сабабли, плазмада ренин фаоллигини оширади; узоқ муддатли фойдаланилганда асосан мушак ва буйраклардаги томирларга таъсири туфайли, ҚТУПҚ ни пасайишишга олиб келади. Ушбу таъсирлар натрий ионларини ва сувни тутиб қолиниши, ёки рефлектор тахикардия ривожланиши билан кечмайди. Периндоприл миокард фаолиятини нормаллаштиради, олдинги ва кейинги зўриқишларни камайтиради.

Сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) бўлган беморларда, гемодинамик параметрларни ўрганилинаётганда, юракнинг чап ва ўнг қоринчасида тўлиш босимининг пасайиши, ҚТУПҚ ни пасайиши, юракдан отилиб чиқаётган қон ҳажмини ортиши ва мушакларда периферик қон оқимининг кучайиши аниқланди.

Антигипертензив таъсир

Препарат диастолик ва систолик қон босимига ҳам тик турган, ҳам ётган ҳолатда, дозага антигипертензив таъсир кўрсатади. Антигипертензив таъсир 24 соат давомида сақланиб қолади. Барқарор терапевтик таъсир, тахифилаксиясиз, терапия бошланганидан камида 1 ойдан кейин ривожланади. Даволаш тўхтатилиши бекор қилиш синдромини чақирмайди.

Препарат чап қоринча гипертрофияси (ЧҚГ) даражасини камайтиради, артерияларнинг эластиклигини яхшилайди, ҚТУПҚ ни пасайтиради, липидлар алмашинувига таъсир қилмайди (умумий холестерин, ЮЗЛП ва ПЗЛП холестерин, триглицеридлар).

Индапамид

Антигипертензив таъсир препаратни диуретик таъсири минимал бўлган дозаларда қўлланилганда намоён бўлади.

Индапамиднинг антигипертензив таъсири катта артерияларнинг эластик хусусиятларининг яхшиланиши ва ҚТУПҚ нинг пасайиши билан боғлиқ.

Индапамид ЧҚГ даражасини пасайтиради, қон плазмасидаги липидлар концентрациясига: триглицеридлар, умумий холестерин, ЮЗЛП, ПЗЛП; углеводлар алмашинувига (шу жумладан, қандли диабет билан оғриган беморларда ҳам) таъсир қилмайди.

Периндоприл

Периндоприл ҳар қандай оғирликдаги гипертензияни даволашда самарали.

Препаратнинг антигипертензив таъсири бир марталик доза қабул қилингандан сўнг максимум 4-6 соат ўтгач кузатилади ва 24 соат давомида сақланиб қолади. Препаратни қабул қилгандан сўнг 24 соатдан кейин, ААФ фаоллигини ингибиция қилишининг юқори даражаси, тахминан 80% таъсири сақланиб қолади. Периндоприл қон плазмаси кам ва нормал ренин фаоллигига эга бўлган беморларда антигипертензив таъсирга ега.

Тиазид диуретикларни биргаликда қўллаш антигипертензив таъсирнинг кучлилигини оширади. Бундан ташқари, ААФ ингибитори ва тиазид диуретикнинг комбинацияси, диуретикларни қабул қилишда гипокалиемия хавфини пасайтиради.

Фармакокинетика

Индапамид

Сўрилиши

Индапамид ошқозон-ичак трактидан тез ва тўлиқ сўрилади. Қон плазмасида Cmax қабул қилингандан кейин 1 соат ўтгач эришилади.

Тақсимланиши

Плазма оқсиллари билан боғланиши - 79%.

Метаболизми ва чиқарилиши

Т½ 14-24 соат (ўртача 18 соат) ни ташкил қилади. Препаратни такрорий қўллаш, унинг танада тўпланишига олиб келмайди. У асосан сийдик билан (дозанинг 70%) ва нажас билан (22%) нофаол метаболитлар шаклида чиқарилади.

Периндоприл

Сўрилиши

Ичга қабул қилингандан сўнг периндоприл тез сўрилади ва унинг Cmax га 1 соат давомиида эришилади. Биокираолишлиги 65-70% ни ташкил қилади.. Овқат қабул қилиш периндоприлни периндоприлатга айланишини секинлаштиради, шунинг учун биокираолишлигига таъсир қилади. Шунинг учун периндоприлни кунига бир маҳал овқатдан олдин, эрталаб, қабул қилиниши лозим.

Тақсимланиши

Боғланмаган периндоприлатнинг тақсимланиш ҳажми Vd тахминан 0,2 л/кг ни ташкил этади. Периндоприлатни плазма оқсиллари билан боғланиши препарат концентрациясига боғлиқ ҳолда 20% ни ташкил этади ва асосан ААФ билан юз беради.

Метаболизм

Периндоприл олддори ҳисобланади. Қабул қилинган периндоприлнинг умумий миқдорининг 27%и, фаол метаболит периндоприлат кўринишида қон оқимига тушади. Фаол периндоприлатдан ташқари фармакологик фаолликка эга бўлмаган яна 5 та метаболит ҳосил бўлади. Периндоприлатнинг қон плазмасидаги Cmax га 3-4 соатдан сўнг эришилади.

Чиқарилиши

Периндоприлнинг Т1/2 1 соатга тенг. Периндоприлат организмдан сийдик орқали чиқарилади, эркин фракцияни якуний ярим чиқарилиш даври 17 соатни ташкил қилади, натижада мувозанат ҳолатига 4 кун ичида эришилади.

Периндоприл дозаси ва плазмада унинг экспозицияси ўртасидаги боғлиқлик пропорционал ҳисобланади.

Махсус клиник ҳолатларда фармакокинетикаси

Кекса ёшдаги инсонлар. Периндоприлатнинг чиқарилиши кекса ёшдаги пациентларда, шунингдек юрак ёки буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда секинлашади.

Буйрак етишмовчили бўлган пациентлар. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга дозани танлашни, буйрак фаолияти бузилиши даражасини (креатинин клиренсини) инобатга олган ҳолда ўтказиш тавсия этилади.

Диализда периндоприлат клиренси минутига 70 мл ни ташкил этади.

Жигар циррози бўлган пациентлар. Периндоприл кинетикаси жигар циррози бўлган пациентларда ўзгаради: дастлабки молекуланинг жигар клиренси ярмига пасаяди. Бироқ ҳосил бўладиган периндоприлат миқдори пасаймайди, шу сабабли дозага тузатиш киритиш тавсия этилмайди

  • эссенциал гипертензия;
  • артериал гипертензияси ва қандли диабетниннг 2-типи бўлган пациентларда, юрак қон томир касалликлари томонидан чақирилган, катта қон томирлар ва кичик қон томирлар (буйрак томондан келиб чиққан) асоратлари ҳавфини пасайтириш учун қўлланилади.

Ушбу препаратни ҳар доим шифокор ёки фармацевт тавсияларига қатъий мувофиқ ҳолда қабул қилинг.

Эрталаб, овқатдан олдин қабул қилган авзал.

Эссенциал гипертензияда

1 таблетка кунига 1 маҳал буюрилади.

Иложи бўлса, препарат бир компонентли дориларнинг дозаларини танлаш билан бошланади. Агар клиник ёрдам зарур бўлса, монотерапиядан кейин дарҳол комбинацион даволанишни буюриш имконияти кўриб чиқилиши мумкин.

Артериал гипертензияси ва қандли диабетниннг 2-типи бўлган пациентларда юрак қон томир касалликлари томонидан чақирилган катта қон томирлар ва кичик қон томирлар (буйрак томондан келиб чиққан) асоратлари ҳавфини пасайтириш учун қўлланилганда.

1 таблетка кунига 1 маҳал буюрилади. Яхши ўзлаштирилган шароитда 3 ойлик терапиядан сўнг, дозани кунига 1 маҳал 2 таблеткага ошириш мумкин.

Қуйида келтирилган нохуш таъсирлар қуйидаги тез-тезликда MedDRA таснифига мувофиқ тизим-орган синфларида келтирилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), камдан кам (≥1/10000, <1/1000), жуда камдан кам (<1/10000), номаълум частота (мавжуд бўлган маълумотлардан частотани ҳисоблаб бўлмайди).

Юқумли ва паразитар касалликлар: жуда камдан кам - ринит.

Қон ва лимфа тизими томонидан: тез - тез эмас - эозинифилия; жуда камдан кам ҳолларда - агранулоцитоз, апластик анемия, панцитопения, лейкопения, нейтропения, гемалитик анемия, тромбоцитопения.

Иммун тизими томонидан: тез-тез - ўта юқори сезувчанлик (асосан аллергик ва астматик реакцияларга мойил бўлган беморларда тери реакциялари);

Рухий касалликларда: тез-тез эмас - кайфиятнинг сустлиги, уйқунинг бузилиши; жуда камдан кам ҳолларда - онгни чалкашиши.

Нерв тизими томонидан: тез-тез - бош айланиши, бош оғриғи, парестезия, дисгевзия; тез-тез эмас - уйқучанлик, ҳушдан кетиш; жуда камдан кам ҳолларда - юқори хавф гуруҳидаги пациентларда яққол АБ пасайиши чақириши мумкин бўлган инсульт; номаълум частотада - жигар етишмовчилиги бўлган беморларда жигар энцефалопатияси.

Кўриш аъзоси томонидан: тез-тез - кўришни бузилиши; номаълум частотада - миопия, кўришни ноаниқлиги.

Эшитиш аъзоси ва лабиринт томонидан: тез-тез - Вертиго, қулоқларда шовқин.

Юрак томонидан: камдан кам ҳолларда - юрак уриш ҳисси, тахикардия; жуда кам ҳолларда - стенокардия, ритм бузилиши, ритм бузилиши эҳтимоли бўйича миокард инфаркти (шу жумладан брадикардия, қоринча трахикардияси ва юрак олди фибрилляцияси), юқори хавф гуруҳидаги пациентларда яққол АБ пасайиши чақириши мумкин бўлган миокард инфаркти, “пиурет” турдага полиморф юрак қоринчалари тахикардияси (ҳаётга ҳавф солувчи номунтазам юрак ритми).

Қон томир тизими томонидан: тез-тез - артериаль гипертензия; тез-тез эмас - васкулит.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан: тез-тез - йўтал, ҳансираш; тез-тез эмас - бронхоспазм; жуда камдан кам - эозинофил пневмония;

Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез - қоринда оғриқ, қабзият, диспепсия, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас - оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватини қуриши; жуда камдан кам ҳолларда - панкреатит.

Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан: жуда камдан кам - гепатит, жигар етишмовчили.

Тери ва тери ости хужайралари томонидан: тез-тез - қичишиш, тери тошмаси, макуло-популёз тошма, тез-тез эмас - крапивница, ангионевротик шиш, пурпура, тери ажралиши кучайиши, ёруғлика сезувчанлик реакцияси, пемфигоид; кам ҳолларда - псориазни зўриқиши; жуда камдан кам ҳолларда - кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз, Стивенса-Джонсон синдроми.

Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқима томонидан: тез-тез - мушакларда оғриқ, тез-тез эмас - артралгия, миалгия; номаълум частотада - мавжуд бўлган тизимли қизил югурикни зўриқиши.

Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: тез-тез эмас - буйрак етишмовчилиги; жуда камдан кам ҳолларда - ўткир буйрак етишмовчилиги.

Умумий бузилишлар ва аломатлари: тез-тез - астения; тез-тез эмас - кўкрак қафасида кучли оғриқ, лоҳастлик, переферик шишлар, иситма; кам ҳолларда - чарчоқ.

Индапамид

  • таъсир этувчи модда ёки бошқа сульфониамидларга юқори сезувчанлик;
  • ўткир буйрак етишмовчилигида (КК 30 мл/мин дан кам);
  • жигар энцефалопатиясида;
  • гипокалиемияда;
  • оғир жигар функцияси бузилишида;
  • “пиурет” турдага полиморф юрак қоринчалари тахикардиясини чақирувчи антиаритмик дори воситалари билан бир вактда қўллашда;
  • лактация даврида;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва ҳавфсизлиги ўрнатилмаган);

Периндоприл

  • таъсир этувчи модда ёки бошқа ААФ ингибиторларига юқори сезувчанлик;
  • анемнезида бошқа ААФ ингибиторлари қабул қилингандаги ангионевротик шишда (Квинке шиши);
  • ирсий/идиопатик ангионевротик шишда;
  • ҳомиладорликда;
  • лактация даврида;
  • аликсирен ва аликсерин сақловчи дори воситалари билан бир вақтнинг ўзида диабет ва/ёки ўртача ёки оғир буйрак функцияси бузилиши бўлган беморларда (гломеруляр фильтрлаш даражаси 60 мл/мин/1.73м2 тана юзаси майдонидан кам бўлганда);
  • диабетик нефропат бўлган беморларда ангиотензин II рецепторлари антогонистлари билан бир вақтда қўлланилганда;
  • валсартан+сакубитрил мажмуаси билан бир вақтда қабул қилишда;
  • манфий зарядланган юзаларга қон қуйилишини олиб келувчи даволашда;
  • икки томонлама буйрак артерияси стенозини ёки ягона фаолият олиб борувчи буйрак артерияси стенози кузатилганда;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда (самарадорлиги ва ҳавфсизлиги ўрнатилмаган);

Биргаликда қўллаш тавсия этилмайди

Литий препаратлари: литий препаратлари билан периндоприл ва индапамид бирикмасини бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Агар бундай терапия зарур бўлса, мунтазам равишда қон плазмасида литий таркибини назорат қилиш керак.

Биргаликда қўллашда алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади

Баклофен: антигипертензив таъсирни кучайтиради. Артериал босимни назорат қилиш ва зарур бўлганда гипертензив препаратлар дозасига тузатиш киритиш керак.

Ацетилсалицил кислотасининг юқори дозаларини ўз ичига олувчи НЯҚВ (≥3 г/кун): НЯҚВ ларнинг ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўллаганда (ацетилсалицил кислотасининг яллиғланишга қарши таъсир кўрсатувчи дозаси, ЦОГ-2 ингибиторлари ва носелектив НЯҚВ) антигипертензив таъсирнинг заифлашиши кузатилиши мумкин. НЯҚВ ларнинг ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўллаганда, айниқса дастлаб буйрак функцияси пасайган беморларда буйрак функциясининг бузилишига, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилигининг ривожланишига ва қон зардобидаги калий миқдорини ошишига олиб келиши мумкин. Айниқса кекса беморларда препарат ва НЯҚВ ларни буюришда эҳтиёт бўлиш керак. Беморлар етарли миқдорда суюқлик қабул қилиши керак, ва буйрак функциясини биргаликдаги муолажа бошланишида ҳам, даволаш давомида ҳам вақти вақти билан назорат қилиш тавсия қилинади.

Биргаликда қўллашда эҳтиёткорлик талаб этилади

Трициклик антидепрессантлар, антипсихик воситалар (нейролептиклар): ушбу синфдаги препаратлар антигипертензив таъсирни кучайтиради ва ортостатик гипотензия (аддитив таъсир) ҳавфини оширади.

Индапамид

Биргаликда қўллашда алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади

Гиперкалиемия ҳавфи мавжудлиги сабабли, “пиурет” турдаги полиморф юрак қоринчалари тахикардиясини келтириб чиқарувчи дори воситалари билан индапамидни қўллашда эҳтиёт бўлиш керак, булар IA синф антиаритмик препаратлари (хинидин, гидрохинидин, дизопирамид, прокаинамид) ва IС синф (флекаинид); III синф антиаритмик препаратлари (амиодарон, соталол, дофетилид, ибутилид, бретилия тозилат, дронедарон); нейролептиклар: фенотиазинлар (хлорпромазин, циамемазин, левомепромазин, тиоридазин, трифлуоперазин, флуфеназин), бензамидлар (амисульприд, сульпирид, сультоприд, тиаприд), бутирофенонлар (дроперидол, галоперидол), пимозид, сертиндол; антидепрессантлар: трициклик антидепрессантлар, серотонинни қайтариб олиш селектив ингибиторлари (циталопрам, эсциталопрам); антибактериал воситалар: фторхинолонлар (левофлоксацин, моксифлоксацин, спарфлоксацин, ципрофлоксацин), макролидлар (эритромицин в/и, азитромицин, кларитромицин, рокситромицин, спирамицин), ко-тримоксазол; азол гуруҳининг замбуруғга қарши воситалари (вориконазол, итраконазол, кетоконазол, флуконазол); безгакка қарши воситалар (хинин, хлорохин, мефлохин, галофантрин, лумефантрин); антиангинал воситалар (ранолазин, бепридил); ўсмага қарши воситалар и иммуномодуляторлар (вандетаниб, мышьяк триоксиди, оксалиплатин, такролимус, анагрелид); қусишга қарши воситалар (ондансетрон); ошқозон ичак моторикасига таъсир қилувчи воситалар (цизаприд, домперидон); антигистамин воситалар (астемизол, терфенадин, мизоластин); бошқалар: пентамидин, дифеманил, винкамин в/и, вазопрессин, терлипрессин, кетансерин, пробукол, пропофол, севофлуран, теродилин, цилостазол.

Гиперкалиемияни олдини олиш ва зарур бўлса дозага тузатиш киритиш керак; QT интервалини бошқариш керак.

Гиперкалиемияга олиб келувчи дорилар: амфотерицин В (в/и), глюко- ва минералокортикоидлар (тизимли қўлланилганда), тетракозактид, сурги воситалари, ичак моторикасини рағбатлантирувчи: гиперкалиемия ривожланиш ҳавфини ошиши (аддитив эффект). Қон плазмасида калий миқдорини назорат қилиш, зарур бўлса уни тузатиш керак. Бир вақтнинг ўзида юрак гликозидларини қабул қилаётган беморларга алоҳида эътибор қаратиш керак. Ичак моторикасини қўзғатмайдиган сурги дорилар қабул қилиш керак.

Юрак гликозидлари: гиперкалиемия юрак гликозидларининг токсик таъсирини кучайтиради. Индапамид ва юрак гликозидларини бир вақтнинг ўзида қабул қилинганда қон плазмасидаги калий миқдорини ва ЭКГ кўрсаткичларини назорат қилиш ва зарур бўлганда даволашга тузатиш киритиш керак.

Аллопуринол: индапамид билан биргаликда қўлланилганда юқори сезувчанлик реакциясининг частотаси ошиши мумкин.

Биргаликда қўллашда эҳтиёткорлик талаб этилади

Калий сақловчи диуретиклар (амилорид, спиронолактон, триамтерен): бу бирикма айрим беморларда оқланади. Бундай ҳолда гипокалиемия ёки гиперкалиемия кузатилиши мумкин (айниқса буйрак етишмовчилиги ёки қандли диабет билан оғриган беморларда). Агар индапамид ва юқорида кўрсатилган калий сақловчи диуретикларни бир вақтнинг ўзида қабул қилиш зарур бўлса, қон плазмасида калий миқдори ва ЭКГ параметрлари кузатилиши керак. Агар зарур бўлса, даволаш схемасини қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Метформин: диуретикларни, айниқса, "ҳалқали" сини қабул қилишда юзага келиши мумкин бўлган функционал буйрак етишмовчилигида, метформин билан бир вақтнинг ўзида қўлланилиши, суткислота ацидози ривожланиши ҳавфини оширади. Агар қон плазмасида креатинин концентрацияси эркакларда 15 мг/л (135 мкмоль/л) ва аёлларда 12 мг/л (110мкмоль/л) га кўтарилса, метформиндан фойдаланиш керак эмас.

Йод сақловчи контраст моддалар: диуретикларни қабул қилишда организмни сувсизланиши ўткир буйрак етишмовчилиги хавфини оширади, айниқса йод сақловчи контраст моддаларни юқори дозаларини қўлланганда. Йод сақловчи контраст моддалардан фойдаланишдан олдин, беморлар суюқлик йўқотилиши ўрнини қоплашлари зарур.

Кальций тузлари: биргаликда қўлланилганда, буйрак томонидан кальций ионларининг чиқарилиши камайиши туфайли гиперкальцемия ривожланиши мумкин.

Циклоспорин, такролимус:қон плазмасида сув ва натрий ионларининг нормал миқдорда бўлишига қарамай, циклоспорин концентрациясини ўзгартирмасдан қон плазмасидаги креатинин концентрациясини ошириши мумкин.

Кортикостероидлар, тетракозактид (тизимли қўлланилганда): антигипертензив таъсирни камайтиради (кортикостероидлар қабул қилишда туз ва сувни ушланиб қолиши).

Периндоприл

Гиперкалиемияга олиб келувчи дорилар: айрим препаратдар ёки препарат синфлари гиперкалиемия ривожланиш тезлигини кучайтириши мумкин: алискирен, калий тузлари, калий сақловчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари, АРА II, НЯҚВ лар, гепаринлар, иммунодепрессантлар (масалан, циклоспорин ёки такролимус каби), триметоприм ва сульфометаксазол комбинациясини ўз ичига олган дорилар. Ушбу дориларнинг комбинацияси гиперкалиемия ривожланиши ҳавфини оширади.

Биргаликда қўллаш мумкин эмас

Алискирен ва алискирен сақловчи препаратлар: алискирен ва алискерин сақловчи препаратлар билан ААФ ингибиторларини бир вақтда, диабет ва/ёки ўртача ёки оғир буйрак функцияси бузилиши бўлган беморларда қўллаш мумкин эмас (гломеруляр фильтрлаш даражаси 60 мл/мин/1.73м2 тана юзаси майдонидан кам бўлганда). Гиперкалиемия ривожланиши, буйрак функциясини бузилиши, юрак қон томир касалликлари ва ўлим ҳавфи ортади.

ААФ ингибиторлари ва ангитензин II рецепторлари антогонистлари: диабетик нефропатияси бўлган беморларда ангитензин II рецепторлари антогонистлари билан ААФ ингибиторларини бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Экстрокорпорал даволошлар: муайян юқори ўтказувчанликка эга мембраналар (масалан полиакрилонитрил) ёрдамида диализ ёки гемофильтрация, ёки ПЗЛП аферези каби манфий зарядланган юзаларга қон қуйилишига олиб келувчи экстрокорпорал даволашларни оғир анафилактоид реакциялар ҳавфини ошириши сабабли қўллаш мумкин эмас. Агар беморга экстрокорпорал даволаш зарур бўлса, бошқа турдаги диализ мембранасини ёки бошқа синфдаги антигипертензив дориларни қўриб чиқиш керак.

Валсартан+сакубитрил сақловчи препаратлар: периндоприлни валсартан+сакубитрил мажмуаси билан биргаликда қўллаш мумкин эмас, чунки ААФ ингибиторлари билан боғлиқ неприлизин фаоллигиги бостириш, ангионевротик шиш ривожланиш ҳавфинии кучайтириши мумкин.

Биргаликда қўллаш тавсия этилмайди

Эстрамустин: биргаликда қўллаш ангионевротик шиш каби ножўя таъсирлар ҳавфини ошириши мумкин.

Калий сақловчи диуретиклар (масалан, триамтерен, амилорид) ва калий тузлари: гиперкалиемия (мумкин бўлган ҳалокатли натижа билан), айнан буйрак функцияси бузилган ҳолларда (гиперкалиемия билан боғлиқ аддитив таъсирлар).

Ко-тримоксазол (сульфаметоксазол+триметоприм): ко-тримаксазол билан биргаликда қўллаш гиперкалиемия ҳавфини ошириши мумкин.

Биргаликда қўллашда алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади

Инсулин ва ичга қабул қилиш учун гипогликемик воситалар: ААФ ингибиторлари ва гипогликемик воситалар биргаликда қўлланилганда гипогликемия ривожлангунга қадар инсулин ва ичга қабул қилиш учун гипогликемик воситаларни гипогликемик таъсирини кучайтириши мумкин.

Калий сақламайдиган диуретиклар: диуретикларни қабул қилган беморларда, айниқса, гиповолемия ва / ёки туз концентрацияси камайган беморларда, периндоприл терапиясининг бошида қон босимининг ҳаддан ташқари пасайиши кузатилиши мумкин, унинг хавфи диуретикни бекор қилиш, периндоприл терапиясини бошлашдан олдин суюқлик ёки тузларнинг йўқотилишини тўлдириш, шунингдек, периндоприлни паст дозада аста-секин ошириб бориш билан камайтирилиши мумкин.

Калий сақлайдиган диуретиклар (эплеренон, спиронолактон): эплеренон ёки спиронолактонни кунига 12,5 мг дан 50 мг гача ва ААФ ингибиторларини кичик дозаларда NYHA таснифига кўра II-IV функционал синф сурункали юрак етишмовчилигини даволашда чап қоринча ўтиш фракцияси ≤40% билан ва аввал қўлланилган “ҳалкасимон”диуретиклар ва ААФ ингибиторларини қўллашда гиперкалиемия ҳавфи мавжуд (мумкин бўлган ҳалокатли натижа билан), айниқса дориларнинг ушбу комбинацияга оид тавсияларга амал қилинмаса. Ушбу комбинацияли дори воситаларини қўллашдан олдин, буйрак функцияси етишмовчилиги ва гиперкалиемия йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Мунтазам равишда қондаги калий ва креатинин концентрациясини назорат қилиб бориш тавсия этилади.

Рацекадотрил ААФ ингибиторларини (шу жумладан периндоприлни) қабул қилганда, ангионевротик шиш ривожланиши мумкин. Рацекадотрилни (ўткир диареяни даволаш учун ишлатиладиган дори) бир вақтнинг ўзида қўллаш билан бу хавф ошиши мумкин.

Рекомбинанд тўқима плазминоген активаторлари (rtPA, алтеплаза): ўткир ишемик инсультда тромболитик терапия учун ААФ ингибиторлари ва алтеплаза қабул қилган беморларда ангионевротик шиш ривожланиши ҳавфи ошиши мумкин.

Биргаликда қўллашда эҳтиёткорлик талаб этилади

Гипотензив воситалар ва вазодилататорлар: ушбу дориларни бир вақтда қўллаш периндоприлнинг антигипертензив таъсирини кучайтириши мумкин.

Аллопуринол, цитостатик и иммуносупрессив воситалар, кортикостероидлар (тизимли қўлланилганда) ва прокаинамид: ААФ ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш лейкопения ҳавфини ошиши билан бирга келиши мумкин.

Умумий анестезия учун воситалар: ААФ ингибиторлари бир қатор умумий анестезия учун воситаларни гипотенсив таъсирини ошириши мумкин.

Глиптинлар (линаглиптин, саксаглиптин, ситаглиптин, вилдаглиптин): : ААФ ингибиторлари билан биргаликда қўлланганда, ангионевротик шиш ҳавфи дипептидилпептидаза-4 (DPP-IV) фаоллигини глиптин билан бостириш туфайли ортади.

Симпатомиметиклар ААФ ингибиторининг антигипертензив таъсирини сусайтириши мумкин.

Олтин препаратлари: ААФ ингибиторлари ва олтин препаратлари (натрий ауротиомалати) вена ичига бир вақтда қўлланганда, юз гиперемияси, кўнгил айниши, қусиш ва артериал гипотензияни ўз ичига олувчи симптомокомплекс таърифланган.

Бемор илгари қабул қилмаган икки гипотензив дори билан даволаш бошланганда, идиосинкразия юқори ҳавфини истисно қилиш мумкин емас. Беморни диққат билан кузатиб бориш бу хавфни минималлаштиришга имкон беради.

Буйрак етишмовчилигида

Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни қўллаш мумкин эмас (КК <30 мл/мин). Буйрак етишмовчилиги бўлмаган, артериал гипертензияси бўлган баъзи беморларда, даволаш босқичида буйрак функционал етишмовчилигининг лаборатор белгиларини пайдо бўлиши мумкин. Буйдай вазиятда даволашни тўхтатиш керак. Кейинчалик паст дозаларда мажмуавий даволашни давом эттириш ёки дорилардан бирини қабул қилиш мумкин. Бундай беморларда даволаш бошланганидан ҳар 2 ҳафта ўтгач ва ундан кейин ҳар 2 ойда, мунтазам равишда қон зардобидаги калий ва креатинин миқдорини назорат қилиб бориш керак. Буйрак етишмовчилиги оғир сурункали юрак етишмовчилиги ёки буйрак артерияси стенози, шу жумладан, буйрак функциясининг дастлабки бузилиши билан оғриган беморларда кўпроқ учрайди. Препаратни икки томонлама буйрак артерияси стенозида ёки ягона фаолият олиб борувчи буйрак артерияси стенозида фойдаланиш учун тавсия етилмайди.

Артериал гипотензия ва сув-электролитлар мувозанатини бузилиши:

Дастлабки гипонатриемияда артериал гипотензия, айниқса буйрак артерияси стенози билан оғриган беморларда бирданига ривожланиш хавфи мавжуд. Шунинг учун сувсизланиш ва қон плазмасидаги электролитларни камайиш аломатларини, масалан, диарея ёки қусишдан кейин, тизимли равишда баҳолаш керак. Бундай беморларда, қон плазмасидаги электролитлар миқдорини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Юқори артериал гипотензияда в/и изотоник туз еритмасини юбориш талаб қилиниши мумкин. Транзитор артериал гипотензия даволашни давом эттириш учун қўллашга қарши кўрсатма ҳисобланмайди. Қон ҳажми пасайиши ва артериал босим тиклангандан сўнг паст дозаларда даволашни давом эттириш ёки дорилардан бирини қабул қилиш мумкин.

Препарат лактоза сақлайди, шунинг учун туғма галактозани ўзлаштираолмаслик, лактоза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Индапамид

Жигар энцефалопатиясида

Жигар фаолияти бузилган тақдирда тиазид ва тиазидга ўхшаш диуретиклар билан қўллаш, жигар энцефалопатияси ривожланишига олиб келиши мумкин.

Бундай ҳолатда диуретикни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Ёруғликка сезувчанлик

Тиазид ва тиазидга ўхшаш диуретиклар қабул қилган беморларда ёруғликка сезувчанлик реакцияларининг ривожланиш ҳолатлари ҳақида ҳабар берилган. Препаратни қабул қилишда ёруғликка сеезувчанлик реакциялари ривожланса, даволашни тўхтатиш керак. Агар диуретиклар билан даволанишни давом эттириш зарур бўлса, терини қуёш нурлари ва сунъий ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилиш тавсия этилади.

Сув электролитлар мувозанати

Қон плазмаси таркибилаги натрий ионлари. Даволанишдан аввал қон плазмасидаги натрий ионлари концентрациясини аниқлаш, сўнга препаратни қабул қилиш давомида мунтазам назорат қилиб бориш зарур. Дастлабки босқичларда натрий ионлари концентрациясининг пасайишиш клиник белгилар билан бирга келмаслиги мумкин, шунинг учун мунтазам лаборатория текширувлари зарур. Жигар циррози билан оғриган беморлар ва кекса беморлар учун натрий ионларининг тез-тез назорат қилиш кўрсатилади. Ҳар қандай диуретиклар билан даволаш гипонатриемияга олиб келиши мумкин, баъзан жуда жиддий оқибатларга олиб келади. Гиповолемия билан кечадиган гипонатриемия ўта сувсизланиш ва ортостатик гипотензия ривожалнишига олиб келиши мумкин. Хлор ионлари биргаликда пасайиши иккиламчи компенсатор метаболик алкалоз ривожланишига олиб келиши мумкин: унинг пайдо бўлиш частотаси ва оғирлик даражаси аҳамиятсиз. Қон плазмасидаги калий ионларининг миқдори. Калий концентрациясининг пасайиши тиазид ва тиазид каби диуретиклар билан даволашга боғлиқ асосий хавф ҳисобланади. Юқори ҳавфли гуруҳидаги беморларнинг қуйидаги тоифаларида калий ионлари (3,4 ммол/л дан кам) концентрациясининг пасайиши ҳавфидан огоҳлантириш зарур: кекса беморлар, жигар циррози билан оғриган беморлар, ЮИК, юрак етишмовчилиги бўлган беморларни. Бундай беморларда гипокалиемия юрак гликозидларининг токсик таъсирини кучайтиради ва аритмия хавфини оширади. Юқори ҳавф гуруҳига, шунингдек, ҳам туғма, ҳам дорилар остида QT интервали узайган беморлар киради. Гиперкалиемия брадикардия сингари, оғир юрак ритми бузилишини ривожлантиришга ҳисса қўшади, айниқса ўлимга олиб келувчи “пиурет” турдага полиморф юрак қоринчалари тахикардиясида. Юқорида баён этилган барча ҳолларда қон плазмасидаги калий ионлари миқдорини тез-тез кузатиш керак. Калий ион миқдорининг биринчи ўлчами терапия бошланганидан бошлаб биринчи ҳафта ичида амалга оширилиши керак. Агар гипокалиемия аниқланса, тегишли тузатиш амалга оширилиши керак.

Қон плазмаси таркибидаги кальций ионларининг миқдори.

Тиазид ва тиазидга ўхшаш диуретиклар кальций ионларининг буйраклар томонидан чиқарилишини камайтириб, қон плазмасида кальций консентрациясининг бироз ва вақтинча ошишига олиб келиши мумкин. Кальций ионлари концентрациясининг сезиларли ўсиши олдиндан аниқланмаган гиперпаратириознинг натижаси бўлиши мумкин. Қалқонсимон бези олд безлари фаолиятини текшириш олдидан диуретикларнини бекор қилиш лозим.

Қон плазмасидаги глюкоза концентрацияси

Қандли диабет билан оғриган беморлар қонида, айниқса гипокалиемияда глюкозанинг концентрациясини кузатиш керак.

Сийдик кислотаси

Қон плазмасидаги сийдик кислотаси юқори консентрацияли беморларда, подагра хуружлари тез-тезлигини ошириш тенденцияси мавжуд.

Диуретиклар ва буйрак функцияси

Тиазид ва тиазидга ўхшаш диуретиклар, фақат буйрак функцияси нормал ёки бироз бузилган беморларда тўлиқ самарали бўлади (катталардаги қон плазмасида креатинин консентрацияси 25 мг / л ёки 220 ммол/л дан паст).

Кекса беморларда қон плазмасидаги креатинин даражалари Кокрофт формуласига мувофиқ ёшга, тана вазнига ва жинсига қараб баҳоланиши керак:

Кекса ёшдаги эркаклар учун: бу ерда, ёши йилларда, тана вазни кг да, креатинин концентрацияси мкмоль/л да.

Кекса ёшдаги аёллар учун натижани 0.85 коеффициентга кўпайтириш керак.

Спортчилар

Спортчилар индапамиднинг допинг-тест ўтказишда ижобий реакция бериши мумкинлигига эътибор қаратишлари керак. Ўткир миопия ва глаукоманинг иккиламчи ёпиқ бурчакли шакли

Сулфаниламидлар ва уларнинг ҳосилалари идиосинкразик реакциянинг ривожланишига сабаб бўлиб, вақтинчалик миопия ва ўткир ёпиқ бурчакли глаукомага олиб келиши мумкин. Тўғри даволаш ўтказилмаган ҳолда, ўткир ёпиқ бурчакли глаукома кўришни йўқолишига олиб келиши мумкин. Биринчи ўринда, имкон қадар тезда препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак. Агар кўз ичи босими юқори даражада қолишда давом этса, дарҳол терапевтик ёки жарроҳлик амалиёти ўтказиш талаб қилиниши мумкин.

Ўткир ёпиқ бурчакли глаукома ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ҳавф омилларига, сулфаниламид ёки пенициллинга аллергия бўлииши мумкин.

Периндоприл

РААТ икки томонлама блокадаси

Ангиотензин II рецепторлари антогонистлари ёки алискирен билан ААФ ингибиторларини бир вақтда қўллашда, артериал гипотензия, гиперкалиемия ва буйрак функцияси бузилиши (шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилиги) пайдо бўлиш ҳавфи ошиши ҳақида далиллар мавжуд. Шунинг учун ангиотензин II рецепторлари антогонистлари ёки алискирен билан ААФ ингибиторларини бирикиши орқали РААТ икки томонлама блокадасини қўллаш тавсия қилинмайди. Агар икки томонлама блокада зарур бўлса, у ҳолда буйрак фаолиятини, қон плазмасидаги калий миқдорини ва артериал босимни мунтазам назорат қилиб борувчи мутахасиснинг қатъий назорати остида олиб борилиши керак. Диабетик нефропат бўлган ва бошқа беморларда ангиотензин II рецепторлари антогонистлари билан ААФ ингибиторларини биргаликда қўллаш мумкин эмас.

Калий сақловчи диуретиклар, калий препаратлари, таркибида калий бўлган туз ўрнини босувчи моддалар ва озуқавий қўшимчалар. Периндоприлни калий сақловчи диуретиклар, калий препаратлари, таркибида калий бўлган туз ўрнини босувчи моддалар ва озуқавий қўшимчалар билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Нейтропения/агранулоцитоз/тромбоцитопения/анемия

ААФ ингибиторларини қабул қилаётган пациентларда нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения ва анемияни ривожланишининг кам ҳоллари қайд этилган. Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда ва бошқа аҳволни оғирлаштирувчи омиллар бўлмаганида нейтропения кам учрайди. Нейтропения ва агранулоцитоз қайтувчан ва ААФ ингибитори бекор қилинганидан кейин йўқолади. Препаратни бириктирувчи тўқиманинг тизимли касалликлари бўлган пациентларда, иммуносупрессив даволашни ўтказиш вақтида, аллопуринол ёки прокаинамид билан даволаниш вақтида ёки бу оғирлаштирувчи омиллар бирга қўшилганда, айниқса олдиндан буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида ўзига хос эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Бу пациентларнинг айримларида, айрим ҳолларда антибиотиклар билан даволаш етарли самара бермаган жиддий инфекцион касалликлар ривожланган. Бундай пациентларда препарат билан даволаниш вақтида лейкоцитлар сонини назоратини (лейкоцитар формулани ҳисоблаш билан ўтказиладиган қон таҳлили) вақти-вақти билан ўтказиб туриш лозим. Инфекцион касалликнинг биринчи белгилари пайдо бўлгани тўғрисида шифокорни хабардор қилиш лозимлиги хусусида пациентларни огоҳлантириш лозим.

Реноваскуляр гипертензия

Икки томонлама буйрак артерияси стенозида ёки ягона фаолият олиб борувчи буйрак артерияси стенози бўлган беморларда, ААФ ингибиторини қўллаш гипотензия ва буйрак етишмовчилиги ҳавфини оширади. Диуретикларни қабул қилиш қўшимча ҳавф омили бўлиши мумкин. Буйрак функциясининг ёмонлашуви, ҳатто бир томонлама буйрак артерияси стенози бўлган беморларда ҳам, қон зардобидаги креатинин концентрациясининг бироз ўзгариши билан кузатилиши мумкин.

Реноваскуляр гипертензияни даволовчи усул реваскулизация ҳисобланади. Шунга қарамай, ААФ ингибиторларини қабул қилиш ушбу тоифадаги беморларга, жарроҳлик амалиётинни кутаётганларга ҳам, жаррохлик аралашуви имконсиз бўлган ҳолларда ҳам ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Агар буйрак артерияси стенози аниқланган ёки шубҳа қилинган беморларга индапамид/периндоприл терапияси буюрилган бўлса, уни кичик дозаларда буйрак функцияси ва калий даражаси назорати остида стационар шароитда бошлаш керак, чунки баъзи беморларда даволаш тўхтатилгандан сўнг, буйрак етишмовчилиги ривожланиши регрессия қилинган.

Юқори сезувчанлик/ангионевротик шиш.

ААФ ингибиторларини, шу жумладан периндоприлни қабул қилишда, камдан кам ҳолларда юз, қўл-оёқлар, лаблар, тил, товуш бойламлари ва/ёки хиқилдоқнинг ангионевротик шиши ривожланиши мумкин. Бу даволашнинг ҳар қандай вақтида содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш ва клиник симптомлар бутунлай йўқолгунигача пациентларни синчков тиббий кузатувини олиб бориш керак.

Юз, лаблар ва қўл-оёқларнинг шиши мустақил ўтиб кетади, шундай бўлсада, симптомларни яққол намоён бўлишини камайтириш учун антигистамин препаратларни қўллаш керак.

Хиқилдоқнинг шиши билан кечувчи ангионевротик шиш ўлимга олиб келиши мумкин. Нафас йўлларининг обструкциясига сабаб бўлиши мумкин бўлган тил, халқум ёки хиқилдоқнинг шиши аниқланганда, кечиктириб бўлмайдиган чораларни шошилинч равишда бошлаш лозим. Тегишли чораларга қуйидагилар киради: 0,1% ли эпинефрин (адреналин) эритмасини 0,3-0,5 мг дозада тери остига ёки 0,1 мг вена ичига секин қўллаш, кейинчалик глюкокортикостероидларни (вена ичига) ва антигистамин препаратларни қўллаш ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳаётий муҳим тизимларнинг фаолиятини кузатишни ўз ичига олади.

ААФ-ингибиторларини қабул қилган пациентларда, кам ҳолларда интестинал ангионевротик шиш кузатилган. Бу пациентлар қоринда оғриққа (кўнгил айниши ва қусиш билан ёки уларсиз) шикоят қилганлар занинг фаоллиги ҳам норма чегарасида бўлган. Интестинал ангионевротик шиш меъда-ичак йўлларининг компьютер томографияси ёки ультра-товуш текшируви маълумотларига кўра ёки жарроҳлик аралашувида диагностика қилинган бўлиб, симптомлар ААФ ингибитори бекор қилинганидан кейин йўқолган. ААФ-ингибиторларини қабул қилган пациентларда қоринда оғриқнинг дифференциал диагностикасини ўтказишда, интестинал ангионевротик шишни ривожланишини ҳисобга олиш керак.

Валсартан+сакубитрил сақловчи дори воситалари мажмуаси билан биргаликда қўллашда

Валсартан+сакубитрил сақловчи дори воситалар мажмуаси билан периндоприлни бир вақтда қўллаш мумкин эмас, ангионевротик шиш ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин.

Валсартан+сакубитрил сақловчи дори воситалар мажмуасини, охирги периндоприл қабул қилинганидан 36 соат ўтмасдан олдин қўллаш мумкин эмас. Периндоприлни, валсартан+сакубитрил сақловчи дори воситалар мажмуасини қўллаш тўхтатилганидан 36 соат ўтмасдан олдин қўллаш мумкин эмас.

ААФ ингибиторларини бошқа неприлизин ингибиторлари билан қўллаш (масалан рацекадотрил билан), ангионевротик шиш ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Периндоприл билан даволаш ўтказилаётган беморларда, неприлизин ингибиторлари билан даволаш бошлашдан олдин фойда ва ҳавф яхшилаб баҳоланиши зарур.

Десенсибилизация ўтказишдаги анафилактик реакциялар

Баъзан ААФ ингибиторларини қабул қилган пациентларда, парда қанотлиларнинг заҳари (масалан, ари ёки асалари заҳари) билан десенсибилизация ўтказилганда анафилактик реакциялар ривожланган. Бундай ҳаётга хавф туғдирувчи вазиятлардан, десенсибилизация муолажасини ўтказишдан олдин ААФ ингибиторини бекор қилиш йўли билан сақланиш мумкин.

ПЗЛП аферези ўтказишдаги анафилактик реакциялар

Кам ҳолларда ААФ-ингибиторларини қабул қилган пациентларда, декстран сульфати билан ПЗЛП аферези муолажасини ўтказиш вақтида ҳаётга хавф туғдирувчи анафилактик реакциялар ривожланган. Бундай реакцияларни ҳар бир аферез муолажасидан олдин ААФ ингибиторини бекор қилиш йўли билан бартараф этиш мумкин.

Гемодиализ

Полиакрилнитрил мембраналар (масалан, AN69®) ни қўллаш билан гемодиализ ўтказилган ва бир вақтнинг ўзида ААФ-ингибиторларини қабул қилган пациентларда анафилактик шок ҳолатлари қайд этилган, шунинг учун бундай комбинацияга йўл қўймаслик лозим. Пациентларда ёки диализ мембрананинг бошқа турини, ёки бошқа фармакотерапевтик гуруҳга мансуб гипотензив препаратни қўллаш тавсия этилади.

Йўтал

ААФ ингибиторларини қўллаш вақтида кўпинча йўтал кузатилган. Одатда, йўтал қуруқ, домий бўлиб, препарат бекор қилинганидан тўхтаган. Йўтални дифференциал диагностикасида ААФ ингибиторларини қўлланиши билан боғлиқ бўлган йўтални ҳисобга олиш лозим.

Кекса беморларда

Периндоприлни бошлашдан олдин буйракларнинг функционал фаолиятини ва қон плазмасидаги калий миқдорини баҳолаш керак. Терапиянинг бошланишида препаратнинг дозаси, айниқса сувсизланиш ва электролитларни йўқотилиши, қон босимини пасайтириш даражасини ҳисобга олган ҳолда танланади. Бундай чора-тадбирлар қон босимининг кескин пасайиб кетишининг олдини олишга ёрдам беради.

Атеросклероз

Артериал гипотензия ҳавфи барча беморларда мавжуд, аммо ЮИК ёки мия қон айланиши етишмовчилиги бўлган беморларда препаратни қўллашда алоҳида эътибор бериш керак. Ушбу беморларда даволаниш паст дозаларда бошланиши керак.

Юрак етишмовчилиги/оғир юрак етишмовчилигида

Оғир юрак етишмовчилиги бўлган беморларда (NYHA таснифига кўра, IV функционал синф) даволаш препаратнинг паст дозаси ва эҳтиёткорлик билан тиббий назорат остида бошланиши керак. ЮИК билан гипертензия билан оғриган беморлар бета-адреноблокаторларни қабул қилишни тўхтатмасликлари керак: ААФ ингибиторлари бета-адреноблокаторлар билан бирга қабул қилиниши керак.

Қандли диабет

1-турдаги қандли диабет (калий миқдорининг ўз-ўзидан кўпайиши хавфи) билан оғриган беморларда даволаш препаратнинг паст дозаси ва эҳтиёткорлик билан тиббий назорат остида бошланиши керак. ААФ ингибиторлари билан даволашнинг биринчи ойида, қон плазмасидаги глюкоза концентрациясини, инсулин ва ичга қабул қилиш учун гипогликемик воситалар билан даволанадиган диабет касаллиги бўлган беморларда диққат билан кузатилиши керак

Этник фарқ

ААФ ингибиторларини қабул қилган негроид ирқи вакилларида, кўпинча бошқа ирққа мансуб пациентларга нисбатан анигионевротик шиш кўпроқ пайдо бўлган.

ААФ нинг бошқа ингибиторлари каби, лизиноприл гипотензив восита сифатида негроид ирқига мансуб пациентларда, бошқа ирққа мансуб пациентларга нисбатан камроқ самаралидир. Ушбу самара, эҳтимол, артериал гипертензияси бўлган негроид ирқига мансуб пациентларда қонда ренин миқдорини паст бўлиши яққол устун бўлиши билан боғлиқ бўлса керак.

Жарроҳлик аралашуви/Умумий анестезия

Жарроҳлик аралашувларида ёки умумий анестезия вақтида артериал гипотензияни чақирувчи препаратлар қўлланганида, лизиноприл ренинни компенсатор ажралиб чиқиши билан боғлиқ бўлган ангиотензин II ни ҳосил бўлишини блоклаши мумкин.

Агар юқорида келтирилган механизм натижасида артериал гипотензия ривожланса, айланаётган қон ҳажмини ошириш билан мувофиқлаштиришни ўтказиш мумкин.

Аортал ва митрал стеноз

Барча қон томирларни кенгайтирувчи препаратлар каби, периндоприлни ҳам юракнинг чап қоринчасидан чиқиш йўли обструкцияси ва митрал клапан стенози бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.

Жигар етишовчилигида

Кам ҳолларда ААФ ингибиторларини қабул қилиш, холестатик сариқлик ёки гепатит билан бошланувчи ва жигарнинг фульминант некрозигача авж олувчи хамда айрим ҳолларда ўлим билан якунланувчи синдром билан кечган. Бу синдромнинг механизми номаълум. Периндоприл препаратини қабул қилаётган пациентларда сариқлик ёки «жигар» ферментлари фаоллигини ошиши кузатилса, препаратни бекор қилиш ва пациентнинг ҳолатини синчков назорат қилиш лозим.

Гиперкалиемия

ААФ ингибиторларини қабул қилган айрим пациентларда, қон зардобида калийнинг миқдорини ошиши аниқланган. Гиперкалиемияни ривожланиши бўйича хавф гуруҳини буйрак етишмовчилиги, қандли диабети, ўткир юрак етишмовчилиги бўлган, дегидратацияли, метаболик ацидози бўлган пациентлар ёки бир вақтда калийни тежовчи диуретикларни, калий сақловчи озиқ-овқат қўшимчаларини ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчиларни ёки қон зардобида калий концентрациясини ошишини чақирувчи ҳар қандай бошқа препараталарни (масалан, гепарин) қўлланиши ташкил этади. Юқорида санаб ўтилган препаратлар бир вақтда қўллаш зарурати туғилганда, қон зардобида калий миқдорини назорат қилиб туриш тавсия қилинади.

Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик вақтида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Ҳомиладорлик диагностика қилинган ҳолларда препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

ААФ ингибиторларини ҳомиладорликнинг II ва III уч ойликларида қабул қилиш ҳомилага нохуш таъсирларни кўрсатади (АБ ни яққол пасайиши, буйрак етишмовчилиги, гиперкалиемия, калла суякларининг гипоплазияси, она қорнидаги ўлим кузатилиши мумкин). Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўлланганида препаратни ҳомилага салбий таъсирлари тўғрисида маълумотлар йўқ.

Агар препаратни лактация даврида қўллаш зарур бўлса, унда эмизишни тўхтатиш керак.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири

Препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим (артериал босимни яққол пасайиши ва бош айланишини ривожланишини хавфи бор). Шунинг учун даволашнинг бошида транспорт воситаларини бошқариш, механизмлар билан ишлаш ва диққатни юқори жамланишини талаб этувчи бошқа ишларни бажаришдан сақланиш тавсия этилади.

Симптомлари: энг кўп учрайдиган симптом гипотензия бўлиб, баъзида анурияга (гиповолемия натижасида) ўтиши мумкин бўлган кўнгил айниши, қусиш, тиришиш, бош айланиши, уйқучанлик, онгни чалкашиши, олигуриялар билан биргаликда бўлади. Электролитларнинг бузилиши (гипонатриемия, гипокалиемия) ҳам содир бўлиши мумкин.

Фавқулодда чоралар препаратни танадан чиқариб ташлаш билан камаяди - ошқозонни ювиш ва/ёки фаоллашган кўмир қабул қилиш орқали, кейинчалик ихтисослашган марказда сув-электролитлар мувозанатини тиклаш орқали. Агар қон босимининг сезиларли пасайиши кузатилса, беморни оёқлари кўтарилган ҳолда чалқанча ётган ҳолатга ўтказиш лозим. Агар керак бўлса, суюқлик миқдори изотоник туз эритмасининг (масалан, 0,9% натрий хлорид инфузион еритмасини вена ичига) ёки суюқлик ҳажмини тўлдиришнинг бошқа усули билан тўлдирилади. Периндоприлат, периндоприлнинг фаол метаболити диализ орқали танадан чиқарилиши мумкин.

Қобиқ билан қопланган таблеткалар №10, №20 (2x10), №30 (3x10) ёки №60 (6х10), контур-уяли ўрамда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга.

Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалардан асранг!

3 йил.

Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Рецепти бўйича.

«REMEDY GROUP» МЧЖ ҚК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., 100069, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч., 51. Тел/факс: (99871) 248-02-05

«ZEFER PHARMA LTD», Буюк Британия учун.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Indapamid: 1.25 mg/tabletkalar, Perindopril: 5 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Indorem qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 14733 so'm - 10 шт.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Indorem qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Indorem qoplangan planshetlar №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.