Facebook Pixel Code

Ingamist in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 3 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 64000 so'm gacha 96300 so'm
Retsept bo'yicha
82 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ingamist in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 3 ml №10 (ampulalar)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг ацетилцистеин;

ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, натрий гидроксиди, инъекция учун сув.

Тиниқ рангсиз, кучсиз олтингугурт ҳидига эга суюқлик.

Ампула очилганидан кейин ҳаво билан узоқ муддатли контактда кучсиз пушти-бинафша ранг тус пайдо бўлиши мумкин.

Инъекция учун эритма.

Муколитик восита. АТХ коди: R05CB01.

Фармакодинамикаси

Ацетилцистеин балғамни суюлтиради. Ацетилцистеиннинг структурасидаги сульфгидрил гуруҳлар балғамнинг нордон мукополисахаридларининг дисульфид боғларини узилишига ёрдам беради, бу мукопротеидларини деполяризациясига ва шиллиқни қовушқоқлигини камайишига олиб келади.

Ацетилцистеин йирингли балғам бор бўлганида ҳам ўз фаоллигини сақлаб қолади.

Ацетилцистеин нуклеофил тиол SH-гуруҳи борлиги туфайли антиоксидант таъсир кўрсатади, водородни осонгина бериб, оксидловчи радикалларни нейтраллайди.

Ацетилцистеиннинг ҳимоявий таъсир механизми унинг реактив сульфгидрил гуруҳларини эркин радикалларни боғлаб олиш хусусиятига асосланган.

Ацетилцистеин хужайра ичига осон киради, ацетил гуруҳини йўқотиб, L-цистеинга айланади, ундан хужайра ичидаги глутатион синтезланади.

Глутатион юқори реактив трипептид, кучли антиоксидант, эндоген ва экзоген эркин радикалларни ва токсинларни қамраб олувчи цитопротектордир. Ацетилцистеин хужайраларнинг оксидланиш-қайтарилиш жараёнларида иштирок этувчи хужайра ичидаги глутатионни синтезини кучайишига ёрдам беради ва камайиб кетишини олдини олади.

Фармакокинетикаси

600 ацетилцистеинни вена ичига юборилганда қон плазмасидаги максимал концентрацияси 300 ммоль/л ни, қондан ярим чиқарилиш даври эса 2 соатни ташкил этади. Умумий клиренси соатига 0,21 л/кг ни, плато ҳолатидаги тақсимланиш ҳажми эса 0,34 л/кг ни ташкил этади. Ацетилцистеин хужайралараро бўшлиққа ўтади, асосан жигарда, буйракда, ўпкада, бронхиал секретда тақсимланади. Ацетилцистеин ва унинг метаболитлари асосан буйрак орқали чиқарилади.

Нафас аъзоларининг балғам ҳосил бўлишини кучайиши билан кечувчи ўткир ва сурункали касалликларини даволашда қўлланилади.

Маҳаллий қўлланиши

Ингаляцион юбориш: катталарга 1 ампуладан суткада 1-2 марта шифокорнинг кўрсатмасига кўра 5-10 кун давомида, болаларга 6 ёшдан бошлаб - 1 ампулагача суткада 1-2 марта шифокорнинг кўрсатмасига кўра 5-10 кун давомида буюрилади.

Эндобронхиал юбориш: катталар ва болаларга 6 ёшдан бошлаб - 1 ампулагача суткада 1-2 марта юборилади.

Тизимли қўлланиши

Мушак ичига юбориш

Катталарга 300 мг ли 1 ампуладан суткада 1-2 марта, мушак ичига чуқур юбориш буюрилади.

Вена ичига юбориш

Дори воситаси 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки 5% ли глюкоза эритмасида эритиб, вена ичига томчилаб юборилади.

Катталарга 300 мг ли 1 ампуладан суткада 1-2 марта буюрилади.

Болалар.

Вена ичига ва мушак ичига юбориш учун препарат болаларда қўлланмайди (асосан перорал дори шакллари қўлланилади).

Маҳаллий қўллаш учун дори воситасини болаларга 6 ёшдан бошлаб қўллаш керак.

Маҳаллий қўлланганда қуйидаги реакциялар юз бериши мумкин:

иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари;

нафас аъзолари тизими томонидан: бронхоспазм, ринорея;

овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: стоматит, қусиш, кўнгил айниши;

тери қопламалари томонидан: эшакеми, тошма, қичишиш.

Парентерал қўлланганда қуйидаги реакциялар юз бериши мумкин:

иммун тизими томонидан: анафилактик шок, анафилактик реакциялар, анафилактоид реакциялар, ўта юқори сезувчанлик;

юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал босимни пасайиши

нафас аъзолари тизими томонидан: бронхоспазм, диспноэ;

овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қусиш, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия, жиғилдон қайнаши;

тери қопламалари томонидан: ангионевротик шиш, эшакеми, гиперемия, юбориш жойида ачишиш, тошма, қичишиш, якка ҳолларда Стивенс-Джонсон синдроми ва Лайелл синдроми ривожланиши мумкин;

бошқалар: юзни шиши, бош оғриғи, қулоқларни шанғиллаши, геморрагиялар, гипертермия, анемия, протромбин вақтини ошиши.

Ацетилцистеинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик, зўрайиш босқичидаги меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги, қон тупуриш, ўпкадан қон кетишида қўллаш мумкин эмас.

Ацетилцистеинни йўталга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланиши, йўтал рефлексини сусайиши натижасида балғамни димланишини кучайтириши мумкин.

Ацетилцистеин ва нитроглицеринни бир вақтда қабул қилиниши, нитроглицериннинг қон томирларни кенгайтирувчи таъсирини кучайишига олиб келиши мумкин. Пациентларни артериал босимни пасайиши ва бош оғриғини пайдо бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириш керак.

Антибиотиклар ва ацетилцистеинни бир шприцда қўллаш тавсия қилинмайди: антибиотикларнинг фаоллиги пасайиши мумкин.

Хелат структураларни ҳосил қилиш хусусияти туфайли, ацетилцистеин олтин, кальций, темир каби металларнинг тузларини биокираолишлигини пасайтириши мумкин. Шунинг учун бу препаратларни хар хил вақтларда қўллаш тавсия этилади.

Лаборатория кўрсаткичлари.

Ацетилцистеинни қўлланиши салицилатларни колориметрик усул билан миқдорий аниқлаш натижаларини ва сийдикда кетонларни аниқлаш натижаларини ўзгартириши мумкин.

Номутаносиблиги.

Ингамист эритмаси резина ва металл юзалар билан контактда бўлмаслиги лозим.

Бронхиал астмаси бўлган пациентлар Ингамист билан даволаш даврида шифокор назорати остида бўлишлари керак. Бронхоспазм ривожланган ҳолларда, ацетилцистеинни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Анамнезида меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентлар, айниқса меъда шиллиқ қаватини таъсирловчи бошқа дори воситаларни ёндош қабул қилаётган ҳолларда Ингамистни эҳтиёткорлик билан қўллашлари керак.

Ацетилцистеинни, асосан даволашни бошида қабул қилиш, бронхиал безларнинг секретини суюлтириши ва унинг ҳажмини ошириши мумкин. Агар пациент балғамни самарали тарзда йўталиб ташлай олмаса, постурал дренаж қилиш ва бронх ичидаги балғамни аспирация қилиш керак.

Вена ичига препаратни шифокорнинг қатъий кузатуви остида юбориш лозим. Ацетилцистеинни вена ичига юборилганда ножўя таъсирлар, агар дори воситаси хаддан ташқари тез ёки катта дозаларда юборилса, кўпроқ юз бериши мумкин. Шунинг учун “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимида келтирилган кўрсатмаларни аниқ бажариш лозим.

Дори воситаси бир ампулада 43 мг (1,9 ммоль) натрий сақлайди. Буни назорат қилинган натрийли парҳездаги пациентлар ҳисобга олишлари лозим.

Ингамист эритмаси резина ва металл юзалар билан контактда бўлмаслиги лозим.

Эритмадаги кучсиз олтингугурт ҳиди фаол модданинг ўзига хос ҳиди ҳисобланади.

Вена ичига юборилганда ампулани бевосита дори воситасини қўллаш олдидан очиш лозим. Сиртга (маҳаллий) қўлланганда ампула ичидаги модда қисман ишлатилиши мумкин: қолган эритма (яхши сақлаш шароитларида) 24 соат давомида фақат сиртга ишлатилиши мумкин; қолган эритмани инъекция учун қўллаш ман этилади.

Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши

Ацетилцистеинни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида, агар она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила ёки бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина ва бевосита шифокорнинг кузатуви остида қўллаш мумкин.

Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш хусусияти

Реакция тезлигига таъсир қилишини тасдиқловчи маълумотлар йўқ.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Вена ичига юборилганда

Симптомлари

Дозани ошириб юбориш симптомлари оғир даражага эга бўлган ножўя реакцияларнинг симптомларига ўхшаш бўлади.

Даволаш

Даволаш препаратни юборишни дарҳол тўхтатишни ва симптоматик даволашни ўтказишни талаб этади. Специфик антидоти йўқ. Диализни ўтказиш самарали ҳисобланади.

Маҳаллий қўлланганда

Симптомлари

Препаратнинг юқори дозалари бронх-ўпка секретини катта миқдорда ажралиб чиқишини чақириши мумкин, бу нафас йўлларининг обструкциясига олиб келади.

Даволаш

Трахеобронхиаз дарахтдан шиллиқни механик тарзда олиб ташлаш керак.

3 мл дан тўқ шиша ампулаларда; 5 ампуладан контур уяли ўрамда; 2 контур уяли ўрамдан қутида.

Оригинал ўрамида, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

“Юрия-Фарм” ОАЖ.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Asetilsistein: 100 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
3 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Ukraina
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
6 yoshdan boshlab (shifokor ko'rsatmasi bo'yicha)
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha, foyda / xavf nisbatini hisobga olgan holda
Allergiyaga chalinganlar
ehtiyotkorlik bilan
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Ingamist in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 3 ml №10 (ampulalar) narxi 6400 so'm - 1 шт.

6 yoshdan boshlab (shifokor ko'rsatmasi bo'yicha). Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ingamist in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 3 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.

Ingamist in'ektsiya uchun eritma 100 mg/ml, 3 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Asetilsistein hisoblanadi.