Facebook Pixel Code

Ipigriks (Ipigrix) tabletkalari 20 mg №50 (2 blister x 25 tabletka)

dagi narxlar
dan 210000 so'm gacha 230000 so'm
Без рецепта
22 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ipigriks (Ipigrix) tabletkalari 20 mg №50 (2 blister x 25 tabletka)

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 20 мг ипидакрин гидрохлориди (сувсиз моддага қайта ҳисоблаганда).

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати; картошка крахмали; қуритилган картошка крахмали, кальций стеарати.

Думалоқ, ясси цилиндр шаклли, оқ ёки деярли оқ рангли, фаскали таблеткалар.

Таблеткалар.

Антихолинэстераз воситалар.

Фармакодинамикаси

Ипидакрин холинэстеразанинг қайтувчан ингибитори ҳисобланади. Мембраналарнинг калийли каналларини блоклаб, марказий нерв тизимида (МНТ) ва нерв-мушак синапсларида импульсларни ўтказилишини бевосита рағбатлантиради. Ипидакрин силлиқ мушакларга нафақат медиатор ацетилхолиннинг, балки адреналин, серотонин, гистамин ва окситоциннинг ҳам таъсирини кучайтиради.

Ипидакриннинг асосий фармакологик самаралари:

  • нерв-мушак ўтказувчанлигини тиклаши ва рағбатлантириши;
  • периферик нерв тизимида айрим омиллар (жароҳат, яллиғланиш маҳаллий анестезияловчи воситалар, антибиотиклар, калий хлориди ва бошқаларнинг таъсири) оқибатидаги блокададан кейин импульс ўтказилишини тикланиши;
  • калий хлоридидан ташқари, барча агонистлар таъсири остида силлиқ мушакли аъзоларнинг қисқарувчанлигини кучайиши;
  • седатив таъсирнинг алоҳида кўринишлари билан мажмуада МНТ специфик ўртача рағбатлантирилиши;
  • хотирани яхшиланиши.

Болаларда қўллаш хавфсизлигини ўрганиш юзасидан клиник тадқиқотларининг статистик маълумотлари мавжуд эмас.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Перорал қўлланганда меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Сўрилиши асосан ўн икки бармоқ ичакда, камроқ даражада - ингичка ичакда юз беради. 10 мг доза қўлланганидан кейин ипидакриннинг плазмадаги максимал концентрациясига 1 соатдан сўнг эришилади.

Тақсимланиши

Ипидакриннинг 40-55% плазма протеинлари билан боғланади. Ипидакрин тўқималарга тез ўтади ва мувозанат холатида ипидакриннинг фақат 2% плазмада бўлади.

Метаболизми жигарда амалга оширилади.

Чиқарилиши буйрак орқали ва буйракдан ташқарида амалга оширилади, сийдик билан чиқарилиши устунлик қилади. Ярим чиқарилиш даври 40 минутни ташкил қилади. Буйрак орқали сийдик билан чиқарилиши асосан буйрак найчаларида секреция йўли билан ва фақат дорининг 1/3 қисми калава фильтрацияси ёрдамида чиқарилади. Перорал қўлланганидан кейин сийдик билан дозанинг 3,7%, парентерал қўллангандан кейин дозанинг 34,8% ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

  • периферик нерв тизимининг касалликлари (неврит, полиневрит, полинейропатия, полирадикулонейропатия, турли этиологияли миастения ва миастеник синдром);
  • бульбар фалаж ва парезлар;
  • ҳаракат бузилишлари билан кечувчи МНТ органик шикастланишларидан кейинги тикланиш даври;
  • демиелинизация касалликларни мажмуавий даволаш;
  • турли келиб чиқишга эга бўлган хотиранинг бузилишлари (Альцгеймер касаллиги, ва қарилик деменциясининг турли шакллари);
  • ичак атониясида қўлланилади.

Таблеткалар ичга сув билан қабул қилинади. Дозалар ва даволаш давомийлиги касалликнинг оғирлигига қараб индивидуал равишда белгиланади.

Катталар

Периферик нерв тизими касалликлари, миастения ва миастеник синдром: 10-20 мг дан кунига 1-3 марта қўлланади. Даволаш курсининг давомийлиги 1-2 ойни ташкил қилади. Зарурати бўлганида даволаш курсини, курслар орасидаги 1-2 ойлик интервал билан бир неча марта такрорлаш мумкин. 10 мг ли бир марталик дозани олиш учун бошқа дори шакли (1 мл да 5 мг ипидакрин сақловчи 2 мл инъекция учун эритма) қўлланади.

Нерв-мушак ўтказувчанлигининг оғир бузилишида миастеник криз ривожланишини олдини олиш учун қисқа вақт ичида 15-30 мг (1 мл да 15 мг ипидакрин сақловчи 1-2 мл инъекция учун эритма) парентерал юборилади. Дозани 20-40 мг гача (1-2 таблетка) кунига 5-6 марта ошириш билан бирга, даволаш таблеткалар билан давом эттирилади. Максимал суткалик доза 240 мг гача (12 таблетка 6 марта қабул қилиш учун) етиши мумкин.

Турли келиб чиқишга эга бўлган хотирани бузилиши (Альцгеймер касаллиги ва қарилик деменциясининг турли шакллари): максимал суткалик доза 200 мг гача (10 таблетка 5 марта қабул қилиш учун) етиши мумкин. Даволаш курсининг давомийлиги 1-12 ойни ташкил қилади.

Ичак атонияси: доза 1-2 ҳафта давомида 20 мг ни ташкил қилади кунига 2-3 марта буюрилади.

Кекса пациентлар ва жигар ва/ёки буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентлар: дозаларни танлаш талаб этилмайди.

Болалар: болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш хавфсизлиги ўрганилмаган, шунинг учун уларда қўллаш мумкин эмас.

Агар Сиз препаратнинг навбатдаги дозасини қабул қилишни ўтказиб юборган бўлсангиз, уни дархол қабул қилинг. Ўтказиб юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш учун икки баробар дозани қабул қилманг. Қабул қилишни шифокорнинг тавсияси бўйича давом эттиринг.

Пациентлар томонидан ўзлаштираолиниши яхши. М-холинорецепторларни қўзғалиши билан боғлиқ юз бериши мумкин бўлган ножўя таъсирлари, хаммада хам намоён бўлмаслиги мумкин. Ножўя таъсирлари намоён бўлганида доза камайтирилади ёки қўллаш қисқа муддатга (1-2 кун) тўхтатилади.

Ножўя таъсирлари MedDRA аъзолар тизими таснифи базаси маълумотлари ва учраш тез-тезлигига мувофиқ тартибга келтирилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан ≤1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан ≤1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан ≤1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (≤1/10000 гача), маълум эмас (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича аниқлаш мумкин эмас).

Нерв тизими томонидан:

  • Тез-тез эмас: бош айланиши, уйқучанлик (катта дозалар қўлланганда).

Юрак томонидан:

  • Тез-тез: юракни тез уриб кетиши, брадикардия*.

Нафас, кўкрак қафаси аъзолари ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан:

  • Тез-тез эмас: бронхлар секрециясини кучайиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан:

  • Тез-тез: сўлак оқиши*, кўнгил айниши.
  • Тез-тез эмас: қусиш (катта дозалар қўлланганда).
  • Кам ҳолларда: ич кетиши, эпигастрия соҳасида оғриқ.

Тери ва тери ости тўқималари томонидан:

  • Тез-тез: кучли терлаш.
  • Тез-тез эмас: аллергик реакциялар (қичишиш, тошмалар) (катта дозалар қўлланганда),

Скелет-мушак ва йўлдош тизимлар томонидан:

  • Тез-тез эмас: мушак тиришишлари (катта дозалар қўлланганда).

Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги реакция:

  • Тез-тез эмас: кучсизлик (катта дозалар қўлланганда).

* Сўлак оқиши ва брадикардияни холиноблокаторларни (масалан, атропин) қўллаш йўли билан камайтириш мумкин.

Санаб ўтилган ножўя реакциялар пайдо бўлганда, шунингдек йўриқномада кўрсатилмаган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шифокорга мурожаат қилиш керак.

  • препартнинг исталган компонентига юқори сезувчанлик,
  • тутқаноқ,
  • гиперкинезли экстрапирамид бузилишлар,
  • стенокардия,
  • яққол брадикардия,
  • бронхиал астма,
  • ичак ёки сийдик чиқариш йўлларини тутилиши,
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак ярасини зўрайиши,
  • вестибуляр бузилишлар,
  • хомиладорлик ва эмизиш,
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Агар Сизда юқорида санаб ўтилган касалликлар ёки холатлардан биронтаси бўлса, препаратни қўллашдан олдин бу хақида шифокорга хабар беринг.

Марказий нерв тизимини (МНТ) сусайтирувчи дорилар билан бир вақтда қўлланганда, седатив самарани кучайтиради. Холинэстеразанинг бошқа ингибиторлари ва м-холиномиметик воситалар билан қўлланганда, таъсири ва ножўя самараларини кучайтиради.

Миастенияли пациентларда бошқа холинергик воситалар билан бир вақтда қўлланганда, холинергик криз хавфини кучайтиради.

Бета-адреноблокаторлар ипидакрин томонидан чақирилган брадикардиянинг яққоллигини кучайтиради.

Церебролизин ипидакриннинг рухиятга таъсирини потенциялайди.

Алкогол ипидакриннинг ножўя самараларини кучайтиради.

Агар Сиз бирон-бир бошқа дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, препаратни қабул қилишни бошлашдан олдин бу хақида шифокорга хабар беринг.

Эхтиёткорлик билан қўллаш керак:

  • анамнезида меъда яраси, ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган, тиреотоксикози ва юрак-қон томир тизими касалликлари бўлган пациентлар;
  • анамнезида нафас йўллари касалликлари ва нафас йўлларининг ўткир касалликлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Таблеткалар лактоза моногидратини сақлайди. Бу дорини кам учрайдиган галактозани туғма ўзлаштираолмаслик, Lapp лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани кам сўрилиши синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши

Ипидакрин бачадон тонусини кучайтиради ва туғуруқ фаолиятини муддатидан олдин чақириши мумкин, шунинг учун уни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас.

Қўллаш хавфсизлиги бўйича маълумотлар бўлмаганлиги туфайли, бола эмизиш даврида оналар ипидакринни қўллашлари мумкин эмас.

Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Ипидакрин седатив таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун бу таъсирга дучор бўлган пациентлар, ипидакринни қўллаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлашда эхтиёткорликка риоя қилишлари керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: дозани оғир ошириб юборилганида холинергик криз (бронхоспазм, кўзёшини оқиши, кучли терлаш, кўз қорачиқларини торайиши, нистагм, спонтан ич келиши ва сийиш, қусиш, брадикардия, юракни блокадаси, аритмия, гипотензия, безовталик, хавотирлик ҳисси, қўзғалиш, қўрқув хисси, атаксия, ноаниқ нутқ, уйқучанлик, кучсизлик, тиришишлар ва кома) ривожланиши мумкин. Симптомлар кучсиз намоён бўлиши мумкин.

Даволаш симптоматик: м-холиноблокаторлар (атропин, циклодол, метацин ва бошқалар) қўлланади.

Доза ошириб юборилган холда дархол шифокорга мурожаат қилинг!

25 таблеткадан блистерда.

2 блистердан картон қутида.

25 °Сдан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

5 йил.

Рецепт бўйича.

“Гриндекс” АЖ, Крустпилс кўч., 53, Рига, LV-1057, Латвия.

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

“Гриндекс” АЖ Ўзбекистон Республикасидаги Ваколатхонаси

Тошкент ш., С.Азимов кўч., 51А

Тел.: 236-17-36

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Ipidakrin: 20 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
50
Og'irligi:
20 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Latviya
Kimlarga mumkin
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Ipigriks (Ipigrix) tabletkalari 20 mg №50 (2 blister x 25 tabletka) narxi 105000 so'm - 25 шт.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ipigriks (Ipigrix) tabletkalari 20 mg №50 (2 blister x 25 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Latviya.

Ipigriks (Ipigrix) tabletkalari 20 mg №50 (2 blister x 25 tabletka) ning asosiy faol moddasi Ipidakrin hisoblanadi.