Facebook Pixel Code

Iproid shamlar №10 (2 blister x 5 sham)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Alyuminiy subatsitati: 50 mg/shamlar, Gidrokortizon: 5 mg/shamlar, Lidokain: 60 mg/shamlar, Sink oksidi: 400 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Iproid shamlar №10 (2 blister x 5 sham)

Ҳар бир шамча қуйидагиларни сақлайди: гидрокортизон ацетати 5 мг, лидокаин 60 мг, алюминий субацитати 50 мг, рух оксиди 400 мг.

Оқ рангли шамчалар.

Шамчалар.

Глюкокортикостероидлар мажмуада. Геморрой ва анал ёриқларини даволаш учун қўлланадиган мажмуавий препаратлар. АТХ коди: С05АХ03.

Ипроид® тўғри ичакнинг касалликларини маҳаллий даволаш учун қўлланадиган яллиғланишга қарши, маҳаллий оғриқсизлантирувчи, репаратив ва иммунитетни рағбатлантирувчи препаратдир. Препаратнинг таркибига кирувчи гидрокортизон яллиғланишга қарши ва қичишишга қарши яққол таъсир кўрсатади, экссудатив кўринишларнинг яққоллигини камайтиради. Лидокаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи, оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Алюминий субацитати ва рух оксиди альбуминатларни ҳосил қилади ва оқсилни денатурацияга учратади. Терининг шикастланган юзасига суртилганида экссудатив жараёнларнинг яққоллигини камайтиради, яллиғланиш ва таъсирланишнинг маҳаллий белгиларини бартараф қилади, адсорбция ыилувчи таъсирга эга, терида ҳимоя қопламини ҳосил қилади, бу унга ташқи омилларнинг таъсирини камайтиради.

Фармакокинетикаси

Препаратнинг таркибига кирувчи гидрокортизон тўғри ичакда қисман сўрилади. Ярим чиқарилиш даври Т1/2 тахминан 90 минутни ташкил этади.

  • геморроидал тугунлар;
  • орқа чиқарув йўлидаги юзаки ёриқлар;
  • проктитда қўлланади.

Ҳар дефекация актидан сўнг қўллаш тавсия этилган Ипроид® препаратини қўллашдан олдин, орқа чиқарув тешиги соҳасини яхшилаб тозалаш керак. Аксарият ҳолларда жуда тез бошланадиган яхшиланиш ҳолати даволаш курсини муддатидан олдин тўхтатишга сабаб бўлиши мумкин эмас. Шикоятлар бутунлай йўқолганидан сўнг касалликни қайталанишини олдини олиш учун Ипроид® препаратини яна камида 1 ҳафта давомида қўллаш керак, бироқ катта интервал билан қўллаш (суткада 1 марта) тавсия этилади. Даволаш курси имкон борича 4 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

Агар шифокор ҳеч қандай бошқа кўрсатмалар бермаса, у ҳолда шамча кунига икки марта қўлланади.

Шамчани орқа чиқарув тешиги соҳасига ва сфинктернинг қаршилигини бармоқ билан енгиб, орқа чиқарув халқасига қўйилади.

Ипроид® препарати узоқ муддат (4 ҳафтадан кўп) қўлланганида, масалан, терининг атрофияси каби маҳаллий ёндош ўзгаришларни истисно қилиш мумкин эмас. Кам ҳолларда терида аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Туберкулёз ва сифилитик жараёнлар даволаниш керак бўлган соҳалари, вирусли касалликлар (масалан, сувчечак) да қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорликни биринчи уч ойлигида препаратни қўллашдан принципиал сақланиш тавсия этилади.

Ипроид® суртмасини бошқа дори препаратлари, шу жумладан таркибида глюкокортикостероидлар сақловчи маҳаллий қўлланадиган препаратлар билан бирга қўллаш мумкин эмас. Бундай бирга қўллаш глюкокортикостероидларнинг таъсирини кучайишига ва ушбу препаратларнинг тизимли ножўя самараларини ривожланиш ҳавфини ошишига олиб келиши мумкин.

Препаратни ректал қўлланадиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бир неча ректал дори воситалари билан мажмуавий даволаш ўтказиш зарурати бўлганида, қўллашлар орасидаги интервал камида 60 минут бўлиши керак.

Ҳомиладорликнинг I уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ипроид® препаратининг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ. Ипроид® препаратининг юқори дозалари узоқ муддат қўлланганида буйрак усти безларининг фаолияти сусайиши мумкин, бу сув-электролитлар мувозанатини бузилишлари, бош мия ички босимини ошиши, юрак қисқаришлар сонини ўзгариши, шунингдек Кушинг синдромини ривожланиши билан кечади. Специфик антидоти номаълум. Дозани сурункали ошириб юборилиш белгилари ривожланганида Ипроид® препаратини бекор қилиш керак.

Ипроид® суртмаси бехосдан перорал қабул қилинганида меъда-ичак йўллари томонидан нохуш самаралар, шу жумладан кўнгил айниши, диарея, қуйиш ва эпигастрал соҳада оғриқ ривожланиши мумкин.

5 шамча пластик стрипларда. 2 пластик стриплари тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

3 йил.

Шифокор рецепти бўйича.

Caspian Tamin Pharmaceutical Company, Эрон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Alyuminiy subatsitati: 50 mg/shamlar, Gidrokortizon: 5 mg/shamlar, Lidokain: 60 mg/shamlar, Sink oksidi: 400 mg/shamlar

Chiqarish shakli:
Shamlar
Paketdagi miqdor:
10
Qo'llash tartibi:
Rektal
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Eron
Kimlarga mumkin
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Iproid shamlar №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Eron.

Iproid shamlar №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Caspian Tamin hisoblanadi.