Nigepan rektal suppozitorlari 1000 IU + 50 mg №10 (2 blister x 5 sham)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 12200 so'm)
Benzokain: 50 mg/shamlar, Natriy geparin: 1000 Xalqarobirlik/sham
Uchun ko‘rsatma Nigepan rektal suppozitorlari 1000 IU + 50 mg №10 (2 blister x 5 sham)
Бир суппозиторий:
таъсир қилувчи моддалар: гепарин натрий - 1000 ХБ (гепарин натрийнинг 120 ХБ/мг фаоллигида 8,3 мг), бензокаин - 50,0 мг;
ёрдамчи моддалар: сув - 19,5 мг, қаттиқ ёғ (Н 15, W 35 маркали Витепсол 1:1 нисбатда, NA 15, NAS 50 маркали Суппосир 1:1 нисбатда) - 1,25 г вазнли суппозиторий олиш учун, дистилланган моноглицеридлар (Палсгаард 0093) - қаттиқ ёғ миқдори 5% гача.
Оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, торпедасимон шаклли суппозиторийлар.
Ректал суппозиторийлар.
Геморройни даволовчи восита. АТХ коди: С05АХ03.
Мажмуавий препарат, антитромботик, яллиғланишга қарши ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Гепарин - бевосита таъсир қилувчи антикоагулянт бўлиб, маҳаллий қўлланганида тромблар ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади ва пайдо бўлган тромбларни катталашишини тўхтатади, яллиғланишга қарши таъсирга эга. Бензокаин маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади.
Ташқи ва ички геморроидал тугунларнинг тромбози.
Препарат компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида Нигепан® препаратининг хавфсизлиги аниқланмаган.
Ректал. Ичак ўз-ўзидан ёки тозаловчи хуқнадан сўнг бўшалганидан кейин тўғри ичакка киритилади. 1 суппозиторий суткада 2 марта қўлланади. Нигепан® препарати билан даволаш курси 10-14 кунни ташкил қилади.
Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Нигепан® ректал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан контур уяли ўрамга жойланади. Икки контур уяли ўрам препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
2 йил. Препаратни яроқлилик муддати тугагач ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Шифокор рецепти бўйича.
«НИЖФАРМ» ОАЖ, Россия
Истеъмолчилар эътирозлари қуйидаги манзилга жўнатилсин
603950, Нижний Новгород
ГСП-459, Салганская кўч., 7
тел (831) 278-80-88
факс (831) 430-72-28
http://www.nizhpharm.ru
Benzokain: 50 mg/shamlar, Natriy geparin: 1000 Xalqarobirlik/sham
Ko`p so`raladigan savollar
Nigepan rektal suppozitorlari 1000 IU + 50 mg №10 (2 blister x 5 sham) narxi 30250 so'm - 5 шт.
Nigepan rektal suppozitorlari 1000 IU + 50 mg №10 (2 blister x 5 sham) ning to`liq analoglari:
Nigepan rektal suppozitorlari 1000 IU + 50 mg №10 (2 blister x 5 sham) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Nigepan rektal suppozitorlari 1000 IU + 50 mg №10 (2 blister x 5 sham) ishlab chiqaruvchisi Nijfarm hisoblanadi.