Facebook Pixel Code

Ishagra plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister)

dagi narxlar
dan 14000 so'm gacha 24800 so'm
Retsept bo'yicha
37 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Ishagra plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister)

Плёнка қобиқ билан қопланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: силденафил цитрат - 100 мг силденафилга эквивалент;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, маккжўхори крахмали, повидон К-30, кроскармеллоза натрий, тозаланган тальк, магний стеарати, бриллиант кўки бўёвчиси.

Овал, икки томонлама қавариқ, бир томонида “100” гравировкаси ва бошқа томонидан ўйиғи бўлган, кўк рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Эрекцияни бузилишини даволаш учун препаратлар. АТХ коди: G04BE03.

Силденафил ғовак танада цГМФ парчаланишига жавобгар бўлган цГМФ-специфик фосфодиэстераза 5 турини (ФДЭ5) кучли ва селектив ингибитори ҳисобланади. Силденафил ғовак танага бевосита бўшаштирувчи таъсир кўрсатмайди, аммо ушбу тўқимага азот оксидининг бўшаштирувчи самарасини фаол равишда кучайтиради. Жинсий қўзғалишда силденафил таъсирида NO ни маҳаллий ажралиб чиқиши ғовак танада ФДЭ5 ни сусайишига ва цГМФ нинг даражасини ошишига олиб келади, бунинг натижасида ғовак танада силлиқ мушакларни бўшашиши ва қон оқимини кучайиши кузатилади.

Силденафил ранг (кўк/яшил) ажратиш қобилиятини енгил ва ўтиб кетувчи бузилишини чақириши мумкин. Ранг ажратишни бузилишини тахмин қилинган механизми бўлиб тўр пардада рангни ўтказиш жараёнида иштирок этадиган ФДЭ6 ни сусайиши ҳисобланади. In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, силденафилни ФДЭ6 га таъсири уни ФДЭ5 га нисбатан фаоллигидан 10 марта камлигини кўрсатди.

In vitro шароитларда ўтказилган тадқиқотлар, силденафилни ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги уни фосфодиэстезанинг бошқа изоформалари (ФДЭ 1, 2, 3, 4 ва 6) га нисбатан фаоллигидан 10-10000 марта устунлигидан далолат беради. Хусусан силденафилни ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги юрак қисқаришида иштирок этадиган цАМФ-специфик фосфодиэстераза - ФДЭ га нисбатан фаоллигидан 4000 марта устун туради.

Фармакокинетикаси

Силденафил ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади. Мутлоқ биокираолишлиги ўртача 40% (25-63%) ни ташкил этади. 100 мг дозада ичга бир марта қабул қилинганидан сўнг Сmax 18 нг/мл ни ташкил этади ва оч қоринга қабул қилинганида 30-120 минут давомида эришилади. Силденафил ёғли овқат билан бирга қабул қилинганида сўрилиш тезлиги камаяди; Тmax 60 минутга узаяди, Сmax эса ўртача 29% га камаяди. Мувозанатли ҳолатда силденафилнинг Vd ўртача 105 л ни ташкил этади. Силденафил ва унинг қонда айланиб юрувчи асосий N-десметил метаболити плазма оқсиллари билан тахминан 96% га боғланади. Оқсиллар билан боғланиши силденафилнинг умумий концентрациясига боғлиқ эмас. 0,0002% дан камроқ дозаси (ўртача 188 нг) силденафил ичга қабул қилинганидан сўнг 90 минутдан кейин спермада аниқланган.

Силденафил асосан жигарнинг микросомал изоферментлари CYP3A4 (асосий йўли) ва CYP2C9 таъсири остида метаболизмга учрайди.

Силденафилни N-десметилизация натижасида ҳосил бўладиган, қонда айланиб юрувчи асосий метаболити навбатдаги метаболизмга учрайди. ФДЭ га селектив таъсири бўйича метаболити силденафил билан бир хилдир, in vitro шароитларда уни ФДЭ5 га нисбатан фаоллиги силденафилнинг ўзининг фаоллигини тахминан 50% ни ташкил этади. Плазмада метаболитининг концентрацияси силденафилнинг концентрациясини тахминан 40% ни ташкил этади. N-десметилметаболити кейинчалик метаболизмга учрайди; унинг терминал Т1/2 тахминан 4 соатга тенг.

Организмда силденафилнинг умумий клиренси соатига 41 л га тенг, Т1/2 терминал фазада - 3-5 соат. Ичга қабул қилинганидан сўнг силденафил асосан ахлат билан (дозасининг тахминан 80%) метаболитлар ҳолида ва камроқ даражада сийдик билан (дозасининг тахминан 13%) чиқарилади.

Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан ошган) пациентларда силденафилнинг клиренси пасайган бўлади, плазмада эркин фаол метаболитининг концентрацияси эса ёш пациентлардаги (18-45 ёш) концентрациясидан тахминан 40% га юқори бўлади.

Енгил (КК минутига 50-80 мл) ва ўртача (КК минутига 30-49 мл) даражадаги буйрак етишмовчилигида силденафил ичга бир марта (50 мг) қабул қилинганидан сўнг унинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди. Оғир даражадаги (КК ≤ 30 мл/мин) буйрак етишмовчилигида силденафилнинг клиренси пасаяди, бу шундай ёшдаги пациентларда буйракларни фаолияти нормал бўлганида AUC (100%) ва Cmax (88%) ни ушбу кўрсаткичларга нисбатан тахминан икки марта ошишига олиб келади.

Жигар циррози (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ва В синфлар) бўлган пациентларда силденафилнинг клиренси пасаяди, шундай ёшдаги пациентларда жигар фаолияти нормал бўлганида AUC (84%) ва Cmax (47%) ни ушбу кўрсаткичларга нисбатан ошишига олиб келади.

Ишагра препарати жинсий олат эрекциясини жинсий яқинлик самарали бўлиши учун етарли даражага эришиш ёки тутиб туришга қодир бўлмаган эректил дисфункцияси бўлган катта ёшдаги эркакларда қўллаш учун кўрсатилган.

Ишагра ичга қабул қилинади.

Ушбу препаратни қўллашдан олдин шифокор билан олдиндан маслаҳатлашиш керак. режалаштирилаётган жинсий фаолликдан тахминан 1 соат олдин ичга қабул қилинади. Бир марталик дозаси 50 мг силденафилни ташкил этади. Самарадорлиги ва ўзлаштирилишини ҳисобга олиб, дозаси 100 мг гача оширилиши ёки 25 мг гача пасайтирилиши мумкин. Бир марталик максимал дозаси 100 мг ни ташкил этади. Максимал қабул қилишлар сони суткада 1 мартани ташкил этади.

65 ёшдан ошган кекса ёшдаги пациентлар учун ва буйрак ёки жигар фаолиятини ёндош бузилишлари бўлганида препаратнинг дозаси 25 мг ни ташкил этади.

Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси, бош айланиши, уйқусизлик бўлиши мумкин.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, астения, диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши бўлиши мумкин.

Суяк-мушак тизими томонидан: артралгия, миалгия, мушаклар тонусини ошиши.

Нафас тизими томонидан: бурунни битиши, фарингит, ринит, синусит, нафас йўллари инфекциялари, нафасни бузилиши.

Сезги аъзолари томонидан: кўришни ўзгариши (енгил ва ўткинчи; асосан жисмларнинг рангини ўзгариши, шунингдек ёруғликни ҳис этишни кучайиши ва кўриш ўткирлигини бузилиши), конъюнктивит.

Бошқалар: гриппсимон синдром, инфекцион касалликларни ривожланиши, вазодилатация симптомлари, белда оғриқ, тошма, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, простата безининг фаолиятини бузилишлари; якка ҳолларда - приапизм.

Препаратнинг фаол моддасига ёки тўлдирувчиларидан бирон-бирига ўта юқори сезувчанлик.

Азот оксидини циклик гуанозинмонофосфати (цГМФ) билан маълум ўзаро таъсири туфайли, силденафил нитратларнинг гипотензив таъсирини кучайтиради, шунинг учун уни азот оксиди донорлари (масалан, амилнитрит) билан ёки нитратларнинг ҳар қандай шакли билан бирга қўллаш мумкин эмас.

Эректил дисфункцияни даволаш учун қўлланадиган воситаларни, шу жумладан силденафилни жинсий фаолликни кучайтириш мумкин бўлмаган одамларда (масалан, ностабил стенокардия ёки оғир даражадаги юрак етишмовчилиги каби оғир даражадаги юрак-қон томир касалликлари бўлган беморлар) қўллаш мумкин эмас.

Кўрув нервини олд ноартериит ишемик невропатияси (NAION) туфайли, бир кўзни кўриши йўқолган пациентларга, ушбу ҳолат илгари ФДЭ5 ингибиторини таъсирига боғлиқ ёки боғлиқ эмаслигидан қатъий назар, қўллаш мумкин эмас.

Қуйидаги пациентларнинг кичик гуруҳлари: оғир дарадаги жигар етишмовчилиги, артериал гипотензия (артериал қон босими < 90/50 мм сим.уст.), яқин вақтда кузатилган инсульт ёки миокард инфаркти ва тўр пардани, пигментли ретинити каби наслий дегенератив бузилишлари (ушбу пациентларнинг камчилиги тўр пардани генетик бузилишига эга) да силденафилнинг ҳавфсизлиги ўрганилмаган ва шунинг учун уни қўллаш мумкин эмас.

CYP3A4 ни ингибиторлари (эритромицин, циметидин) билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг клиренси пасаяди, қон плазмасида силденафилнинг концентрацияси ошади.

Индинавир, секвинавир, ритонавир билан бир вақтда қўлланганида силденафилнинг қон плазмасидаги Сmax ва AUC ошади, бу индинавир, секвинавир, ритонавир таъсирида CYP3A4 изоферментини ингибиция бўлиши билан ифодаланади.

Кетоконазол ёки итраконазол каби CYP3A4 изоферментининг кучли ингибиторлари қон плазмасида силденафилнинг концентрациясини ошириши мумкинлигини кутиш мумкин.

Нитратлар билан бир вақтда қўлланганида нитратларнинг гипотензив таъсири кучаяди.

Симвастатин қабул қилаётган пациентда силденафилнинг дозаси бир марта қабул қилинганидан сўнг рабдомиолизнинг симптомларини ривожланиш ҳоллари келтирилган.

Силденафилни қабул қилишни бошлашдан олдин юрак-қон томир тизимини текшириш керак.

Жинсий олатни анатомик деформацияси бўлган пациентларда (масалан, ангуляция, каверноз фиброз ёки Пейрон касаллиги) ва приапизмни ривожланишига мойил касалликлари бўлган (ўроқсимон ҳужайрали анемия, кўпчилик миелома ёки лейкемия) одамларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Жинсий фаолликни кучайтириш мумкин бўлмаган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Қон оқишига мойиллиги бўлган пациентларда, меъда ўн икки бармоқли ичак яра касаллигини зўрайиш босқичида, наслий пигментли ретинитда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Экспериментал текширишларда силденафилнинг концерогенлиги юзасидан далиллар аниқланмаган. Мутагенлигини ўрганиш бўйича бактериал ва in vivo шароитидаги синамалар манфий бўлган.

Силденафил препаратини 18 ёшгача бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Симптомлари - ножўя кўринишлари кучайиши мумкин.

Даволаш - симптоматик. Специфик антидоти йўқ.

4 таблеткадан алюмин фольга ва ПВХ блистерда. Ҳар бир блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Lincoln Pharmaceuticals Ltd. Trimul Estate,

Khatraj, Tal-Kalol - Dist. Gandhinagar,

Gujarat, Ҳиндистон

Ўзбекистон Республикаси худудида дори воситаларининг сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили

«Ganga Healthcare»МЧЖ

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Яшнабод тумани, Янгибозор 1

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Sildenafil: 100 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
4
Og'irligi:
100 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Hindiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
18 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
ehtiyotkorlik bilan

Ko`p so`raladigan savollar

Ishagra plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Ishagra plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister) ning to`liq analoglari:

Ishagra plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.

Ishagra plyonka bilan qoplangan planshetlar 100 mg №4 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Sildenafil hisoblanadi.