Facebook Pixel Code

Janin (Jeanine) draje №21 (1 blister)

dagi narxlar
dan 125000 so'm gacha 171600 so'm
Без рецепта
135 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Janin (Jeanine) draje №21 (1 blister)

Ҳар бир драже сақлайди:

фаол моддалар: 0,03 мг этинилэстрадиол ва 2,0 мг диеногест;

ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, желатин, тальк, магний стеарати, сахароза, декстроза (глюкоза сиропи), макрогол 35000, кальций карбонати, повидон К 25, титан диоксиди (Е 171), карнауб муми.

Оқ силлиқ дражелар.

Драже.

Мажмуавий контрацептив восита (эстроген + гестаген). АТХ коди: G03АА.

Жанин паст дозаланган монофаз перорал мажмуавий эстроген-гестагенли контрацептив препаратдир.

Жаниннинг контрацептив самараси турли ўзаро бир-бирини тўлдирувчи механизмлар ёрдамида амалга оширилади, улардан энг муҳимларига овуляцияни бостирилиши ва цервикал шиллиқнинг ёпишқоқлигини ўзгариши киради, бунинг натижасида унга сперматозоидлар кира олмай қоладилар.

Тўғри қўлланганида, контрацептивни бир йил давомида қабул қилган 100 аёлдаги ҳомиладорликларнинг сонини акс эттирувчи кўрсаткич 1 дан кам бўлиши керак. Таблеткани қабул қилиш ўтказиб юборилганида ёки нотўғри қўлланганида бу кўрсаткич ўсиши мумкин.

Мажмуавий перорал контрацептивларни (МОК) қабул қилаётган аёлларда, ҳайз кўриш цикли мунтазам бўлади, оғриқли ҳайз кўришлар камроқ кузатилади, қон кетишининг жадаллиги ва давомийлиги камаяди, бунинг натижасида темир танқислиги анемиясининг хавфи камаяди. Бундан ташқари, эндометрий раки ва тухумдонлар ракининг ривожланиши хавфини пасайиши тўғрисида маълумотлар бор.

Контрацепция (исталмаган ҳомиладорликни олдини олиш) учун қўлланади.

Дражени қачон ва қандай қабул қилиш керак

Жанин ўрами 21 драже сақлайди. Ўрамдаги ҳар бир драже, уни қабул қилиш керак бўлган ҳафтанинг куни билан тамғаланади. Дражени ҳар куни бир хил вақтда, озгина миқдордаги сув билан қабул қилинг. Стрелка йўналиши бўйича барча 21 драже қабул қилиниб бўлингунича давом этинг. Кейинги 7 кун давомида Сиз препаратни қабул қилмайсиз. Хайз кўриш (бекор қилиш оқибатидаги қон кетиши) шу 7 кун давомида бошланиши лозим. Одатда у Жанин дражесини охиргисини қабул қилгандан кейин 2-3 кунида бошланади. 7-кунлик танаффусдан кейин, ҳатто қон кетиши давом этаётган бўлса ҳам, кейинги ўрамдаги дражени қабул қилишни бошланг. Бу, Сиз доимо янги ўрамни ҳафтанинг айнан ўша бир кунида бошлашингизни ва ҳар ойда бекор қилиш оқибатидаги қон кетиши ҳафтанинг тахминан ўша кунида бошланишини англатади.

Жаниннинг биринчи ўрамини қабул қилиш

Олдинги ойда ҳеч қандай гормонал ҳомилага қарши воситалар ишлатилмаган бўлса

Жанинни қабул қилишни циклнинг биринчи кунида, яъни хайз қон кетишининг биринчи кунида бошланг.

Тегишли ҳафта куни билан маркировка қилинган дражени қабул қилинг.

Сўнгра дражени навбатма-набат қабул қилинг.

Сиз шунингдек, хайз кўриш циклининг 2-5 кунлари ҳам қабул қилишни бошлашингиз мумкин, лекин бундай ҳолда биринчи ўрамдаги дражени биринчи 7 кун давомида қабул қилиш вақтида, қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усули (презерватив) дан фойдаланиш керак.

Бошқа мажмуавий перорал контрацептивлардан, вагинал халқа ёки контрацептив пластирдан ўтишда.

Сиз Жанинни қабул қилишни мажмуавий перорал контрацептивни ишлатилаётган ўрамидаги охирги таблеткани қабул қилгандан кейинги кундан (яъни қабул қилишда танаффуссиз) бошлашингиз мумкин. Агар ишлатилаётган ўрам 28 таблетка сақласа, охирги фаол дражени қабул қилган куннинг эртасига Жанинни қабул қилишни бошлаш мумкин. Агар Сиз бу таблетка қайсилигига ишонч ҳосил қилмасангиз, шифокордан сўранг. Шунингдек, қабулни кейинроқ бошлаш мумкин, лекин ҳеч қачон одатдаги танаффусдан кейинги кундан кеч эмас (21 таблетка сақловчи препаратлар учун) ёки фаол бўлмаган дражени охиргисини қабул қилгандан кейин (ўрамда 28 таблеткани сақловчи препаратлар учун).

Жанинни қабул қилишни вагинал халқа ёки пластир олиб ташланганидан кейин бошлаш керак, лекин янги халқа қўйилиши ёки янги пластир ёпиштирилишдан кейин кечи билан бир кундан кейин бошлаш керак.

Фақат гестоген (мини-пили) сақловчи перорал контрацептивлардан ўтишда.

Сиз мини-пилини қабул қилишни исталган кунда тўхтатишингиз мумкин ва Жанинни қабул қилишни кейинги куни, айни ўша вақтда бошлашингиз мумкин. Драже қабул қилишнинг биринчи 7 куни давомида, шунингдек қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулидан фойдаланиш керак.

Инъекцион контрацептив, имплантант ёки гестагенни ажратиб чиқарувчи бачадон ички контрацептив («Мирена») дан ўтишда.

Жанинни қабул қилишни, навбатдаги инъекция қилиниши керак бўлган кундан ёки имплантант ёки бачадон ички контрацептиви олиб ташланадиган кундан бошланг. Дражени қабул қилишнинг биринчи 7 куни давомида, шунингдек қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулидан фойдаланиш керак.

Туғруқдан кейин.

Агар Сиз яқиндагина туққан бўлсангиз, Жанинни қабул қилишни бошлашдан олдин, шифокор Сизга биринчи нормал ҳайз кўриш цикли тугагунича кутиб туришингизни тавсия қилиши мумкин. Баъзида шифокорнинг тавсиясига кўра қабул қилишни эртароқ бошлаш мумкин.

Ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигидаги ўз-ўзидан бола тушиши ёки абортдан кейин.

Шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Одатда қабул қилишни дарҳол бошлаш тавсия қилинади.

Ўтказиб юборилган дражени қабул қилиш

  • агар навбатдаги дражени қабул қилишдаги кечикиш 12 соатдан кам бўлса, Жанинни ҳомилага қарши таъсири сақланади. Бу эсингизга тушган заҳоти, дражени қабул қилинг. Кейинги дражени одатдаги вақтда қабул қилинг;
  • агар навбатдаги дражени қабул қилишдаги кечикиш 12 соатдан кўпроқни ташкил қилса, контрацептив ҳимоя сусайган бўлиши мумкин. Дражени кетма-кет қабул қилиш қанчалик кўп ўтказиб юборилган бўлса, ва бу, қабул қилишнинг боши ёки охирига яқин бўлса, ҳомиладорликни бошланиш хавфи шунчалик юқоридир.

Бундай ҳолларда қуйидаги қоидаларга амал қилиш мумкин:

  • урамдаги бир дражедан ортиғи унутилган.

Шифокор билан маслаҳатлашинг.

  • препаратни қабул қилишнинг биринчи ҳафтасида бир драже ўтказиб юборилган.

Ўтказиб юборилган дражени, эсингизга тушган заҳоти, иложи борича тезроқ қабул қилинг (ҳатто, агар бу икки дражени бир вақтда қабул қилишни тақазо қилса ҳам). Кейинги дражени одатдаги вақтида қабул қилинг. Кейинги 7 кун давомида қўшимча контрацепциянинг тўсиқли усули (масалан, презерватив) ни қўлланг. Агар дражени қабул қилишни ўтказиб юборишдан олдин бир ҳафта ичида жинсий алоқа ўрин тутган бўлса, ҳомиладорликни бошланиш эҳтимолини ҳисобга олиш лозим. Зудлик билан шифокор билан маслаҳатлашинг.

Препаратни қабул қилишнинг иккинчи ҳафтасида бир драже ўтказиб юборилган.

Ўтказиб юборилган дражени, эсингизга тушган заҳоти, иложи борича тезроқ қабул қилинг (ҳатто, агар бу икки дражени бир вақтда қабул қилишни тақазо қилса ҳам). Кейинги дражени одатдаги вақтида қабул қилинг. Агар Сиз биринчи ўтказиб юборилган дражедан олдинги 7 кун давомида дражени тўғри қабул қилган бўлсангиз, Жаниннинг ҳомилага қарши таъсири сақланиб қолади ва Сиз қўшимча контрацептив чора-тадбирларни қўллашга муҳтож бўлмайсиз. Акс ҳолда, шунингдек икки ва ундан ортиқ драже ўтказиб юборилганида, 7 кун давомида қўшимча равишда контрацепциянинг тўсиқли усулларини қўллаш лозим.

Препаратни қабул қилишнинг учинчи ҳафтасида бир драже ўтказиб юборилган.

Агар Сиз биринчи ўтказиб юборилган дражедан олдинги 7 кун давомида барча дражеларни тўғри қабул қилган бўлсангиз, қўшимча контрацептив чора-тадбирларни ишлатишга зарурат йўқ. Сиз қуйидаги икки вариантдан ҳохлаганингизга амал қилишингиз мумкин:

  1. Ўтказиб юборилган дражени, эсингизга тушган заҳоти, иложи борича тезроқ қабул қилинг (ҳатто, агар бу икки дражени бир вақтда қабул қилишни тақазо қилса ҳам). Кейинги дражени одатдаги вақтида қабул қилинг. Жорий ўрамдаги дражени қабул қилиш тугагандан кейин дарҳол кейинги ўрамни бошланг, шунда ўрамлар орасида танаффус бўлмайди. Иккинчи ўрамдан дражелар тугамагунча, бекор қилиш оқибатидаги қон кетишларининг эҳтимоли кам, лекин препаратни қабул қилиш кунлари суркалган ажралмалар ёки шиддатли қон кетишлари аниқланиши мумкин.
  2. Жорий ўрамдаги дражени қабул қилишни тўхтатинг, 7 ёки ундан камроқ кунга танаффус қилинг (шу жумладан драже ўтказиб юборилган куни) ва сўнгра янги ўрамдан дражени қабул қилишни бошланг.

Ушбу схемани ишлатиб, Сиз кейинги ўрамдан дражени қабул қилишни, одатда буни қилган ҳафта кунларида бошлашингиз мумкин.

Агар дражени қабул қилишда танаффусдан кейин кутилган ҳайз кўриш цикли бўлмаса, Сиз балки ҳомиладор бўлишингиз мумкин. Янги ўрамдан дражени қабул қилишни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.

Сизга мажмуавий перорал контрацевтивни қабул қилишни тўхтатиш тавсия қилинса ёки МОК ни ишончлилиги пасайган вазиятларда жинсий алоқа қилишдан сақланиш ёки ногормонал контрацептив усулларни (масалан, презерватив ёки бошқа тўсиқли усуллар) қўллаш керак. Ритмик ёки ҳароратли усулларни қўллаш мумкин эмас. Бу усуллар ишончли бўлмаслиги мумкин, чунки МОК ни қабул қилиш ҳароратни ва цервикал шиллиқнинг ўзгаришларига олиб келиши мумкин.

Қусиш ва диарея бўлган ҳолларда тавсиялар

Агар Сизда Жанинни қабул қилганингиздан кейин 4 соатгача бўлган вақт оралиғида қусиш ёки диарея (меъдада бузилишлар) бўлган бўлса, фаол моддалари, эҳтимол, тўлиқ сўрилмаган. Бу вазият препаратни қабул қилишни ўтказиб юборишга ўхшаш. Шунинг учун ўтказиб юборилган дражелар учун йўриқномага амал қилинг.

Хайз кўришни бошланишини орқага суриш

Агар Жанинни навбатдаги ўрамини, қўлланаётган илгариги ўрам тамом бўлиши билан дарҳол бошласангиз, Сиз хайз кўриш бошланишини орқага суришингиз мумкин. Сиз бу ўрамдан драже қабулини хоҳлаганингизча, ёки ўрамдаги тамом бўлгунича қабул қилишингиз мумкин. Агар хайз кўриш бошланишини хоҳласангиз, препарат қабул қилишни тўхтатинг. Жанинни иккинчи ўрамдан қабул қилиш вақтида, дражени қабул қилиш кунларида суркалувчи ажратмалар ёки қон кетиши кузатилиши мумкин. Кейинги ўрамни одатдаги 7 кунлик танаффусдан кейин бошланг.

Хайз кўришни бошланиш кунини ўзгартириш

Агар Сиз дражени тавсияларга мувофиқ равишда қабул қилаётган бўлсангиз, Сизда ҳар 4 ҳафтада тахминан айнан бир кунда хайз бўлади. Агар Сиз уни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, драже қабул қилишдан ҳоли вақт оралиғини қисқартиринг (лекин узайтирманг). Масалан, агар Сизни хайз кўриш циклингиз одатда жумада бошланадиган бўлса, келажакда Сиз уни сешанбада (3 кун олдин) бўлишини хоҳласангиз, навбатдаги ўрамни одатдагидан 3 кун олдин бошлашингиз керак. Агар драже қабул қилишдан ҳоли бўлган танаффус вақти жуда қисқа (масалан, 3 кун ва камроқ) бўлса, танаффус вақтида хайз кўриш бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда, навбатдаги ўрамдаги препаратни қабул қилиш вақтида, қон кетиши ёки суркалувчи қонли ажралмалар кузатилиши мумкин.

Махсус тоифа пациентлари учун қўшимча маълумот

Болалар ва ўсмирлар

Жанин препаратини фақат менархе бошлангандан кейингина қўллаш мумкин.

Кекса ёшли пациентлар

Қўллаш мумкин эмас. Жанин препарати менопауза бошлангандан кейин қўлланмайди.

Жигар фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар

Жанин препаратини жигарнинг оғир касалликлари бўлган аёлларга, жигар фаолиятининг кўрсаткичлари нормага келмагунча қўллаш мумкин эмас. Шунингдек «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» бўлимига қаранг.

Буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентлар

Жанин препаратини оғир буйрак етишмовчилиги ёки ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Мавжуд бўлган маълумотлар ушбу гуруҳ пациентларида даволашни ўзгартиришни тахмин қилмайди.

Мажмуавий перорал контрацептивлар қабул қилинганда, айниқса қўллашнинг биринчи ойлари давомида мунтазам бўлмаган қон кетишлари (суркалувчи қон аралаш ажралмалар ёки шиддатли қон кетишлари) аниқланиши мумкин.

Жанин препаратини қабул қилинганда хам, гарчи бу самараларни барча пациентларда пайдо бўлиши шарт бўлмасада, нохуш самаралар кузатилиши мумкин.

Жиддий нохуш самаралар

«Эҳтиёткорлик билан» ва «Махсус кўрсатмалар» бўлимларига қаранг. Илтимос, бу бўлимларни диққат билан ўқиб чиқинг ва ноҳуш самаралар, шу жумладан препаратни қўллаш билан боғлиқ жиддий реакциялар пайдо бўлган ҳолларда шифокор билан маслаҳатлашинг.

Жанин препаратни ўрганиш вақтида аниқланган бошқа нохуш самаралар:

Тез-тез учрайдиган ноҳуш самаралар (1/100 дан ортиқ ва 1/10 дан кам):

  • бош оғриғи;
  • сут безларида оғриқ, шу жумладан сут безларида нохуш ҳислар сут безларини дағаллашиши.

Тез-тез учрамайдиган ноҳуш самаралар (1/1000 дан ортиқ ва 1/100 дан кам):

  • вагинитлар/вульвовагинитлар (аёллар жинсий аъзоларининг яллиғланиши);
  • вагинал кандидоз (молочница) ёки бошқа вульвовагинал замбуруғли инфекциялар;
  • иштаҳани ошиши;
  • кайфиятни пасайиши;
  • бош айланиши;
  • мигрень;
  • қон босимини ошиши ёки пасайиши;
  • қоринда оғриқ (шу жумладан қориннинг юқори ва пастки қисмларида оғриқлар, дискомфорт/қорин дам бўлиши);
  • кўнгил айниши, қусиш ёки диарея;
  • акне;
  • алопеция (сочларни тўкилиши);
  • тошма (шу жумладан доғли тошма);
  • қичишиш (баъзан бутун танада қичишиш);
  • аномал ҳайз кўришлар, шу жумладан меноррагиялар (катта ҳайз кўришлар), гипоменорея (жуда оз ҳайз кўришлар), олигоменорея (мунтазам бўлмаган ҳайз кўришлар), ва аменорея (ҳайз кўришни бўлмаслиги);
  • ҳайз кўришлар орасидаги қон кетишлари, шу жумладан қиндан қон кетишлари ва метроррагия (ҳайз кўришлар орасидаги мунтазам бўлмаган қон кетишлари);
  • сут безларининг ўлчамини катталашиши, шу жумладан сут безларини шишиши ва таранглашиши;
  • сут безларини шиши;
  • дисменорея (оғриқли ҳайз кўришлар);
  • қиндан ажралмалар;
  • тухумдон кистаси;
  • кичик чаноқ соҳасида оғриқлар;
  • толиқиш, шу жумладан астения (ҳолсизлик) ва лоҳаслик (чарчоқ, шу жумладан умумий ҳолсизлик ва кайфиятни умумий ёмонлашиши);
  • тана вазнини ўзгариши (ошиши ёки камайиши).

Кам учрайдиган нохуш самаралар (1/10000 дан ортиқ ва 1/1000 дан кам):

  • аднексит (фаллопий (бачадон) найлари ва тухумдонларни яллиғланиши);
  • сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари;
  • цистит (қовуқни яллиғланиши);
  • мастит (сут безини яллиғланиши);
  • цервицит (бачадон бўйнини яллиғланиши);
  • кандидоз ёки бошқа замбуруғли касалликлар;
  • оғиз бўшлиғини герпетик шикастланиши;
  • грипп;
  • бронхит;
  • синусит;
  • юқори нафас йўлларининг инфекциялари;
  • вирусли инфекция;
  • бачадон миомаси (бачадонда хавфсиз ёки хавфли ўсмалар);
  • сут бези липомаси (ёғ тўқимасининг хавфсиз ёки хавфли ўсмалари);
  • анемия;
  • ўта юқори сезувчанлик (аллергик реакциялар);
  • вирилизм (эркакларнинг иккиламчи жинсий белгиларини ривожланиши);
  • анорексия (иштаҳани кучли йўқолиши);
  • депрессия;
  • руҳий бузилишлар;
  • уйқусизлик;
  • уйқуни бузилиши;
  • тажовуз;
  • ишемик инсульт (бош миянинг бир қисмини қон билан таъминланишини пасайиши ёки беҳосдан тўхтаб қолиши);
  • цереброваскуляр бузилишлар (мияга қон оқимини бузилишлари);
  • дистония (ноқулай вазият оқибатидаги мушакларни зўриқиши (контрактуралар));
  • кўз шиллиқ қаватини қуриши ёки таъсирланиши;
  • осциллопсия (кўриш аниқлигини бузилиши, ҳаракатсиз жисмларни тебранишини иллюзияси) ёки кўришни бошқа бузилишлари;
  • эшитишни бирдан йўқолиши;
  • қулоқларни шанғиллаши;
  • бош айланиши;
  • эшитишни ёмонлашиши;
  • юрак-қон томир бузилишлари (юракни қон билан таъминланишини бузилиши);
  • тахикардия (юракни тез уриши);
  • тромбоз (қон томирларида қон қуйқасини ҳосил бўлиши);
  • ўпка артериясининг тромбоэмболияси (ўпка артериясининг шохларини тромблар билан беркилиб қолиши);
  • тромбофлебит (вена ичида тромб ҳосил бўлиши билан кечувчи вена деворини яллиғланиши);
  • диастолик босимни ошиши (юрак уришлари орасида артериал томирлардаги босимга мос келувчи артериал босимнинг минимал кўрсаткичи);
  • ортостатик циркуляр дистония (ўтирган ёки ётган ҳолатдан вертикал ҳолатга ўтишда тана ҳолати ўзгарганида бош айланиши, ҳолсизлик ёки ҳушдан кетиш ҳолатини ҳис этиш);
  • қизиб кетишлар;
  • веналарни варикоз кенгайиши;
  • веналар соҳасида веналарнинг патологияси;
  • бронхиал астма;
  • гипервентиляция;
  • гастрит;
  • энтерит;
  • диспепсия (овқат ҳазм бўлишини бузилиши);
  • терида реакциялар;
  • тери патологияси, шу жумладан аллергик дерматит, нейродермит/атопик дерматит, экзема, псориаз;
  • гипергидроз (хаддан ташқари терлаш);
  • Хлоазма (“ҳомиладорлар доғи” деб номланадиган, асосан юзда бўлувчи тилларанг-жигарранг доғлар);
  • пигментацияни бузилиши/гиперпигментация;
  • себорея (ёғли тери);
  • қазғоқ;
  • гирсутизм (сочларни эркаклар типида ўсиши);
  • апельсин пўсти;
  • қон томир юлдузчалари (марказий қизил доғли тўр кўринишидаги тери ости қон томирларини кенгайиши);
  • белда оғриқ;
  • скелет мушаклари ва суяклари соҳасида дискомфорт;
  • миалгия (мушакда оғриқ);
  • қўл ва оёқларда оғриқ;
  • бачадон бўйни дисплазияси (бачадон бўйни эпителийсини анормал ўзгаришлари);
  • бачадон ҳосилалари соҳасида оғриқ ёки бачадон ҳосилалари (тухумдонлар ва фаллопий (бачадон) найларининг) кистаси;
  • сут безлари кистаси;
  • фиброз-кистоз мастопатия (сут безларидаги хавфсиз ўсмалар)
  • диспареуния (жинсий алоқа вақтида оғриқ);
  • галакторея (сутни ажралиб чиқиши);
  • ҳайз кўриш циклини бузилиши;
  • кўкракда оғриқ;
  • периферик шишлар;
  • гриппга ўхшаш симптомлар;
  • яллиғланиш.

Препаратни ўрганиш вақтида аниқланган, намоён бўлиш тез-тезлиги номаълум деб баҳоланган нохуш самаралар: кайфиятни ўзгариши, либидони ошиши ёки пасайиши, контакт линзаларни ўзлаштиролмаслик, эшакеми, терида бузилишлар (тугунли ёки кўп шаклли эритема каби), сут безларидан ажралмалар, суюқликни тутилиши.

Агар Сизда наслий ангиотевротик шиш бўлса, аёлларнинг маълум бир жинсий гормонлари (эстрогенлар) сақловчи дори воситалар симптомларни зўрайишини чақириши мумкин (“Эҳтиёткорлик билан” бўлимига қаранг).

Агар нохуш самаралардан биронтаси жиддий тус олса, ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган қандайдир нохуш самараларни сезсангиз, илтимос, бу ҳақида Ўз докторингизга ёки фармацевтга хабар беринг.

Қуйида санаб ўтилган ҳолатлар/касалликлардан биронтаси бўлганида Жанин қўлланмаслиги лозим. Агар бу ҳолатлардан қайсидир бири препаратни қабул қилиш фонида илк бор ривожланса, препаратни дарҳол бекор қилиш керак.

  1. Ҳозирги вақтда ёки анамнездаги тромбозлар (веноз ва артериал) ва тромбоэмболиялар (шу жумладан чуқур веналар тромбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси, миокард инфаркти, инсульт), цереброваскуляр бузилишлар.
  2. Ҳозирги вақтда ёки анамнездаги тромбозларга ўтмишдош ҳолатлар (шу жумладан транзитор ишемик ҳуружлар, стенокардия).
  3. Ҳозирги вақтда ёки анамнездаги ўчоғли неврологик симптомлар билан кечувчи мигрень.
  4. Қон томир асоратлари билан кечувчи қандли диабет.
  5. Веноз ёки артериал тромбознинг кўп сонли ёки яққол хавф омиллари, шу жумладан юракнинг клапан аппаратининг асоратланган шикастланишлари, бўлмачаларнинг липпилаши, бош мия томирлари ёки юракнинг коронар артерияларининг касалликлари; назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия, ўзоқ муддатли иммобилизация билан кечувчи жиддий жарроҳлик аралашуви, 35 ёшдан ошган ёшда чекиш.
  6. Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги яққол гипертриглицеридемия билан кечувчи панкреатит.
  7. Жигар етишмовчилиги ва жигарнинг оғир касалликлари (жигар синамалари нормаллашгунча).
  8. Ҳозирги вақтдаги ёки анамнездаги жигар ўсмалари (хавфсиз ёки хавфли).
  9. Аниқланган гормонларга боғлиқ хавфли (шу жумладан сут безлари ёки жинсий аъзоларнинг) касалликлар ёки уларга шубҳа қилинганида.
  10. Номаълум генезли қиндан қон кетишлар.
  11. Ҳомиладорлик ёки ҳомиладорликка гумон
  12. Эмизиш даври.
  13. Жанин препаратининг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

Қуйидаги касалликлар/ҳолатлар ёки хавф омиллари мавжудлигида ҳар бир шахсий ҳолатда потенциал хавф ва мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашдан кутилаётган фойдани синчиклаб баҳолаш керак.

Тромбоз ва тромбоэмболияларнинг ривожланишини хавф омиллари: чекиш; семизлик; дислипопротеинемия, артериал гипертензия; мигрень; юрак клапанларининг нуқсонлари; узоқ муддатли иммобилизация; жиддий жарроҳлик аралашувлари, катта жароҳат; тромбозга наслий мойиллик (тромбозлар, миокард инфаркти ёки яқин қариндошларнинг қайсидир бирида ёшлик вақтида мияда қон айланишини бузилиши.

Периферик қон айланишини бузилишлари қайд этилиши мумкин бўлган бошқа касалликлар: қандли диабет; тизимли қизил югирик; гемолитик уремик синдром; Крон касаллиги ва носпецифик ярали колит; ўроқсимон хужайрали анемия; юза веналарнинг флебити.

Наслий ангионевротик шиш.

Гипертриглицеридемия.

Жигар касалликлари.

Ҳомиладорлик вақтида ёки жинсий гормонларни аввалги қабул қилиш фонида биринчи бор пайдо бўлган ёки оғир касалликлар (масалан, сариқлик, холестаз, ўт қопчасининг касалликлари, эшитишни ёмонлашиши билан кечувчи отосклероз, порфирия, ҳомиладорлар герпеси, Сиденгам хореяси).

Туғруқдан кейинги давр.

Айрим дори воситалари Жаниннинг самарадорлигини камайтириши мумкин. Уларга тутқаноқни даволашда ишлатиладиган (масалан, примидон, фенитоин, барбитуратлар, карбамазепин, окскарбазепин, топирамат, фелбамат), туберкулезни даволашда ишлатиладиган (масалан, рифампицин, рифабутин) ва ОИТВ-инфекциясини даволашда ишлатиладиган (масалан, ритонавир, невирапин) препаратлар; айрим инфекцион касалликларни даволашда ишлатиладиган антибиотиклар (масалан, пенициллин, тетрациклин, гризеофульвин), шунингдек далачой асосидаги дори воситалари (асосан кайфият пасайишини даволашда ишлатиладиган) киради.

Перорал мажмуавий контрацептивлар бошқа препаратларнинг (масалан, циклоспорин ва ламотриджин) метаболизмига таъсир қилиши мумкин.

Айрим дори воситалар Жанин препаратининг фаол компонентлари метаболизмига таъсир қилиши мумкин. Уларга замбуруғларга қарши препаратлар (масалан, кетоконазол), меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини даволаш учун қўлланадиган Н2-блокаторлари (масалан, циметидин), артериал гипертензияни даволаш учун қўлланадиган айрим препаратлар (масалан, верапамил, дилтиазем), бактериал инфекцияларни даволаш учун антибиотиклар (макролидлар, масалан эритомицин), антидепрессантлар, грейпфрут шарбати киради.

Сизга Жанинни буюрган шифокорга қандай дориларни қабул қилаётганингизни хабар беринг. Шунингдек Сизга бошқа препаратларни буюраётган шифокорга ёки стоматологга, шунингдек Сизга дорихонада дори препаратларни сотган фармацевтга, Сиз Жанинни қабул қилаётганингизни хабар беринг.

Айрим ҳолларда шифокор Сизга қўшимча тўсиқли контрацепция усулини (презерватив) ишлатишни тавсия қилиши мумкин.

Бошқа мажмуавий перорал контрацептивларни қўллашга тааллуқли бўлган қуйидаги огоҳлантиришларни, Жанинни қўллаганда ҳам ҳисобга олиш керак.

Тромбоз - қон лахтаси (тромб) ни ҳосил бўлиши, у қон томирини беркитиб қўйиши мумкин. Тромб кўчганида тромбоэмболия ривожланади. Баъзида тромбоз оёқларнинг чуқур веналарида (чуқур веналар тромбози), юрак томирларида (миокард инфаркти), бош мия томирларида (инсульт), камдан-кам бошқа аъзоларнинг томирларида ривожланади.

Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда чуқур веналарининг тромбозини хавфи, улардан фойдаланмаётганлардан юқори, лекин ҳомиладорликдагидек юқори эмас.

Тромбозларни ривожланиш хавфи ёш ўтган сари ошади, шунингдек чекилган сигареталарнинг сони ошганида ошади. Жанин қўлланганида, айниқса, агар Сиз 35 ёшдан ошган бўлсангиз, чекишни тўхтатиш керак.

Чуқур веналар тромбозининг хавфи операцияда ёки узоқ муддатли иммоболизацияда (ҳаракатсизликда), масалан, оёққа гипс қўйилганида, узоқ муддатли ётоқ тартибида вақтинчалик ошади. Операция ёки госпитализация режалаштирилганида олдиндан шифокорни Сиз мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётганингизни огоҳлантиринг. Шифокор препаратни қўллашни тўхтатишни (операция режалаштирилганида, ҳеч бўлмаганда, ундан тўрт ой олдин) ва иммобилизация тугаганидан кейин икки ҳафта давомида қабул қилишни қайтадан бошламасликни тавсия қилинади.

Ошган артериал босим аниқланганида, шифокор Сизга мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилишни тўхтатишни тавсия қилиши мумкин.

Ўсмалар

Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш ва сут безларини раки орасидаги боғлиқлик исботланмаган, гарчи мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилаётган аёлларда у, худди шу ёшдаги, лекин уларни ишлатмайдиган аёлларга қараганда кўпроқ аниқланган. Эҳтимол, бу фарқ препаратни қабул қилганда аёллар кўпроқ текширишдан ўтишлари билан чақирилган бўлиши мумкин, ва шунинг учун сут безининг раки эрта босқичларда аниқланади.

Кам ҳолларда жинсий стероидларни қабул қилиш фонида жигарнинг хавфсиз, камдан-кам ҳолларда эса хавфли ўсмаларни ривожланиши кузатилган, улар ҳаёт учун хавфли бўлган қорин ичидаги қон кетишларига олиб келиши мумкин. Препаратни қўллаш билан боғлиқлиги исботланмаган. Қоринда кутилмаганда кучли оғриқ пайдо бўлганида, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг.

Бачадон бўйнининг ракини ривожланишининг энг аҳамиятли хавф омили персистик папиллома-вирусли инфекциядир. Бачадон бўйнининг раки мажмуавий перорал контрацептивларни узоқ вақт давомида ишлатган аёлларда кўпроқ аниқланган. Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш билан боғлиқлиги исботланмаган. Бу балки, бачадон бўйнининг касалликларини аниқлаш учун тез-тез гинекологик кўрувлари ёки жинсий хулқнинг ўзига хослиги (тўсиқли контрацепция усулларини камроқ қўлланиши) билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Самарадорликни пасайиши

Мажмуавий перорал контрацептив препаратларнинг самарадорлиги қуйидаги ҳолларда пасайиши мумкин: таблеткалар ўтказиб юборилганида, қусиш ва диареяда ёки дориларнинг ўзаро таъсири натижасида кузатилади.

Хлоазмга мойиллиги бўлган аёллар мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш вақтида қуёшда узоқ вақт бўлишдан ва ультрабинафша нурланиш таъсиридан сақланишлари керак.

Ангионевротик шишнинг наслий кўринишлари бўлган аёлларда экзоген эстрогенлар ангионевротик шишнинг симптомларини чақириши ёки оғирлаштириши мумкин.

Ҳайз кўришлар орасидаги қон кетишлари

Бошқа мажмуавий перорал контрацептивлар қўлланганида бўлгани каби, Жанин қабул қилинганида ҳайз кўришлар орасидаги даврда бир неча ой давомида қиндан номунтазам қон кетишлари (суркалган қонли ажралмалар ёки тўхтовсиз қон кетишлар) кузатилиши мумкин. Гигиена воситаларини ишлатинг ва таблеткаларни қабул қилишни давом эттиринг. Ҳайз кўришлар орасидаги қиндан қон кетишлар, одатда Сизнинг организмингиз Жанинга мослашган сари тўхтайди (одатда таблеткаларни қабул қилишнинг 3 циклидан кейин). Агар улар давом этса, оғирлашса ёки тўхтатгандан кейин қайтадан бошланса, шифокорга мурожаат қилинг.

Навбатдаги ҳайз кўришларни бўлмаслиги

Агар Сиз барча дражени тўғри қабул қилган бўлсангиз ва Сизда қусиш бўлмаган бўлса ва бир вақтда бошқа дори воситаларини қабул қилмаган бўлсангиз, унда ҳомиладор бўлиш эҳтимоли кам. Жанинни одатдагидек қабул қилишни давом эттиринг.

Агар Сизда кетма-кет икки марта хайз кўриш бўлмаса, дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Шифокор ҳомиладорликни истисно қилмагунича, Жанинни навбатдаги ўрамини қабул қилишни бошламанг.

Қачон шифокор билан маслаҳатлашиш лозим

Мунтазам кўрувлар

Агар Сиз Жанин қабул қилаётган бўлсангиз, шифокор Сизга, 1 йилда камида бир марта мунтазам кўрувдан ўтишингиз зарурлиги тўғрисида хабар қилади.

Шифокор билан иложи борича тезроқ маслаҳатлашинг:

  • соғлиғингизнинг ҳар қандай ўзгаришларида, айниқса ушбу илова-варақада санаб ўтилган ҳар қандай ҳолатларда (шунингдек «Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар» ва «Эҳтиёткорлик билан қўллаш» га қаранг);
  • сут безида локал зичланиш аниқланганда; агар Сиз бошқа дори препаратларини ишлатмоқчи бўлсангиз (шунингдек «Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири»га қаранг);
  • агар узоқ муддатли ҳаракатсизлик кутилса (масалан, оёққа гипс қўйилса), госпитализация ёки операция режалаштирилган бўлса (камида тўрт ҳафта ундан олдин шифокорингиз билан маслаҳатлашинг);
  • қиндан одатдаги бўлмаган кучли қон кетиши пайдо бўлса;
  • агар Сиз биринчи ҳафта ўрамидан драже қабул қилишни унутган бўлсангиз ва бундан етти ёки камроқ кун олдин жинсий алоқада бўлганингизда;
  • сизда икки марта кетма-кет навбатдаги хайз кўриш бўлмаган бўлса ёки Сиз ҳомиладор бўлганингизга гумон қилсангиз (шифокор билан маслаҳатлашмагунингизча, кейинги ўрамни қабул қилишни бошламанг!)

Агар Сиз тромбозни мумкин бўлган белгиларини сезган бўлсангиз драже қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол шифокор билан маслаҳатлашинг: биринчи пайдо бўлган одатдагича бўлмаган йўтал; чап қўлга берувчи тўш орқасидаги одатдагича бўлмаган кучли оғриқ; кутилмаганда пайдо бўлган хансираш; одатдагича бўлмаган, кучли ёки узоқ муддатли бош оғриғи ёки мигрень хуружи; кўришни бутунлай ёки қисман йўқолиши ёки кўзларда иккиланиш; ноаниқ нутқ; эшитиш, ҳид ва таъм сезишни бирдан ўзгариши; бош айланиши ёки хушдан кетиш ҳолати; танани ҳар қандай қисмида бўшашиш ёки сезувчанликни йўқолиши; қоринда кучли оғриқ; оёқда кучли оғриқ ёки бирдан пайдо бўлган оёқ шиши.

Жанин ВИЧ инфекцияси (СПИД) ёки ҳар қандай бошқа жинсий йўл билан ўтадиган касалликлар юқишидан сақламайди.

Жанин шифокор томонидан шахсан сизга тавсия қилинган, препаратни бошқаларга берманг!

Ҳомиладорлик ва лактация

Жанинни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Агар Жанин препаратини қабул қилиш вақтида ҳомиладорлик аниқланса, уни дарҳол бекор қилиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак. Бироқ катта эпидемиологик тадқиқотлар ёки ҳомиладорликнинг эрта муддатларида эҳтиётсизлик юзасидан жинсий гормонлар қабул қилинганида ёки ҳомиладорликкача жинсий гормонларни олган аёллардан туғилган болаларда ривожланиш нуқсонларининг юқори хавфини аниқламади.

Мажмуавий перорал контрацептивларни қабул қилиш кўкрак сутининг миқдорини камайтириши ва унинг таркибини ўзгартириши мумкин, шунинг учун эмизиш тўхтагунича уларни ишлатиш тавсия қилинмайди.

Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Жанин дражесининг катта миқдори бир мартада қабул қилинганида жиддий бузилишлар тўғрисида хабар берилмаган.

Доза ошириб юборилганида аниқланиши мумкин бўлган симптомлар: кўнгил айниши, қусиш, суркалувчи қонли ажралмалар ёки қиндан қон кетиши бўлиши мумкин.

Доза ошириб юборилганида шифокорга мурожаат қилиш керак.

Драже. 21 дражедан поливинилхлорид плёнка ва алюмин фольгали блистерда. 1 ёки 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °C дан юқори ҳароратда сақланмасин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Байер Шеринг Фарма АГ, Германия. Д-13342 Берлин.

Bayer Scherinq Pharma AG, Germany D-13342 Berlin.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Dienogest: 2 mg/draje, Etinil estradiol: 0.03 mg/draje

Chiqarish shakli:
Dragee
Paketdagi miqdor:
21
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Germaniya
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Janin (Jeanine) draje №21 (1 blister) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Janin (Jeanine) draje №21 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Germaniya.

Janin (Jeanine) draje №21 (1 blister) ishlab chiqaruvchisi Bayer hisoblanadi.