Kalinorm infuziyalar uchun eritma, 200 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 23000 so'm)
Glyukoza: 50 mg/ml, Kaliy xlorid: 5 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Kalinorm infuziyalar uchun eritma, 200 ml (shisha)
100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар: Калий хлориди - 0.5 г, сувсиз глюкоза - 5.0 г.
Ёрдамчи модда: тозаланган сув 100 мл гача.
Рангсиз ёки бироз сарғиш тиниқ суюқлик.
Инфузия учун эритма.
Тузли эритмалар. АТХ коди: B05BB02.
Калий ҳужайра ичидаги асосий иондир. Калий ва натрийнинг ўзаро таъсири ҳужайраларнинг изотониклигини ушлаб туришда катта аҳамиятга эга. Инсон қони зардобида калийни миқдори тахминан 5.11 ммоль/л ташкил этади. Калий ионлари организмни фаолиятларини бошқаришида муҳим роль ўйнайди.
Юрак мушагида калий миқдорининг ошиши унинг қўзғалувчилигини ва ўтказувчанликнинг пасайишига олиб келади. Препаратнинг катта дозалари миокардни автоматизми ва қисқариш қобилиятини камайтиради. Қонда калий концентрациясининг 4 баробарга ошиши (бу фақатгина вена ичига (в/и) юборилганида юз бериши мумкин) юракнинг тўхташига олиб келади. Қон зардобида калий миқдорининг пасайиши ангишвона гулининг катта дозалари қўлланганда аритмияни ривожланиш хавфини оширади; калий концентрациясининг ошиши юрак гликозидларининг юракка бўлган токсик таъсири хавфини камайтиради. Юрак ритмига таъсири нуқтаи назаридан юрак гликозидлари антагонисти бўлган калий бир вақтнинг ўзида уларнинг ижобий инотроп таъсирига қаршилик кўрсатмайди.
Калий нерв импульсларини ўтказиш ва уларни керакли аъзоларга етказилиш жараёнида иштирок этади. Организмга калийнинг юборилиши ацетилхолин миқдорини ошиш ва нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалиши билан кечади; вена ичига юборилганда буйрак усти безларининг адреналинни ишлаб чиқарилинишини ошиши аниқланади.
Препарат организмдаги сув-электролит мувозанатини меъёрлаштиради, калийни танқислигини тўлдиради. Кўпгина цитоплазматик ферментларни фаоллаштиради, ҳужайра ичи осмотик босимини, оқсил синтезини, аминокислоталарни ташилишини ва нерв импульслари ўтказилишини бошқаради, мушак дистрофиясида ва миастенияда скелет мушакларининг қисқаришини яхшилайди. Калий ионлари юрак қисқаришларини сонини камайтиради, қисқарувчанлик фаоллигини пасайтиради, миокардни ўтказувчанлигини, автоматизмни ва қўзғалувчанлигини камайтиради.
Калий кичик дозаларда коронар қон томирларини кенгайтиради, катта дозаларда эса - торайтиради. Калий ацетилхолинни миқдорини ошириб ва марказий нерв тизимининг симпатик бўлимини қўзғалишига ёрдам беради. Ўртача диуретик таъсирга эга. Калий миқдорининг ошиши юрак гликозидларининг юракка токсик таъсири ривожланиш хавфини камайтиради. Буйрак усти безларини стимуляция қилади ва уларнинг эпинефринни ишлаб чиқарилишини оширади.
Калийнинг тахминан 80-90% ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади, излари аҳлатда аниқланади ва озгина миқдори - терда аниқланади.
Гипокалиемия (шу жумладан қандли диабет фонида, узоқ вақт кечадиган диарея ва/ёки қусиш, гипотензив дори воситалари, айрим диуретиклар, глюкокортикостероидлар билан даволашда), дигиталис интоксикациясини даволаш ва унинг профилактика қилиш, ўткир миокард инфаркти бўлган беморларда аритмияни профилактикасида қўлланади.
Калий хлорид эритмасини в/и томчилаб, минутига 20-30 томчи тезлигида юборилади. Дозалар ва даволаш схемаси индивидуал равишда белгиланади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қоринда оғриқ, меъда ва ичак йўлларини шиллиқ қаватини яраланиши, меъда ва ичакдан қон кетиши, ичакни тешилиши ва ичакларнинг ўткир тутилиши.
Нерв тизими томонидан: парестезиялар, миастения, онгни чайқалуви.
Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал қон босимининг пасайиши, аритмиялар, юрак блокадаси, юрак тўхташи.
Бошқалар: гиперкалиемия, аллергик реакциялар.
Гиперкалиемия, тўлиқ AV блокада, буйрак усти бези етишмовчилиги, сурункали буйрак етишмовчилиги, калий тежовчи диуретиклар билан мажмуавий даволаш, метаболик бузилишлар (ацидоз, гипонатриемияли гиповолемия), меъда-ичак йўлларининг эрозияли ва ярали касалликлари, 18 гача бўлган ёши (самарали ва хавфсизлиги аниқланмаган).
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
Юрак гликозидларининг эритмалари билан фармацевтик мутаносиб. Аритмияга қарши дори воситаларининг салбий дромо- ва батмотроп таъсирини кучайтиради.
Қутбиллик аралашмаларни таркибида (декстроза ва инсулин билан бирга) миокард инфарктида, эктопик аритмияда ва юрак гликозидларини дозасини ошириб юборилганида юрак ритмини меъёрлашувига ёрдам беради. Глюкокортикостероидлар, минералкортикостероидлар ва диуретиклар чақирган гипокалиемияни бартараф этади. Бета-адреноблокаторлар, циклоспорин, калий тежовчи диуретиклар, гепарин, ААФ ингибиторлари, носпецифик яллиғланишга қарши препаратлар гиперкалемияни ривожланиш хавфини кўпайтириши мумкин.
Даволаниш вақтида қон зардобидаги калий миқдорини, ЭКГ, гипокалиемияни даволашда ишқори-кислота холатини назорат қилиб туриш керак.
Болаларда дори воситасини қўллашдаги самараси ва хавфсизлиги аниқланмаган.
Лактация вақтида эмизишни тўхтатиш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш лозим.
Таркибида кўп миқдордаги натрий бўлган парҳез калийни организмдан чиқарилишини кучайтиради, летал якунга олиб келувчи гиперкалиемиянинг тез ва белгиларсиз кечишини назарда тутиш керак.
Ҳомиладорлик
Ҳомиладорлик даврида қўллаш зарурати бўлганида она учун кутилаётган фойда ва бола учун бўлган потенциал хавфни таққослаш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Калий билан интоксикацияси илк белгиси парастезиядир.
Гиперкалиемиянинг клиник белгилари одатда калийни қон зардобида 7 дан 8 гача мэкв/л бўлган концентрациясида намоён бўлди.
Янада оғир симптомлар эса (шу жумладан, мушакларнинг фалажи ва юракни тўхташи) калийнинг 9-10 мэкв/л концентрациясида ривожланади.
Калий дори воситаларини дозасини ошириб юборилиши ҳолларида натрий хлорид эритмасини ичга ёки вена ичига, ёки 1000 мл 10-20 ТБ инсулини сақлаган 300-500 мл декстроза эритмаси вена ичига юборилади.
Зарурат бўлганда гемодиализ ва перитонеал диализни ўтказилади.
Инфузия учун эритма 100 мл, 200 мл ёки 400 мл дан шиша бутилкаларда.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
«REKA-MED FARM» МЧЖ ҚК,
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, С.Рахимов номидаги ф/х, М.Зохидова кўчаси 36.
Glyukoza: 50 mg/ml, Kaliy xlorid: 5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
18 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Kalinorm infuziyalar uchun eritma, 200 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Kalinorm infuziyalar uchun eritma, 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Kalinorm infuziyalar uchun eritma, 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Reka-Med Farm hisoblanadi.