Facebook Pixel Code

Kaliy xlorid Jurabek konsentrati D / inf. 4% 5 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
Без рецепта
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Hajmi:
10 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kaliy xlorid Jurabek konsentrati D / inf. 4% 5 ml №10 (ampulalar)

фаол модда: калий хлориди 40 мг;

ёрдамчи моддалар: 1 М хлорид кислотаси эритмаси.

Тиниқ, рангсиз суюқлик.

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.

Калий препарати. АТХ коди: В05ХА01.

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Калий хужайра ичидаги бўшлиқнинг асосий катиони ҳисобланади, организмдаги калийнинг умумий миқдорининг тахминан 98% хужайра ички суюқлигида бўлади.

Калий хужайранинг электрокимёвий жараёнларида, шунингдек углевод ва оқсил алмашинувида иштирок этади. Гликоген ва оқсил синтези вақтида калий хужайралар томонидан истеъмол қилинади, бу субстратларни парчаланиш жараёнида калий ажралиб чиқади (тахминан 0,4-1 ммоль калий/1 г гликоген ва тахминан 2-3 ммоль калий/1 г чиқариладиган азот).

Терапевтик самараси

Вена ичига юбориш учун калий хлориди эритмасининг терапевтик самараси, перорал қабул қилиш (ёки энтерал юбориш) имкони бўлмаганда ёки етарли бўлмаганда калий танқислигини олдини олиш ёки даволаш ҳисобланади.

Калийнинг суткалик эҳтиёжи тахминан тана вазнига 1-1,5 ммоль/кг ни ташкил қилади. Калий танқислиги буйрак орқали чиқарилишини ошиши, меъда-ичак йўллари орқали йўқотилишини ошиши, масалан қусишда, диареяда ёки оқмада, хужайра ичида истеъмол қилишни ошишида, масалан ацидозни даволашда ёки декстрозани ва инсулинни юборганда, шунингдек калийни етарли даражада истеъмол қилмаганда юзага келиши мумкин.

Гипокалиемия мушак кучсизлиги, меъда-ичак йўлларининг силлиқ мушакларини атонияси (қабзиятдан ичак тутилишигача), буйракнинг сийдикни концентрациялаш қобилиятини йўқотилиши, ЭКГ даги ўзгаришлар ва юрак аритмиялари билан кечади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши: дори препарати вена ичига юборилганлиги туфайли, унинг биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши: калий ва хлор ионлари организмдаги ионларнинг умумий оқимига киради.

Калийнинг концентрацияси ва қон плазмасинингкислота-ишқор мувозанати ўзаро чамбарчас боғлиқ. Алкалоз кўпинча гипокалиемия, ацидоз эса гиперкалиемия билан кечади.

Ацидозда қон плазмасидаги калийнинг концентрациясини норма чегарасида бўлиши калий танқислигини кўрсатади.

Калийнинг хужайра ичидаги концентрацияси тахминан 140-150 ммоль/л ни ташкил этади. Қон плазмасидаги калийнинг концентрацияси норма чегарасида 3,5 дан 5 ммоль/л гачани ташкил қилади.

Чиқарилиши: Калий организмдан асосан сийдик билан (тахминан 90%), тахминан 10% меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Ҳатто калий танқислиги ҳолатида ҳам суткада 10-50 ммоль калий буйраклар орқали чиқарилади.

Турли генезли гипокалиемия, шу жумладан гипокалиемия билан боғлиқ аритмияларда қўлланади.

Препарат фақат изотоник эритма (калий хлоридининг концентрацияси 4 мг/мл ёки 0,4% ни ташкил қилади) ҳосил қилингунча концентрат суюлтирилгандан кейин вена ичига томчилаб юборилади ва вена ичига томчилаб (минутига 20-30 томчи тезликда) юборилади. Бир инфузияда бир вақтда 100 мл гача тайёрланган эритма юборилади. Зарурати бўлганида юборишни такрорлаш мумкин, лекин умумий суткалик доза 4 мг/мл (0,4%) концентрацияли калий хлоридининг 300-500 мл тайёрланган эритмасидан ошмаслиги керак.

Вена ичига томчилаб юбориш учун эритмани 500 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки 5% ли декстроза (глюкоза) эритмасида 2,5 г гача калий нисбатида тайёрлаш мумкин.

Миокард инфарктида эктопик аритмияларни олдини олиш ва даволаш учун қутбловчи аралашма қўлланади: 500 мл 5-10% ли дектроза (глюкоза) эритмасида 2-2,5 г калий хлориди эритмаси, унга 3-4 г қуруқ дектроза (глюкоза) га 1 ТБ ҳисобидан қисқа таъсирга эга инсулин қўшилади.

Дозалари

Калий танқислигини даволаш учун доза қон пласмасидаги электролитларнинг амалдаги концетрацияси ва кислота-ишқор мувозанатининг ҳолатига қараб танланиши керак. 1 ммоль калий (К+) 75 мг калий хлоридига (KCl) га мос келади.

Катталарва кекса пациентлар:

Ўртача, симптоматик калий танқислигини даволашдаги ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашдаги дозаси:

Ўртача калий танқислигини мувофиқлаштириш ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашда зарур бўлган калийнинг миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланиши мумкин:

талаб этиладиган ммоль К+=(ТВ* [кг] х 0,2)** х 2 х (қон плазмасидаги К+ кутилган концентрацияси***- қон плазмасидаги К+ амалдаги концентрацияси [ммоль/л])

бу ерда:

*ТВ тана вазни;

** - кўрсаткич хужайрадан ташқаридаги суюқлик хажмидан иборат;

*** - қон плазмасидаги К+ кутилган концентрацияси 4,5 ммоль калий/ га тенг бўлиши керак.

Максимал суткалик дозаси (масалан оғир симптоматик гипокалиемия ёки сезиларли йўқотилиши ҳолатларида):

Тана вазнига 2-3 ммоль калий/кг гача.

Юборишнинг максимал тезлиги:

Катталарда соатига 20 ммоль калийгача (бу тана вазнига соатига 0,3 ммоль калий/кг га мос келади). Агар қон плазмасидаги калийнинг концентрацияси 2 ммоль калий/л дан паст бўлса, инфузия тезлиги соатига 40 ммоль калийни ташкил этиши мумкин.

Қандли диабети бўлган пациентлар:

Кислота-ишқор мувозанатини ўзгариши қон плазмасидаги калийнинг концентрациясига таъсир кўрсатади. Қандли диабети бўлган пациентларда кетоацидоз компенсация қилинганда, шунингдек декстроза/қисқа таъсирга эга инсулин юборилганда калийга бўлган эҳтиёж ошади.

Нохуш ножўя реакциялар гиперкалиемия симптомлари кўринишида фақат мутлоқ ёки нисбий дозаси ошириб юборилганда ва/ёки инфузиянинг ҳаддан ташқари юқори тезлигида ривожланиши мумкин. Нохуш ножўя реакцияларнинг тез-тезлиги дозага боғлиқ.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: аллергик реакциялар.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: ацидоз, гиперхлоремия, гиперкалиемия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: чарчоқлик, мушак кучсизлиги, онгни чалкашиши, қўл-оёқларда оғирлик, мушак тиришишлари, парестезия, юқорига кўтарилувчи фалаж.

Юрак томонидан бузилишлар: брадикардия, AV блокада, юрак қоринчалари фибрилляцияси, юракни тўхташи.

Инфузиянинг ҳаддан ташқари юқори тезлиги юрак аритмияларини чақириши мумкин.

Қон-томирлар томонидан бузилишлар: артериал босимни пасайиши, қон айланишини марказлашиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши.

  • препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик;
  • ҳар қандай этиологияли гиперкалиемия ёки гиперхлоремия, тўлиқ атриовентрикуляр ёки қоринчалар ички блокадаси;
  • олигурия ёки азотемия билан кечувчи буйрак етишмовчилиги;
  • юрак қоринчалари фибрилляцияси;
  • Аддисон касаллиги;
  • адреногенитал синдром билан ассоциацияланган гиперадренализм;
  • тўқималарни жадал парчаланиши (шу жумладан оғир даражадаги куйишларда);
  • ўткир дегидратация;
  • иссиқсик туфайли тиришишлар;
  • калийни юборишга юқори сезувчанлик билан боғлиқ ҳолатлар (шу жумладан наслий эпизодик адинамия ёки туғма парамиотония);
  • калий тузлари ва калий тежовчи диуретиклар билан ёндош даволаш;
  • 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

  • I-II даражадаги атриовентрикуляр блокада, юрак етишмовчилиги;
  • ўроқсимон хужайрали анемия;
  • калийни чиқарилишини бузилиши билан кечувчи касалликлар ва ҳолатлар, шу жумладан сурункали буйрак етишмовчилиги;
  • буйрак усти бези етишмовчилиги;
  • юрак гликозидлари, альдостерон антагонистлари, ААФ ингибиторлари, такролимус, циклоспорин, узоқ таъсирга эга гепарин, суксаметоний ёки потенциал нефротоксик дори препаратлари (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, периферик таъсирга эга анальгетиклар) ни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Калий тежовчи диуретиклар (шу жумладан триамтерен, спиронолактон, амилорид) билан бир вақтда юбориш калий ионларини буйрак орқали чиқарилишини пасайиши ҳисобига оғир гиперкалиемияга олиб келиши мумкин.

ААФ ингибиторлари гиперкалиемия ривожланиши хавфи мавжуд, чунки ААФ ингибиторлари альдостерон секрециясини камайтиради, бу организмда калийни тутилишига олиб келади.

Бета-блокаторлар калийнинг юклама дозасини вена ичига шошилинч юборилган пациентларда қон зардобида калийнинг максимал концентрациясини ҳам, уни дастлабки даражага қайтиши учун зарур вақтни ҳам оширган.

Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар буйракларда простагландинлар синтези ингибиция қилингандан кейин иккиламчи гиперальдостеронизм ривожланиши оқибатида гиперкалиемия ривожланиши хавфи мавжуд.

Гепарин альдостерон синтезини камайтириши мумкин, бу гиперкалиемия ривожланишига олиб келиши мумкин, айниқса буйрак етишмовчилигида ёки организмдан калийни чиқарилишини ёмонлаштирувчи бошқа ҳолатларда.

Юрак гликозидларини бир вақтда қўллаётган юракнинг оғир ва тўлиқ блокадаси бўлган пациентларда калий препаратларини қўллаш тавсия этилмайди. Бундай пациентларда гипокалиемияни мувофиқлаштириш учун синчковлик билан мониторинг талаб этилади.

Инсулин, натрий гидрокарбонати билан бир вақтда қўллаш қон зардобида калийнинг даражасини камайтиради.

Калий сақловчи ёки гиперкалиемия ривожланишиги олиб келувчи қуйидаги дори воситалари калий препаратлари билан бир вақтда қўлланилганда калийни тўпланишига олиб келиши мумкин: алискирен, антагонисты ангиотензин II рецепторлари антагонистлари, циклоспорин, такролимус.

Вена ичига юбориш учун қуйидаги эритмалар билан фармацевтик мутаносиб: инъекция учун глюкоза (декстроза) билан мажмуадаги Рингер эритмаси, инъекция учун глюкоза (декстроза) билан мажмуадаги Рингер лактат эритмаси, инъекция учун Рингер лактат эритмасидаги 5% ли глюкоза (декстроза) эритмаси, натрий хлориди эритмаси билан мажмуадаги глюкоза (декстроза) эритмаси, 0,9% ли натрий хлориди эритмасидаги 5% ли глюкоза (декстроза) эритмаси,, инъекция учун сувдаги 2,5%, 5%, 10%, 20% ли глюкоза эритмаси, инъекция учун Рингер эритмаси, инъекция учун Рингер лактат эритмаси, 0,45%, 0,9%, 3% ли натрий хлориди эритмаси.

Қуйидагиларни сақловчи эритмалар билан суюлтирилганда фармацевтик номутаносиб: амикацин сульфати, амфотерицин В, амоксициллин натрий, бензилпенициллин, диазепам, добутамин гидрохлориди, эрготамин тартрати, с цисплантин ва маннитол билан этопозид, метилпреднизолон натрий сукцинати, фенитоин натрий, прометазин гидрохлориди, натрий нитропруссиди, стрептомицин сульфати, маннитол, соя мойи ва лецитин сақловчи стерил ёғли эмульсия (ушбу рўйҳат тўлиқ ҳисобланмайди).

Даволаш даврида юбориш вақтида қон зардобидаги калийнинг концентрациясини мониторингини ўтказиш ва ўз вақтида дозага тузатиш киритиш керак. Бундан ташқари (айниқса юрак, буйрак касалликларида ёки ацидоз бўлганида) кислота-ишқор мувозанати, зардобдаги электролитлар, ЭКГ ва пациентнинг клиник ҳолатини назорат қилиш тавсия этилади.

Гиперкалиемия тез ривожланади ва симптомсиз кечади ва юрак ички ўтказувчанлигини блокадасига ва ўлимга потенциал олиб келиши мумкин. Гиперкалиемиянинг эрта белгилари гипотонус ва қўл-оёқлар парестезияси.

Гипокалиемияни даволаш, оғир гиперкалиемиядан сақланиш учун калий тузлари ва калий тежовчи диуретикларни бир вақтда юбориш билан ўтказилмаслиги керак.

Юрак блокалари билан кечувчи касалликларни калий препаратлари билан даволаш мумкин эмас, чунки бу блокада даражасини ошириши мумкин.

Даволашнинг эрта босқичларида глюкоза билан бир вақтда юборишдан сақланиш керак, чунки бу калий концентрациясини кейнги пасайишига олиб келиши мумкин.

Препаратни фақат вена ичига юборишни таъминлаш зарур, чунки вена атрофига юбориш тўқималар некрозига олиб келиши мумкин.

Калий хлоридини диаметри катта бўлмаган веналарга юбориш юбориш жойида оғриқ билан кечиши мумкин.

Эритмани фақат тиниқ бўлса ва флакон шикастланмаган бўлсагина қўллаш мумкин.

Препаратни фақат мутаносиб инфузия учун эритмада суюлтирилган ҳолда ишлатилсин. Препаратни флакон бевосита очилгандан кейин суюлтирилсин. Препаратни суюлтирганда қатъий асептика қоидаларига риоя қилиш керак.

Микробиологик хавфсизлик нуқтаи назардан суюлтирилган препарат дарҳол ишлатиши керак.

Эритмани фақат тиниқ бўлса ва флакон шикастланмаган бўлсагина қўллаш мумкин.

Препарат флакон бевосита очилгандан кейин суюлтирилсин. Препаратни суюлтирганда қатъий асептика қоидаларига риоя қилиш керак.

Ампула фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Назоратланган ва асептик шароитларда ўтказилган суюлтиришлар бундан мустасно.

Эритма тайёрлангандан кейин юборгунча сақлаш муддатлари ва шароитлари истеъмолчининг масъулияти ҳисобланади ва +2 °С дан +8 °С гача ҳароратда 24 соатдан ошмаслиги керак. Препаратнинг ишлатилмаган хажмларини йўқ қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладор аёлларга буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлса, препарат фақат уни қўллашга яққол кўрсатмалар бўлгандагина қўлланиши керак (иложи борича ичга қабул қилиш учун калий препаратлари буюрилади). Калий кўкрак сути билан ажралади. Препаратни эмизикли аёлларга буюрганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (иложи борича ичга қабул қилиш учун калий препаратлари буюрилади).

Транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат билан даволаш даврида диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари (транспорт воситаларини бошқариш, ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлаш, диспетчер ва оператор иши) билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: экскретор механизм бузилишлари ёки калийни ҳаддан ташқари тез юбориш фатал гиперкалиемияга (қон зардобида калий ионларининг даражаси 5,5 мэкв/л дан юқори) олиб келиши мумкин, унинг кўринишлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: мушак гипотонуси, қўл-оёқ парестезияси, атриовентрикуляр ўтказувчанликни секинлашиши, аритмиялар, юракни тўхташи.

Электрокардиограммадаги эрта ўзгаришлар асосан V2-V4 кўкрак узатмаларида яққолроқ бўлган учи ўткирлашган, асоси ингичка Т юқори тишчаси қон зардобида калий ионларининг концентрацияси 5,5-6,5 мэкв/л гача ошганда намоён бўлади. Ўртача гиперкалиемиянинг (қон зардобидаги калий ионларининг даражаси 6,5-8,0 мэкв/л) электрокардиографик белгилари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: Р тишчаси амплитудасини камайиши, QT интервалини узайиши, QRS комплексини кенгайиши, R тишчаси амплитудасини пасайиши, юрак қоринчалари экстрасистолияси.

Гиперкалиемиянинг оғирроқ симптомлари мушак фалажи ва юракни тўхташи (электрокардиограммадаги ўзгаришлар секин ёки тезлашган идиовентрикуляр ритм, юрак қоринчалари фибрилляцияси, асистолия) қон зардобида калий ионларининг даражаси 9-14 мэкв/л бўлганда ривожланади.

Даволаш: калий хлориди инфузиясини тўхтатиш. Ичга ёки вена ичига натрий хлориди; вена ичига 300-500 мл 5% ли декстроза эритмаси (1 л га 10-20 ТБ қисқа таъсирга эга инсулин); вена ичига натрий гидрокарбонатини юбориш орқали ацидозни (мавжуд бўлганда) мувофиқлаштириш, зарурати бўлганда гемодиализ ва перитонеал диализ ўтказилади.

Аритмия ёки зардобдаги калийнинг концентрацияси 6,5 ммоль/л дан юқори бўлиши вена ичига 10-20 мл 10% ли кальций глюконатини 1-5 минут давомида юбориш билан дарҳол даволашни талаб этади. Юрак гликозидлари билан даволанаётган пациентларда гиперкалиемияни даволаганда қон зардобида калийнинг концентрациясини тез пасайиши дигиталис интоксикацияга олиб келиши мумкин. Дозани ошириб юборилишини даволаганда узлуксиз ЭКГ-мониторинг олиб бориш, қон плазмасида мочевина, электролитлар ва креатинин даражасини мунтазам аниқлаш, калийнинг концентрациясини назорат қилиш (зарурати бўлганда ҳар 2-3 соатда), симптомсиз пациентларда 6 соат давомида кузатиш керак.

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 40 мг/мл.

100 мл, 200 мл дан резина тиқин ва алюмин қалпоқча билан беркитилган қон, трансфузион ва инфузион ёки фармацевтик препаратлар учун шиша бутилкаларда.

Бутилка қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

Стационарлар учун: 100 мл дан 35 бутилка ёки 200 мл дан 28 бутилка тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан олдиндан қутига жойланмасдан қистирмали, тўсиқли ёки панжарали (“уяли”) гофрирланган картон яшикларга жойланади.

5 мл ёки 10 мл дан нейтрал шиша ампулаларда.

10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси ва ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори билан картон қутига жойланади.

Синдириш учун ўйиқча, ҳалка ёки нуқтаси бўлган ампулалар ишлатилганда ампулани очиш учун пичоқ ёки ампула скарификатори жойланмайди.

+2 °С дан +30 °С гача ҳароратда.

3 йил.

Рецепт бўйича.

Jurabek Laboratories, СП ООО, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Kaliy xlorid: 40 mg/ml

Chiqarish shakli:
Konsentratsiya
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
5 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Kaliy xlorid Jurabek konsentrati D / inf. 4% 5 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Kaliy xlorid Jurabek konsentrati D / inf. 4% 5 ml №10 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Kaliy xlorid hisoblanadi.

Kaliy xlorid Jurabek konsentrati D / inf. 4% 5 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Jo'rabek hisoblanadi.