Facebook Pixel Code

Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Grotex infuziya uchun eritma uchun konsentrati 40 mg/ml, 10 ml № 10 (flakon)

dagi narxlar
dan 11000 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Grotex infuziya uchun eritma uchun konsentrati 40 mg/ml, 10 ml № 10 (flakon)

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:

таъсир этувчи модда: калий хлориди - 40 мг;

ёрдамчи моддалар: декстроза моногидрати (декстрозага қайта ҳисобланда) - 334 мг.

1 М хлорид кислотаси эритмаси - рН 3,0-4,0 гача, инъекция учун сув - 1 мл гача.

Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат.

Калий препарати. АТХ коди: А12ВА01.

Фармакодинамикаси

Таъсир механизми

Калий хужайра ичи бўшлиғидаги муҳим катион ҳисобланади, организмдаги мавжуд калийнинг тахминан 98% хужайра ичидаги суюқликда бўлади. Калий хужайранинг электрокимёвий жараёнларида, шунингдек углевод ва оқсил алмашинувида иштирок этади. Гликоген ва оқсил синтези вақтида калий хужайралар томонидан истеъмол қилинади, бу субстратларни парчаланиш жараёнида калий ажралиб чиқади (тахминан 0,4-1 ммоль калий/г гликоген ва тахминан 2-3 ммоль калий/г чиқариладиган азот).

Терапевтик самараси

Вена ичига юбориш учун калий хлориди эритмаларининг терапевтик самаралари перорал қабул қилиш (ёки энтерал юбориш) мумкин бўлмаган ёки етарли бўлмаганда калий танқислигини олдини олиш ёки даволаш ҳисобланади. Калийга бўлган суткалик эҳтиёж тана вазнига тахминан 1-1,5 ммоль/кг ни ташкил қилади. Калий танқислиги буйрак орқали чиқарилишини ошиши, меъда-ичак йўллари орқали йўқотилишини ошиши, масалан қусиш, диарея ёки оқма яралар орқали, хужайра ичида истеъмол қилинишини ошиши, масалан ацидозни даволаш ёки декстроза ва инсулинни юбориш, шунингдек калийни етарли даражада истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Гипокалиемия мушак холсизлиги, меъда-ичак йўллари силлиқ мушакларини атонияси (қабзиятдан ичак тутилишигача), буйракнинг сийдикни концентрациялаш қобилиятини йўқотилиши, ЭКГ да ўзгаришлар ва юрак аритмиялари билан кечади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши

Дори воситаси вена ичига юборилганлиги туфайли, унинг биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.

Тақсимланиши

Калий ва хлор ионлари организмнинг умумий қон оқимига тушади. Калийнинг концентрацияси ва қон плазмасининг кислота-ишқор мувозанати ўзаро боғлиқ. Алкалоз кўпинча гипокалиемия, ацидоз эса гиперкалиемия билан кечади. Ацидозда калийнинг қон плазмасидаги норма чегарасидаги концентрацияси калий танқислигини кўрсатади. Калийнинг хужайра ичидаги концентрацияси тахминан 140-150 ммоль/л ни ташкил этади. Калийнинг қон плазмасидаги концентрацияси норма чегарасида 3,5 дан 5 ммоль/л ни ташкил қилади.

Биотрансформацияси

Қўллаб бўлмайди.

Чиқарилиши

Калий асосан сийдик билан буйраклар орқали (тахминан 90%), тахминан 10% организмдан меъда-ичак йўллари орқали чиқарилади. Ҳатто калий танқислиги ҳолатларида суткада 10-50 ммоль калий буйраклар орқали чиқарилади.

Турли генезли гипокалиемия, шу жумладан гипокалиемия билан боғлиқ аритмияларда қўлланади.

Препарат вена ичига томчилаб юборилади. Иложи борича, айниқса болаларда ичга қабул қилиш учун калий препаратларини буюриш керак.

Калий танқислигини даволаш учун доза қон плазмасидаги электролитларнинг концентрацияси ва кислота-ишқор мувозанатининг кўрсаткичлари асосида танланиши керак.

Ўртача, симптомсиз калий танқислигини даволаш ва тутиб турувчи даволашдаги дозаси:

Ўртача калий танқислигини мувофиқлаштириш ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашда зарур бўлган калийнинг миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш мумкин: Юрак ритмини бузилиши билан кечувчи гипокалиемияда 1-1,5 г дан суткада 4-5 марта; юрак ритми тиклангандан кейин доза камайтирилади.

Пароксизмал тахикардия хуружларини бартараф этиш учун биринчи куни 8-12 г, кейин доза 3-6 г гача камайтирилади.

Эритма вена ичига 500 мл 0,9% ли натрий хлоридининг изотоник эритмасида ёки 5% ли дектроза эритмасида 2,5 гача калий хлориди ҳисобидан томчилаб юборилади.

Гипокалиемияни даволашнинг бошида декстроза эритмаси қўлланилмайди, чунки у қонда калийнинг концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин.

Миокард инфарктида эктопик аритмияларни олдини олиш ва даволаш учун қутбловчи аралашма: 2-2,5 г калий хлориди эритмаси 500 мл 5%-10% ли декстроза эритмасида (3-4 г қуруқ декстрозага 1 ТБ қисқа таъсирга эга инсулин қўшилади) қўлланади.

Ҳосил бўлган эритма вена ичига минутига 20-30 томчи тезликда томчилаб юборилади. Юбориш тезлиги соатига 1,5 г дан ошмаслиги керак. Оғир гипокалиемияда ёки кетоацидозда юқорироқ юбориш тезлиги талаб этилиши мумкин, бу албатта ЭКГ-мониторинг билан бирга олиб борилиши керак.

Тана вазни 25 кг дан кам ва янги туғилган чақалоқларда юбориладиган суткалик доза тана вазнига 0,225 г/кг дан ошмаслиги керак. Тана вазни 25 кг дан юқори бўлган болалар учун доза катталардагидек бўлади.

Полимер ампула билан ишлаш тартиби:

  1. Ампула олинади ва бўйинчасидан ушлаб чайқатилади.
  2. Ампула қўл билан босилади, бунда препарат ажралиб чиқиши керак ва айланма ҳаракат билан клапан буралади ва ажратиб олинади.
  3. Ҳосил бўлган тешик орқали ампула дарҳол шприц билан бириктирилади.
  4. Ампулани тўнкарилади ва унинг ичидасиги секин шприцга тортилади.
  5. Шприцга игна тақилади.

Нохуш ножўя реакциялар фақат дозани мутлоқ ёки нисбий ошириб юборилганда ва/ёки инфузиянинг тезлиги ҳаддан ташқари юқори бўлганда гиперкалиемия симптомлари кўринишида ривожланиши мумкин. Нохуш ножўя реакцияларни ривожланиш тез-тезлиги дозага боғлиқ.

Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар.

Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар: ацидоз, гиперхлоремия, гиперкалиемия.

Нерв тизими томонидан бузилишлар: толиқиш, мушак кучсизлиги, онгни чалкашиши, қўл-оёқларда оғирлик, мушак тиришишлари, парестезиялар, юқорига кўтарилувчи фалаж.

Юрак томонидан бузилишлар: брадикардия, AV блокада, қоринчалар фибрилляцияси, юракни тўхташи.

Инфузиянинг ҳаддан ташқари юқори тезлиги юрак аритмияларини чақириши мумкин.

Қон томирлар томонидан бузилишлар: артериал босимни пасайиши, қон айланишини марказлашиши.

Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: кўнгил айниши.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик, ҳар қандай этиологияли гиперкалиемия ёки гиперхлоремия, тўлиқ атриовентрикуляр ёки қоринчалар ички блокадаси, олигурия ёки азотемия билан кечувчи буйрак етишмовчилиги, қоринчалар фибрилляцияси, Аддисон касаллиги, адреногинетал синдром билан ассоциацияланган гиперадренализм, тўқималарни экстенсив парчаланиши (шу жумладан оғир куйишларда), ўткир дегидратация, иссиқ туфайли тиришишлар, калийни юборишга юқори сезувчан ҳолатлар (шу жумладан наслий эпизодик адинамия ёки туғма парамиотония), калий тузлари ва калий тежовчи диуретиклар билан ёндош даволаганда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик чоралари

I-II даражадаги атриовентрикуляр блокада, юрак етишмовчилиги, ўроқсимон хужайрали анемия, калийни чиқарилишини бузилишлари билан кечувчи касалликлар ва ҳолатлар, шу жумладан сурункали буйрак етишмовчилиги, буйрак усти бези етишмовчилиги. Юрак гликозидларини, альдостерон антагонистларини, ААФ ингибиторларини, такролимусни, циклоспоринни, узоқ вақт таъсир этувчи гепаринни, суксаметонийни ёки потенциал нефротоксик дори препаратларини (ностероид яллиғланишга қарши препаратлар, периферик таъсирга эга анальгетиклар) қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Калий тежовчи диуретиклар (шу жумладан триамтерен, спиронолактон, амилоирд) билан бир вақтда юбориш калий ионларини буйрак орқали чиқарилишини камайиши ҳисобига оғир гиперкалиемияга олиб келиши мумкин. ААФ ингибиторлари гиперкалиемия ривожланиши хавфи мавжуд, чунки ААФ ингибиторлари альдостерон секрециясини камайтиради, бу организмда калийни тутилишига олиб келади. Бета-блокаторлар қон зардобида калийнинг максимал концентрациясини ҳам, калийнинг юклама дозаси вена ичига шошилинч юборилган пациентларда дастлабки даражага қайтиш учун зарур вақтни ҳам оширган. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар буйракларда простагландинлар синтезини ингибиция қилингандан кейин иккиламчи гиперальдостеронизм ривожланиши оқибатида гиперкалиемия ривожланиши хавфи мавжуд. Гепарин альдостерон синтезини камайтиради, бу гиперкалиемия ривожланишига олиб келади, айниқса буйрак етишмовчилиги ёки организмдан калийни чиқарилишин ёмонлашишига олиб келувчи ҳолатлар бўлганида. Бир вақтда юрак гликозидларини қабул қилаётган оғир ва тўлиқ юрак блокадаси бўлган пациентларда калий препаратларини юбориш тавсия этилмайди. Бундай пациентларда гипокалиемияни мувофиқлаштириш учун калий препаратлари қўлланилган ҳолатларда синчковлик билан мониторинг талаб этилади. Инсулин, натрий гидрокарбонати билан бир вақтда қўллаш қон зардобида калийнинг даражасини камайтиради. Калий сақловчи ёки гиперокалиемияга олиб келиши мумкин бўлган қуйидаги дори воситалари калий препаратлари билан бир вақтда қўлланилганда калийни тўпланишига олиб келиши мумкин: алискирен, ангиотензин II рецепторлари антагонистлари, циклоспорин, такролимус. Вена ичига юбориш учун қуйидаги эритмалар билан фармацевтик номутаносиб: Рингер эритмаси инъекция учун глюкоза (декстроза) билан мажмуада, 5% ли глюкоза (декстроза) эритмаси инъекция учун Рингер лактат эритмасида, глюкоза (декстроза) эритмаси натрий хлориди билан мажмуада, 5% ли глюкоза (декстроза) эритмаси 0,9% ли натрий хлориди эритмасида, 2,5%, 5%, 10%, 20% ли глюкоза (декстроза) эритмаси инъекция учун сувда, инъекция учун Рингер эритмаси, инъекция учун Рингер лактат эритмаси, 0,45%, 0,9%, 3% ли натрий хлориди эритмаси.

Қуйидагиларни сақловчи эритмалар билан суюлтирилганда фармацевтик номутаносиб: амикацин сульфати, амфотерицин В, амоксициллин натрий, бензилпенициллин, диазепам, добутамин гидрохлориди, эрготамин тартрати, цисплантин ва маннитол билан этопозид, метилпреднизолон натрий сукцинати, фенитоин натрий, прометазин гидрохлориди, натрий нитропруссиди, стрептомицин сульфати, маннитол, соя мойи ва лицетин сақловчи стерил ёғли эмульсия (ушбу рўйхат тўлиқ ҳисобланмайди).

Даволаш даврида юбориш вақтида қон зардобида калийнинг концентрациясини мониторинг қилиш ва ўз вақтида дозага тузатиш киритиш керак. Бундан ташқари (айниқса юрак, буйрак касалликларида ёки ацидоз бўлганида) кислота-ишқор мувозанати, зардобдаги электролитлар, ЭКГ ва пациентнинг клиник ҳолатини назорат қилиш керак. Гиперкалиемия тез ривожланади ва симптомсиз кечади ва потенциал юрак ички ўтказувчанлиги блокадасига ва ўлимга олиб келиши мумкин. Гиперкалиемиянинг эрта белгилари қўл-оёқларнинг гипотонуси ва парестезияси. Гипокалиемияни даволаш оғир гиперкалиемиядан сақланиш учун калий тузлари ва калий тежовчи диуретиклар билан бир вақтда юбориш билан ўтказилмаслиги керак. Калий препаратлари билан даволаш юрак блокадаси билан кечувчи касалликларда ўтказилмаслиги керак, чунки бу блокада даражасини ошириши мумкин. Даволашнинг бошланғич даврида глюкоза билан бир вақтда юборишдан сақланиш керак, чунки калийнинг концентрациясини кейинги пасайишига олиб келиши мумкин. Препаратни фақат вена ичига юборишни таъминлаш керак, чунки вена атрофига юбориш тўқималар некрозига олиб келиши мумкин. Калий хлоридини катта бўлмаган диаметрдаги веналарга юбориш юбориш жойида оғриқ билан кечиши мумкин. Агар эритма тиниқ бўлсагина ва ампула шикастланмаган бўлсагина қўллаш мумкин. Препаратни ампулани очгандан кейин дарҳол суюлтирилсин. Препаратни суюлтирганда асептика қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Микробиологик хавфсизлик нуқтаи назардан суюлтирилган препарат дарҳол ишлатилиши керак. Ампула фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Препаратнинг ишлатилмай қолган хажмини йўқ қилиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Препаратни ҳомиладор аёлларга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат фақат уни қўллаш учун яққол кўрсатмалар бўлганда, агар она учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлгандагина қўллаш керак (иложи борича ичга қабул қилиш учун калий препаратлари буюрилади). Калий кўкрак сути билан чиқарилади. Препарат эмизикли аёлларга буюрилганда эҳтиёткорликка риоя қилишлари керак (иложи борича ичга қабул қилиш учун калий препаратлари буюрилади).

Транспорт воситалари ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаш даврида автотранспортни бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: калийнинг экскретор механизмни издан чиқиши ёки вена ичига ҳаддан ташқари тез юбориш фатал гиперкалиемия (мушак гипотонуси, қўл-оёқлар парестезияси, атриовентрикуляр ўтказувчанликни секинлашиши, аритмиялар, юракни тўхташига олиб келиши мумкин). Гиперкалиемиянинг эрта клиник белгилари одатда қон зардобида калий ионларининг концентрацияси 6 мэкв/л дан юқори бўлганда намоён бўлади; Т тишчасини ўткирлашиши, Р тишчасини йўқолиши, ST сегметини пасайиши, QT интервалини узайиши, QRS комплексини кенгайиши. Гиперкалиемиянинг оғирроқ симптомлари мушаклар фалажи ва юракни тўхташи калий ионларининг концентрацияси 9-10 мэкв/л бўлганда ривожланади.

Даволаш: калий хлориди инфузиясини тўхтатиш. Ичга ёки вена ичига натрий хлориди эритмаси; вена ичига 300-500 мл 5% ли декстроза эритмаси (1 л га 10-20 ТБ қисқа таъсирга эга инсулин билан); вена ичига натрий гидрокарбонатини юбориш ёрдамида ацидозни мувофиқлаштириш (мавжуд бўлса), зарурати бўлса гемодиализ ва перитонеал диализ.

Аритмия ёки зардобда калийнинг концентрацияси 6,5 ммоль/л дан юқори бўлиши дарҳол вена ичига 10-20 мл 10% ли кальций глюконати эритмасини 1-5 минут давомида юборишни талаб этади. Юрак гликозидлари билан даволанаётган пациентларда гиперкалиемияни даволаганда қон зардобида калийнинг концентрациясини тез камайтириш дигиталис интоксикацияга олиб келади. Дозани ошириб юборилишини даволаганда узлуксиз ЭКГ-мониторинг, қон плазмасида мочевина, электролитлар ва креатининни вақти-вақти билан аниқлаш, калийнинг концентрациясини назорат қилиш (зарурати бўлганида ҳар 2-3 соатда), симптомсиз пациентларда 6 соат давомида кузатиш керак.

Инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 40 мг/мл.

10 мл дан паст зичликдаги полиэтилен ёки полипропилен ампулаларда. 10 ампуладан рус ва ўзбек тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

100 мл ёки 200 мл дан ёпиштирилган полипропилен қалпоқча билан беркитилган шкала ва учлагич-ҳалқали полипропилен флаконларда. Бир флакон рус ва ўзбек тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Стационарлар учун

100 мл дан 36 флакон ёки 200 мл дан 20 флакон флаконларга тенг миқдорда рус ва ўзбек тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон гофро-қутида.

25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича берилади.

«Гротекс» МЧЖ, Россия, 195279, Санкт-Петербург.

Индустриальный пр., 71 уй, 2 к., лит. А.

Тел.: +7 812 385 47 87, Факс: +7 812 385 47 88

www.solopharm.com.

Tavsifnomalar
Brend:
Dozalash:

Kaliy xlorid: 40 mg/ml

Chiqarish shakli:
Konsentratsiya
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Rossiya

Ko`p so`raladigan savollar

Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Grotex infuziya uchun eritma uchun konsentrati 40 mg/ml, 10 ml № 10 (flakon) narxi 1100 so'm - 1 шт.

Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Grotex infuziya uchun eritma uchun konsentrati 40 mg/ml, 10 ml № 10 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.

Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Grotex infuziya uchun eritma uchun konsentrati 40 mg/ml, 10 ml № 10 (flakon) ning asosiy faol moddasi Kaliy xlorid hisoblanadi.

Kaliy xlorid (Kalii chloridum) Grotex infuziya uchun eritma uchun konsentrati 40 mg/ml, 10 ml № 10 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Groteks hisoblanadi.