Kaltsiy glyukonat Borisovskiy Zmp 500 mg 50-sonli tabletkalar (5 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar
Kaltsiy glyukonat: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Kaltsiy glyukonat Borisovskiy Zmp 500 mg 50-sonli tabletkalar (5 blister x 10 tabletka)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: кальций глюконати 500 мг;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, тальк, магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди.
Оқ рангли, ясси цилиндрик шакли, рискали ва фаскали таблекталар.
Таблеткалар 500 мг.
Кальций препаратлари. АТХ коди: А12АА03.
- кальций танқислигини олдини олиш ва даволаш;
- кальций танқислиги хавфига мойиллиги бўлган пациентларда остеопорозни махсус даволашга қўшимча сифатида кальций эхтиёжини тўлдиришда қўлланилади.
Ичга, овқат қабул қилишдан олдин буюрилади. Таблеткани ютишдан олдин уни майдалаш ёки чайнаш зарур.
Катталарда қўлланилиши:
- кальций танқислигида: бир таблеткадан суткада 1-3 марта;
- остеопорозда қўшимча даволаш: бир таблеткадан суткада 1-3 марта.
Болаларда қўлланилиши: кальций танқислигида: бир таблеткадан суткада 1-2 марта.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда қўлланилиши. Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда қўллаш тавсия этилмайди. Енгил ва ўрта даражадаги оғирликдаги буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда дозага ёки қўллашни тез-тезлигига махсус тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Жигар фаолиятини бузилиши бўлган шахсларда қўлланилиши. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага ёки қўллашни тез-тезлигига махсус тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Кекса ёшдаги шахсларда қўлланилиши. Доза катталар учун каби бир хил. Креатинин клиренсини пасайишини эътиборга олиш керак. Кальций танқислигини олдини олиш ва даволаш учун қўллашни давомийлиги шифокор томонидан аниқланади ва ўртача ўн кундан то бир ярим ойчани ташкил қилади.
Ножўя реакциялари аъзолар ва аъзо тизимларини шикастланиши ва ривожланиши тез-тезлигига мувофиқ нохуш ножўя реакцияларнинг тансифига мувофиқ санаб ўтилган.
Тез-тезлиги қуйидагича аниқланган: тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), ёки жуда кам ҳолларда (<1/10000).
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан бузилишлар
Тез-тез эмас: гиперкальциемия ва гиперкальциурия.
Жуда кам ҳолларда: сут-ишқор синдроми (одатда, фақат доза ошириб юборилганда).
Меъда-ичак йўллари томонидан.
Кам ҳолларда: енгил меъда-ичак йўлларини томонидан бузилишлар: қабзият, диарея.
Жуда кам ҳолларда: диспепсия.
Тери ва тери ости тўқималари томонидан
Жуда кам ҳолларда: қичишиш, тошма, эшакеми.
Юрак-қон томир тизими томонидан
Юрак ритмини бузилиши ва брадикардия бўлиши мумкин.
- фаол моддаларга ёки ёрдамчи моддаларнинг биронтасига ўта юқори сезувчанлик;
- оғир буйрак етишмовчилиги;
- туберкулезнинг фаол шакли;
- гиперкальциемия ёки гиперкальциурия;
- нефролитиазда қўллаш мумкин эмас.
Кальций препаратларини юрак касаллиги ва саркоидози бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим. Қонда кальций миқдорини препаратни юқори дозаларини буюрилганида сийдик билан кальцийни чиқарилишини синчковлик билан назорат қилиш зарур, айниқса болаларда.
Агар қонда кальций даражаси 2,625-2,75 ммоль/л дан ошса ёки агар сийдик билан кальцийни чиқарилишини 5 мг/кг дан ошса даволашни дарҳол тўхтатиш лозим. Анамнезида енгил гиперкальциурия, калавалар фильтрациясини камайиши ёки нефролитиаз бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан ва сийдикдаги кальций миқдорини назорати остида буюриш лозим.
Ҳар қандай витамин - минералли мажмуаларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларга, уларнинг таркибида кальций мавжудлигини эътиборга олиб, эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, бу унинг дозасини ошириб юборилишига олиб келиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши
Кальций препаратларини D витамини билан бирга қабул қилаётган ҳомиладор аёлларда, гиперкальциемия ривожланиши эхтимоли ошади.
Тавсия этилган дозаларда кальций препаратларини қабул қилганда ҳомила учун ҳеч қандай сальбий оқибатларни чақирмайди, эмизиш даврида қўллаш ҳам хавфсиз ҳисобланади.
Автомобилни ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Дозани атайлаб ошириб юборилишини эҳтимоли кам.
Симптомлари: анорексия, мушак кучсизлиги, кўнгил айниши, қусиш, бош оғриғи, кучли чанқаш, бош айланиши, қонда мочевина даражасини ошиши.
Кальций буйракда, артерия деворида тўпланиши мумкин.
Сут ишқор синдроми кальцийни ва сўриладиган ишқорий махсулотларни кўп миқдорда ичга қабул қиладиган беморларда келиб чиқиши мумкин.
Симптомлари: тез-тез сийиш, давомли бош оғриғи, иштаҳани йўқолиши, кўнгил айниши, қусиш, ҳолсизлик, гиперкальциемия, буйрак етишмовчилиги.
Даволаш: кальцийни қабул қилишни камайтириш, гиперкальциемияга ошиб кетувчи препаратларни (тиазидлар, D витамини) бекор қилиш, сувсизланиш ва электролитлар дисбалансини мувофиқлаштириш, зарурати бўлганида ҳалқали диуретикларни (фуросемид) буюриш лозим. Оғир ҳолатларда, кальцийни ахамиятли миқдори перитонеал диализ йўли билан чиқарилиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши симптомлари бўлган пациентлар бевосита қуёш нуридан сақланишлари лозим. Кальций дозасини ошириб юборилишини даволашда асосий эътиборни буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар қаратиш лозим.
10 таблеткадан поливинилхлорид плёнкали ва алюмин фольгали контур-уяли ўрамда.
10 таблеткадан полимер қопламали қоғоз ёки қоғоз ва картон асосидаги мажмуавий материалдан тайёрланган контур уясиз ўрамда.
1 ёки 5 контур-уяли ёки уясиз ўрам илова-варақа билан бирга картон қутига жойланади (№10х1, №10х5).
390 контур уясиз ёки 300 контур уяли ўрам 10 қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади (№10х390, №10х300).
Намликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецептсиз.
«Борисовский завод медицинских препаратов» Очиқ Акционерлик Жамияти,
Беларусь Республикаси, Минск вил., Борисов ш., Чапаев кўч. 64.
Kaltsiy glyukonat: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Kaltsiy glyukonat Borisovskiy Zmp 500 mg 50-sonli tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Kaltsiy glyukonat Borisovskiy Zmp 500 mg 50-sonli tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Belarus.
Kaltsiy glyukonat Borisovskiy Zmp 500 mg 50-sonli tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Kaltsiy glyukonat hisoblanadi.
Kaltsiy glyukonat Borisovskiy Zmp 500 mg 50-sonli tabletkalar (5 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Borisov ZMP hisoblanadi.