Kaltsiy glyukonat (Calcium gluconate) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 10 ml №5 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Kaltsiy glyukonat: 85 mg/ml, Kaltsiy levulinat: 10 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Kaltsiy glyukonat (Calcium gluconate) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 10 ml №5 (ampulalar)
Бир мл эритмада қуйидагилар сақланади:
фаол модда: кальций глюконати - 94,0 г;
ёрдамчи моддалар: кальций D-сахарати, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз суюқлик.
Минерал препаратлар. АТХ коди: A12AA03.
Фармакодинамикаси
Кальций препарати, нерв импульсларини ўтказилиш жараёнларини, скелет ва силлиқ мушакларни қисқаришини, миокард фаолятини, суяк тўқимасини шаклланишини, қон ивишини амалга оширилиши учун зарур бўлган кальций ионларнинг танқислигини тўлдиради.
Фармакокинетика
Парентерал юборилганидан кейин препарат қон оқими билан барча тўқималар ва аъзоларда биртекис тақсимланади. Қон плазмасида препаратнинг тахминан 45% оқсиллар билан комплексда бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига тушади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.
- Гипокальциемия, ҳужайра мембраналарининг ўтказувчанлигини ошиши, мушак тўқимасида нерв импульсларининг ўтказилишини бузилиши билан кечувчи касалликлар.
- Гипопаратиреоз (латент тетания, остеопороз), D витаминининг алмушинувини бузилиши (спазмофилия, остеомаляция), сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлардаги гиперфосфатемия.
- Магний тузлари, шовул ва фтор кислоталари билан заҳарланиш (кальций глюконати билан ўзаро таъсирида диссоциацияланмайдиган ва заҳарли бўлмаган кальций оксалати ва фториди ҳосил бўлади.
- Паренхиматоз гепатит, жигарни токсик шикастланишлари, нефритлар, проксимал миоплегиянинг гиперкалиемик шакли.
- Турли этиологияли қон кетишларни, аллергик касалликларни (зардоб касаллиги, эшакеми, иситма синдроми, қичишиш, қичувчи дерматозлар, дориларни юбориш ва озуқа маҳсулотларни қабул қилишга реакция, Квинке шиши), бронхиал астма, ўпка туберкулези, эклампсияни мажмуавий даволаш.
Мушак ичига, вена ичига аста-секин (2-3 минут давомида) ёки томчилаб, катталарга - 5- 10 мл 100 мг/мл эритма ҳар куни, кунора ёки ҳар 2 кунда (касалликнинг характери ва беморнинг ҳолатига қараб).
Болаларга - вена ичига аста-секин (2-3 минут давомида) ёки томчилаб, 1-5 мл дан 100 мг/мл эритма (ёшига қараб), ҳар 2-3 кунда. Эритма юбориш олдидан тана ҳароратигача иситилади.
Кальций глюконатини юбориш учун игна этанолнинг қолдиқларини сақламаслиги керак, чунки охиргиси бўлганида кальций глюконати чўкмага тушади.
Ампула билан ишлаш қоидаси
- Блокдан битта ампула ажратилади, ва очишдан олдин чайқатилади.
- Ампула корпусини эхтиёткорлик билан махкам ушлаб, дорини ампуладан чиқиб кетишига йўл қўймасдан қопқоғ буралади.
- Қопқоғи олинганидан сунг дархол шприц ампулага уланади.
- Ампулани угирган холда аста секин дори шприц билан тортиб олинади.
- Шприцга игна кийдирилади.
Мушак ичига ва вена ичига юборилганида кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия бўлиши мумкин. Вена ичига юборилганида оғиз бўшлиғида ачишиш, қизиш туйғуси, тез вена ичига юборилганида - артериал босимни пасайиши, аритмия, хушдан кетиш, юракни тўхташи кузатилиши мумкин.
Мушак ичига юборилган жойларда некроз ҳосил бўлиши мумкин.
Ўта юқори сезувчанлик, гиперкальциемия, кальцийли невроуролитиз, оғир буйрак етишмовчилиги, саркоидоз, юрак гликозидларини бир вақтда қабул қилиш.
Эҳтиёткорлик билан: дегидратация, электролит бузилишлар (гиперкальциемияни ривожланиш хавфи), диарея, кам сўрилиш синдроми, кальцийли нефроуролитиаз (анамнездаги), аҳамиятсиз гиперкальциурия, тарқалган атеросклероз, гиперкоагуляция, мушак ичига юбориш учун - болалик ёши (некрозларни пайдо бўлиш хавфи).
Карбонатлар, салицилатлар, сульфатлар билан номутаносиб, чунки улар билан эримайдиган ёки қийин эрийдиган кальций тузларини ҳосил қилади. Тетрациклинлар қатори антибиотиклари билан, уларнинг антибактериал самарасини пасайтириб, эримайдиган комплекслар ҳосил қилади.
“Секин” кальций каналлари блокаторларининг таъсирини камайтиради (верапамилдан олдин ёки кейин кальций глюконатини вена ичига юбориш, унинг гипотензив таъсирини камайтиради, лекин унинг антиаритмик самарасига кам таъсир қилади).
Хинидин билан бир вақтда қўлланганида қоринча ички ўтказучанлигини секинлашиши ва хинидиннинг заҳарлигини ошиши мумкин. Гликозидларнинг кардиотоксик таъсирини кучайиши туфайли, кальций глюконатини юрак гликозидлари билан даволаниш вақтида қўллаш тавсия қилинмайди.
Тиазид диуретиклари билан қўшилганда гиперкальциемияни кучайтириши, гиперкальциемияда кальцитониннинг самарасини пасайтириш мумкин, фенитоиннинг биокиришаолишлигини пасайтиради.
Аҳамиятсиз гиперкальциемияли, калава фильтрацияси пасайган ёки анамнезида нефроуролитиази бўлган беморларга буюриш эҳтиёткорлик билан ва сийдикдаги кальцийнинг миқдорини назорати остида ўтказилиши керак. Нефроуролитиазни ривожланиш хавфини пасайтириш учун кўп суюқлик ичиш тавсия қилинади.
Болаларга мушак ичига юбориш тавсия қилинмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: гиперкальциемия.
Даволаш: кальцитонин вена ичига томчилаб, 5-10 ХБ/кг/сут (уни 500 мл 0,9% натрий хлориди эритмасида эритиб). Юборишнинг давомийлиги - 6 соат.
10% инъекция учун эритма. 5 мл ва 10 мл дан 5 ёки 10 ампуладан ПВХ пленкали контур-уяли ўрамларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
«Dentafill Plyus» ХК, Ўзбекистан, 100209 Тошкент, Сирғали тумани, Чортоқ-Мағриб кўчаси, уй.№1., тел.: 218-67-45.
Kaltsiy glyukonat: 85 mg/ml, Kaltsiy levulinat: 10 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Kaltsiy glyukonat (Calcium gluconate) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 10 ml №5 (ampulalar) narxi 1100 so'm - 1 шт.
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Kaltsiy glyukonat (Calcium gluconate) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 10 ml №5 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Kaltsiy glyukonat (Calcium gluconate) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 10 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Kaltsiy glyukonat (Calcium gluconate) Dentafill Plus in'ektsiya uchun eritmasi 10%, 10 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Dentafill Plyus hisoblanadi.