Kaltsiy glyukonat (Calcii gluconas) Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Kaltsiy glyukonat: 500 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Kaltsiy glyukonat (Calcii gluconas) Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister)
Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 0,5 г кальций глюконати;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, кальций стеарати, тальк.
Оқ рангли, яссицилиндрик шаклли, рискали ва фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Кальций-фосфор алмашинувини бошқарувчиси. АТХ коди: А12АА03.
Кальций препарати, кальций ва фосфор алмашинувининг бошқарувчиси, нерв импульсларини ўтказилиш жараёни, скелет ва силлиқ мушакларни қисқариши, миокарднинг фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши, қоннинг ивиши жараёнини амалга ошириш учун зарур бўлган кальций (Са2+) ионларининг танқислигини ўрнини тўлдиради.
Фармакокинетикаси
Перорал юборилган препаратнинг тахминан 20-30% ингичка ичакда сўрилади, бу жараён D витамини иштироки, рН, парҳезнинг хусусиятлари ва Са2+ ни боғлаш хусусиятига эга омилларнинг борлигига боғлиқ. Са2+ ни сўрилиши, унинг танқислигида ва Са2+ кам парҳез ишлатилганида ошади. Тахминан 20% буйраклар орқали, қолган қисми (80%) ичакнинг ичидагиси билан чиқарилади (меъда-ичак йўлларининг терминал бўлимининг девори орқали фаол чиқарилади).
Гипокальциемия, хужайра мембраналарининг (шу жумладан қон томирларни) юқори ўтказувчанлиги, мушак тўқимасида нерв импульсларининг ўтказилишини бузилиши билан кечувчи касалликлар.
Қалқонсимон бези олди безларининг гипофункцияси (латент тетания, остеопороз), D витаминининг алмашинувини бузилиши: рахит (спазмофилия, остеомалия), сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган беморлардаги гипофосфатемия.
Са2+ га юқори эҳтиёж (ҳомиладорлик, лактация даври, организмни кучли ўсиш даври), овқатда Са2+ нинг миқдорини етишмовчилиги, унинг алмашинувини бузилиши (постменопаузал даврда).
Са2+ нинг жадал чиқарилиши (узоқ вақт ётиб қолиш, сурункали диарея, диуретиклар ва тутқаноққа қарши дори воситалари, глюкокортикостероидларни узоқ вақт қабул қилиш фонидаги иккиламчи гипокальциемия).
Турли этиологияли қон кетишлари; аллергик касалликлар (зардоб касаллиги, эшакеми, иситмали синдром, қичишиш, қичинувчи дерматозлар, дори воситаларини юборилиши ва озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилишга реакция, Квинке шиши); бронхиал астма, дистрофик алиментар шишлар, ўпка туберкулёзи, қўрғошин санчиқлари; эклампсия.
Mg2+ тузлари, шовул ва фтор кислоталари ва унинг эрувчи тузлар билан заҳарланишлар (кальций глюконати билан ўзаро таъсир қилганда эримайдиган ва заҳарли бўлмаган кальций оксалати ва кальций фториди ҳосил бўлади).
Паренхиматоз гепатит, жигарни токсик шикастланиши, нефритлар, пароксизмал миоплегиянинг гиперкалиемик шаклида қўлланади.
Ичга, овқат қабул қилишдан олдин ёки овқат қабул қилишдан кейин 1-1,5 соат ўтгач (сут билан бирга) қабул қилинади, катталарга 1-3 г дан кунига 2-3 марта.
1 ёшгача бўлган болаларга 0,5 г; 2-4 ёш 1 г; 5-6 ёш 1-1,5 г; 7-9 ёш 1,5-2 г; 10-14 ёш 2-3 г; қабул қилишлар сони кунига 2-3 марта.
Қабзият, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини таъсирланиши, кўнгил айниши, қусиш, диарея, қориннинг юқори қисмида оғриқ.
Ўта юқори сезувчанлик, гиперкальциемия (Са2+ нинг концентрацияси 12 мг ёки 6 мЭкв/л дан ошмаслиги керак), гиперкальциурия, нефролитиаз (кальцийли), саркоидоз, юрак гликозидлари билан заҳарланиш (аритмиялар пайдо бўлишини хавфи) да қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан дегидратация, электролит бузилишлари (гиперкальциемияни ривожланиш хавфи), диарея, мальабсорбция синдроми, аҳамиятсиз гиперкальциурия, ўртача сурункали буйрак етишмовчилиги, сурункали юрак етишмовчилиги, тарқалган атеросклероз, гиперкоагуляция.
Этанол, карбонатлар, салицилатлар, сульфатлар билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб (Са2+ нинг эримайдиган ёки қийин эрувчи тузларни ҳосил бўлади).
Тетрациклин қатори антибиотиклари билан эримайдиган мажмуалар ҳосил қилади (антибактериал самарани пасайтиради).
Хинидин билан бир вақтда қўлланганида қоринчалар ички ўтказувчанликни секинлашиши ва хинидиннинг заҳарлилигини ошиши пайдо бўлиши мумкин.
Тетрациклин, дигоксин, темирнинг перорал препаратларининг сўрилишини секинлаштиради (қабул қилишлар орасидаги интервал камида 2 соат бўлиши керак). Тиазид диуретиклар билан бирга гиперкальциемияни кучайтириши, гиперкальциемида кальцитониннинг самарасини пасайтириши мумкин, фенитониннинг биокираолишлигини пасайтиради.
Бироз гиперкальциурияси, калавалар фильтрацияси сусайган ёки анамнезида нефроуролитиази бўлган беморларга препаратни буюриш, эҳтиёткорлик билан ва сийдикда Са2+ нинг концентрациясини назорати остида ўтказилиши керак.
Невролитиазнинг ривожланиши хавфини пасайтириш учун кўп миқдорда суюқлик ичиш тавсия этилади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Симптомлари: гиперкальциемияни ривожланиши.
Даволаш: кальцитонин, вена ичига суткада 5-10 ХБ/кг ҳисобидан (препарат 500 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади, 6 соат давомида томчилаб юборилади).
Таблеткалар 0,5 г. 10 таблеткадан контур уяли ва уясиз ўрамда.
2 контур уясиз ёки уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. 550 ёки 700 контур уясиз ёки 1000 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гуруҳ ўрамига жойланади.
Қуруқ, 15 °С дан 25 °С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецептсиз.
«Ирбитский химико-фармацевтический завод» ОАЖ, Россия, 623 856, Свердлов вилояти, Ирбит ш, Киров кўч., 172. Тел. (34355) 3-60-90, 3-71-91, факс (34355) 3-60-73, 3-60-89.
Kaltsiy glyukonat: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Kaltsiy glyukonat (Calcii gluconas) Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Kaltsiy glyukonat (Calcii gluconas) Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) ning to`liq analoglari:
Kaltsiy glyukonat (Calcii gluconas) Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Rossiya.
Kaltsiy glyukonat (Calcii gluconas) Irbit HFZ tabletkalari 500 mg №10 (1 blister) ning asosiy faol moddasi Kaltsiy glyukonat hisoblanadi.