Kamfora (Camphora)Lafz spirtli eritmasi 10%, 50 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 2000 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar
Kofur: 100 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Kamfora (Camphora)Lafz spirtli eritmasi 10%, 50 ml (shisha)
фаол модда: rамфора - 10 г;
ёрдамчи моддалар: 70% этил спирти 100 мл гача.
Спиртли эритма.
Маҳаллий қитиқловчи воситалар. АТХ коди: M02AX10.
Маҳаллий қўлланганда камфора қитиқловчи ва қисман антисептик таъсир кўрсатади.
70% концентрацияли этил спирти сиртга қўлланганда бактерицид самара ва қитиқловчи таъсир кўрсатади, терининг препаратни қўйиладиган қисмига мувофиқ жойлашган аъзо ва тўқималарда модда алмашинувини яхшиловчи трофик рефлексларни чақиради, иккиламчи оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади.
Препарат спирт билан биргаликда яққол қитиқловчи, иккиламчи оғриқ қолдирувчи ва антисептик таъсир кўрсатади.
Бўғим, мушак ва нервларнинг яллиғланиш жараёнларини (артритлар, миозитлар, невралгиялар) даволаш. Ётоқ яраларни олдини олишда қўлланади.
Сиртга. Оғриқли жойга препаратнинг оз миқдори қўйилади ва енгил ҳаракатлар билан ишқалаб суртилади. Даволаш давомийлиги 7-10 суткани ташкил қилади.
Аллергик реакциялар, терини таъсирланиши, бош оғриғи, бош айланиши бўлиши мумкин.
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Терининг шикастланган соҳасига қўйиш мумкин эмас ва экзема, дерматозларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври, болалик ёши.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Симптомлари: қўзғалиш, тахикардия, тиришишлар.
Доза ошириб юборилганда препаратни қўллашни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказиш керак.
10% спиртли эритма, 25, 40 ва 50 мл дан флаконларда.
Салқин, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
5 йил.
Рецептсиз.
МЧЖ «LAFZ»,Ўзбекистон Республикаси,
Ташкент ш., Шайхонтохур тумани, С.Дарбоза кўч.,
Курилиш тор кўч., № 1 уй.
Тел: +99895 1706900; +99871 2450535
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar
Kofur: 100 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Kamfora (Camphora)Lafz spirtli eritmasi 10%, 50 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Kamfora (Camphora)Lafz spirtli eritmasi 10%, 50 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Kamfora (Camphora)Lafz spirtli eritmasi 10%, 50 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Kofur hisoblanadi.
Kamfora (Camphora)Lafz spirtli eritmasi 10%, 50 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Lafz hisoblanadi.