Facebook Pixel Code

Kapsiol kremi D / tashqi. taxminan 0,075% 45 g (Tuba)

dagi narxlar
dan 85000 so'm gacha 99000 so'm
Без рецепта
14 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kapsiol kremi D / tashqi. taxminan 0,075% 45 g (Tuba)

1 г крем куйидагиларни саклайди:

фаол модда: капсаицин - 0,75 мг;

ёрдамчи моддалар: сорбитол эритмаси (70%), цетил спирти, глицерин стеарати, ПЕГ-100 стеарати, изопропилмиристат, оқ парафин, бензил спирти, деионизацияланган сув.

Оқ рангга яқин крем.

Сиртга қўллаш учун крем.

Анестетиклар, бошқа махаллий анестетиклар. Капсаицин. АТХ коди: №01BX04.

Фармакодинамикаси

Капсаициннинг таъсир килиш механизми тўлиқ ўрганилмаган, капсаицин периферик сезгир рецепторларда оғриқ моддаси Р нинг қайта тўпланиши ва камайишини олдини олиш орқали терининг огрик сезувчанлигини пасайтиради деб ҳисопланади. Р- периферик ва марказий нерв тизимидаги оғриқ импульсларининг асосий кимёвий медиатори.

Фармакокинетикаси

Фаол модданинг эриши ва унинг терига кириб бориши бўйича тадқиқиолар натижасида олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, капсаициннинг қўлланилиш муддати давомида чикарилиш тезлиги пропорционал бўлади.

Капсаицинни товон соҳасида қўллаш тана соҳага караганда анча кам тизимли таъсирга эга бўлади.

Қалампир мевасидан олинадиган парҳез зираворларининг ўртача истеъмоли Ҳиндистонда бир кишига кунига 2,5 граммдан ва Таиландда кунига 5,0 граммдан ҳисопланади. Қалампир мевасидаги капсаицин миқдори тахминан 1% ни ташкил қилади ва шунинг учун 50 кг вазинли одам учун капсаициннинг кунлик овқат билан истеъмол килиниши 0,5-1 мг/кг гача бўлиши мумкин. Ҳар ҳафта 0,075% крем (90 г) дан иккита тюбикни қўлланилганда, кунига 9,6 мг маҳаллий таъсирга олиб келади. 50 кгли одамда 100% сўрилишини назарда тутган ҳолда, кунлик таъсир 0,192 мг/кг ни ташкил килади, бу юқоридаги парҳез истеъмолнинг тахминан учдан биринидан учдан тўртдагача тўғри келади.

Капсиоя креми қуйидагиларга кўрсатилган:

  • невралгияни симптоматик даволашда, герпес зостер касаллиги инфекциясига ҳамрох бўлган невралгияни очик тери яраларни битишидан сўнг;
  • диабетик периферик полинейропатияда оғриқни симптоматик даволашда;
  • артрит, остеоартрит, мушак ва бўғимлардаги огрикларни симптоматик даволашда қўлланилади.

Капсиол шикастланмаган терида махаллий фойдаланиш учун мўлжалланган,

Дозалаш

Катталарда кунига 3-4 марта қўлланилади.

Қўллаш усули

Шикастланган тери қисмига оз миқдордаги крем (тахминан нўхат катталиги) суртилади. Кремни массаж қопқоғи ёрдамида аста-секин тери юзасидан бутунлай сўрилгунча суриш керак. Кремни қўллаганингиздан сўнг дарҳол кўлларни ювиш керак. Кремни кўз атрофидаги терига суртмаслик керак.

Диабетик периферик полинейропатияда огрикни йўқотиш учун кремни ишлатадиган беморлар бевосита шифокор ёки мутахассис назорати остида бўлиши керак.

Қўллаш тез-тезлиги ва даволаш муддати

Крем таъсирланган жойга кунига 3-4 марта суртилади. Кремдан фойдаланиш вакти кун давомида тенг тақсимланиши керак. Суртишлар оралиги 4 соатдан кам бўлмаслиги керак.

Тавсия этилган фойдаланиш муддати 8 ҳафта, диабетик периферик полинейропатияда огрикни даволашда даволашнинг самарадорлиги 8 ҳафтадан ошганлиги тўғрисида клиник тадкикотлар мавжуд эмас.

Ушбу вақтдан кейин даволанишни давом эттиришдан олдин беморнинг аҳволини тўлиқ клиник бахолаш ўтказиш тавсия этилади, шундан сўнг шифокор ёки мутахассис мунтазам равишда кайта текширув ўтказади.

Дори воститаласни қабул қилишда юзага келадиган ва клиник тадкикотлар ва постмаркетинг қўллашда қайд этилган ножўя таъсирларнинг тезтезлиги одатда қуйидагича таснифланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 ва <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000 ва <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000), содир бўлиш сони маълум эмас (аниқлаш мумкин эмас).

Тери ва тери ости тўқималарида

Жуда тез-тез: қичишиш, папула, суртилган жойнда тери қуруқланиши.

Тез-тез: огрикнинг вақтинча кўпайиши (узоқ муддат фойдаланиш билан камаяди), эритема, ачишиш, суртилган жойида тасирланиш ҳолати.

Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиги аъзолари томонидан бузилишлар:

Кам ҳолларда: бурун ва томоқдаги тасирланиш хусусияти, йўтал, хансираш, хириллаш каби аломатлар билан намоён бўладиган кўз шиллиқ қаватининг ва нафас олиш йулларни қўзғалганлик ҳолати ва астманинг кучайиши.

Терида пайдо бўлиши мумкин бўлган ачишиш ҳисси кунига 3-4 мартадан кам қўлланилганда кузатилади. Агар жуда кўп крем ишлатилса ёки крем ҳаммом ёки душдан олдин ёки кейин суртилган бўлса, бунда ачишиш ҳисси кучайиши мумкин. Кўз ва нафас йўллари шиллик каватини таъсирланиши хусусияти (масалан, бурун ва томоқдаги таъсирланиш хусусияти), кремдан фойдаланганда кам ҳолларда йўтал, аксириш ва бурун окиши каби симптомларни чиқаради, одатда енгил бўлиб, ўз-ўзидан ўтиб кетади.

Капсаицинга ёки препаратни ташкил этувчи ёрдамчи моддаларга нисбатан юкори сезувчанлиги бўлган беморларда Капсиол кремни кўллаш мумкин эмас.

Капсиол кремини шикастланган ва яллигланган терига кўлланилмайди.

Маҳаллий равишда қўлланилганда, бошка дорилар билан маълум бўлган ёки кутилган Ўзаро таъсирлар қайд қилинмаган.

Капсиол креми каттик боглам остида ишлатилмайди.

Кремни кўзга ёки шиллиқ қаватларга яқин жойларга суртманг.

Кремни қўллаганингиздан сўнг терининг таъсирланиш ҳолатлари тўғрисида хабар берилган. Кремни қўллаганингиздан сўнг дарҳол қўлларни ювиш керак, таъсирланган жойлардан ташкари, уларни қўллашдан 30 минут ўтгач ювиш керак.

Пациентлар Капсиол кремини ишлатишдан олдин ёки кейин дарҳол иссиқ ҳаммом ёки душ кабул килишдан сақланишлари керак, чунки бу ачишишни кучайтириши мумкин. Пациентлар ва парвариш килувчилар кремнинг бугларини нафас олишдан сакланишлари керак, чунки кўз ва нафас йўлларининг шиллиқ қаватининг вақтинча таъсирланиш хусусияти (шу жумладан астма кучайиши) ривожланиши мумкин. Агар беморнинг аҳволи ёмонлашса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Крем таркибида цетил спирти мавжуд бўлиб, у кам ҳолларда маҳаллий тери реакцияларига олиб келиши мумкин (масалан, контакт дерматит).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Ҳомиладорлик

Ҳомиладорлик пайтида Капсиол таъсир килиш бўйича клиник маълумотлар мавжуд эмас. Хайвонларда ўтказилган тадкикотлар натижаларида тератоген таъсири аникланмади. Капсаициннинг озгина вактинчалик тизимли таъсир кўрсатилган одамларда олиб борилган фармакокинетикасини ўрганиш натижаларига кўра, ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш натижасида ривожланиш нухсонлар хавфининг ошиши эхтимоли жуда паст. Аммо, ушбу гурухда препаратни қўллашда етарли тажриба йўклиги сабабли, ҳомиладор аёлларда уни қўллашда эҳтиёт бўлишлари керак. Ҳомиладорлик вактида препаратни қўллаш онага учи кутиладиган фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлган холларда мумкин.

Лактация даври

Препаратни тиббий назорат остида қўллаш керак.

Репродуктив хусусият /фертиллик

Капсиол кремининг репродуктив хусусиятта таъсири аниқланмаган.

Болаларда қўлланилиши

12 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.

Кекса беморларда фойдаланиш

Кекса пациентлада кремни қўлланилиши ўзига хос хусусиятлари йўқ.

Аҳолининг алохи гурухларида қўлланилиши

Буйрак / жигар етишмовчилиги

Буйрак ва жигар етишмовчилиги бўлган беморларда кремдан фойдаланиш ўрганилмаган.

Транспорт воситалари, механизмларини бошқариш қобилиятига таъсири

Таъсири йўқ

Кремни маҳаллий қўллаш натижасида дозани ошириб юборилиш ҳоллари кузатилмайди. Маҳаллий суртилгандан сўнг, унинг тизимли таъсири камлигидан ва капсаицин тезда организмдан чиқарилиши сабабли, тизимли самара кўрсатмайди

45 грамм юкори зичликдаги полиэтиленли массаж копкоги билан беркитилган, эпоксид- фенолли алюмин туба. 1 туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

25 °С дан юкори бўлмаган хона ҳароратида саклансин. Болалар ололмайдиган жойда саклансин

2 йил.

Муддати тугаганидан кейин фойдаланилмасин.

Рецептсиз.

«Berko llaç ve Kimya San. A.Ş.»

Yenişehir Mah. Özgür Sok. No: 16-18 Ataşehir / Истанбул-Туркия.

Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси эгаси МЧЖ «AVITA», Табриз стр.36, AZ1008, Баку, Азербайджан.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Dozalash:

Kapsaitsin: 0.75 mg/g

Chiqarish shakli:
Krem
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
45 g
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
tuba
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Turkiya
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
agar ona uchun kutilgan foyda homila uchun mumkin bo'lgan xavfdan yuqori bo'lsa
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Kapsiol kremi D / tashqi. taxminan 0,075% 45 g (Tuba) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Kapsiol kremi D / tashqi. taxminan 0,075% 45 g (Tuba) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.

Kapsiol kremi D / tashqi. taxminan 0,075% 45 g (Tuba) ning asosiy faol moddasi Kapsaitsin hisoblanadi.

Kapsiol kremi D / tashqi. taxminan 0,075% 45 g (Tuba) ishlab chiqaruvchisi Berko Ilac Ve Kimya Sanayi hisoblanadi.