Ketonal Forte plyonka bilan qoplangan tabletkalar 100 mg №20 (flakon)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 13550 so'm)
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar
Ketoprofen: 100 mg/tabletkalar
Uchun ko‘rsatma Ketonal Forte plyonka bilan qoplangan tabletkalar 100 mg №20 (flakon)
Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: 100 мг кетопрофен;
ёрдамчи моддалар: таблетка ядроси: магний стеарати, сувсиз коллоид кремний диоксиди, повидон, маккажўхори крахмали, тозаланган тальк, лактоза моногидрати. Таблетка қобиғи: гипромеллоза Е464, макрогол 400, кўк индиготин бўёвчиси Е132, титан диоксиди Е171, тозаланган тальк, карнауб муми.
Очмовий рангли, думалоқ, икки томонлама қавариқ, қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Кобиқ билан қопланган таблеткалар.
Ностероид яллиғланишга қарши ва ревматизмга қарши препаратлар. АТХ коди: М01АЕ03.
Фармакодинамикаси
Кетопрофен препаратнинг таъсир этувчи моддаси арахидон кислотасининг метаболизмида простагландинлар синтезини катализ қилувчи циклооксигеназа (циклооксигеназа-1 (ЦОГ-1) ва циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2)) ферментини блоклаб, простагландинлар ва лейкотриенлар синтезини сусайтиради.
Кетопрофен in vitro ва in vivo шароитларда липосомал мембраналарни барқарорлаштиради, юқори концентрацияларда in vitro шароитда лейкотриенлар синтезига сусайтирувчи таъсир кўрсатади ва in vivo шароитларда антибрадикинин фаолликка эга.
Кетопрофеннинг иситмани туширувчи таъсир механизми номаълум. Эҳтимол, кетопрофен марказий нерв тизимида (аниқроғи - гипоталамусда) простагландинлар синтезини сусайтирса керак.
Айрим аёлларда бирламчи дисменорея симптомларини, кетопрофен, эҳтимол простагландинларнинг синтезини ва/ёки самарадорлигини сусайтириши ҳисобига камайтирса керак.
Фармакокинетикаси
Кетопрофен меъда-ичак йўлларида яхши сўрилади. 100 мг кетопрофен ичга қабул қилинганидан кейин унинг плазмадаги чўққи концентрациясига (10,4 мкг/мл) 1 соату 22 минутдан кейин эришилади. 50 мг дозада ичга қабул қилинганидан кейин кетопрофеннинг биокираолишлиги 90% ни ташкил этади ва доза оширилганида тўғри чизиқли ошади. Кетопрофен рацемик аралашма ҳисобланади, аммо иккита энантиомерларнинг фармакокинетикаси бир-бирига ўхшаш.
Кетопрофеннинг 99% плазма оқсиллари, асосан альбумин фракцияси билан боғланади. Тўқималардаги тақсимланиш хажми 0,1-0,2 л/кг ни ташкил этади. Кетопрофен синовиал суюқликка ўтади. 100 мг кетопрофен буюрилганидан уч соатдан кейин унинг плазмадаги концентрацияси тахминан 3 мкг/мл ни, синовиал суюқликдаги концентрацияси эса 1,5 мкг/мл ни ташкил этади. Тўққиз соатдан кейин унинг плазмадаги концентрацияси тахминан 0,3 мкг/мл ни, синовиал суюқликдаги концентрацияси эса 0,8 мкг/мл ни ташкил этади. Бу, кетопрофен синовиал суюқликка секин ўтишидан ва шунингдек ундан секин чиқарилишидан далолат беради, айни вақтда унинг плазмадаги концентрацияси пасайишда давом этади. Агар кетопрофен овқат билан қабул қилинса, сўрилиши секинлашади ва плазмадаги концентрацияси бироз пасаяди, лекин биокираолишлиги аввалгидек қолади. 50 мг кетопрофен суткада тўрт марта овқатланиш вақтида қабул қилинганидан кейин 3,9 мкг/мл га тенг чўққи концентрациясига кетопрофенни оч қоринга қабул қилингандаги икки соатга эришиладиган чўққи концентрациясига қараганда 1,5 соатда эришилган.
Кетопрофеннинг мувозанат концентрациясига буюрилгандан кейин 24 соат ўтгач эришилади. Кекса пациентларда мувозанат концентрациясига 8,7 соатдан кейин эришилган ва 6,3 мкг/мл ни ташкил этган.
Кетопрофен жигар микросомал ферментлари томонидан жадал метаболизмга учрайди. У глюкурон кислотаси билан боғланади ва шу кўринишда организмдан чиқарилади. Ичга қабул қилинганидан кейин унинг плазмадаги клиренси минутига 1,16 мл/кг ни ташкил этади. Тез метаболизми туфайли, унинг биологик ярим чиқарилиш даври бор йўғи икки соатни ташкил этади. Кетопрофеннинг 80% гача қисми сийдик билан, асосан (90% кўпроқ) кетопрофен глюкурониди кўринишида ва тахминан 10% ахлат билан чиқарилади.
Пациентларнинг алоҳида гуруҳлари
Жигарни шикастланиши бўлган пациентлар
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, эҳтимол, гипоальбуминемия оқибатида (эркин биологик фаол кетопрофен) кетопрофеннинг концентрацияси деярли икки марта ошади, бу етарли даражадаги терапевтик самарани таъминловчи минимал суткалик дозани буюришни талаб этади.
Буйракни шикастланиши бўлган пациентлар
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кетопрофеннинг клиренси пасаяди. Шунинг учун оғир буйрак етишмовчилигида дозани камайтириш талаб этилади.
Кетонал форте яллиғланишга қарши, оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга ностероид ревматизмга қарши препарат ҳисобланади. У бир қатор оғриқ синдромларида оғриқни енгиллаштириш учун ва яллиғланиш, дегенератив ва метаболик ревматик касалликларни даволаш учун қўлланади.
Оғриқ:
- посттравматик;
- операциядан кейинги;
- оғриқли ҳайз кўришлар;
- ўсмалари бўлган пациентларда суяк метастазлари оқибатидаги оғриқ.
Ревматик касалликлар:
- ревматоид артрит;
- спондилоартрит (анкилозловчи спондилит, псориатик артрит, реактив артрит);
- подагра, сохта подагра;
- остеоартрит;
- бўғимдан ташқари ревматизм (тендинит, бурсит, елка бўғими капсулити) да қўлланади.
Ичга қабул қилиш учун буюрилади. Камида 100 мл сув ёки сут билан овқатланиш вақтида ёки овқатдан кейин қабул қилинади. Капсулани тишлаб эзиш ёки чайнаш мумкин эмас.
Симптомларни бартараф этиш учун зарур энг паст самарали дозада максимал қисқа вақт давомида қабул қилиб, нохуш самараларни минимумга етказиш мумкин.
Тавсия этиладиган доза
Катталар ва 15 ёшдан ошган болалар
Одатдаги доза суткада кўпи билан икки марта 1 таблеткани (100 мг) ни ташкил этади.
Кетонал фортени Кетонал суппозиторийлари билан бирга қўллаш мумкин. Масалан, эрталаб Кетонал форте бир таблеткаси (100 мг) ва кечқурун Кетонал бир суппозиторийси (100 мг).
Кетопрофеннинг максимал суткалик дозаси 200 мг ни ташкил этади. Кунига 200 мг дозада кетопрофен билан даволашни бошида фойда ва хавфни синчковлик билан баҳолаш керак. Юқорироқ дозаларни қўллаш тавсия этилмайди (шунингдек “Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Кетонал фортенинг овқат ҳазм қилиш тизимига нохуш самаралари эҳтимолини пасайтирувчи антацидларни бир вақтда қабул қилиш мумкин.
Кекса пациентлар
Кекса одамларда нохуш самаралар кўпинча оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Агар НЯҚП ларни қабул қилиш зарур бўлса, энг паст доза буюрилади ва НЯҚП лар билан даволаш бошлангандан кейин 4 хафта давомида пациентни меъда-ичакдан қон кетишига нисбатан кузатилади.
Болалар
Препаратни 15 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг).
Носелектив НЯҚП лар билан даволаш оқибатидаги шиш, юқори артериал босим ва юрак етишмовчилиги ҳақида хабар берилган.
Оғир ножўя самаралар пайдо бўлганида даволаш тўхтатилиши керак.
Кўринишларнинг тахмин қилинаётган тез-тезлиги таснифи (тез-тезлик кўрсаткичлари фақат перорал қўллаш усулига тааллуқли): жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, <1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, <1/1000), жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги аниқланмаган (мавжуд маълумотлар асосида тез-тезлигини аниқлаб бўлмайди).
Кетопрофен қўлланилганида катталарда қуйидаги нохуш самаралар ҳақида хабар берилган.
Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: постгеморрагик анемия, лейкопения; тез-тезлиги аниқланмаган: агранулоцитоз, тромбоцитопения.
Иммун тизими томонидан бузилишлар. Тез-тезлиги номаълум: анафилактик реакциялар (шу жумладан, шок).
Руҳиятни бузилиши. Тез-тезлиги аниқланмаган: кайфиятни ўзгарувчанлиги.
Нерв тизими томонидан бузилишлар. Тез-тез эмас: бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик; тез-тезлиги аниқланмаган: тиришишлар.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: кўришни ноаниқлиги (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари
Кам ҳолларда: қулоқларни жаранглаши (тиннитус).
Юрак томонидан бузилишлар. Тез-тезлиги аниқланмаган: юрак етишмовчилиги.
Қон-томирлар томонидан бузилишлар. Тез-тезлиги аниқланмаган: артериал гипертензия.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: бронхиал астма; тез-тезлиги аниқланмаган: бронхоспазм (айниқса ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ларга ўта юқори сезувчанлиги маълум пациентларда), ринит.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар. Тез-тез: кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас: қабзият, диарея, гастрит; кам ҳолларда: стоматит, пептик яра; тез-тезлиги аниқланмаган: меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорация, меъда-ичак йўлларида дискомфорт, меъдада оғриқ ва колитнинг кам мисоллари.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Кам ҳолларда: гепатит, трансаминазалар даражасини ошиши, гепатит туфайли зардобда билирубин даражасини ошиши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: тошма, қичишиш, тез-тезлиги аниқланмаган: фотосенсибилизация реакциялари, алопеция, эшакеми, сурункали эшакемини зўрайиши, ангионевротик шиш, буллёз тери реакциялари, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар
Тез-тезлиги аниқланмаган: ўткир буйрак етишмовчилиги, тубулоинтерстициал нефрит, нефритик синдром, шиш ривожланиши эҳтимоли билан сув/натрийни тутлиши, гиперкалиемия (“Махсус кўрсатмалар” ва “Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг), ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин бўлган буйракни шикастланиши: ўткир каналчалар некрози ва сўрғичлар некрозини якка ҳолатлари хақида хабарлар келиб тушган.
Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар. Тез-тез эмас: шиш;
Инъекция жойида оғриқ ва ачишишнинг бир неча холатлари ҳақида хабар берилган.
Бир қатор НЯҚП ларни қўллаш (айниқса юқори дозада ва узоқ вақт давомида) артериал тромбоз (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) нинг юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
- кетопрофенга ёки препаратнинг ҳар қандай ёрдамчи моддасига қори сезувчанлик;
- анамнезида кетопрофен ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) ёки салицилатлар (масалан, ацетилсалицил кислотаси) каби шунга ўхшаш таъсир этувчи моддалар қўлланилганидан кейин бронхиал астма, эшакеми, бронхоспазм, ринит ёки аллергик турдаги реакциялар; бундай пациентларда оғир (кам ҳолларда ўлим билан якунланувчи) анафилактик реакциялар таърифланган (“Ножўя таъсирлари” га қаранг);
- оғир юрак етишмовчилиги;
- аортокоронар шунтлаш (АКШ) операцияси бажарилгандан кейин операциядан кейинги даврда оғриқни даволаш;
- анамнезида сурункали диспепсия;
- ўткир пептик яра, шунингдек анамнезида меъда-ичакдан қон кетиши, яра пайдо бўлиши ёки перфорация;
- қон кетишига мойиллик;
- буйрак фаолиятини оғир бузилиши;
- жигар фаолиятини оғир бузилиши;
- ҳомиладорликнинг сўнги уч ойлиги (“Ҳомиладорлик ва эмизиш”га қаранг);
- 15 ёшдан кичик болаларда қўллаш мумкин эмас.
Препаратларнинг тавсия этилмайдиган мажмуалари
Юқори дозаларда бошқа НЯҚП лар (шу жумладан циклооксигеназа-2 селектив ингибиторлари) ва салицилатлар: меъда-ичак йўлларида яра ривожланиши ва қон кетиш-лари хавфи ошади.
Антикоагулянтлар (гепарин ва варфарин) ва тромбоцитлар агрегацияси ингибиторлари (масалан, тиклопидин, клопидогрель): қон кетишини юқори хавфи ошади (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг). Бирга қўллаш зарурати бўлганида диққат билан тиббий кузатув талаб этилади.
Литий: литийни буйрак томонидан чиқарилишини камайиши туфайли, баъзида токсик даражага етиши мумкин бўлган плазмада литий даражасини ошиши хавфи. Зарурати бўлганида, НЯҚП лар билан даволаш вақтида ва ундан кейин плазмада литий концентрациясини синчковлик билан назорат қилиш ва литийнинг дозасини мувофиқлаштириш лозим.
Хафтасига 15 мг дан юқори дозаларда метотрексат: метотрексатнинг гематотоксиклиги хавфи ошади, айниқса агар у юқори дозаларда (>15 мг/хафта) қўлланилган бўлса, бу эҳтимол метотрексатни оқсиллар билан боғидан сиқиб чиқарилиши ва унинг буйрак клиренсини пасайиши билан боғлиқдир.
Эҳтиёткорликни талаб этувчи мажмуалар
Диуретиклар: диуретикларни қабул қилаётган пациентларда, айниқса дегидратацияси бўлган пациентларда простагландинларнинг синтезини сусайиши оқибатида буйракда қон айланишини камайини туфайли буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфи мавжуд. Бундай пациентларда бундай препаратларни бирга қўллашни бошлашдан олдин суюқлик танқислигини адекват ўрнини тўлдириш, даволашни бошида эса буйрак фаолиятини эса назорат қилиш керак (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторлари антагонистлари. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда (масалан, дегидратацияси бўлган пациентларда ёки кекса одамларда) ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II рецепторлари антагонистлари ва циклооксигеназани сусайтирувчи препаратларни бирга қўллаш буйрак фаолиятини қўшимча ёмонлашишини, шу жумладан ўткир буйрак етишмовчилигини чақириши мумкин.
Хафтасига 15 мг дан паст дозаларда метотрексат: мажмуавий даволашнинг биринчи хафтасида қон манзарасини бир хафтада бир марта назорат қилиш лозим. Буйрак фаолиятини бирон-бир бузилишида ва кекса пациентларда назорат кўпроқ амалга оширилиши лозим.
Кортикостероидлар: меъда-ичак йўлларида яра пайдо бўлиши ёки қон кетишини юқори хавфи мавжуд (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Пентоксифиллин: қон кетишини юқори хавфи мавжуд. Тез-тез клиник текшириш ва қон ивиш вақтини назорат қилиш талаб этилади.
Эътиборга олиш лозим бўлган мажмуалар
Антигипертензив препаратлар (бета-блокаторлар, ААФ ингибиторлари, диуретиклар)
Кетопрофен антигипертензив воситаларнинг таъсирини пасайтиради (қон томирларни кенгайтирувчи простагландинлар синтезини сусайиши).
Тромболитиклар: қон кетиши хавфи ошади.
Серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари: меъда-ичакдан қон кетишини юқори хавфи мавжуд (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг).
Пробенецид: пробенецид билан бирга буюрилганда кетопрофеннинг плазмадаги клиренси сезиларли даражада пасайиши мумкин.
Маълумот учун қабул қилиш лозим бўлган мажмуалар
Циклоспорин, такролимус: нефротоксикликнинг аддитив самараси ривожланиш хавфи мавжуд, айниқса кекса пациентларда.
Препаратни НЯҚП, шу жумладан циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Кекса одамларда НЯҚП ларга нохуш реакциялар, айниқса ўлим билан якунланиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетиши ва перфорация кўпроқ юз беради (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг).
Меъда-ичакдан қон кетиши, яра пайдо бўлиши ва перфорация.
Ўлим билан якунланиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетиши, яра пайдо бўлиши ёки перфорация барча НЯҚП учун таърифланган ва даволашнинг исталган вақтида даракчи симптомлар ёки анамнезида меъда-ичак йўлларининг оғир касалликларини мавжудлигида ёки йўқлигида ривожланиши мумкин.
Кетонал форте баъзи бошқа НЯҚП га нисбатан, айниқса юқори дозаларда қабул қилинганда, оғир меъда-ичак токсиклиги хавфини ошишига олиб келиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” ва “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га ҳам қаранг).
Анамнезида меъда-ичак яраси бўлган, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг), шунингдек кекса ёшдаги шахсларда НЯҚП дозаси оширилганда меъда-ичак қон кетиши, яра пайдо бўлиши ёки перфорация хавфи ошади. Бу пациентларни даволашни, иложи борича мумкин бўлган энг паст дозадан бошлаш керак.
Бу пациентлар учун, шунингдек ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини ёки меъда-ичакдан қон кетиши хавфини оширувчи бошқа препаратларни (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг) қабул қилаётган пациентларга ҳимоя дори воситалари (масалан, мизопростол ёки протон помпаси блокаторлари) билан мажмуавий даволашни буюришни кўриб чиқиш керак.
Анамнезида меъда-ичак токсиклигининг кўринишлари бўлган пациентлар, айниқса кекса одамлар меъда-ичак йўллари томонидан ҳар қандай ўзгача кўринишлар (айниқса меъда-ичакдан қон кетиши) ҳақида, айниқса даволашни бошида хабар беришлари керак.
Меъда-ичак яраси пайдо бўлиши ёки қон кетиши хавфини ошириши мумкин бўлган препаратлар, масалан ичга қабул қилинадиган кортикостероидлар, антикоагулянтлар (масалан, варфарин), серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ) ёки ацетилсалицил кислотаси каби антиагрегантлар билан бир вақтда буюрилганда ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири”га қаранг).
Агар Кетонал форте билан даволаш фонида пациентларда меъда-ичакдан қон кетиши ёки яра пайдо бўлиши кузатилса, препаратни қабул қилиш тўхтатилиши керак.
НЯҚП ларни анамнезида меъда-ичак йўллари касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки ушбу касалликларни зўрайиши кузатилиши мумкин (“Ножўя таъсирлари”га қаранг).
Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралар. Анамнезида артериал гипертензия ва/ёки кучсиз ёки ўртача оғирлик даражасидаги димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда тегишли кузатув ва маслаҳат бериш талаб этилади, чунки НЯҚП қўлланганда суюқликни тутилиши ёки шишлар тўғрисида хабар берилган.
Баъзи НЯҚП ларни қўллаш (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат давомида даволанишда) артериал тромбозни (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) юқори хавфи билан боғлиқ бўлиши мумкин (“Махсус кўрсатмалар”га қаранг). Кетопрофен учун бундай хавфни инкор этиш учун етарли маълумотлар йўқ.
Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензияси, димланган юрак етишмовчилиги, аниқланган юрак ишемик касаллиги ташҳиси билан, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касаллиги бўлган пациентларда Кетонал форте билан даволаш фақат фойда ва хавф нисбатини синчковлик билан баҳолагандан кейингина ўтказилиши лозим. Юрак-қон томир касалликларининг хавф омиллари (масалан, артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш) бўлган пациентларни узоқ муддат даволашдан олдин ҳам худди шундай йўл тутиш керак.
Бошқа пациентларга нисбатан сурункали ринит, сурункали синусит ва/ёки бурун полипози билан кечувчи бронхиал астмаси бўлган пациентларда ацетилсалицил кислотаси ва/ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратларни қабул қилгандан кейин аллергик реакциялар пайдо бўлиши эҳтимоли юқори. Кетонал фортени буюриш, айниқса ацетилсалицил кислотаси ёки НЯҚП ларга аллергияси бўлган пациентларга буюрилганида бронхиал астма ёки бронхоспазм хуружини чақириши мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га қаранг).
Юрак етишмовчилиги, циррози ва нефротоксик синдроми бўлган пациентларда, шунингдек диуретикларни қабул қилаётган пациентларда ва сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, айниқса кекса пациентларда даволашни бошида буйракнинг функционал ҳолатини синчковлик билан назорат қилиш керак. Бундай пациентларга Кетонал ДУО ни буюриш простагландинлар синтезини сусайиши натижасида буйракда қон айланишини пасайишини чақириши ва буйрак фаолиятини декомпенсациясига олиб келиши мумкин.
Жигар функционал ҳолатининг тестлари кўрсаткичларини нормадан фарқ қилган ёки анамнезида жигар касаллиги бўлган пациентларда, айниқса узоқ муддатли даволаш давомида қондаги трансаминазалар даражасини вақти-вақти билан назорат қилиш керак.
Кетопрофен билан боғлиқ сариқлик ва гепатитнинг кам ҳоллари таърифланган.
Кўришни ноаниқлиги каби, кўришни бузилиши намоён бўлганида даволашни бекор қилиш керак.
Препаратни алкоголга қарамлиги бўлган шахсларга эҳтиёткорлик билан буюриш лозим.
НЯҚП ларни қўллаш билан боғлиқ эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз каби оғир тери реакциялари (уларнинг баъзилари ўлим билан якунланган) жуда кам таърифланган (“Ножўя таъсирлари”га қаранг). Бу реакцияларнинг энг юқори хавфи даволашнинг бошида ўрин тутади; кўпчилик холларда реакцияларни юз бериши даволашнинг биринчи ойида аниқланади. Тери тошмаси, шиллиқ қаватларда ўзгариш ёки ўта юқори сезувчанликнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида Кетонал форте бекор қилиниши керак.
Кетонал форте тана ҳароратини ошиши каби инфекцион касалликларнинг белгилари ва симптомларини ниқоблаши мумкин.
Катта жаррохлик аралашувларидан олдин препарат бекор қилиниши керак.
Кетонал фортени қўллаш фертилликни пасайтириши мумкин, шунинг учун уни ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўла олмаётган ёки бепуштлик бўйича текширувдан ўтаётган аёлларда Кетонал фортени бекор қилишни кўриб чиқиш керак.
Кетонал форте таблеткалари лактоза сақлайди, шунинг учун галактозани наслий ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза ёки галактозани сўрилишини бузилиши бўлган пациентлар қабул қилмасликлари керак.
Ҳомиладорлик ва эмизиш
Простагландинлар синтезининг сусайиши ҳомиладорлик ва/ёки эмбрион/ҳомилани ривожланишига салбий таъсир қилиши мумкин. Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойлигида жуда зарур ҳолатлардан ташқари, буюриш мумкин эмас. Агар Кетонал фортени ҳомиладор бўлмоқчи бўлган ёки ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи уч ойлиги бўлган аёл қўллаётган бўлса, доза иложи борича пастроқ, даволаш давомийлиги эса иложи борича қисқа бўлиши керак.
Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида Кетонал фортени қўллаш мумкин эмас.
Препаратни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Эмизикли оналарга Кетонал фортени буюриш тавсия этилмайди.
Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Препарат марказий нерв тизими томонидан бош айланиши, уйқучанлик ёки тиришишлар каби ножўя самараларни чақириши мумкин; бундай ҳолларда транспорт воситаларини бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш мумкин эмас.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
2,5 г гача дозада кетопрофеннинг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари таърифланган. Кўпчилик ҳолларда кузатилган симптомлар хавфсиз характерга эга бўлган ва тормозланиш, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрийда оғриқ билан чекланган.
Кетопрофеннинг дозасини ошириб юборилганда махсус антидоти мавжуд эмас. Дозани сезиларли ошириб юборилишига шубҳа туғилганда меъдани ювиш ва симптоматик ва дегидратацияни бартараф этиш мақсадида бир маромда ушлаб турувчи даволашни ўтказиш тавсия этилади. Шунингдек диурезни назорат қилиш ва ацидозни мувофиқлаштириш (у ривожланган ҳолларда) лозим.
Буйрак етишмовчилигида қонда айланиб юрган препаратни чиқариш учун гемодиализ самарали бўлиши мумкин.
20 таблеткадан флаконда, флакон қутида.
25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Оригинал ўрамида сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича берилади.
Лек д.д., Веровшкова 57, Любляна, Словения.
Dori vositalari va profilaktik dorilar, Og'riq qoldiruvchi vositalar, Qo'shimcha va mushak og'rig'iga qarshi dorilar, Analjeziklar, Bel og'rig'iga qarshi dorilar, Yallig'lanishga qarshi, Mushak-skelet tizimini davolash uchun dorilar, Mushak tizimi uchun dorilar, Suyak va bo'g'imlarga tayyorgarlik, Revmatizmga qarshi dorilar
Ketoprofen: 100 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Ketonal Forte plyonka bilan qoplangan tabletkalar 100 mg №20 (flakon) narxi har bir paket uchun
Ketonal Forte plyonka bilan qoplangan tabletkalar 100 mg №20 (flakon) ning to`liq analoglari:
Ketonal Forte plyonka bilan qoplangan tabletkalar 100 mg №20 (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Sloveniya.
Ketonal Forte plyonka bilan qoplangan tabletkalar 100 mg №20 (flakon) ning asosiy faol moddasi Ketoprofen hisoblanadi.
Ketonal Forte plyonka bilan qoplangan tabletkalar 100 mg №20 (flakon) ishlab chiqaruvchisi Lek hisoblanadi.