Klodifen ko'z tomchilari 0,1%, 5 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 25000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Klodifen ko'z tomchilari 0,1%, 5 ml (shisha)
1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: диклофенак натрий – 1 мг;
ёрдамчи моддалар: макроголглицерол рицинолеат, трометамол, динатрий эдетати, маннит, бензалконий хлориди, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Рангсиздан жигарранг сарғиш рангли тиниқ ёки товланувчи эритма.
Кўз томчилари.
Ностероид яллиғланишга қарши восита. АТХ коди: S01BC03.
Клодифен – ностероид яллиғланишга қарши восита. Диклофенак натрий яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва иситмани туширувчи таъсирга эга. Таъсир механизми циклооксигеназа I ва II ларнинг фаоллигини ингибиция қилиши билан ифодаланади, бу простагландинлар синтезини бостирилишига олиб келади.
Диклофенак 0,1% кўз томчилари шаклида қўлланганида кўзларни, инфекциялар, жароҳатлар ёки жарроҳлик аралашувлари натижасида ривожланиши мумкин бўлган яллиғланишини камайтиради; жарроҳлик аралашувларида миозни камайтиради, кўзнинг олд камераси суюқлигида простагландинлар синтезини камайтиради.
Диклофенак кўз томчилари инстилляция қилинганида тизимли қон оқимига сўрилади. Бироқ, қонда дори воситасининг миқдори аниқланадиган чегарадан аҳамиятли даражада паст бўлади ва клиник аҳамиятга эга эмас.
- катарактани жарроҳлик йўли билан даволаш вақтида миозни камайтириш учун;
- кўз хирургиясида операциядан кейинги яллиғланиш;
- кўз гавҳарини имплантацияси ва олиб ташлаш билан боғлиқ бўлган цистоид макуляр шишини операциядан олдинги ва кейинги профилактикаси;
- кўзнинг олдинги қисмларини ноинфекцион яллиғланиши;
- шох пардани механик ва травматик шикастланиши;
- лазерли трабекулопластика келтириб чиқарган яллиғланиш;
- радиал кератотомия ёки лазерли муолажалар оқибатидаги оғриқлар;
- мавсумий аллергик конъюнктивитлардаги яллиғланишни даволаш учун қўлланади.
Фақат маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган.
Интраоперацион миозни ингибиция қилиш учун Клодифен конъюнктивага операциядан олдин 2 соат давомида 30 минутлик оралиқ билан (4 марта) томизилади.
Макуланинг кистозли шишини олдини олиш учун препарат операциядан кейин 1 томчидан суткада 3-4 марта 2 ҳафта давомида томизилади.
Юқорида санаб ўтилган бошқа кўрсатмаларда Клодифен пациентнинг ҳолатига қараб 1 томчидан суткада 3-4 марта буюрилади. Даволаш курси 1 ҳафтадан 2 ҳафтагача давом этиши мумкин.
Кўз томчилари билвосита томизилганидан сўнг ўтиб кетувчи ачишиш ҳисси ва/ёки кўриш ўткирлигини вақтинчалик йўқолиши; қичишиш, қизариш ва фотосенсибилизация кўринишидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
- препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда;
- ацетилсалицил кислотаси ва бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларга, бронхиал астма ҳуружлари, уртикар тошмалар, ўткир ринитни ривожланиши шаклида намоён бўлувчи юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Зарурат бўлганида Клодифен препаратини бошқа кўз томчилари, шу жумладан таркибида глюкокортикоид воситаларни сақловчи кўз томчилари билан бир вақтда қўллаш мумкин. Бунда препаратларни томизишлар ўртасидаги танаффус навбатдаги инстилляциялар таъсирида таъсир этувчи моддани ювилиб кетишини олдини олиш учун камида 5 минутни ташкил этиши керак.
Контакт линзалардан фойдаланадиган пациентларга препаратни томизишдан олдин уларни ечиш ва препарат томизилганидан сўнг 15 минутдан кейин қайта ўрнатиш керак. Препарат ҳар сафар ишлатилганидан сўнг флаконни ёпиш керак. Томчилагични учлиги билан қовоқ ёки кўзга тегиш мумкин эмас.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Клодифен препаратини диққатни жамлаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турлари билан шуғулланувчи пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки кўриш ўткирлигини вақтинчалик йўқолиши бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши
Ушбу пациентлар тоифасида, она учун даволашдан кутилган фойда ҳомила ёки эмизикли бола учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина, препаратни қўллаш мумкин.
Педиатрияда қўлланиши
Болаларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Клодифен препаратини дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар йўқ.
Кўз томчилари 5 мл дан тиқин-томчилагич ва бураладиган ҳимоя қопқоғи ҳимоя ҳалқаси билан таъминланган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Флакон очилганидан сўнг препарат 28 кун давомида ишлатилсин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
Савдо белгиси ва қайд этиш сертификатининг эгаси
«Уорлд Медицин Офтальмикс Илачлары Лтд. Шти.», Туркия
(Эврен Мах. Джамийолу Джад. №50 Кат 2 Гюнешли/Багджылар, Истамбул)
“World Medicine Ophthalmics İlaҫlari Ltd. Şti.”, Turkey
(Evren Mah. Camiyolu Cad. No. 50 Kat 2 Güneşli/Bağcılar, İstanbul).
Diklofenak: 1 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Klodifen ko'z tomchilari 0,1%, 5 ml (shisha) narxi har bir paket uchun
6 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Klodifen ko'z tomchilari 0,1%, 5 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Klodifen ko'z tomchilari 0,1%, 5 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Turkiya.
Klodifen ko'z tomchilari 0,1%, 5 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Diklofenak hisoblanadi.