Facebook Pixel Code

Klotrimazol Polfarma tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 15 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 23000 so'm gacha 27100 so'm
Без рецепта
72 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Klotrimazol Polfarma tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 15 ml (flakon)

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: клотримазол 10 мг;

ёрдамчи моддалар: изопропил миристати, сувсиз этанол.

Тиниқ, рангсиз ўзига хос ҳидли суюқлик.

Сиртга қўллаш учун 1% ли эритма.

Сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши восита. АТХ коди: D01АС01.

Клотримазол имидазол ҳосилалари гуруҳига мансуб бўлган сиртга қўллаш учун замбуруғларга қарши воситадир. Одамда инфекция чақирувчи деярли ҳамма патоген замбуруғларни ўз ичига олувчи кенг таъсир доирасига эгадир. Клотримазолнинг таъсир механизми замбуруғ ҳужайра мембранаси тузилиши учун зарур бўлган эргостерол синтезини тўхтатишдан иборат бўлиб бу ҳужайраларнинг ўтказувчанлигини бузилишига ва уни кейинчалик лизисига олиб келади. Паст концентрация дерматофитларга (Epidermophyton spp., Trichypheton spp., Microsporum spp. турлари), ачитқи замбуруғлари(Сandida albicans ва Candida авлодидан бўлган бошқа турлар, Cryptococcus neoformans,Malassezia furfur), Aspergillus spp., ва моғор замбуруғлари, диморф замбуруғлар (Blastomyces dermatidis, Coccidiodes immitis, Sporotrichum schenckii) га фунгистатик таъсир кўрсатади. Юқори концентрацияларда фунгицид таъсир кўрсатади. Шунингдек кучсиз антибактериал таъсир кўрсатади (Streptococcus pyogenes, Staphylococcus aureus, Trichomonas vaginalis).

Фармакокинетикаси

Клотримазол терига сурилгандан сўнг амалда сўрилмайди (1%), лекин эпидермиснинг шох қаватига ўтади ва ўша жойда тўпланади.

Кам даражада шиллиқ қаватдан сўрилади (3%). Сўрилган препарат жигарда метаболизмга учрайди ва буйраклар орқали чиқарилади; ярим парчаланиш даври 3-5 соатни ташкил этади.

  • ачитқисимон замбуруғлар чақирган оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг инфекциялари;
  • оёқ панжалари, тирноқлар (онихомикоз), кафтлар микозлари;
  • бош, тана, чов соҳаси дерматомикози, трихофитоз;
  • кепаксимон темиратки ва эритразма.

Сиртга қўллаш учун.

Бир неча томчи суюқлик кунига 2-3 марта терининг ўзгарган жойларига суртилиб, енгил ишқаланади. Касалликнинг ўткир белгилари бартараф қилингандан сўнг даволаш, белгилар бутунлай йўқ қилингунича яна камида 4 ҳафта давом эттирилиши лозим.

Оёқ панжаларининг дерматомикозида препаратни касалликнинг қайталанишига қаршилик кўрсатиш учун, барча белгилар бартараф қилинганидан кейин яна икки ҳафта давомида қўллаш керак. Ювгандан кейин оёқ панжаларини, айниқса бармоқлар орасини яхшилаб қуритиш керак. Оёқ панжаларининг дерматомикозида ҳар гал ювгандан кейин эритмани қўллаш тавсия қилинади. Препаратни окклюзион боғлов билан бирга қўлламаслик лозим.

Камдан-кам ҳолларда маҳаллий аллергик реакциялар, ачишиш, қичишиш, препарат қўлланган жойда озгина таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин. Жуда кам катта эритема, тошма, шиш, эшакеми, эпидермисни кўчиши кузатилади.

Барча пайдо бўлган ножўя (одатдаги бўлмаган) самаралар, шу жумладан йўриқномада кўрсатилмаган самаралар тўғрисида ўз шифокорингизга хабар бериш керак.

Клотримазолга ва/ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик.

Кўз соҳасига қўлланмасин.

Клотримазол бошқа сиртга қўлланадиган замбуруғларга қарши препаратларнинг таъсирини тормозлаши мумкин.

Р-гидроксибензой кислотасининг пропил эфири юқори концентрацияларда клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсирини кучайтиради. Дексаметазон юқори дозаларда клотримазолнинг замбуруғларга қарши таъсирини тормозлайди.

Қичишаётган оғриқли ўзгарган жойларни қичиш ва тимдалаш мумкин эмас, чунки бу касалликни тарқалишини чақиради.

Препаратни кўзга тушишидан сақланиш керак.

Нам ва иссиқ ўтказмайдиган кийим ва пойабзал кийиш мумкин эмас.

Ювгандан кейин оғриқли ўзгарган жойларни яхшилаб қуритиш керак.

Оғриқли жойларни беркитувчи кийимни ва сочиқни ҳар куни алмаштириш ва 90оС ҳароратда ювиш керак (бир марта ишлатиладиган сочиқдан фойдаланиш тавсия этилади).

Агар касаллик симптомлари 4 ҳафта давомида йўқолмаса, даволовчи шифокор билан ташхисни аниқлаш учун микробиологик текширув ўтказиш зарурлиги ҳақида маслаҳатлашиш лозим.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Клотримазол билан даволанган аёлларда ҳомилага салбий таъсири аниқланмаган, аммо препаратни ҳомиладорликнинг I уч ойлигида қўллаш тавсия этилмайди.

Препарат эмизикли аёлларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Транспорт воситаларини ҳайдаш ва механик қурилмаларга хизмат қилиш қобилиятига таъсири

Таъсир қилмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратни сўрилиши паст бўлганлиги туфайли, сиртга қўлланганида дозани ошириб юбориш эҳтимоли кам.

Сиртга қўллаш учун 1% ли эритма.

15 мл дан полиэтилен томчилатгич-тиқинли ва бураладиган “биринчи очилиш” кафолат ҳалқасига эга бўлган тўқ шиша флаконларда чиқарилади. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга картон қутида.

15 °С дан 25 °С гача бўлган ҳароратда, қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

POLPHARMA S.A. Medana Branch in Sieradz, Польша.

98-200 Серадз, В.Локетка кўч. 10, ПОЛЬША.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Klotrimazol: 10 mg/g

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
15 ml
Qo'llash tartibi:
Tashqi
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Polsha
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Klotrimazol Polfarma tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 15 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Klotrimazol Polfarma tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 15 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Polsha.

Klotrimazol Polfarma tashqi foydalanish uchun eritma 1%, 15 ml (flakon) ning asosiy faol moddasi Klotrimazol hisoblanadi.