Facebook Pixel Code

Kolospas Fibro og'iz suspenziyasi uchun apelsin ta'mi kukunli 5 g №10 (paket)

dagi narxlar
Без рецепта
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kolospas Fibro og'iz suspenziyasi uchun apelsin ta'mi kukunli 5 g №10 (paket)

Ҳар бир саше қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: мебеверин гидрохлориди 135 мг; исфагул шулхаси 3,5 г;

ёрдамчи моддалар: микрокристалл селлюлоза, коллоид кремний диоксиди, апельсин ароматизатори, аспартам, Сунсет Йеллоw Е110 бўёвчиси.

Спазмолитик миотроп таъсирга ега. МИЙ (енг аввало йўғон ичак) нинг силлиқ мушакларига бевосита таъсир кўрсатади, спазмни бартараф қилади, ичакнинг нормал ҳаракатига таъсир қилмайди. Aнтихолинергик таъсирга ега емас.

Исфагул шулхаси - сурги воситаси бўлиб, қабзият (ахлатни узоқ муддатли, икки суткадан ортиқ муддатга ушланиб қолиши, ёки ахлат ҳар куни келганида, ичакни қийинчилик билан бўшаши ва бутунлай бўшашиш ҳиссини бўлмаслиги), дивертикулит (бир ёки бир неча дивертикулларни яллиғланиши. Кўпроқ 40 ёшдан ошган одамларда учрайди ва дивертикулда ҳазм бўлмаган овқат қолдиқларини ушланиб қолиши, шунингдек ахлат тошларини ҳосил бўлиши билан боғлиқ) ва ичакни таъсирланиш синдромини даволаш учун қўлланади. Қабзият ахлатни шаклланиши, шунингдек ичак бўйлаб ҳаракатланиш жараёнларини бузилиши билан чақирилади. Лоҳасликнинг асосий сабаблари бўлиб ичак мушакларининг ҳаракатланишини бузилиши, ичак ёки унга яқин жойлашган аъзоларнинг тузилишини ўзгариши, дефекацияга қистовларни сусайиши ҳисобланади. Препарат ичга буюрилади ва ичак фаолиятини рағбатлантириш, ичакни бўшашиш тезлигини ошириш, чиқариладиган ахлат массаларининг ҳажми ёки ҳажмини юмшатиш учун қўлланади.

Фармакокинетикаси

Сўрилиши ва тақсимланиши

Ичга қабул қилинганида тизим олди гидролизига учрайди ва плазмада аниқланмайди.

Метаболизми ва чиқарилиши

Жигарда вератрат кислотаси ва мебеверин спиртигача метаболизмга учрайди.

Aсосан буйраклар орқали метаболитлар ҳолида, оз миқдорларда - жигар орқали сафронинг таркибида чиқарилади.

  • МИЙ аъзоларнинг спазмлари (шу жумладан органик касалликлар билан боғлиқ бўлган);
  • ичак санчиғи (мажмуавий даволаш таркибида);
  • ўт пуфаги санчиғи (мажмуавий даволаш таркибида);
  • йўғон ичакни таъсирланиш синдроми.

Сашенинг ичидагиси бир стакан совуқ сувга бўшатилади. Яхшилаб аралаштирилади ва дарҳол ичилади.

Колоспас Фибро кунига икки марта овқатдан ярим соат олдин ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича буюрилади.

Aллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қулланиши

Ҳомиладорликда препаратни она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина препаратни қўллаш мумкин.

Терапевтик дозаларда қўлланганида мебеверин кўкрак сутига ўтмайди, шунинг учун лактация даврида ушбу препаратни қўллаш мумкин.

Aвтотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Колоспас Фибро автомобилни ҳайдаш ва психомотор реакциялар тезлигини талаб етувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

12 ёшгача бўлган болалар;

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин емас.

Бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири таърифланмаган.

12 ёшгача бўлган болаларга препаратни қўллаш тавсия етилмайди.

2 йил.

Рецептсиз.

Nabiqasim Industries (Pvt.) Ltd.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Bargizub qobig'i: 3500 mg/sashe, Mebeverin: 135 mg/sashe

Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
10
Og'irligi:
5 g
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Birlashtirilgan
Birlamchi qadoqlash:
sashe
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Pokiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
12 yoshdan boshlab
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha
Laktatsiya davri
shifokorning retsepti bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

12 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Kolospas Fibro og'iz suspenziyasi uchun apelsin ta'mi kukunli 5 g №10 (paket) ning to`liq analoglari:

Kolospas Fibro og'iz suspenziyasi uchun apelsin ta'mi kukunli 5 g №10 (paket) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.

Kolospas Fibro og'iz suspenziyasi uchun apelsin ta'mi kukunli 5 g №10 (paket) ishlab chiqaruvchisi Nabiqasim Industries hisoblanadi.