Facebook Pixel Code

Kombisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)

dagi narxlar
dan 42300 so'm gacha 47000 so'm
Retsept bo'yicha
8 ta dorixonalarda
Hajmi:
100 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Kombisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha)

100 мл эритма қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: сорбитол - 6,0 г, натрий лактати - 1,9 г, натрий хлориди - 0,6 г, кальций хлориди - 0,01 г, калий хлориди – 0,03 г, магний хлориди - 0,02 г;

ёрдамчи моддалар: инъекция учун сув 100 мл гача.

Тиниқ рангсиз эритма. 

Инфузия учун эритма.

Тузли эритма. АТХ коди: В05СВ.

Фармакодинамикаси

Препарат реологик, шокка қарши, дезинтоксикацион, ишқорий ва ичак перистальтикасини рағбатлантирувчи таъсирга эга. Препаратни асосий фармоколигик фаол моддаларидан сорбитол ва натрий лактати ҳисобланади. Жигарда сорбитол аввал фруктозага, кейинчалик глюкозага ва сўнгра гликогенга айланади. Сорбитолнинг бир қисми долзарб энергия манбаи сифатида ишлатилади, қолган қисми гликоген кўринишида заҳира сифатида сақланади. Сорбитолнинг изотоник эритмаси тўқималар перфузияси ва микроциркуляциясини яхшилаб дезагрегат таъсир кўрсатади.

Натрий бикарбонати эритмасидан фарқли равишда метаболик ацидозни натрий лактати ёрдамида тузатиш, уни моддалар алмашинуви жараёнига қириши туфайли рНни кескин ўзгаришларини чақирмаган ҳолда секин юз беради. Юборилгандан 20-30 мин ўтгандан сўнг натрий лактатнинг таъсири юзага чиқади.

Кальций хлориди кальций ионларини танқислигини тўлдиради. Кальций ионлари нерв импульсларини узатилиши жараёнида, скелет ва силлиқ мушаклар қисқаришида, миокард фаолиятида, суяк тўқимасининг шаклланишида, қон ивишида керакли ҳисобланади. Қон томир деворлари ва тўқималар ўтказувчанлигини сусайтириб, яллиғланиш реакцияларини ривожланиш олдини олади ва организмни инфекцияларга нисбатан чидамли қилади.

Калий хлориди – сув – электролит мувозанатни тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсирни, юқори дозаларда – манфий ино – ва дромотроп таъсирни ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульсларини ўтказишда иштирок этади. Ацетилхолин миқдорини оширади ва вегетатив нерв тизимини симпатик қисмида қўзғалишни чақиради. Миастения, дистрофияда суяк мускулларини қисқаришини таъминлайди.

Натрий хлориди – ҳар хил патологик ҳолатларда натрий ва хлори ионлари танқислигини тўлдиради, регидротацион таъсир кўрсатади. 

Фармакокиентикаси

Сорбитол умумий метаболизмга тез киришади, 80-90% жигарда гликоген ҳолида йиғилади, 5% мия тўқимасида, юрак мускулларида ва скелет мускулларида йиғилади, 6–12% сийдик орқали чиқарилади. Қон томир тизимига тушгандан кейин натрий лактатдан натрий, карбонат ангидриди ва сув ҳосил бўлади, улардан натрий бикарбонати ҳосил бўлиб L-изомерни ошишига олиб келади ва бошқа қисми (D - измери) метаболизмга учрамайди ва сийдик орқали чиқарилади.

Натрий хлориди вақтинчалик циркуляция қилган қонни ҳажмини кўпайтиради ва қон томир тизимидан тез чиқарилади. Диурезни кучайтиради.

Капиляр қон айланишини яхшилаш мақсадида профилактика ва травматик, операцион, гемолитик, токсик ва куйиш шоки олдини олиш ва даволаш учун;

ўткир қон йўқотишда, куйиш касалликларида, инфекцион касалликларда интоксикация билан кечканда;

сурункали гепатитни зўраиши, сепсисда;

жарроҳликдан олдин тайёрлаш ва жарроҳликдан кейинги даврда;

Рейно касаллигини, эндартериитлар, тромбофлебитлар, тромбозлар олдини олиш мақсадида артериал ва веноз қон айланишини яхшилаш учун қўлланади.

Катталарга препарат вена ичига томчилаб минутига 40-60 томчи тезлик билан юборилади. Препаратни минутига 30 томчи тезлик билан юбориб текшириб курилгандан сўнг, зарур бўлганда оқимли юбориш мумкин. 15 томчи юборилгандан сўнг препаратни юборилиш тўҳтатилади, ва 3 минутдан кейин реакция кузатилмаса, препарат оқим билан юборилади. Катталарга травматик, куйиш, жарроҳликдан сўнг ва гемолитик шокда 600-1000 мл дан (10-15 мл/кг беморни тана вазнига) бир марта ва қайтадан 10-15 мл/кг беморни тана вазнига) аввал оқим билан сўнгра томчилаб юборилади.

Катталарга сурункали гепатитда 400 мл (6-7 мл/кг тана вазнига) томчилаб буюрилади. Ўткир қон йўқотишда 1500-1800 мл (25 мл/кг тана вазнига) буюрилади. Жарроҳликдан олдинги даврда ва ҳар хил турдаги жарроҳлик аралашувларидан кейин 400 мл дан (6-7 мл/кг тана вазнига) томчилаб 3-5 кун давомида буюрилади. Облитерацияловчи қон томир касалликларида томирга 8-10 мл/кг тана вазнига ҳисоблаб томчилаб кун ора, курс давомийлиги 10 та инфузиягача буюрилади.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: анафилактоид реакция, ангионевротик шиш, гипертермия.

Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: артериал қон босимининг кутарилиши ёки пасайиши, тахикардия, ҳарсилаш, акроцианоз.

Неврологик бузилишлар: тремор, бош оғриғи, бош айланиши, умумий ҳолсизлик.

Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан бузилишлар: тери тошмаси, эшакеми, қичишиш.

Препарат компонентларига шаҳсий юқори сезувчанлик.

Препарат алкалозда, катта ҳажмда суюқлик қуйиш мумкин бўлмаган ҳолатларда (мияга қон қуйилиши, тромбоэмболия, юрак - қон томир декомпенсацияси, артериал гипертензия III босқичи, терминал буйрак етишмовчилиги), сувсизланишда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситалари учун ташувчи-эритма сифатида ишлатиш мумкин эмас. Фосфат ва карбонат сақлайдиган эритмалар билан қўшиш мумкин эмас.

Препаратни қондаги элктролитлар ва кислота – ишқорий мувозанатини жигар фаолиятини ва артериал қон босими назорат остида қўллаш керак. Тошли холецистит билан беморларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ҳомиладорлик ва эмизишда қўлланилиши

Ҳомиладорлик даври ва эмизишда қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар тўғрисида маълумотлар йуқ.

Факат шикастланмаган флаконлардаги тиниқ эритма ишлатилсин!

Сақлаш шароитига риоя қилмаслик ва нотўғри транспортировка қилиш натижасида флаконларда микроёриқлар пайдо бўлиши мумкин, унинг натижасида эритманинг микроблар билан ифлосланиш хавфи ошади.

Стерил. Вена ичига.

Фақат бир маротабалик қўллаш учун!

Музлатилмасин! Иситилмасин!

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Алкалоз намоён бўлганда, препаратни юборилиши тез тўхтатилгандан кейин ўзича ўтиб кетади, айрим ҳолатларда коллапс, сувсизланиш (кучли диурез ҳисобига). Оқимни тезлигини ошириш ҳисобига тахикардия, артериал босимнинг ошиши, ҳансираш, бош оғриғи, тўш соҳасида оғриқ, қоринда оғриқ кузатилиши мумкин. Препаратни қўллаш тўхтатилгандан кейин ёки юбориш тезлиги сезиларли камайтирилганда кўрсатилагн симптомлари тезда йўқолади.

Инфузия учун эритма 100 ёки 200 мл дан флаконларда.

Қуруқ ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт буйича.

«REMEDY GROUP» MЧЖ Ўзбекистон-Буюк Британия ҚK.

Ўзбекистон Республикаси, 100069, Тошкент ш., Олмазор тумани, Янги Олмазор кўч, 51.

Тел./факс (99871) 248-02-05.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
200 ml
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Kombisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Kombisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Kombisol eritmasi D / inf. 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.