Facebook Pixel Code

Krestat plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

dagi narxlar
Retsept bo'yicha
Boshqa shaharlardagi narxlar Analoglar
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Krestat plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)

1 плёнка қобиқ билан қопланган 10 мг ли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 10 мг розувастатинга эквивалент бўлган 10,83 мг розувастатин кальций.

1 плёнка қобиқ билан қопланган 20 мг ли таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 20 мг розувастатинга эквивалент бўлган 21,66 мг розувастатин кальций;

ёрдамчи моддалар: магния стеарати, Аэросил-200, Avicel pH 102, натрий кроскармелоза, лактоза DC, Opadry OY-C-7000 A (White), Brilliant Blue Lake бўёвчи, Eudragit E 100, полиэтиленгликоль 6000.

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 мг ли таблеткалар: овал, икки томонлама қавариқ, оч мовий рангли таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган 20 мг ли таблеткалар: овал, икки томонлама қавариқ, оқ рангли таблеткалар.

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

ГМГ-КоА редуктаза ингибитори. АТХ коди: С10АА07.

Крестат статинлар гуруҳига мансуб гиполипидемик восита, ГМГ-КоА редуктаза ингибиторидир. Рақобатли антагонизм принципи бўйича статин молекуласи коэнзим А рецепторининг бу фермент боғланадиган жойи билан боғланади. Статин молекуласининг бошқа қисми гидроксиметилглутаратни холестерин молекуласи синтезида оралиқ маҳсулот ҳисобланган мевалонатга айланиши жараёнини ингибиция қилади. ГМГ-КоА редуктаза фаоллигини ингибиция қилиниши кетма-кет реакцияларга олиб келади, бунинг натижасида хужайра ичида холестерин миқдори камаяди ва ПЗЛП-рецепторлари фаоллиги компенсатор ошади ва мувофиқ равишда ПЗЛП холестерини (Хс) катаболизми тезлашади.

Статинларнинг гиполипидемик самараси Хс-ПЗЛП ҳисобига умумий Хс даражасини камайиши билан боғлиқ. ПЗЛП даражасини камайиши дозага боғлиқ ва пропорционал эмас, балки экспоненциал характерга эга.

Гиполипидемик таъсирдан ташқари статинлар эндотелий дисфункциясида (эрта атеросклерознинг клиника олди белгиси) қон томир деворига, атероманинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, қоннинг реологик хусусиятларини яхшилайди, антиоксидант, антипролифератив хусусиятларга эга.

Терапевтик самара даволаш бошланганидан кейин 1 ҳафта давомида намоён бўлади ва 2 ҳафта даволагандан кейин одатда 4 ҳафтада эришиладиган максимал самаранинг 90% ни ташкил қилади ва бундай кейин доимий бўлиб қолади.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилингандан кейин розувастатиннинг қон плазмасидаги Сmax га тахминан 5 соатдан кейин эришилади. Биокираолишлиги тахминан 20%.

Розувастатин жигарда тўпланади. Vd тахминан 134 л. Плазма оқсиллари билан боғланиши (асосан альбуминлар билан) тахминан 90% ни ташкил этади.

Цитохром Р450 изоферментлар тизими учун махсус бўлмаган субстрат бўлиб паст даражада (тахминан 10%) биотрансформацияга учрайди. Розувастатиннинг метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент бўлиб CYP2C9 ҳисобланади. CYP2C19, CYP3A4 ва CYP2D6 изоферментлари метаболизмга кам даражада жалб қилинган.

Розувастатиннинг асосий аниқланган метаболитлари бўлиб, N-дисметил ва лактон метаболитлари ҳисобланади. N-дисметил розувастатинга нисбатан тахминан 50% камроқ фаол, лактон метаболитлари фармакологик фаол эмас.

Розувастатин дозасининг тахминан 90% ўзгармаган шаклда аҳлат билан чиқарилади. Қолган қисми сийдик билан чиқарилади. Плазмадан Т1/2 тахминан 19 соат. Доза оширилганда Т1/2 ўзгармайди. Плазмадаги клиренсининг ўртача кўрсаткичлари тахминан соатига 50 л (вариация коэффиценти 21,7%) ни ташкил этади.

Яққол буйрак етишмовчилиги (КК<30 мл/мин) бўлган пациентларда соғлом кўнгиллиларга нисбатан қон плазмасида розувастатиннинг концентрацияси 3 марта юқори, N-дисметилнинг концентрацияси эса 9 марта юқори. Соғлом кўнгиллиларга нисбатан гемодиализда бўлган пациентларда ровувастатиннинг қон плазмасидаги концентрацияси тахминан 50% га юқори.

Чайльд-Пью шкаласи бўйича даражаси 8 ва 9 ни ташкил этган жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда Т1/2 ни камида 2 марта ошиши аниқланган.

Фредриксон бўйича бирламчи холестеринемия (IIа тип, шу жумладан гетерозигот гиперхолестеринемия) ёки аралаш гиперхолестеринемияда (IIb тип) парҳез ва даволашнинг медикаментоз бўлмаган усуллари (масалан, жисмоний юклама, тана вазнини камайиши) етарли бўлмаганда парҳезга қўшимча сифатида; парҳезга ёки липидларни камайтирувчи (ПЗЛП-аферез) даволашга қўшимча сифатида оилавий гомозигот гиперхолестеринемия ёки бундай даволаш етарли самара бермаганида; парҳезга қўшимча сифатида гипертриглицеридемия (Фредриксон бўйича IV тип); умумий Хс ва Хс-ПЗЛП концентрациясини учун даволаш кўрсатилган пациентларда парҳезга қўшимча сифатида атеросклерозни авж олишини секинлаштириш учун; ЮИКнинг клиник белгиларисиз, лекин уни ривожланишини юқори хавфи (эркаклар учун 50 ёш ва аёлларда 60 ёшдан ошганлар, С-реактив оқсил концентрациясини ошиши (≥2 мг/л) артериал гипертензия, Хс-ПЗЛП концентрациясини пастлиги, чекиш, оилавий анамнезида ЮИК ни эрта бошланиши каби қўшимча хавф омилларидан камида биттасини мавжудлиги) бўлган катта пациентларда юрак-қон томирларнинг асосий асоратларини (инсульт, инфаркт, артериал реваскуляризация) бирламчи профилактикаси.

Таблеткани чайнамасдан ва майдаламасдан, бутунлигича, сув билан ичга қабул қилинади. Препаратни овқат қабул қилишдан қатъий назар куннинг исталган вақтида буюриш мумкин. Крестат препарати билан даволашни бошлашдан олдин пациент стандарт гипохолестеринемик парҳезга риоя қилишни бошлаши ва даволаш вақтида унга риоя қилишни давом эттириши лозим. Препаратнинг дозасини липидларнинг кутилган концентрациялари бўйича тегишли тавсияларни инобатга олган холда даволашнинг мақсади ва даволашга терапевтик жавобга қараб шахсий равишда танлаш керак.

Препаратни қабул қилишни бошлаётган пациентлар ёки бошқа ГМГ-КоА редуктаза ингибиторларини қабул қилишдан ўтказилган пациентлар учун тавсия этилган бошланғич дозаси суткада 1 марта Крестат препаратининг 5 мг ёки 10 мг ни ташкил этиши керак. Бошланғич дозани танлашда холестериннинг шахсий концентрациясига асосланиш ва юрак-қон томир томонидан бўлиши мумкин бўлган асоратлар хавфини эътиборга олиш, шунингдек потенциал ножўя самаралар ривожланиши хавфини баҳолаш керак. Зарурати бўлганида дозани 4 хафтадан кейин юқорироқ дозагача ошириш мумкин.

Аввал шифокорга мурожаат этмаган пациентларга препаратни 40 мг дан юқори дозаларда буюриш тавсия этилмайди. 2-4 хафта даволагандан кейин ва/ёки Крестат препаратининг дозасини оширганда липид алмашинувининг кўрсаткичларини назорат қилиш лозим (зарурати бўлса дозага тузатиш киритиш талаб этилади).

Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда (КК минутига 30 мл дан кам) Крестат препаратини қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши (КК минутига 30-60 мл) бўлган пациентларда препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларда препаратнинг 5 мг бошланғич дозаси тавсия этилади.

Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар: Крестатни фаол фазадаги жигар касалликлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Крестат препаратини қабул қилганда кузатиладиган ножўя самаралар одатда кучсиз намоён бўлади ва ўз-ўзидан ўтиб кетади. Бошқа ГМГ-КоА редуктаза ингибиторларини қўллагандаги каби ножўя самараларнинг пайдо бўлиш тез-тезлиги асосан дозага боғлиқ характерга эга.

Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан ангионевротик шиш.

Эндокрин тизими томонидан: тез-тез 2 тип қандли диабет.

Марказий нерв тизими томонидан: тез-тез бош оғриғи, бош айланиши.

Овқат-ҳазм қилиш тизими томонидан: тез-тез қабзият, кўнгил айниши, қоринда оғриқ; кам холларда панкреатит.

Тери қопламалари томонидан: тез-тез эмас тери қичишиши, тошма, эшакеми.

Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез миалгия; кам ҳолларда миопатия (шу жумладан миозит), рабдомиолиз.

Сийдик чиқариш тизими томонидан: Крестат қабул қилаётган пациентларда протеинурия аниқланиши мумкин. Сийдикда оқсил миқдорини ўзгариши (йўқлигидан ёки жуда кам миқдордан ++ ёки ундан кўпроққача) препаратни 10-20 мг дозада қабул қилаётган 1% дан камроқ пациентларда, препаратни 40 мг дозада қабул қилаётган тахминан 3% пациентларда кузатилган. Сийдик оқсил миқдорини бироз ўзгариши 20 мг дозада қабул қилинганда кузатилган. Кўпчилик ҳолатларда протеинурия даволаш жараёнида камаяди ёки йўқ бўлади ва буйракни ўткир касаллигини пайдо бўлиши ёки мавжуд бўлганини авж олишини билдирмайди.

Суяк-мушак тизими томонидан: Крестат препарати барча дозаларда, айниқса 20 мг дан юқори дозаларда қўлланилганида миалгия, миопатия (шу жумладан миозит); кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилиги билан ёки усиз рабдомиолиз.

КФК даражасини дозага боғлиқ равишда ошиши розувастатин қабул қилаётган кам сонли пациентларда кузатилади. Кўпчилик холларда у аҳамиятсиз, симптомсиз ва вақтинча бўлган. КФК фаоллиги ошганда (НЮЧдан 5 мартадан юқори) даволашни тўхтатиш лозим.

Жигар томонидан: кам сонли пациентларда жигар трансаминазалари фаоллигини дозага боғлиқ ошиши. Кўпчилик ҳолларда у аҳамиятсиз, симптомсиз ва вақтинча бўлган.

Лаборатор кўрсаткичлар: глюкоза, билирубин концентрациясини, ГГТ, ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши, қалқонсимон бези фаолиятини бузилишили.

Бошқалар: тез-тез астеник синдром.

5 мг, 10 мг ва 20 мг суткалик дозада Крестат препарати учун:

  • розувастатин ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
  • лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция (препарат лактоза сақлайди);
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар;
  • фаол фазадаги жигар касаллиги, шу жумладан зардобда трансаминазалар фаоллигини турғун ошиши ва қон зардобида трансаминазалар фаоллигини ҳар қандай ошиши (норманинг юқори чегарасидан 3 мартадан юқори);
  • буйрак фаолиятини яққол бузилиши (КК минутига 30 мл дан кам);
  • миопатия;
  • циклоспоринни бир вақтда қабул қилиш;
  • аёлларда: ҳомиладорлик, лактация даври, контрацепциянинг адекват усулларини йўқлиги;
  • миотоксик асоратлар ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

40 мг дозада Крестат препарати учун:

  • розувастатин ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори езувчанлик;
  • лактозани ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкозо-галактоз мальабсорбция (препарат лактоза сақлайди);
  • болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар;
  • аёлларда: ҳомиладорлик, лактация даври, контрацепциянинг адекват усулларини йўқлиги;
  • фаол фазадаги жигар касаллиги, шу жумладан зардобда трансаминазалар фаоллигини турғун ошиши ва қон зардобида трансаминазалар фаоллигини ҳар қандай ошиши (норманинг юқори чегарасидан 3 мартадан юқори);
  • миопатия/рабдомиолиз ривожланиши хавфи омиллари бўлган пациентлар, айнан: ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги (КК минутига 60 мл дан кам), гипотиреоз, мушак касалликларининг шахсий ёки оилавий анамнези, анамнезда бошқа ГМГ-КоА редуктаза ингибиторлари ёки фибратларни қабул қилиш фонида миотоксиклик;
  • алкоголни суистеъмол қилиш;
  • плазмада розувастатиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар;
  • фибратларни бир вақтда қабул қилиш;
  • монголоид ирқига мансуб пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан

5 мг, 10 мг ва 20 мг суткалик дозада Ливеркор препарати учун: миопатия/рабдомиолиз ривожланиши хавфини мавжудлиги буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз, наслий мушак касалликларининг шахсий ёки оилавий анамнези ва анамнезида бошқа ГМГ-КоА редуктаза ингибиторларини ёки фибратларни қўллаганда мушак токсиклиги; алкоголни суиистеъмол қилиш; 65 ёшдан ошганлар; розувастатиннинг плазмадаги плазмадаги концентрациясини ошиши кузатилган ҳолатлар; ирқий мансублик (монголоид ирқи); фибратлар билан бир вақтда буюриш; анамнезида жигар касалликлари; сепсис; артериал гипотензия; катта жаррохлик аралашувлари, жароҳатлар; оғир метаболик, эндокрин ёки электролит бузилишлари; назорат қилиб бўлмайдиган тиришиш хуружлари.

40 мг суткалик дозадаги Крестат препарати учун: енгил даражали буйрак етишмовчилиги (КК минутига 60 мл дан юқори); 65 ёшдан ошганлар; анамнезида жигар касалликлари; сепсис; артериал гипотензия; катта жаррохлик операциялари, жароҳатлар; оғир метаболик, эндокрин ёки электролитлар бузилишлари; назорат қилиб бўлмайдиган тиришиш хуружлари.

Циклоспорин: розувастатин ва циклоспоринни бир вақтда қўллаганда розувастатиннинг AUC соғлом одамларда аниқланган кўрсаткичдан ўртача 7 марта юқори бўлган. Бирга қўллаш розувастатиннинг концентрациясини плазмада, қонда 11 марта ошишига олиб келади. Циклоспориннинг плазмадаги концентрациясига таъсир қилмайди.

Билвосита антикоагулянтлар: антикоагулянтларни (масалан, варфарин) бир вақтда қабул қилаётган пациентларда розувастатин билан даволашни болаш ёки препаратнинг дозасини ошириш протромбин вақтини (ХММ) узайишига олиб келиши мумкин. Бундай холларда ХММ ни назорат қилиш тавсия этилади.

ОИТВ протеаза ингибиторлари: ўзаро таъсирнинг аниқ механизми номаълумлигига қарамай, ОИТВ протеаза ингибиторларини бирга қўллаш розувастатиннинг экспозициясини сезиларли ошишига олиб келиши мумкин.

Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотларда 20 мг розувастатинни ОИТВ протеаза иккита ингибиторини (400 мг лопинавир/100 мг ритонавир) бир вақтда қабул қилиш розувастатиннинг AUC0-24 ва Cmax ни мувофиқ тахминан икки марта ва беш марта ошишига олиб келган. Шунинг учун ОИТВ-инфекцияси бўлган пациентларни даволашда розувастатин ва ОИТВ протеаза ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Антацидлар: розувастатин ва алюминий ва магний гидроксидини сақловчи антацидлар суспензиясини бир вақтда қўллаш розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини тахминан 50% га камайишига олиб келади. Агар антацидлар розувастатин қабул қилингандан 2 соатдан кейин қўлланилса, ушбу самара кучсизроқ намоён бўлади. Бундай ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган.

Эритромицин: розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қўллаш розувастатиннинг AUC0-24 20% ва розувастатиннинг Cmax ни 30% га камайишига олиб келади. Бундай ўзаро таъсир эритромицинни қабул қилганда кузатиладиган ичак моторикасини кучайиши натижаси бўлиши мумкин.

Перорал контрацептивлар/ўринбосар гормонал даволаш: розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қўллаш этинилэстрадиолнинг AUC ва норгестрелнинг AUC ни мувофиқ 26% ва 34% га оширади. Плазмадаги концентрациясини бундай ошишини перорал контрацептивларнинг дозасини танлашда ҳисобга олиш керак. Крестат препаратини ва ўринбосар гормонал даволашни бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ, шундай қилиб, бундай мажмуани қўллаганда ҳам шундай самарани инкор этиб бўлмайди. Аммо бундай мажмуа клиник тадқиқотлар вақтида кенг қўлланилган ва пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилган.

Бошқа дори воситалари: розувастатинни дигоксин билан клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсири кутилмайди.

Буйракка таъсири

Крестат препаратининг юқори дозаларини (асосан 40 мг) қабул қилган пациентларда кўпгина холларда ўтувчан бўлган каналчалар протеинурияси кузатилган. Бундай протеинурия буйракнинг ўткир касаллиги ёки буйрак касаллигини авж олишидан далолат бермаган. Препаратни 40 мг дозада қабул қилган пациентларда даволаш вақтида буйрак фаолиятини назорат қилиш тавсия этилади.

Таянч-ҳаракат аппарати томонидан

Крестат препаратини барча дозаларда, айниқса 20 мг дан юқори дозаларда қўлланилганида таянч-харакат аппаратига қуйидаги таъсирлар хақида хабар берилган: миалгия, миопатия, кам холларда рабдомиолиз.

Даволашдан олдин

Крестат препарати буюрилганда, шунингдек бошқа ГМГ-КоА редуктаза ингибиторлари буюрилганда миопатия/рабдомиолиз хавф омиллари бўлган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, хавф ва даволашдан бўлиши мумкин бўлган фойда нисбатини кўриб чиқиш ва клиник кузатувни амалга ошириш лозим.

Крестат препаратини 40 мг дан юқори дозада фибратлар билан қабул қилиш мумкин эмас. Крестат препарати билан даволаш бошланганидан 2-4 хафтадан кейин ва/ёки дозаси оширилганда липид алмашинувининг кўрсаткичларини назорат қилиш лозим (зарурати бўлганида дозага тузатиш киритиш талаб этилади).

Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш бошланганидан 3 ойдан кейин жигар фаолияти кўрсаткичларини аниқлаш тавсия этилади. Агар қон зардобида трансаминазаларнинг фаоллиги НЮЧ дан 3 марта юқори бўлса, Крестат препаратини қабул қилишни тўхтатиш ёки препаратнинг дозасини камайтириш лозим.

Гипотиреоз ёки нефротик синдром оқибатидаги гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда асосий касалликларни даволаш Крестат препарати билан даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.

ОИТВ протеаза ингибиторлари

Препаратни ОИТВ протеаза ингибиторлари билан бирга қўллаш тавсия этилмайди.

Препаратни лактаза етишмовчилиги, галактозани ўзлаштираолмаслик ва глюкозо-галактоз мальабсорбцияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ўпканинг интерстициал касаллиги

Баъзи статинларни узоқ вақт давомида қўлланганида ўпканинг инстерстициал касаллигининг якка холатлари ҳақида хабар берилган. Касалликнинг белгилари ҳансираш, балғамсиз йўтал ва умумий холатни ёмонлашиши (холсизлик, тана вазнини камайиши ва иситма) бўлиши мумкин. Ўпканинг интерстициал касаллигига гумон бўлганида статинлар билан даволашни тўхтатиш лозим.

Қандли диабетнинг 2 типи

Глюкозанинг концентрацияси 5,6 дан 6,9 ммоль/л гача бўлган пациентларда Крестат препарати билан даволаш қандли диабетнинг 2 типини ривожланиш хавфини ошиши билан ассоциацияланган.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши

Крестатни ҳомиладорлик ва лактация (эмизиш) даврида қўллаш мумкин эмас. Репродуктив ёшдаги аёллар контрацепциянинг адекват усулларини қўллашлари керак.

Холестерин ва холестерин биосинтезининг бошқа махсулотлари ҳомилани ривожланиши учун муҳимлиги туфайли, ГМГ-КоА редуктазани ингибиция қилишнинг потенциал хавфи препаратни ҳомиладорларда қўллашдаги фойдадан устун.

Даволаш жараёнида ҳомиладорлик юз берса, препаратни қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак.

Розувастатинни кўкрак сути билан ажралиши бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун эмизиш даврида препаратни қабул қилишни тўхтатиш керак.

Жигар фаолиятини бузилишида қўлланиши

Крестатни фаол фазадаги жигар касалликлари бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини бузилишида қўлланиши

Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Оғир буйрак етишмовчилиги (КК минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда Крестат препаратини қўллаш мумкин эмас. Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган (КК минутига 30-60 мл) пациентларда препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас.

Буйрак фаолиятини ўртача бузилиши бўлган пациентларга препаратнинг 5 мг бошланғич дозаси тавсия этилади.

Кекса пациентларда қўлланиши

Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Крестат препаратини транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларни ишлатиш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Автотранспортни бошқариш ёки диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб қилувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим (даволаш вақтида бош айланиши пайдо бўлиши мумкин).

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Бир нечта суткалик дозани бир вақтда қабул қилганда розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.

Розувастатин дозасини ошириб юборилганда специфик даволаш мавжуд эмас. Доза ошириб юборилганда симптоматик даволаш ва хаёт учун муҳим аъзолар ва тизимлар фаолиятини тутиб туришга қаратилган чоралар тавсия этилади. Жигар ва КФК даражасини назорат қилиш лозим. Гемодиализ самарали бўлишини эҳтимоли кам.

10 таблеткадан алюмин фольга блистерда. 1 ва 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

Қуруқ, салқин ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Препарат рецепт бўйича берилади.

CCL Pharmaceuticals (Pvt.) Limited, Лахор, Покистон.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Rosuvastatin: 20 mg/tabletkalar

Chiqarish shakli:
Tabletkalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
20 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Pokiston
Kimlarga mumkin
Kattalar
Mumkin emas
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas
Allergiyaga chalinganlar
Mumkin emas
Qandli diabet
Mumkin emas
Haydovchilar
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Krestat plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.

Krestat plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Rosuvastatin hisoblanadi.

Krestat plyonka bilan qoplangan planshetlar 20 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi CCL Pharmaceuticals hisoblanadi.