Ksilozolin-MF burun tomchilari 0,05%, 15 ml (naycha-tomchi)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 5900 so'm)
Uchun ko‘rsatma Ksilozolin-MF burun tomchilari 0,05%, 15 ml (naycha-tomchi)
1 мл 0,05% ли эритма қуйидагиларни саклайди:
фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди 0,5 мг;
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати - 0,5 мг, натрий гидрофосфат дигидрати - 2 мг, натрий дигидрофосфат дигидрати - 2 мг, натрий хлориди - 7,3 мг, 10% ли бензалконий эритмаси шаклида бензалконий хлориди - 0,1 мг, тозаланган сув - 1 мл гача.
1 мл 0,1% ли эритма қуйидагиларни саклайди:
фаол модда: ксилометазолин гидрохлориди 1,0 мг;
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати - 0,5 мг, натрий гидрофосфат дигидрати - 2 мг, натрий дигидрофосфат дигидрати - 2 мг, натрий хлориди - 7,3 мг, 10% ли бензалконий эритмаси шаклида бензалконий хлориди - 0,1 мг, тозаланган сув - 1 мл гача.
Тиниқ, рангсиз суюқлиқ.
Бурун томчилари ёки бурунга қўллаш учун спрей.
Антиконгестив восита - альфа-адреномиметик. АТХ коди: R01AA07.
Ксилометазолин альфа 2-адреномиметик таъсирга эга махаллий қон томирларни торайтирувчи воситалар (деконгестантлар) гуруҳига мансуб, бурун шиллиқ қаватининг қон томирларини торайишини чақиради, ва шу билан бурун - халқум бўшлиғининг шиллиқ қаватинининг шиши ва гиперимиясини бартараф қилади. Ринитларда бурун орқали нафас олишни енгиллаштиради.
Терапевтик концентрацияларда шиллиқ қаватинини таъсирламайди, гиперемияни чақирмайди. Препаратнинг таъсири бир неча минутдан кейин бошланади ва 10-12 соат давом этади.
Фармакокинетикаси
Ксилометазолин маҳаллий қўлланганида деярли сўрилмайди, шунинг учун қон плазмасидаги концентрацияси жуда кам (замонавий аналитик усуллар билан аниқланмайди).
Ўткир ринит (шу жумладан, ўткир респиратор касалликлар фонидаги ва аллергик ринит), поллиноз, синусит, евстахиит, ўрта отитда (бурун - халқум шишини камайтириш учун) қўлланади.
Бурун бўшлиғидаги диагностик муолажалар учун беморни тайёрлаш учун қўлланади.
Интраназал буюрилади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун 0,05% ли эритма: ҳар бир бурун йулига 1 томчидан (пуркашдан) кунига 1-2 марта буюрилади; кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Катталар ва 6 ёшдан ошган болалар учун 0,1% ли эритма: ҳар бир бурун йулига 1 томчидан (пуркашдан) буюрилади (зарурати булганда такрорлаш мумкин), кунига 3 мартадан ортиқ қўллаш мумкин эмас.
Препарат купи билан 7 кун кулланилади, кейинчалик шифокор курсатмаси буйича.
Маҳаллий реакциялар: тез-тез ва/ёки узоқ вақт қўлланганида - бурун-ҳалқум шиллиқ қаватини таъсирланиши ва/ёки қуриши, ачишиш, парестезиялар, аксириш, гиперсекреция; бурун шиллиқ қаватини шиши.
Тизимли реакциялар: қусиш, бош оғриғи, юрак уришини ҳис қилиш, артериал босимни ошиши, уйқусизлик, кўришни бузилиши; депрессия (юқори дозаларда узоқ вақт қўлланганида).
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, артериал гипертензия, тахикардия, яққол атеросклероз, глаукома, атрофик ринит, тиреотоксикоз, бош мия пардаларидаги жарроҳлик аралашувлари (анамнездаги), ҳомиладорлик, 2 ёшгача бўлган болалар (0,05% ли Ксилозолин-MF учун); 6 ёшгача бўлган болаларда (0,1% Ксилозолин-MF учун) қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан: қандли диабет, стенокардиянинг III-IV функционал синфида эҳтиёткорлик билан қўлланади.
Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари ва трициклик антидепрессантлар бир вақтда қўлланиши тизимли таъсирни кучайтириши мумкин.
Узоқ муддат, масалан, сурункали ринитда, қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни фақат она учун фойда ва ҳомила ва болага бўлган хавф нисбати синчиклаб баҳолангандан кейин, эҳтиёткорлик билан, тавсия этилган дозани оширишга йўл қўймасдан қўллаш керак.
Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири
Тавсия қилинганидан юқори дозаларда қабул қилиш транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакция тезлигини талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланиш қобилиятига таъсир қилиши мумкин, бу эҳтиёткорликка риоя қилишни талаб этади.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроклилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Назал томчилар 0,05% ва 0,1%. 10 мл, 20 мл дан тюбик томчилагичларда. Назал спрей 0,05% ва 0,1%. 15 мл дан препарат куп дозали пуркагич учлик билан таъминланган ва химоя калпокчали тюбикларда.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецептсиз.
«Mediofarm» МЧЖ,
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Сергели тумани, Қумариқ кўчаси, 10 уй.
Ksilometazolin: 0.5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Ksilozolin-MF burun tomchilari 0,05%, 15 ml (naycha-tomchi) ning to`liq analoglari:
Ksilozolin-MF burun tomchilari 0,05%, 15 ml (naycha-tomchi) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Ksilozolin-MF burun tomchilari 0,05%, 15 ml (naycha-tomchi) ning asosiy faol moddasi Ksilometazolin hisoblanadi.
Ksilozolin-MF burun tomchilari 0,05%, 15 ml (naycha-tomchi) ishlab chiqaruvchisi Mediofarm hisoblanadi.