Facebook Pixel Code

Kvikovit in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar)

dagi narxlar
Без рецепта
Analoglar (dan 3900 so'm)
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:

Vitamin b1: 75 mg/ml, Vitamin b12: 0.5 mg/ml, Vitamin b6: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Kvikovit in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar)

Ҳар бир ампула (2 мл) куйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: Тиамин гидрохлориди (В1 витамини) - 150 мг, пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) - 100 мг, цианокобаламин (В12 витамини) - 1 мг;

ёрдамчи моддалар: бензил спирти, натрий эдетати, инъекция учун сув 2 мл гача.

Қизил рангли тиниқ эритма.

Мушак ичига юбориладиган инъекция учун эритма.

В гуруҳи витаминларининг мажмуаси.

Квиковит мажмуавий препаратдир. Квиковит препаратининг фармокологик хусусиятлари унинг таркибига кирган 3 та В гуруҳ витаминларининг биологик самараси билан изоҳланади. В гуруҳ витаминлари оқсил, ёғ ва углевод алмашинувини бошқарувчи тизимлар компоненти ҳисобланади. Ҳар бир витамин маълум бир билогик аҳамиятга эга. Уларнинг мувозанатли миқдорда организмга кириши метаболик жараёнларнинг ўтиши учун муҳим.

Одам организмидаги тиамин гидрохлориди (В1 витамини) фосфорилланиш жараёнлари натижасида кўпгина ферментатив реакцияларнииг коферменти бўлмиш кокарбоксилазага айланади. Тиамин организмдаги оқсил, ёғ ва углевод алмашинувида муҳим ўринни эгаллайди. Нерв тизими, юрак, мушаклар тўқималаридаги ва қоннинг шакли элементларидаги барча метабол жараёнларида, синапслардаги нерв импульси ўтказилиши жараёнларида иштирок этади.

Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини) марказий ва периферик нерв тизимининг меъёрий функциясини мувозанатда ушлаб туриши учун зарур. Пиридоксин организм томонидан тўйинмаган ёғ кислоталарининг ўзлаштирилишини яхшилайди, нерв тизими, жигар, қон яратилиш функцияларига ижобий таъсир кўрсатади. Фосфорилланган шаклида аминокислоталар метаболизмида (декарбоксилланиш, трансаминирланиш ва бошқалар) кофермент ҳисобланади. Пиридоксин нерв-мушак ўтқазувчанлигини, мушаклар қисқаришини меъёрлаштирувчи, тиришишлар ривожланишига тўсқинлик қилувчи олтингугурт сақлаган аминокислоталар - тауриннинг (метионин ва цистеиндан) синтезига ёрдам беради. Нейромедиаторлар биосинтезида иштирокэтади: допамин, норадреналин, адреналин, серотонин, гистамин ва GABA. Липид алмашинувини меъёрлайди.

Цианокобаламин (В12 витамини) меъёрий қон яратилиши ва эритроцитлар ҳосил бўлиши учун зарур. У шунингдек, қатор биокимёвий реакцияларда иштирок этади, организмдаги метил гуруҳи ташилишида, нуклеин кислоталар, оқсиллар синтези фаолиятига, аминокислоталар, углевод, липидлар алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади. Цианокобаламин нерв тизимидаги метаболик жараёнларига (РНК, ДНК, миелиннинг синтезига, цереброзидлар ва фосфолипидларнинг липидли таркибига) таъсир кўрсатади. Цианокобаламинунинг периферик қисмининг зарарланишларига боғлик бўлган оғриқларни камайтиради. Цианокобаламин, метилкобаламин ва аденозилкобаламиннинг кофермент шакллари ҳужайралар ўсиши ва репликацияси учун зарурдир. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Жигар функциясига ижобий таъсир кўрсатади. Тўқималарнинг регенерация хусусиятини оширади.

Фармакокинетика

В1 витамини: Мушак ичига инъекция юборилгандан сўнг қонга тез ўтади. Жигарда фосфорилланишга учрайди. Жигар, юрак, мия, буйраклар, қора талоқда тўпланади, бироқ уларнинг организмдаги заҳиралари арзимас. Плацентар тўсиқдан ўтади ва она сутида аниқланади. Ичак ва буйраклар орқали чиқарилади.

В6 витамини: Жигарда фармакологик фаол метаболлар (пиридоксал- фосфат ва пиридоксамино фосфат) ҳосил қилиш билан метаболланади. Пиридоксал фосфат плазма оқсиллари билан 90% боғланади. Барча тўқималарга яхши ўтади; кўпроқ қисми жигарда, камроқ эса мушаклар ва МНТ да тўпланади. Планцента орқали ўтади, кўкрак сути билан секретланади. Т½ - 15-20 кунлар. Буйраклар орқали, шунингдек гемодиализ ўтишида чиқарилади.

В12 витамини: Мушак ичига юборилганда плазма концентрациясининг чўққисига 60 минутдан сўнг эришилади. Қонда, уни тўқималарга ташувчи махсус оқсиллар транскобаламинлар билан боғланади. Асосан жигарда йиғилади. Буйракларнинг меъёрий функциясида 7-10% буйракларбилан, тахминан 50% аҳлат массалари билан, буйракларнинг пасайган функциясида 0-7% буйраклар билан, 70-100% аҳлат массалари билан чиқарилади. Плацентар тўсиқдан ўтади ва она сутида аниқланади.

Турли сабабли нерв тизимининг касалликларини симптоматик даволаш:

Невритлар, невралгия, миалгия, ишиалгия, периферик нимфалаж ва фалажлар, ретробульбар неврит, юз нервининг невралгияси, люмбаго, плекситлар, ковурғалар орасидаги невралгия, учламчи нервнинг невралгияси, ёнбошли амиотрофик склерози, ёйилган склероз, болаларнинг церебрал фалажи, марказий ва периферик нерв тизимининг зарарланишлари;

В1, В6, В12 ларининг гипо- ва авитаминозлари;

Диабетик полинейропатия;

В1, В6, В12 витаминларининг танқислиги билан изоҳланган тизимли касалликлар;

Бирмер касаллиги (пернициоз анемия);

Бери-Бери касаллиги (қуруқ ва нам).

Герпетик зарарланишлар (ўраб олувчи лишай ва бошқалар);

Энцефалопатиялар (диабетик, алкогол ва бошқалар);

Бўғимлар касалликлари: артрит, остеоартроз, остеохондроз, ревматизм, ревматоидли артрит;

Витаминлар метаболизмини кучайтирувчи (антибиотиклар, изониазид қатори туберкулёзга қарши препаратлар, эпилепсияга қарши препаратлар ва бошқалар) препаратлар билан даволашда чақирилган, тегишли витаминларнинг танқислиги;

Чегараланган пархезларга риоя қилганда, овқатланиш дисбалансда, витаминларни танқислиги, лихорадкада, сурункали касалликларда, кучлий жисмоний зўриқиш ва кучли чарчашда, жаррохликдан кейинги даврда;

Атеросклероз, юракнинг ишемик касаллиги, гепатит, холецистит, қандли диабетнинг мажмуавий терапияси таркибида;

Офтальмологияда (катаракта, кўз қорачиғи яраси, ирит, кератит, гемералопия, конъюнктивит).

Квиковит препаратини қўллаш давомийлиги ва дозалаш тартиби шифокор томонидан аниқланади. Квиковитни парентерал усулда, 1 ампуладан мушак ичига суткасига 1 марта юборилади. Инъекция учун эритма мушак ичига чуқур юборилади. Айрим ҳолатларда Квиковитни 1 инъекциядан 2-3 кунда буюрилади. Даволаш курси бемор ҳолатига қараб ўзгартирилади.

Алоҳида ҳолатларда - юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмаси, нафаснинг бузилишлари, Квинке шиши). Бош айланиши, кўнгил айниши, аритмиялар кўринишидаги тизимли реакцияларнинг ривожланиши, жуда тез парентерал юборилганда ёки дозаси ошириб юборилган ҳолатларда тиришишлар кузатилиши мумкин.

Препарат компонентларига нисбатан юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва лактация даври. Сурункали юрак етишмовчилигининг оғир ва ўткир шакллари, 10 ёшгача бўлган болалик ёши.

Квиковитни левадопани қабул қилаётган беморларга буюрмаслик керак, сабаби В6 витамини паркинсонизм даволаниши учун препарат таъсирини сусайтиради. Пиридоксин шунингдек, қондаги тиришишга қарши препаратларнинг концентрациясини пасайтириши мумкин (фенитоин, фенобарбитал ва бошқалар). Алкоголни истеъмол қилиш, контрацептив воситалар, сийдик ҳайдовчи препаратларни қўллаш тиамин даражасини пасайтириши мумкин. Магний сақлаган препаратларнинг кўшимча қабули мақсадга мувофик, чунки магний тиаминни унинг фаол шаклига айланиши учун зарурдир. Алкогол, азот оксиди, умумий анестетиклар, эпилепсияга қарши воситалар қондаги В12 витаминининг даражасини пасайтириши мумкин. Цианокобаламин oғиp металлар тузлари билан ўзаро номутаносиб.

Квиковитни орқа миянинг ўткир дегенерациясининг яширин симптомлари кузатилмагунига қадар, ташҳисни аниқламасдан буюрмаслик зарур. Юрак етишмовчилиги бўлган беморларга Квиковит, бемор холатига қараб шахсий буюрилади.

Ҳомиладорлик ва кўкрак сути билан эмизишда қўлланиши

Квиковитни ҳомиладорлик ва кўкрак сути билан эмизишда қўлланиши ман этилади.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Препарат автотранспортни бошқариш қобилиятига ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолиятга таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

В гуруҳи витаминларини қўлланганда дозанинг ошириб юборилиши жуда кам кузатилади, чунки улар сувда эрувчан ва уларнинг ортиқча миқдори сийдик билан чиқарилади.

Симптомлари: ножўя таъсирларнинг кучайиши мумкин (дозасини камайтириш ёки препарат қўлланишини тўхтатиш керак).

Даволаш: симптоматик.

Мушак ичига юбориладиган инъекция учун эритма, 2 мл дан ампулаларда. Ўрамда 3 ёки 5 тадан ампулалар.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

2 йил.

Рецепт бўйича.

Remedy Group, Узбекистан.

Tavsifnomalar
Savdo nomi:
Dozalash:

Vitamin b1: 75 mg/ml, Vitamin b12: 0.5 mg/ml, Vitamin b6: 50 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
5
Ovoz balandligi:
2 ml
Qo'llash tartibi:
Mushak ichiga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston
Kimlarga mumkin
Bolalar
10 yoshdan boshlab
Homilador
Mumkin emas
Laktatsiya davri
Mumkin emas

Ko`p so`raladigan savollar

10 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Kvikovit in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Kvikovit in'ektsiya uchun eritma, 2 ml №5 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.