Facebook Pixel Code

Layboten infuzion eritma uchun kukun 1 g (flakon)

Eng ko‘p sotib olinadigan
dagi narxlar
dan 155000 so'm gacha 173000 so'm
Retsept bo'yicha
63 ta dorixonalarda
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Layboten infuzion eritma uchun kukun 1 g (flakon)

Креатин фосфат натрийли тузи 1 г.

Оқ кукун ёки оқ кристалл кукун.

Вена ичига инъекцион эритма тайёрлаш учун кукун.

Метаболик жараёнларни мувофиқлаштирувчи восита. АТХ коди: С01ЕВ06.

Натрий креатин фосфати юракни ҳимоя қилувчи, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиаритмик, метаболик восита. Креатин фосфат организмнинг турли тўқималарида, айниқса миокардда кенг тақсимланган эндоген физиологик фаол субстанция ҳисобланади. Креатин фосфат молекуласида сақланган фосфор кислотасининг юқори энергетик боғи миокардни энергия билан таъминлайди. Экзоген креатин фосфати ҳужайрада энергия манбаи ҳисобланган фосфор бирикмаларнинг миқдорини нормал даражада тутиб туради. Ушбу препарат 5’-нуклеотидазанинг фаоллигини сусайтириши орқали АТФ синтезини ошириши ва фосфолипазани ингибиция қилиш орқали ҳужайра мембранасини барқарорлаштириши мумкин, шундай қилиб, ҳужайраларни эркин радикаллар таъсирида шикастланишидан ҳимоя қилади. Ишемик реперфузия вақтида креатин фосфат энергияга боғлиқ секин кальций каналини фаоллаштиради ва кальцийни секин ўтишини оширади, деполяризациянинг максимал тезлигини пасайтиради, бу унинг антиаритмик самарасига сабаб бўлади. Креатин фосфат миокард инфарктида некрозга учраган соҳани аҳамиятли даражада қисқартириши мумкин бўлган юқори самарали ҳамда кам заҳарли юракни ҳимоя қилувчи восита ҳисобланади, ўткир юрак қоринчалари аритмиясини камайтиради ва миокард ҳужайраларига мембраналарни барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиб, уларнинг ишемиясини бартараф қилади. Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Лайботен одатдаги даволаш билан бирга, ножўя самараларни ривожлантирмасдан, юрак фаолияти кўрсаткичини оширади ва клиник статусни яхшилайди. Юракда ўтказиладиган жарроҳлик аралашувлари вақтида кардиоплегик эритмага креатин фосфат эритмаси қўшилганида миокард ишемиясидан самарали ҳимояга эришиш мумкин. Бунда юрак фаолиятини тикланиши тезлашади, юрак аритмиялари ва бошқа асоратларни ривожланиши бартараф бўлади.

Ўткир миокард инфаркти; сурункали юрак етишмовчилиги; юракда ўтказиладиган операция; скелет мушакларини зўриқиш ҳолатларида қўлланади.

Миокард инфракти

Бирламчи дозаси биринчи кунида 2 г, вена ичига оқим билан юборилади (инъекция 4 минутдан ортиқ давом этиши керак) 2 соатдан кейин 5 г препарат инфузия ҳолида томчилаб юборилади, бунда ҳар бир грамми 5% ли глюкоза эритмасининг 30 мл да суюлтирилади (томчилаб юбориш 1 соат давомида ўтказилиши керак). Иккинчи суткадан бешинчи суткагача препарат 5 г дан ҳар куни вена ичига томчилаб юборилиши мумкин. Агар бемор критик ҳолатда бўлса ёки терапевтик самараси етарли даражада бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин.

Юрак етишмовчилиги

Дастлабки 14 кун давомида 1 г дан кунига 2 марта вена ичига инъекция кўринишида юборилади. Препаратни секин (2 минутдан ортиқ вақт давомида) юбориш керак. 15 суткадан 44-суткагача дозаси кунига 0,5-1 г гача камайтирилиши мумкин вена ичига юборилади ёки 0,5 г гача камайтирилиши мумкин мушак ичига юборилади. Мушак ичига инъекция қилиш учун препаратни инъекция қилинадиган жойда оғриқни олдини олиш учун таркибида 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритмада суюлтириш керак.

Юрак жарроҳлиги

Операциядан олдинги икки кун давомида 12 мл инъекция учун стерил сувда суюлтирилган 2 г препаратни вена ичига секин (камида 4 минут давомида) ҳар куни юбориш тавсия этилади. Сўнгра, аортани сиқишдан олдин ва тўлиқ анестезия кузатилгунича, кардиоплегик эритмани ишлатишдан олдин соатига 1 г дозада вена ичига юборилади. Операция вақтида ушбу препарат 2,5 г/л (10 ммоль/л) концентрацияга эришиш учун кардиоплегик эритмага қўшилади ва сўнгра 4оС ҳароратда тана вазнига 15 ммоль/кг бирламчи дозада, кейинчалик то аорта қон томири сиқилиши тугамагунича 10 ммоль/кг/30 минут дозада коронар артерияга юборилади. Операция тугаганидан сўнг ва аортани сиқиб турган зажим олиб ташланганидан сўнг препарат 8 г кундалик дозада 48 соат давомида узлуксиз (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида соатига 40 мл тезлик билан) равишда юборилади.

Ушбу препарат физиологик фаол субстанция ҳисобланади ва ножўя самаралари кузатилмаган.

Препаратга индивидуал юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Креатин фосфат дигоксин, фуросемид, допамин, максилитин, карнитин, верапамил, гидрокортизон, цитиколин, окситоцин, пропафеном каби препаратлар билан бирга қўлланганида 3-5 соат давомида барқарорлиги сақланиб туради.

Препарат 1 г:6 мл нисбатда инъекция учун сувда эритилиши мумкин, вена ичига юборилиш вақти камида 2 минут бўлиши керак.

Препарат 5% ли глюкоза эритмаси, инъекция учун сув, физиологик ва кардиоплегик эритмада камида 16 соат давомида барқарордир.

Препарат юракни ҳимоя қилувчи восита ҳисобланади, аммо у кардиокинетик даволашни ўрнини босмайди.

Диабет билан хасталанган пациентлар учун препаратни 5% ли глюкоза эритмасида суюлтириш мумкин эмас, аммо инъекция учун сув ёки физиологик эритмада суюлтириш мумкин.

Ҳомиладорлик ва период даврида қўлланиши

Ҳозирги вақтгача фетал токсиклик ва ҳомиладорликка таъсирига тегишли ҳеч қандай маълумотлар аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Натрий креатин фосфат 1 г. Ҳар бир қутида 1 г препаратли 1 флакон сақланади.

Хона ҳароратида (15-25 °C), қуёш нурларининг таъсиридан ва намликдан сақлансин.

30 ой.

Рецепт бўйича.

Харбин Лайботен Фармасьютикал Ко., Лтд., ХХР.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Chiqarish shakli:
Kukun
Paketdagi miqdor:
1
Og'irligi:
1 g
Qo'llash tartibi:
Infuzion
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Xitoy

Ko`p so`raladigan savollar

Layboten infuzion eritma uchun kukun 1 g (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Layboten infuzion eritma uchun kukun 1 g (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.

Layboten infuzion eritma uchun kukun 1 g (flakon) ishlab chiqaruvchisi Harbin Laiboten Pharmaceutical hisoblanadi.