Levokom tabletkalari 250 mg / 25 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 95800 so'm)
Uchun ko‘rsatma Levokom tabletkalari 250 mg / 25 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
1 таблетка қуйдагиларни саклайди:
фаол моддалар: 250 мг леводопа, 25 мг карбидопа;
ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, олдиндан желатинланган крахмал, Индигокармин бўёги (Е 132), магний стеарати, микрокристалл целлюлоза.
Зангори рангли, думалоқ шаклли, рискали, доглари бўлган таблеткалар.
Таблеткалар.
Паркинсонизмга қарши препаратлар. Дофаминергик воситалар. ДОФА ва унинг ҳосилалари. Леводопа декарбоксилаза ингибитори билан мажмуада. АТХ коди: N04BA02.
Фармакодинамикаси
Левоком паркинсонизмга карши мажмуавий препарат бўлиб, унинг таркибига дофаминдан фаркли ўларок, дофаминнинг метаболик ўтмишдоши леводопа, ва ароматик аминокислоталарнинг декарбоксилазаси ингибитори карбидола киради.
Паркинсон касаллиги симптомлари, эҳтимол, дофаминнинг етарли бўлмаган миқдори билан богликдир. Меъёрда дофамин нейромедиатор функциясини бажаради ва мушаклар фаолиятини назорат қилувчи миянинг муайян ҳужайраларида ишлаб чикарилади. Ҳаракат бузилишларни дофамин етишмовчилиги окибати деб хисобланади.
Леводопанинг паркинсонга карши таъсири унинг МНТга бевосита декарбоксилирлаш йўли билан дофаминга айлантирилиши билан ифода этилган, нерв хужайраларидаги дофамин танкислигини бартараф килади.
Гематоэнцефалик тўсиқ оркали кириб бормайдиган карбидопа леводопанинг экстрацеребрал декарбоксилирланишига тўсқинлик килади, шу муносабатда леводопанинг мияга келтирилиши ва унинг МНТда дофаминга айлантирилиши ортади, бу кўпчилик пациентларда Паркинсон касаллигининг симптомларини пасайтирилишига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Леводопа меъда-ичак йўлидан тез сўрилади ва метаболизацияга учрайди. У асосан дофамин, адреналин ва норадреналинга, ва натижада Огидроксифенилсирка, гомованилин ва ванилилбодом кислоталарга айланади. Плазмада ва орқа мия суюклигида 3-0- метилдопа кузатилади.
Леводопанинг плазмадан ярим чиқарилиш даври тахминан 50 минут. Карбидона ва леводопанинг бирлаликда ишлатилиши билан леводопанинг ярим умри 1,5 соатгача кутарилади. Карбидопа ва леводопанинг барча метаболитлари сийдик билан чиқарилади.
- Паркинсон касаллиги.
- Паркинсон синдромида қўлланилади.
Левоком катталарда ичга қабул килинади.
Леводопа қабул қилмайдиган пациентлар: Левоком препарати билан даволашни бошлаётган беморлар учун унинг бошланғич дозаси 1/2 таблеткани ташкил этади, суткада 1 ёки 2 марта овқатдан кейин қабул қилинади. Зарурат бўлганида оптимал терапевтик самарага эришилгунича дозаси ҳар куни ёки кунора 1/2 таблеткадан аста-секин ошириб борилади.
Препаратта нисбатан терапевтик жавоб реакцияси бир кун давомида, баъзида эса биринчи дозадан кейин кузатилади. Препаратнинг тўлиқ самарали дозасига леводопа алохида хафталар ва ойлар давомида қўллангандагига нисбатан 7 кун давомида эришилади.
Леводопа қабул қиладиган пациентлар: Левоком препарати билан даволашни бошлашдан камида 12 соат (ажралиб чиқиши секинлаштирилган дори шакллари учун 24 соат) олдин Левоком кабул килишни тўхтатиш керак. Препаратнинг дозаси леводопанинг аввалги кундалик дозасининг тахминан 20% ини сақлаши керак.
Бошлангич доза: Суткада 1500 мг дан кам леводопа қабул қилаётган пациентлар препаратни 75-100 мг карбидона ва 300-400 мг леводопа (препаратни карбидопа/леводопа 1:4 нисбатдаги дозалашдан қўллаш) дозадан суткада 3-4 маҳал кабул килишдан бошлашлари керак. Суткада 1500 мг дан ортик леводопа кабул килаётган пациентлар препаратни 1 таблеткадан суткада 3-4 маҳал кабул килишдан бошлашлари керак.
Тутиб турувчи терапия
Левоком мажмуаланган препаратнинг қўлланилиши билан даволаш пациентларнинг якка хусусиятларини хисобга олиши керак, дозаланишни даволаш самарасига боглик холда аста-секин ўзгартириш мумкин...
Леводопа кўпроқ микдорда зарур бўлган ҳолатда, дозани максимал суткалик дозагача ҳар бир кейинги кун учун 5 ёки 1 таблеткадан тана вазни 70 кг бўлган пациентлар учун 200 мг карбидопа ва 2 г леводопа (3-4 кабул килишга 8 таблетка) ошириб борилиши мумкин.
Пациентни леводопдан Левоком препаратига ўтказилганда декарбоксилазани бошка ингибиторлари билан бирга қўшилса, уларни қўлланилишини Левоком препаратини қўллашни бошлагунга қадар ҳеч бўлмаганда 12 соат олдин бекор килиниши керак.
Левоком препарати билан бошка паркинсконга карши воситаларни бир вактда кабул килаётган пациентлар учун ушбу воситаларнинг дозасига тузатиш киритиш зарурати тугилиши мумкин.
Препаратни МАО ингибиторлари В типи (МАО-В) билан мажмуада кўлланиши акинезия ва/ёки дискинезияси назорат килса бўладиган ҳолатларида препаратнинг самарадорлигини ошириши мумкин. Кекса ёшдаги пациентлар: ушбу препаратни кекса ёшдаги пациентларга қўллаш мумкин.
Болалар
Препаратни хавфсизлиги болалар учун аникланмаган, шунинг учун уни 18 ёшгача бўлган пациентларга кўлланилмайди.
Леводопа/карбидопа қабул килинганида дофаминнинг марказий нейрофармакологик фаоллиги окибатида келиб чиккан ножўя самаралари: дискинезиялар (жумладан, хореясимон), дистоник ва бошқа беихтиёр харакатлар, кўнгил айниши кўп учрайди. Мушакларни тортишиши ва блефароспазмни пайдо бўлиши препаратнинг дозасини камайтириш учун илк белгилар ҳисобланиши мумкин. Улар препаратнинг дозаси камайтирилганида ёки даволаш жараёнида йўқолади.
Ментал ўзгаришлар, жумладан параноидал фикр ва психозлар, суицидал фикрлар билан ёки усиз депрессиялар, деменция бошка жиддий ножўя самаралар ҳисобланган. Патологик кизикиш, либидони ошишни ва пациентлар орасида гиперсексуаллик, айниқса катта дозаларни қўллаганда, бу ҳолатлар доза камайтирилганда ёки даволаш тўхтатилганда йўқолади.
Леводопа ёки уни карбидопа билан мажмуасини қўллаш билан боғлиқ бўлган бошка ножўя реакциялар ҳақида берилган хабарлар қуйида келтирилган:
Марказий нерв тизими томонидан брадикинетик лавҳалар ("ёкилиш-ўчиш" феномени), (леводопа билан даволаниш бошланганидан бир неча ой еки хатто бир неча йил ўтгач пайдо бўлиши мумкун ва эхтимол бу касалликнинг ривожланиши билан боғлик (бундай холларда, улар орасидаги дозани ва оралиқни тўғлилаш керак бўлишни мумкин )) атаксия, астения, ориентациянинг бузилиши, увишиш, блефароспазм, тризм, бош айланиши/вертиго, уйқучанлик, шу жумладан жуда кам холларда ортиқча кундузги уйқучанлик ва ухлаб колишнинг беихтиёр лавҳалари, парестезия, синкопе, деменция, қўллар тремори, экстрапирамид ва ҳаракат бузилишлари, ҳаракат координациясининг бузилиши, толикишлик, бош огриги, Горнер ҳалокатли синдромининг фаоллашиши, хушдан кетиш, нафас сикилиши, Йикилиш, қадам босишнинг бузилиши, серзардалик. Жуда кам ҳолларда конвульсиялар.
Руҳий томонидан уйку бузилиши, псикотик епизодлар, жумладан, бред, кабуслар, галлюцинациялар ва параноидал фикрлаш, фикрлаш қобилияти камайди, билан ёки ишидал ният ривожлантириш ҳолда депрессия, тартибсизлик, уйқусизлик, безовталик, рухий ҳолати ўзгаришлар, шу жумладан, мани, импулс назорат касалликлар, бундай патологик кимор каби либидо ошди, гиперсексуализм, импулс назорат касалликлар ва хатти мумкин аломатлар (кўп овкат йниш, ониоманиа, бемор кабул қилиш истаги кузатилди дофамин, карбидопа/леводопа, айникса, юкори дозаларда. Бу салбий таъсир асосан доза камайтириш ёки даволаш тўхтатилиши кейин кайтар еди. Кўрқув, эйфория, дофамин дисрегуляция синдроми. Яхши, ёмон хавфли, ва бошқа ўсимталар (кисталар ва полип, шу жумладан): яхши, ёмон хавли, ва ташхисланмаган ўсимталар, кисталар ва полип, шу жумладан, ва хавфли меланома. Қон томонидан: лейкопения, гемолитик ва ногемолитик анемия, тромбоцитопения, агранулоцитоз.
Иммунитет тизимидан: ангионевротик шиши
Метаболизмнинг бузилиши анорексия тана вазнининг кўтарилиши ёки йўқотилиши.
Кўрила аъзолари томонидан диплопия, мидриаз, окулогир криз (кўз олмасининг ташки мушакларини тоник спазмлари), кўришнинг хиралашиши.
Юрак-қон томир тизими томонидан юрак мақомининг бузилишилорак уриши, ортостатик самаралар, шу жумладан артериал гипотензия, артериал гипертензия, кўкракдаги оғриқ, флебит, хушни йўкотишга мойилкорлик, хушдан кетиш, гиперемия, юзга қон қуйилиб келишлари.
Нафас олишаъзолари томонидан нафас сикиши, бўғилиш, гайритабиий нафас олиш, диспноз.
Овқат ҳазм қилган йўли томонидан кўнгил айниши, қусиш, диарея, кабзият, қориндаги огрик, тўкарган сўлак, диспепсия, огиз қуриши ва унда аччиқ таъм, гиперсаливация, дисфагия, бруксизм, хиқичоқ хуружлари, меъда-ичакдан кон кетиши, метеоризм, тил ачишиши хисси, ўн икки бармоқли ичак ярасининг ривожланиши.
Тери ва териости тўқималар томонидан юкори сезувчанлик реакциялари, жумладан ангионевротик шишиш, эшакеми, пурит, Шенлейн-Генох касаллиги, сочларнинг тўкилиши, тошма, тернинг тўк рангга бўялишни, кичишиш, юкори терлашлик, ёмон сифатли меланоманинг фаоллашиши.
Суяк-мушак тизими томонидаи: тиришишлар, мушакларнинг спазмлари. Сийдик чикариш тизими томонидан сийдик чикаришнинг тутилиши, сийдик тутолмаслик, сийдикнинг тўк рангта бўялиши, приализм. Бошкалар осдема, умумий ҳолсизлик ва лоҳаслик, серзардалик ҳисси, ёмон сифатли нейролептик синдром.
Лаборатор кўрсаткичлар: ишкорий фосфатаза, аланинаминотрансфераза (АЛТ), аспартатаминотрансфераза (АСТ), лактатдегидрогеназа, билирубин, кон мочевинаси азоти, креатинин, сийдик кислота каби жигар кўрсаткичларининг ортиши, ва ижобий Кумбе тести.
Кам ҳолларда гемоглобин ва гематокритнинг пасайиши, зардобда глюкоза даражасининг кўтарилиши, лейкоцитоз, бактериурия, гематурия.
Баъзи ножуя реакцияларнинг тавсифи: ДДС булар карбидопа/леводопани қабул қилган баъзи беморларда учрайдиган қўшимчаларнинг бузилиши. Гиёҳванд моддаларни сунистеъмол килиш туфайли беморларда компулсив харакатлар кузатилган, бу баъзи ҳолларда ўткир дискинезияга олиб келиши мумкин.
Препаратнинг компонентларидан бирортасига маълум ўта юкори сезувчанлик.
Епик бурчакли глаукома
Носелектив МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўллаш (айрим моноаминооксидаза ингибиторларининг Б тури, масалан селегилин гидрохлоридининг тавсия этилган дозаларидан ташкари; «Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига каранг).
Ташхис қўйилмаган тери касалликлари ёки анамнезида меланомани бўлиши.
Оғир психозларда
Моноаминоксидазани (МАО) селектив ингибиторлари А тип ва МАО ни носелектив ингибиторларини (МАО-В ингибиторларини паст дозаларидан ташқари); МАО носелектив ингибиторларини ва А типидаги МАО селектив ингибиторларини қўлланилишида препаратни буюрилгунига қадар камида икки хафта олдин тўхтатиш керак бўлади.
Огир жигар ва буйрак етишмовчилиги. Огир юрак етишмовчилиги. Огир юрак аритмияси. Ўткир инсульт. Адренергик воситалар (масалан, феохромацитома, гипертиреоз, Кушинг синдроми). Шубҳали диагностика килинмаган теридаги хосилалар (дерматозлар) ёки анамнезидаги меланома.
Епик бурчакли глаукомада қўллаш мумкин эмас.
Левоком мажмуаси бошка дори воситалари билан бир вақтда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Антигипертензив воситалар
Леводопа/карбидопа мажмуаси айрим гипотензив воситалар билан бир вақтда қўлланганида ортостатик гипотензиянинг симптомларини чақириши мумкин, бу препарат билан даволашни бошланишида гипотензив воситаларнинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади.
Антидепрессантлар
Леводопа/карбидона мажмуаси трициклик антидепрессантлар билан бир вақтда қўлланганида ножўя реакциялар, жумладан артериал гипертензия ва дискинезияни келтириб чикариши мумкин. Левокомни фақат тавсия этилган дозаларда МАО-В селектив ингибиторлари билан кузатув остида қўллаш мумкин (масалан НСІ селегилин билан).
Антихолинэргик воситалар
Треморни камайтиришга нисбатан леводопа билан синергик таъсир кўрсатадиган антихолинергик воситалар билан бирга қўлланиши мумкин. Бирок, уларни бир вақтда қўллаш ихтиёрсиз ҳаракат бузилишларини кучайтириши мумкин. Антихолинергик воситалар леводопани сўрилишига ва мувофик равишда пациентнинг даволашга нисбатан жавоб реакциясига таъсир этиши мумкин. Бундай холларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилади.
Темир
Таркибида темир сульфати ёки темир глюконатини саклайдиган дори воситалари билан бир вақтда қабул қилиниши, Левоком препаратини биокираолишини пасайишига олиб келиши мумкин.
Анестетиклар
Анестетикларни хамроҳликдаги қўлланилиши аритмияни чакириши мумкин.
Бошқа дорилар
Дофамин D2-рецептрлар антагонистлари (масалан, фенотиазинлар, бутирофенонлар, рисперидон) ва изониазид леводоп/карбидоп мажмуасини даволаш самарасини камайтириши мумкин.
Папаверин ва фенитоин леводопа/карбидопа мажмуасининг паркинсонизмга қарши самарасини сусайтириши мумкин. Шунинг учун, ушбу препаратни леводоп/карбидоп билан мажмуада қўлланилаётган пациентлар даволаш самарасини йўқотилиши эҳтимоли туфайли синчков кузатув остида бўлишлари керак бўлади.
Леводопа/карбидопани допамин тўпланишини блокада қиладиган воситалар (масалан, тетрабеназин билан) ёки моноаминни даражасини камайтириши мумкин бўлган бошка дори воситалар билан кўллаш тавсия килинмайди.
Селегилин билан бирга даволаш леводопа/карбидопа мажмуаси учун хос бўлмаган огир ортостатик гипотензияга олиб келиши мумкин. Симпатомиметиклар леводопанинг юрак-қон томир тизимига кўрсатадиган ножўя самараларини кучайтириши мумкин. парҳезга риоя киладиган пациентларда препаратни
Оксилнинг миқдори юқори бўлган сўрилишини камайиши кузатилади. Антацидлар билан бир вақтда қўллашда леводопани биокираолишлигига таъсир килиши
Ўрганилмаган
Препаратни таркибида пиридоксин гидрохлориди (В, витаминини) сақловчи витамин препаратларини қабул қилаётган паркинсонизм билан хасталанган пациентларга кўллаш мумкин.
Препарат дори воситалари оқибатида чақирилган экстрапирамидал реакцияларни бартараф килиш учун қўлланилмайди.
Илгари леводопа монотерапия сифатида ишлатган беморлар Левоком томонидан ишлатилиши мумкин. Бирок, леводопани истеъмол килиш Левоком терапияси бошланишидан камида 12 соат олдин тўхтатилиши керак. Препаратнинг суткалик дозаси леводопанинг олдинги суткалик дозасининг тахминан 20% ни таъминлаши керак ("Фойдаланиш усули ва дозалари "бўлимига қаранг).
Меланома
Эпидемиологик тадкикотлар Паркинсон касаллиги мавжудлигида пациетлар меланома ривожланишининг анча юқори (тахминан 2-6 марта) хавфига эга эканлигини кўрсатди. Бирок, меланома ривожланишининг юқори хавфи Паркинсон касаллиги ёки, масалан, Паркинсон касаллигини даволаш учун кўзда тутилган дориларни қабул килиш каби бошқа омиллар билан богликлиги номаълумдир. Шунинг учун, Левоком препаратини қўллашда пациентнинг терисини ҳолати устидан доимий назорат тавсия этилади. Аслида, терининг даврий текшириб турилишини малакали мутахассислар (масалан, дерматологлар) ўтказиши керак.
Дофаминергик дисрегулятор синдром (ДДС) бу леводопа/карбидопа қабул қилган баъзи пациентларда препаратни меъёрдан ортик истеъмол қилинишида чакириладиган ўрганиб колишдир. Даволашни бошлашдан аввал пациентлар ва уларни парваришлайдиган шахслар ДДС ривожланишини потенциал хавфи ҳақида огоҳлантирилган бўлишлари керак (шунингдек, "Ножўя таъсирлар" бўлимига каранг).
Импульс бошоқарувнинг бузилиши
Импульс бошқарув бузилишларини юзага келишини аниқлаш учун пациентлар устидан синчков кузатувни олиб бориш керак бўлади. Пациентларни ва уларнинг атрофдагиларини дофамин агонистларини ва/ёки дофаминергик даволаш, жумладан Левоком препаратини қўллашда патологик жўшқинлик, либидонинг кўтарилиши, юкори шаҳвонийпараслик, харидларни амалга оширишга импульс истак, ортиқча таомланиш, овқатни жадал қабул қилиш каби импульс бошкарув бузилиши хакида далолат берувчи ахлоқдаги ўзгаришлар эҳтимоли ҳақида огоҳлантириб ўтиш керак. Ушбу ҳолатда даволашга тузатиш киритиш керак.
Дискинезия фақат аввал леводопа билан даволанган пациентларда кузатилиши мумкин, чунки карбидопа леводопага мияга кўпрок етиб бориш имконини беради, шунинг учун, кўпрок дофамин ҳосил бўлиши мумкин. Дискинезия пайдо бўлиши ҳолатида дозани пасайтириш талаб этилиши мумкин.
Левоком, леводопанинг бошка препаратлари каби, беихтиёр ҳаракатларни ва психологик бузилишларни чакириши мумкин. Бундай реакциялар, эҳтимол, леводопани тайинлашдан кейин мияда дофамин концентрациясини ортиши билан ифодаланган. Дозани пасайтириш талаб этилиши мумкин.
Пациентларда ҳамкорликдаги суицидал мақсадлар билан депрессияни ривожланишини вактида аниклаш учун уларнинг устидан эътиборли назоратни олиб бориш зарур. Психози бўлган (жумладан, анамнезда) пациентлар алоҳида эътиборни талаб килади. Шунингдек, ҳамкорликда психофаол препаратларни кабул қилаётган пациентлар алоҳида эътиборни талаб қилади.
Препаратни юрак-кон томир тизими ва ўпкаларнинг оғир касалликлари, бронхиал астма, буйраклар, жигар ва эндокрин тизими касалликлари, яра касаллиги (ичак йўлининг юкори соҳаларида кон кетишнинг юзага келиш хавфи сабабли) ёки анамнезда тиришишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан тайинлаш керак. Левокомни, шунингдек, яқин кунларда миокард инфарктини бошидан ўтказган, юрак бўлмаси, тугунли ёки қоринчали аритмияси мавжуд бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан тайинланади. Бундай пациентларни, айникса, препаратнинг бошлангич дозасини кўллашда юрак-қон томир тизими холати устидан кузатиб бориш зарур.
Сурункали очиқ бурчакли глаукомаси бўлган пациентларга кўз ичи босимини донмий назорат қилиш ва даволаш вақтида унинг ўзгариши устидан синчков кузатиб бориш шартида эҳтиёткорлик билан тайинлаш керак.
Препаратнинг тўсатдан бекор қилинишида мушаклар ригидлиги, гипертермия, руҳиятдаги ўзгариш ва қон зардобида креатинфосфокиназа даражасини кўтарилиши белгилари билан ёмон сифатли нейролиптик синдромга ўхшаш синдромлар мажмуи кузатилган. Препарат дозаси пасайтирилувчи ёки унинг бекор қилиниши ўтказилаётган пациентларнинг, айникса, агар пациент бир вақтнинг ўзида нейролиптикларни қўллаётган бўлса, унинг ҳолати устидан синчков кузатув зарур бўлади.
Леводопа уйкучанликни ва тўсатдан ухлаб қолиш лавҳаларини чақириши мумкин. Кундузги фаоллик вақтида тўсатдан ухлаб қолиш лавхаларининг юзага келиши ҳолатлари кам ҳолларда учрайди. Бирок, пациентларии бундай симптомлар юзага келиши эхтимоли, уларнинг пайдо бўлишида эса дозани пасайтириш ёки препаратни бекор килиш эҳтимолини кўриб чиқиш кераклиги ҳақида хабардор қилиш зарур. Давомли даволаш вактида жигар, буйраклар, юрак-қон томирлар тизими ва кон хосил қилиш тизимининг функционал ҳолатларини вақти-вақти билан назорат қилиш зарур. Агар наркоз остида жарроҳлик амалиётини ўтказиш зарур бўлса, препаратни ундан бир кун олдин бекор қилинади.
Препаратнинг қабул килинишини жарроҳлик амалиётидан кейин пациент уни қабул килиш имконига эга бўлиши биланок тикланади.
Карбидопа билан леводопа препаратлари, агар кетонурияни аниклаш учун индикатор тасма қўлланилаётган бўлса, сийдикда кетон таналарга сохта ижобий реакцияни чакириши мумкин.
Ушбу реакция сийдик намуналарини кайнатишдан кейин ўзгармайди
Сохта салбий натижалар глюкозурияни тестлашнинг глюкозооксидаз усули қўлланилишида олинган бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши
Ҳомиладорликни кечишида препаратни таъсири номаълум, бироқ леводопни ҳам, ва унинг карбидопа билан мажмуалари ҳайвонларда ўтказилган тажрибаларда ҳомиланинг ички аъзоларини ва скелетини ривожланишида нуқсонларни келтириб чиқарган. Шунинг учун хомиладорлик даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Эмизикли аёлларда препаратни қўллаш зарурати ҳолатида даволаш даврига эмизишни тўхтатиш зарур бўлади.
Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилятига таъсири
Препаратни қўллашда кузатиладиган айрим ножўя самараларни (бош айланиши, галлюцинациялар, беихтиёр ҳаракатлар, уйқучаилик, тўсатдан ухлаб колиш, кўришни бузилиши) инобатга олган холда препаратни қабул қилиш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни жамлаш талаб этадиган бошка ишларни бажаришдан сакланиш керак бўлади.
Левоком препаратини дозасини ошириб юборишда эҳтиёткорлик чоралари леводопани дозадан ошириб юборишдаги эхтиёткорлик чоралари билан бир хил, бироқ пиридоксин Левоком препарати таъсирини камайтиришда самарали ҳисобланмайди.
Симптомлар: эрта белгилари мушакларни тортилиши, блефароспазм; артериал гипертензия, юрак кискаришлари сонини ошиши, иштахани ёмонлашиши, онгни чалкашиши, хавотирли кўзгалувчанлик, уйқусизлик, ҳавотирлик.
Даволаш: қусишни сунъий равишда чакириш, меъдани шошилинч равишда ювиш керак.
Симптоматик терапия: инфузия эҳтиёткорлик билан буюрилади, нафас йўлларининг ўтказувчанлиги эътибор берилади, аритмиялар пайдо бўлганида ЭКГ ни назорати билан бирга мувофик даволаш чоралари ўтказилади.
Дозани ошириб юборилишини даволаш учун диализнинг ахамияти ўрганилмаган,
10 та таблеткадан блистерда; 3 та ёки 10 та блистер картон кутига жойланади.
Оригинал ўрамда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
3 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин
Рецепт бўйича.
«Фарма Старт» МЧЖ
Украина, 03124, Киев шаҳри, В. Гавел хиёбони, 8.
Ko`p so`raladigan savollar
Levokom tabletkalari 250 mg / 25 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) narxi 31667 so'm - 10 шт.
Levokom tabletkalari 250 mg / 25 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Levokom tabletkalari 250 mg / 25 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Ukraina.
Levokom tabletkalari 250 mg / 25 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Farma Start hisoblanadi.