Levomitsetin (Levomycetin) Remedi Group spirtli eritmasi 0,25%, 25 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3100 so'm)
Uchun ko‘rsatma Levomitsetin (Levomycetin) Remedi Group spirtli eritmasi 0,25%, 25 ml (shisha)
фаол модда: хлорамфеникол - 2,5 мг;
ёрдамчи модда: 70% этил спирти - 100 мл гача.
Тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш тусли рангсиз, спирт ҳидли суюқлик.
Эритма.
Антибиотиклар (хлорамфеникол гуруҳи).
Streptomyces venezuelae микроорганизми ҳаёт фаолиятининг маҳсулоти бўлган, табиий антибиотикка ўхшаш, синтетик модда. Кенг таъсир доирасига эга. Кўпчилик грамманфий таёқчалар (ичак таёқчаси, сальмонеллалар, энтеробактериялар, клебсиеллалар, цитробактериялар, протейлар, шигеллалар) препаратга юқори сезгирдирлар. Кўпчилик граммусбат (стафилококклар, стрептококклар) ва грамманфий (гонококклар, менингококклар) кокклар ва бактериялар, риккетсиялар, спирохеталар, хламидийлар ва бошқа йирик вирусларга (трахома, пситтакоза, венерик лимфогранулема қўзғатувчилари ва бошқалар) нисбатан самарали; пенициллин, стрептомицин, сульфаниламидларга чидамли бактерияларнинг штаммларига таъсир қилади. Микроорганизмларнинг препаратга чидамлилиги нисбатан секин ривожланади.
Препарат кислотага чидамли бактериялар (шу жумладан микобактериялар), кўкйиринг таёқчаси, анаэроблар ва соддаларга нисбатан деярли самарасиз.
Одатдаги дозаларда бактериостатик таъсир қилади. Препаратнинг антимикроб таъсир механизми, унинг рибосомаларга таъсири ва микроорганизмлар оқсили синтезини бузилиши билан боғлиқ.
Сезгир микроорганизмлар томонидан чақирилган терининг бактериал инфекциялар, шу жумладан инфекцияланган куйишлар (юза ва чекланган чуқур), ётоқ яралар, трофик яралар, фурункулларда қўлланади.
Маҳаллий спиртли эритма кўринишида шикастланган юзага суткада бир неча марта қўйилади.
Маҳаллий аллергик реакциялар (тери тошмаси, ангионевротик шиш) бўлиши мумкин.
Препаратга, шунингдек тиамфеникол ва азидамфениколга юқори сезувчанлик, тери касалликлари (псориаз, экзема, терининг замбуруғли касалликлари)да қўллаш мумкин эмас.
Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга, ёш болаларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Бирга қўллаш мумкин бўлмаган препаратлар: сульфаниламидлар, пиразолон ҳосилалари, фенотиазин, фенилбутазон, дифенилгидантоин, цитостатиклар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, эритромицин ва бошқа унга яқин антибиотиклар. Нур билан даволашда бирга қўшиш мумкин эмас.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
0,25% спиртли эритма, 25, 40 мл ва 50 мл дан флаконларда.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
3 йил.
Рецепт бўйича.
"Remedy" МЧЖ Ўзбек-Буюк Британия ҚК,
Тошкент ш., 100034, Олмазор тумани, Қора- қамиш ¼ мавзеси, 2Б уй.
тел: (99871) 248 86 77
Xloramfenikol: 2.5 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Levomitsetin (Levomycetin) Remedi Group spirtli eritmasi 0,25%, 25 ml (shisha) ning to`liq analoglari:
Levomitsetin (Levomycetin) Remedi Group spirtli eritmasi 0,25%, 25 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Levomitsetin (Levomycetin) Remedi Group spirtli eritmasi 0,25%, 25 ml (shisha) ning asosiy faol moddasi Xloramfenikol hisoblanadi.
Levomitsetin (Levomycetin) Remedi Group spirtli eritmasi 0,25%, 25 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Remedy Group hisoblanadi.