Levomitsetin Medipharco tabletkalari 500 mg №10 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3100 so'm)
Uchun ko‘rsatma Levomitsetin Medipharco tabletkalari 500 mg №10 (blister)
1 дона таблетканинг:
Фаол модда: хлорамфеникол - 500 мг.
Ёрдамчи моддалар: картошка крахмали, повидон (қуйи молекуляр тиббий поливинилпирролидон 12600±2700), кальций стеарати, тальк, кросповидон (коллидон CL-M).
Думалоқ, оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли, ясси цилиндрик шаклли, бир томони рискали ва фаскали таблеткалар.
Таблеткалар.
Антибиотик (хлорамфенико гуруҳи). ATХ коди: J01ВA01.
Фармакодинамикаси
Кенг таъсир доирасига эга бўлган бактериостатик антибиотик бўлиб, микроб ҳужайрасида оқсилнинг синтезини аминокислоталарни транспорт рибонуклеин кислоталар (т-РНК) томонидан рибосомаларга ташилиш босқичида бузади.
Пенициллин, тетрациклинлар, сульфаниламидларга чидамли бактерияларнинг штаммларига нисбатан самарали.
Қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол: Escherichia coli, Shigella dysenteriae, Shigella flexneri, Shigella boydii, Shigella sonnei, Salmonella spp. (шу жумладан, Salmonella typhi, Salmonella paratyphi), Staphylococcus spp., Streptococcus spp. (шу жумладан, Streptococcus pneumoniae), Neisseria meningitidis, Neisseria gonorrhoeae; Proteus spp. нинг қатор штаммлари, Burkholderia pseudomallei, Rickettsia spp., Treponema spp., Leptospira spp., Chlamydia spp. (шу жумладан, Chlamydia trachomatis), Coxiella burnetii, Ehrlichia canis, Klebsiella pneumoniae, Haemophilus influenzae.
Кислотага чидамли бактериялар (шу жумладан, Mycobacterium tuberculosis), анаэроблар, стафилококкларнинг метициллинга чидамли штаммлари, Acinetobacter spp., Enterobacter spp., Serratia marcescens, Proteus spp. нинг индолмусбат штаммлари, Pseudomonas aeruginosa, содда ҳайвонлар ва замбуруғларга таъсир қилмайди.
Микроорганизмларнинг чидамлилиги секин ривожланади.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши - 90% (тез ва деярли тўлиқ). Ичга қабул қилинганидан сўнг биокиришаолишлиги - 80%. Плазма оқсиллари билан боғланиши - 50-60%. Перорал қабул қилгандан сўнг максимал концентрациясига эришиш вақти (ТСmax) - 1-3 соат. Тақсимланиш ҳажми - 0,6-1 л/кг. Қонда терапевтик концентрацияси ичга қабул қилингандан сўнг 4-5 соат давомида сақланади.
Организмнинг суюқликлари ва тўқималарига яхши ўтади. Энг юқори концентрациялари жигар ва буйракларда ҳосил бўлади. Қабул қилинган дозанинг 30% гача қисми сафрода аниқланади. Орқа мия суюқлигида (ОМС) максимал концентрацияси (Сmax) ичга бир марта қабул қилинганидан сўнг 4-5 соат ўтгач аниқланади ва мия пардалари яллиғланмаганида плазмадаги Сmax нинг 21-50% га ва мия пардалари яллиғланганида эса 45-89% га етиши мумкин. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, ҳомила қон зардобида препаратнинг концентрацияси она қонидаги концентрациясининг 30-80% ни ташкил этиши мумкин. Кўкрак сутига ўтади.
Асосий миқдори (90%) жигарда метаболизмга учрайди. Ичакда ичак бактерияларининг таъсирида гидролизланиб, нофаол метаболитларини ҳосил қилади.
Препаратнинг 90% 24 соат давомида буйраклар орқали (5-10% ўзгармаган ҳолда калавалар фильтрацияси йўли билан, 80% нофаол метаболитлари ҳолида найчалар секрецияси йўли билан), 1-3% ичак орқали чиқарилади. Катталарда ярим чиқарилиш даври (Т½) - 1,5-3,5 соат, буйрак фаолияти бузилганида - 3-11 соат. Гемодиализ ёрдамида суст чиқарилади.
Сийдик чиқариш ва сафро чиқариш йўлларининг сезгир микроорганизмлар томонидан чиқарилган инфекцияларини даволаш учун қўлланади.
Ичга (овқатдан 30 минут олдин, кўнгил айниши ва қусиш ривожланганида - овқатдан 1 соат кейин) суткада 3-4 марта қабул қилинади.
Катталар учун бир марталик доза - 250-500 мг, суткалик доза - 2 г. Инфекцияларнинг оғир шаклларида (стационар шароитларда) дозани суткада 3-4 г гача ошириш мумкин (қон ҳолати, буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилган ҳолда).
Ўртача даволаш давомийлиги 8-10 кун.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия, кўнгил айниши, қусиш (овқатдан 1 соат кейин қабул қилинганида қусишни ривожланиш эҳтимоли камаяди), диарея, оғиз бўшлиғи ва томоқнинг шиллиқ пардасини таъсирланиши, дерматит, дисбактериоз (нормал микрофлорани бостирилиши оқибатида).
Қон яратиш аъзолари томонидан: ретикулоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения, тромбоцитопения, эритроцитопения; кам ҳолларда - апластик анемия, агранулоцитоз.
Нерв тизими томонидан: психомотор бузилишлар, депрессия, онгни чалкашиши, периферик неврит, кўрув нервининг неврити, кўриш ва эшитиш галлюцинациялари, кўриш ўткирлигини ва эшитишни пасайиши, бош оғриғи.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, ангионевротик шиш.
Бошқалар: иккиламчи замбуруғли инфекциялар.
Ўта юқори сезувчанлик, суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши, вақти-вақти билан авж олувчи ўткир порфирия, глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа ферментининг танқислиги, буйрак ва/ёки жигар етишмовчилиги, ҳомиладорлик, лактация даври, болаларда қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Илгари цитостатик препаратлар билан ёки нур билан даволанган пациентларга эҳтиёикорлик билан қўлланади.
Жигарнинг микросомал ферментларини ингибиция қилади, шунинг учун фенобарбитал, фенитоин, бевосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида ушбу дори воситалари (ДВ) нинг метаболизмини сусайиши, уларнинг чиқарилишини секинлашиши ва уларнинг плазмадаги концентрациясини ошиши кузатилади.
Пенициллинлар ва цефалоспоринларнинг антибактериал самарасини пасайтиради.
Эритромицин, клиндамицин, линкомицин билан бир вақтда қўлланганида хлорамфеникол ушбу ДВ ни боғланган ҳолатидан сиқиб чиқариши ёки уларни бактериялардаги рибосомаларнинг 50S суббирлиги билан боғланишига тўсқинлик қилиши ҳисобига ўзаро таъсирини сусайиши кузатилади.
Қон яратилишини сусайтирувчи (сульфаниламидлар, цитостатиклар), жигарда моддалар алмашинувига таъсир қилувчи дори воситалари ва нур терапияси билан бир вақтда буюриш ножўя таъсирларини ривожланиш хавфини оширади.
Перорал гипогликемик ДВ билан бирга буюрилганида (уларнинг жигардаги метаболизмини бостирилиши ва плазмадаги концентрациясини ошиши ҳисобига) уларнинг таъсирини кучайиши кузатилади.
Миелотоксик ДВ препаратнинг гематотоксиклик белгиларини намоён бўлишини кучайтиради.
Қон яратиш тизими томонидан кузатиладиган оғир асоратлар, одатда левомицетинни катта дозаларда (суткада 4 г дан кўп) узоқ вақт давомида қўллаш билан боғлиқ бўлади.
Даволаниш жараёнида периферик қон манзарасини мунтазам равишда назорат қилиш керак.
Этанол билан бир вақтда қабул қилинганида дисульфирамсимон реакциялар (тери қопламаларининг гиперемияси, тахикардия, кўнгил айниши, қусиш, рефлектор йўтал, тиришишлар) ривожланиши мумкин.
Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: суяк кўмигида қон яратилишини сусайиши, меъда-ичак томонидан бузилишлари, жигар ва буйракни шикастланиши, нейропатия (шу жумладан кўриш нерви) ва ретинопатия.
Даволаш: симптоматик даволаш, гемосорбция.
500 мг таблеткалар.
10 таблетка контур уяли ўрамда.
1, 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда.
5 йил.
Рецепт бўйича.
Medipharco Pharmaceutical Joint Stock Company, Вьетнам.
Xloramfenikol: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Levomitsetin Medipharco tabletkalari 500 mg №10 (blister) narxi har bir paket uchun
Levomitsetin Medipharco tabletkalari 500 mg №10 (blister) ning to`liq analoglari:
Levomitsetin Medipharco tabletkalari 500 mg №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Vetnam.
Levomitsetin Medipharco tabletkalari 500 mg №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Xloramfenikol hisoblanadi.
Levomitsetin Medipharco tabletkalari 500 mg №10 (blister) ishlab chiqaruvchisi Medipharco Pharmaceutical hisoblanadi.