Levomitsetin Navbahor Sanoat tabletkalari 500 mg №10 (blister)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 3100 so'm)
Uchun ko‘rsatma Levomitsetin Navbahor Sanoat tabletkalari 500 mg №10 (blister)
1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: левомицетин 0,5 г;
ёрдамчи моддалар: картошка крахмали ёки картошка крахмали ва қуйимолекуляр поливинилпиролидон (Повидон), кальций стеарати ёки стеарин кислотаси.
Оқ ёки бироз сарғиш-яшилроқ тусли оқ рангли таблеткалар.
Таблеткалар.
Антибиотиклар (хлорамфеникол гуруҳи). АТХ коди: J01BA01.
Streptomyces venezuelae микроорганизми ҳаёт фаолиятининг маҳсулоти бўлган, табиий антибиотикка ўхшаш, синтетик модда. Кенг таъсир доирасига эга. Кўпчилик грамманфий таёқчалар (ичак таёқчаси, сальмонеллалар, энтеробактериялар, клебсиеллалар, цитробактериялар, протейлар, шигеллалар) препаратга юқори сезувчандирлар. Кўпчилик граммусбат (стафилококклар, стрептококклар) ва грамманфий (гонококклар, менингококклар) кокклар, бактериялар ва риккетсиялар, спирохеталар, хламидийлар ва айрим йирик вирусларга (трахома, пситтакоз, венерик лимфогранулема қўзғатувчилари ва бошқалар) нисбатан самарали; пенициллин, стрептомицин, сульфаниламидларга чидамли бактериялар штаммларига таъсир қилади. Микроорганизмларнинг препаратга чидамлилиги нисбатан аста-секин ривожланади.
Препарат кислотага чидамли бактериялар (шу жумладан микобактериялар), кўкйиринг таёқчаси, анаэроблар ва соддаларга нисбатан амалда самарасиз.
Одатдаги дозаларда бактериостатик таъсир қилади. Препаратнинг антимикроб таъсирининг механизми унинг рибосомаларга таъсири ва микроорганизмлар оқсили синтезининг бузилиши билан боғлиқ.
Фармакокинетикаси
Препарат ичга қабул қилинганда меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Даволовчи доза (бир марта) қабул қилинганидан кейин тахминан 2-3 соат ўтгач қондаги максимал концентрацияга эришилади ва у 5-6 соат давомида сақланади, кейин концентрацияси пасаяди.
Препарат организмнинг тўқима ва суюқликларига осон ўтади, гематоэнцефалик, йўлдош тўсиқлари орқали ўтади, она сутида пайдо бўлади.
Асосан сийдик билан нофаол метаболитлари кўринишида, қисман ўт-сафро ва аҳлат билан чиқарилади. Препаратнинг ярим чиқарилиш даври 2,5-5 соатни ташкил этади. Буйрак ва жигар фаолияти етишмовчилигида бу давр узаяди.
Препаратга сезгир бўлган микроорганизмлар чақирган инфекцион касалликларни даволашда қўлланади (қорин тифи, паратиф, сальмонеллезларнинг ёйилган шакллари, дизентерия, бруцеллез, туляремия, хламидиоз, кўкйўтал, тошмали тиф ва риккетсиозлар, трахома, сўзак, турли этиологияли пневмониялар, менингит, сепсис, остеомиелитлар).
Аралаш аэроб ва анаэроб инфекцияларда препарат аминогликозид антибиотиклари билан бирга қўлланади.
Препаратнинг дозасини шифокор касалликнинг тури ва оғирлигига қараб шахсий белгилайди. Одатда препарат овқатланишдан 20-30 мин олдин, (кўнгил айниши ёки қусиш ҳолатида эса овқатланишдан 1 соат кейин) қабул қилинади.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга даволаниш бошида ўртача 25-50 мг/кг тана вазнига тенг бўлган доза 4 га қабулга бўлиб, 6 соатлик интервал билан қабул қилинади, кейин эса суткада 25 мг/кг дан. Фақат оғир ҳолатларда (қорин тифи, перитонит ва бошқалар) препаратни 3 г гача суткалик дозада (шифокорни назорати остида ва қон таҳлили ва буйрак фаолиятини текшириб туриш билан) буюриш мумкин.
Болаларда (4 ҳафталик чақалоқлардан ташқари) препарат фақат бошқа антибиотикларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолларда буюрилади; бир марталик доза - 15 мг/кг; 3 дан 8 ёшгача - 150-200 мгдан; 8 дан 12 ёшгача - 200-400 мгдан, суткада 3-4 марта буюрилади.
Даволаниш муддати 7-10 кун, препаратнинг умумий даволаниш дозаси қоида бўйича 30 г дан ошмаслиги керак, болалар учун эса 700 мг/кг ни ташкил этади.
Доза ошириб юборилганида дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак. Препаратни такрорий қабул қилиш фақат узоқ муддатли танаффусдан кейин мумкин. Даволаш даврида периферик қон манзарасини мунтазам текшириб туриш керак.
Бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, диарея, оғиз бўшлиғи, томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиши; алоҳида ҳолларда - жигарнинг шикастланиши; тромбоцитопения, ретикулоцитопения, лейкопения, агронулоцитозгача борадиган гранулоцитопения, оғир ҳолларда апластик анемия бўлиши мумкин. Дисбактериоз, иккиламчи замбуруғли инфекция. Кам ҳолларда қуйидаги аллергик реакциялар бўлиши мумкин: тери тошмаси, эшакеми, ангионевротик шиш, орқа тешик атрофида тошма; бош оғриғи, депрессия, онгни ўзгариши, делирий, кўриш ва эшитиш галлюцинациялари, кўз соққасининг фалажи, таъм билишнинг бузилиши; жуда кам ҳолларда - кўрув ва периферик нервларининг неврити.
Препаратга, шуниндек тиамфеникол ва азидамфениколга юқори сезувчанлик; қон яратиш аъзоларининг касалликлари (қон яратилишининг сусайиши, анемия, лейко - ва/ёки тромбоцитопения), ўткир интермиттирланувчи порфирия, жигар ва буйрак фаолиятларининг яққол бузилишлари; глюкозо-6-фосфатдегидрогенезанинг етишмовчилиги; тери касалликлари (псориаз, экзема, замбуруғли касалликлар); ҳомиладорлик, лактация даврида қўлланмайди. Препарат янги туғилганларга ва 4 ҳафталик чақалоқларга буюрилмайди.
Препарат шунингдек инфекцион жараённинг енгил шаклларида, айниқса болалар амалиётида, ўткир респиратор касалликларда, ангина ва профилактик мақсадларда буюрилмайди.
Бирга қўллаш мумкин бўлмаган препаратлар: сульфаниламидлар, пиразолон ҳосилалари, фенотиазин, фенилбутазон, дифенилгидантоин, цитостатиклар, пенициллинлар, цефалоспоринлар, эритромицин ва бошқа шунга яқин антибиотиклар. Нур терапияси билан бирга қўшиш мумкин эмас. Гормонал контрацептивлар, барбитуратлар ва бошқа дори препаратлари (дифенин, неодикумарин, парацетамол, қон ивишига қарши воситалар, темир, В12 витамини, тутқаноқни даволашда қўлланадиган препаратлар ва бошқалар) билан бирга қўллаш, таъсирини пасайшига олиб келади. Қонда қанд миқдорини камайтирадиган сульфаниламидлар билан бирга қўлланганида гипогликемик комага олиб келиши мумкин. Алкогол билан бирга қабул қилинганида дисульфирамсимон реакция (тери устки қаватининг қизариши, тахикардия, кўнгил айниши, қусиш, рефлектор йўтал, титраш) пайдо бўлиши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Симптомлари: чала туғилган ва янги туғилган чақалоқларни юқори дозаларда даволанганда «кулранг синдром» (метеоризм, кўнгил айниши, гипотермия, терининг кулранг-зангори ранги, кучайиб борувчи цианоз, диспноэ, юрак-томир етишмовчилиги) (ривожланишининг сабаби бўлиб жигар ферментларининг етилмаганлиги билан боғлиқ бўлган хлорамфениколнинг тўпланиши ва уни миокардга тўғридан-тўғри токсик таъсири билан боғлиқ). Ўлим - 40% гача.
Даволаш: гемосорбция, симптоматик даволаш.
Таблеткалар, 0,5 мг дан.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
5 йил.
Рецепт бўйича.
NAVBAHOR SANOAT, OOО, Узбекистан.
Xloramfenikol: 500 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Levomitsetin Navbahor Sanoat tabletkalari 500 mg №10 (blister) narxi har bir paket uchun
Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Levomitsetin Navbahor Sanoat tabletkalari 500 mg №10 (blister) ning to`liq analoglari:
Levomitsetin Navbahor Sanoat tabletkalari 500 mg №10 (blister) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.
Levomitsetin Navbahor Sanoat tabletkalari 500 mg №10 (blister) ning asosiy faol moddasi Xloramfenikol hisoblanadi.