Facebook Pixel Code

Linkas siropi 120 ml (flakon)

dagi narxlar
dan 29100 so'm gacha 36800 so'm
Без рецепта
42 ta dorixonalarda
Hajmi:
90 ml
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Linkas siropi 120 ml (flakon)

Ҳар 10 мл сироп қуйидаги экстрактларни сақлайди:

фаол моддалар: Томирли адхатода 600 мг, Қизил аччиқ қалампир 100 мг, Кенг баргли кордия 100 мг, Доривор гулхайри 100 мг, Ҳақиқий чилонжийда 100 мг, Гулёнбаргли оносма 100 мг, Яланғоч Чучукмия 75 мг, Доривор Иссоп 50 мг, Катта Калган 50 мг, Ҳушбўй гунафша 25 мг;

ёрдамчи моддалар: Миқдори Пропиленгликол 1252 мг, Натрий сахарин 15 мг, 70% ли Сорбит эритмаси 4000 мг, Глицерин 1000 мг, Лимон кислотаси 20 мг, Метилпарабен 10,928 мг, Пропилпарабен 2,168 мг, Қалампир ялпиз мойи 0,00275 мл, Қалампирмунчоқ мойи 0,00125 мл, Ионсизлантирилган сув етарли миқдорда 10 мл.

Узига хос ҳидли, жигарранг рангли сироп.

Сироп.

ЎРК симптомларини бартараф этиш учун қўлланадиган восита. АТХ коди: R05CA10.

Доривор ўтлардан олинган мажмуавий препарат бўлиб, йўтал ва шамоллашнинг турли белгиларини енгиллаштиришга ёрдам беради.

ЛИНКАС яллиғланган тўқималарнинг юзасида юпқа ҳимоя пардасини ҳосил қилади. Шундай қилиб, у қуруқ ва таъсирловчи йўталда юмшатувчи ва тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва йўталга қарши маҳаллий восита сифатида таъсир кўрсатади.

ЛИНКАС ёпишқоқ қуюқ балғамни суюлтиради ва нафас йўлларидан балғамни ажралиб чиқишига ёрдам беради ҳамда бактерияларни ўсиши учун муҳитни бартараф қилиб, балғам кўчирувчи таъсир кўрсатади.

ЛИНКАС бурун йўлларининг шиллиқ қавати шишини камайтиради ва бронхларнинг спазмини камайтиради.

Шундай қилиб нафасни енгиллаштиради ва бронхоспазмолитик таъсир кўрсатади.

Препарат таркибидаги компонентларнинг характерли хусусиятлари

Томирли адхатода Балғам кўчирувчи, бронхолитик, спазмолитик, муколитик, иситмани туширувчи
Яланғоч чучукмия Балғам кўчирувчи, юмшатувчи, спазмолитик, яллиғланишга қарши
Қизил аччиқ қалампир Балғам кўчирувчи, йўталга қарши
Ҳушбўй гунафша Антигистамин, балғам кўчирувчи, иситмани тушурувчи
Доривор Иссоп Тер алмашишини кучайтирувчи, балғам кўчирувчи, спазмолитик
Катта калган Балғам кўчирувчи, ел ҳайдовчи, бронхолитик
Кенгбаргли кордия Антисептик, оғриқ қолдирувчи, спазмолитик
Доривор гулхайри Бронхолитик, йўталга қарши, яллиғланишга қарши, иммунитетни рағбатлантирувчи, буруштирувчи
Ҳақиқий чилонжийда Юмшатувчи, балғам кўчирувчи
Гулёнбаргли оносма Спазмолитик, юмшатувчи, иситмани туширувчи, организмнинг тонусини оширувчи

Йўтал ва шамоллаш. Қуруқ ва таъсирловчи йўтал. Астма ва бронхит (ўткир ва сурункали) билан боғлиқ бўлган йўтал. Фарингит, трахеит, ангинада қўлланади.

Катталар: 2 чой қошиқ (10 мл) дан кунига 3-4 марта қабул қилинади.

Болалар: 1 чой қошиқ (5 мл) дан кунига 3-4 марта қабул қилинади.

Гўдаклар (6 ойлик 1 ёш): 1/2 чой қошиқ (2,5 мл) дан кунига 3-4 марта ёки шифокорнинг кўрсатмаси бўйича қабул қилинади.

Овқат ҳазм қилиши томонидан: кўнгил айниши, диарея.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик бўлган пациентларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларини шахсий ўзлаштираолмасликда қўллаш мумкин эмас.

Аниқланмаган.

Сироп сахароза сақлайди, буни қандли диабет билан хасталанган ва шунингдек гипокалорияли парҳездаги беморлар ҳисобга олишлари лозим.

Автомобилни ва бошқа механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсири

ЛИНКАС автомобилни ва бошқа механик воситаларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш ва диарея. Дозани ошириб юбориш эҳтимоли кам.

Даволаш: симптоматик.

Сироп 90/120 ва 150 мл сиғимли флаконда.

25 °С дан юқори бўлмаган хона ҳароратида сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз.

Хербион Пакистан прайвет Лимитед.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Sirop
Paketdagi miqdor:
1
Ovoz balandligi:
120 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Usimliklardan bo'lgan
Birlamchi qadoqlash:
shisha
ATХ guruhi:
Belgisi:
Import
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
Pokiston

Ko`p so`raladigan savollar

Linkas siropi 120 ml (flakon) narxi har bir paket uchun dan boshlanadi.

Linkas siropi 120 ml (flakon) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Pokiston.

Linkas siropi 120 ml (flakon) ishlab chiqaruvchisi Xerbion hisoblanadi.