Facebook Pixel Code

Lipideks SR uzoq muddatli mikropelletli kapsulalar 250 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

dagi narxlar
dan 123300 so'm
Retsept bo'yicha
1 ta dorixonada
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Hammasi ko‘rsatilsin

Uchun ko‘rsatma Lipideks SR uzoq muddatli mikropelletli kapsulalar 250 mg №30 (3 blister x 10 kapsula)

1 капсула қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: фенофибрат - 250 мг;

ёрдамчи моддалар: эудрагит, қанд шарчалари (нейтрал микрогранулалар), тальк;

капсула: желатин, титан диоксиди, сариқ бўёғи.

Оч-сарғиш-оқ рангли, ҳидсиз сферик микропеллетлар сақловчи пушти-сариқ/тиниқ тўқ сариқ, №1 қаттиқ желатинли капсулалар.

Капсулалар.

Гиполипидемик воситалар. АТХ коди: С10АВ05.

Фибрат кислотаси ҳосилалари гуруҳига таалуқли гиполипидемик воситаси. Қонда триглицеридлар ва (кам даражада) холестерин миқдорини камайтиради. Жуда паст зичликдаги липопротеидларни (ЖПЗЛП), паст зичликдаги липопротеидлар (ПЗЛП) (кам даражада) камайишига, антиатероген юқори зичликдаги липопротеидларни (ЮЗЛП) миқдорини ошишига олиб келади.

Фенофибрат тромбоцитлар агрегациясини камайтиради, плазмада фибриногенни ошган миқдорини пасайтиради, қандли диабет бўлган беморларда қондаги глюкоза миқдорини бир мунча тушириши мумкин, қонда сийдик кислотасини даражасини пасайтиради.

Фармакокинетикаси

Плазмада фаол модда фенофибрин кислотаси кўринишида аниқланади, унинг максимал концентрацияси препарат қабул қилингандан ўртача 5 соатдан кейин кузатилади.

Суткада бир капсула қабул қилиш фонида плазмадаги ўртача концентрацияси 15 мкг/мл ни ташкил қилади.

Фенофибрин кислотаси плазма альбуминлари билан юқори даражада боғланиш хусусиятига эга. Узоқ муддат қабул қилинганда фаол моддани тўпланиб қолиши кузатилмайди.

Жигарда метаболизмга учрайди. Асосий метаболитлари - фенофибрин кислотаси ва унинг глюкурон кислотаси билан коньюгатидир.

Фенофибрин кислотасини плазмадан ярим чиқарилиш даври 20 соатни ташкил қилади. Организмдан асосан сийдик орқали ва кам даражада ахлат билан чиқарилади. 24 соат давомида сийдик билан препаратни 70% чиқарилади; 6 кун давомида 88% гача чиқарилади.

Гиперлипопротеинемияларнинг парҳез билан мувофиқлаштириб бўлмайдиган IIa, IIb, III, IV, V турлари (Фредриксон таснифи бўйича), ҳамда II тип қандли диабетни метаболик синдромида қўлланади.

Ичга буюрилади. Препарат овқат билан бирга қабул қилинади. Катталарга препарат 250 мг дан суткада 1 марта буюрилади.

Зарурати бўлганида препаратни суткада 500 мг дан 2 марта қабул қилишга бўлиб буюриш мумкин.

Диспептик кўринишлар, жигар ферментлари фаоллигини ошиши; кам ҳолларда - оғриқ билан кечувчи миопатиялар, креатинфосфокиназа фаоллигини ошиши, терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин.

Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация, болалар, препаратга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Фенофибрат билан билвосита антикоагулянтларни бир вақтда қўлланганида охиргиларнинг дозасини камайтириш керак. Фенофибрат МАО ингибиторлари билан бир вақтда қўлланмайди.

Препарат билан даволаниш даврида парҳезни чеклашни буюриш керак. Фенофибрат билан даволашда липидларни қон зардобидаги даражасини кескин пасайиши бўлиши мумкин. Агар 3 ой давомида ҳоҳланган самарага эришилмаса даволашни тўхтатиш керак. Шунинг учун даволаш жараёнида липидлар миқдорини, жигар трансаминазаларини, қонни ивиш тизимини мунтазам назорат қилиш керак.

Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.

Дозани ошириб юбориш натижасидаги қандайдир самаралар тўғрисида маълумотлар йўқ. Специфик антидоти йўқ ва ўткир дозани ошириб юборилишни даволаш симптоматик ҳисобланади. Зарурати бўлган ҳолларда меъдани ювиш ва тутиб турувчи даволаш қўлланади. Фенофибрин кислотаси гемодиализ орқали чиқарилмайди.

«Липидекс® SR», капсулалар №10, №30.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецепт бўйича.

МЧЖ "NOBEL PHARMSANOAT" ЧЭК

Ўзбекистон Республикаси, Тошкент ш., Мирзо Улуғбек тумани, Қорасувбўйи кўч., 5 "А"

Тел: (99871) 265 90 99; Факс: (99871) 265 91 99; E-mail: pv@nobel.uz, www.nobel.uz

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
INN:
Chiqarish shakli:
Kapsulalar
Paketdagi miqdor:
30
Og'irligi:
250 mg
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retsept bo'yicha
Birlamchi qadoqlash:
blister
ATХ guruhi:
Belgisi:
Mahalliy
Ishlab chiqaruvchi:
Kelib chiqqan mamlakati:
O`zbekiston

Ko`p so`raladigan savollar

Lipideks SR uzoq muddatli mikropelletli kapsulalar 250 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) narxi 41100 so'm - 10 шт.

Lipideks SR uzoq muddatli mikropelletli kapsulalar 250 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat O`zbekiston.

Lipideks SR uzoq muddatli mikropelletli kapsulalar 250 mg №30 (3 blister x 10 kapsula) ishlab chiqaruvchisi Nobel-Pharmsanoat hisoblanadi.