Lipiroz tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 55600 so'm)
Uchun ko‘rsatma Lipiroz tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka)
Плёнка қобиқ билан қопланган 1 таблеткалар қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: розувастатинга эквивалент розувастатин кальций - 10 мг, 20 мг;
ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, бутилланган гидрокситолуол, кросповидон, магний стеарати;
қобиғи: инстакоат (жигарранг), изопропил спирти, дихлорметан.
Думалоқ, икки томонлама силлиқ, пушти-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.
Гиполипидемик восита (ГМГ-КоА-редуктаза ингибитори). АТХ коди: С10АА07.
Розувастатин, холестериннинг ўтмишдоши бўлган 3-гидрокси-3-метилглутарилкоэнзим А ни мевалонатга айлантирувчи фермент ГМГ-КоА редуктазанинг селектив ва рақобатли ингибиторидир. Розувастатиннинг асосий таъсир қилиш жойи жигар бўлиб, у ерда холестерин синтези (ХС) ва паст зичликдаги липопротеинлар (ПЗЛП) нинг катаболизми юз беради.
Розувастатин ПЗЛП қамраб олиниши ва катаболизмини ошириб, хужайраларнинг юзасида ПЗЛП га “жигар” рецепторларининг сонини оширади.
У шунингдек жигар ҳужайраларида холестерин, жуда паст зичликдаги липопротеинлар (ЖПЗЛП) синтезини тормозлайди, шу билан ПЗЛП ва ЖПЗЛП нинг умумий миқдорини камайишига олиб келади.
Розувастатин ПЗЛП-холестерини (ПЗЛП-ХС), умумий холестерин, ва триглицеридларнинг (ТГ) ошган миқдорини пасайтиради, юқори зичликдаги липопротеинлар холестерин (ЮЗЛП-ХС) миқдорини оширади, шунингдек аполипопротеин В (Апо-В), ХС-ноЮЗЛП (ПЗЛП холестерини миқдоридан ташқари умумий холестериннинг миқдори), ЖПЗЛП-ХС, ЖПЗЛП-ТГ миқдорини пасайтиради ва аполипопротеин А-1 (АпоА-1) нинг даражасини оширади. Розувастатин препарати ПЗЛП-ХС/ЮЗЛП-ХС, умумий ХС/ЮЗЛП-ХС, ЮЗЛП бўлмаган-ХС/ЮЗЛП-ХС ва АпоВ/АпоА-1 нисбатини пасайтиради.
Терапевтик самарага даволаш бошланганидан сўнг бир ҳафта давомида эришиш мумкин, 2 ҳафтадан кейин мумкин бўлган максимал самарасини 90% га эришилади. Максимал терапевтик самарага одатда 4 ҳафтадан кейин эришилади ва кейинчалик препаратни мунтазам равишда қабул қилиб, самараси тутиб турилади.
Клиник самарадорлиги
Розувастатин ирқи, жинси ёки ёшидан қатъий назар, гипертриглицеридемия билан ёки усиз кечувчи гиперхолестеринемияли катта ёшдаги пациентларда, шунингдек пациентларнинг алоҳида тоифаси, қандли диабети ёки оилавий гиперхолестеринемиянинг наслий шакли билан хасталанган беморларни даволашда самарали. Розувастатин Фредериксон бўйича гиперхолестеринемиянинг IIa ва IIb тури (ПЗЛП-ХС ўртача дастлабки даражаси тахминан 4,8 ммоль/л) бўлган пациентларни даволаш учун самарали.
Розувастатинни 10 мг дан қабул қилган 80% пациентларда ПЗЛП-ХС нинг даражаси атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамияти томонидан белгиланган мақсадли қийматларга (< 3 ммоль/л) эришилган.
Гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган, розувастатинни жадаллаштирилган титрлаш схемаси бўйича 20 мг дан 80 мг гача бўлган дозаларда қабул қилган пациентларда, барча қабул қилинган дозалар липидларнинг миқдори билан характерланадиган кўрсаткичларни ўзгаришига ва кўзланган мақсадга эришишга аҳамиятли таъсир кўрсатган. Дозаси суткада 40 мг гача титрлаш (12 ҳафта даволаш) натижасида ПЗЛП-ХС нинг миқдори 53% га пасайган. 33% пациентларда ПЗЛП-ХС нинг қиймати атеросклерозни ўрганиш бўйича Европа жамиятининг қўлланмасига мувофиқ мақсадли меъёрларга (< 3 ммоль/л) эришилган.
Розувастатинни 20 мг ва 40 мг дозаларда қабул қилган гомозигот оилавий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда, ПЗЛП-ХС миқдорини ўртача пасайиши 22% ни ташкил қилган. Аддитив самара розувастатин фенофибрат билан мажмуада қўлланганида триглицеридларнинг миқдорига нисбатан ва никотин кислотаси (суткада 1 г дан ортиқ) билан мажмуада қўлланганида ЮЗЛП-ХС миқдорига нисбатан кузатилади. Ишемик касаллик каби липид бузилишлари чақирган асоратларнинг миқдорини пасайишига розувастатинни таъсири юзасидан тадқиқотлар ҳали тугамаган.
Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) билан касалланиш хавфи паст бўлган (Фрамингем бўйича 10 йилдан ортиқ вақт давомида 10% дан кам ҳавф сифатида аниқланган), ПЗЛП-ХС ўртача миқдори 4,0 ммоль/л (154,5 мг/дл) бўлган пациентларда розувастатин суткада 40 мг дозада қўлланганида уйқу артериясининг деворини 12 сегментларида қалинлашиши билан характерланадиган максимал кўрсаткични ошишини плацебога нисбатан йилига -0,0145 мм тезлик билан аҳамиятли даражада секинлаштирган (95% ишончли интервал CI: - 0,0196 дан - 0,0093 гача, р<0,0001 бўлганида). 40 мг дозани фақат гиперхолестеринемиянинг оғир шакли ва юрак-қон томир касалликларни ривожланиш хавфи юқори бўлган пациентларга буюриш мумкин.
Фармакокинетикаси
Сўрилиши: қон плазмасида розувастатиннинг максимал концентрациясига ичга мувофиқ дозада қабул қилинганидан сўнг тахминан 5 соатдан кейин эришилади. Мутлоқ биокираолишлиги тахминан 20% ни ташкил этади.
Тақсимланиши: розувастатин асосан холестеринни синтезини ва ПЗЛП-ХС метаболизмини асосий жойи ҳисобланган жигарда тўпланади. Розувастатиннинг тақсимланиш ҳажми - 134 л ни ташкил этади. Розувастатиннинг 90% плазма оқсиллари, асосан альбуминлар билан боғланади.
Метаболизми: розувастатин чекланган метаболизмга учрайди (тахминан 10%). Розувастатин цитохром Р450 ферментлар тизими учун метаболизмга учраши учун етарли даражада мувофиқ бўлмаган субстрат ҳисобланади. CYP2C9 розувастатиннинг метаболизмида иштирок этувчи асосий изофермент ҳисобланади, айни вақтда CYP2C19, CYP3A4 ва CYP2D6 ферментлари метаболизмига камроқ даражада жалб қилинган. Асосий метаболити - N-десметилметаболитининг фаоллиги, розувастатинга нисбатан 50% га камроқ. Лактонли метаболитлари эса клиник жиҳатдан фаол эмас. Айланиб юрувчи ГМГ КоА-редуктазани ингибиция бўлиши бўйича фармакологик фаоллигининг 90% дан кўпроқ қисмини розувастатинни ҳисобига таъминланади, қолган қисми - унинг метаболитлари ҳисобига таъминланади.
Чиқарилиши: розувастатиннинг қабул қилинган дозасини тахминан 90% организмдан ичак орқали (шу жумладан сўрилган ва сўрилмаган розувастатин) ўзгармаган ҳолда чиқарилади, қолган қисми буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) 19 соатни ташкил этади ва препаратнинг дозаси оширилганида ўзгармайди. Ўртача геометрик плазма клиренси тахминан соатига тахминан 50 л (вариация коэффициенти 21,7%) ни ташкил этади. ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бўлгани каби, розувастатиннинг “жигар” орқали қамраб олиниши жараёнига холестеринни мембрана орқали олиб ўтувчиси - органик анионларнинг транспорт С протеини жалб қилинган.
Тўғри пропорционаллиги: розувастатиннинг тизимли экспозицияси препаратнинг дозасига пропорцианал равишда ошади. Препарат суткада бир неча марта қўлланганида фармакокинетик кўрсаткичлари ўзгармайди.
Ёш ва жинс: жинс ва ёш розувастатиннинг фармакокинетик кўрсаткичларига клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.
Этник гуруҳлар: фармакокинетикасини ўрганиш бўйича ўтказилган қиёсий тадқиқотлар осиёлик (японлар, хитойлар, филлиппинлар, вьетнамлар ва корейслар) пациентларда розувастатиннинг AUC (“концентрация - вақт” эгри чизиғи остидаги майдон) ва максимал концентрациясига эришиш вақтини (ТСmax) европа ирқининг вакилларидаги кўрсаткичларга нисбатан, икки марта ошишини кўрсатди. Ҳиндларда розувастатиннинг AUC ва Сmax ўртача қийматини тахминан 1,3 марта ошиши аниқланган. Бунда ўрганилаётган барча популяциялар учун фармакокинетик кўрсаткичларни таҳлил қилишда европоид, негроид ва лотинамерикалик ирқларига мансуб вакиллари орасида розувастатиннинг фармакокинетикасида клиник аҳамиятли фарқлар аниқламаган.
Буйрак етишмовчилиги: енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пацинетларда розувастатин ва N- десметил метаболитининг плазмадаги концентрациялари аҳамиятли даражада ўзгармайди. Яққол ифодаланган буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам) бўлган пациентларда розувастатиннинг плазмадаги концентрацияси соғлом кўнгиллиларга нисбатан 3 марта, N-десметил метаболитининг концентрацияси эса - 9 марта ошади. Гемодиализда бўлган пациентларда Розувастатиннинг қон плазмасидаги концентрацияси, соғлом кўнгиллиларга нисбатан тахминан 50% га юқори бўлган.
Жигар етишмовчилиги: Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ёки камроқ балли турли даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда розувастатиннинг Т1/2 ни ошиши аниқланмаган. Бироқ Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8-9 балли иккита пациентда Т1/2 ни Чайлд-Пью шкаласи бўйича кўрсаткичлари пастроқ бўлган пациентлар учун ўхшаш кўрсаткичлардан тахминан 2 марта ошиши аниқланган. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори бўлган пациентларда розувастатинни қўллаш тажрибаси йўқ.
- бирламчи гиперхолестеринемия ёки аралаш дислипидемияни парҳезга қўшимча сифатида даволаш учун;
- гомозиготали оилавий гиперхолестеринемияни парҳезга ва қонда липидларнинг даражасини пасайтириш бўйича бошқа даволашда қўлланилади.
Даволашни бошлашдан олдин пациент холестериннинг миқдори паст бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш керак бўлган стандарт парҳезга риоя қилиши, ва у бутун даволаниш даврида ҳам шу парҳезга риоя қилишни давом эттириши керак. Препаратнинг дозаси, ўтказилаётган даволашнинг мақсадига ва даволашга нисбатан пациентнинг жавобига қараб, липидларнинг мақсабди даражаси бўйича умумий қабул қилинган замонавий тавсияларни ҳисобга олиб, индивидуал равишда танланади.
Ичга, бутун ҳолда, чайнамасдан ва майдаламасдан, овқат қабул қилишдан қатъий назар сутканинг ҳар қандай вақтида сув билан бирга қабул қилинади.
Препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси илгари статинларни қабул қилмаган пациентлар учун ҳам, ГМГ-КоА редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан даволангандан сўнг ушбу препаратни қабул қилишга ўтган пациентлар учун ҳам суткада марта 5-10 мг ни ташкил қилади. Препаратнинг дозасини танлаш вақтида ҳар бир пациентдаги холестериннинг даражасини, шунингдек юрак-қон томир тизими томонидан кузатиладиган асоратларнинг ривожланиш ҳавфи ва ножўя самараларнинг потенциал ривожланиш ҳавфини инобатга олиш керак. Зарурати бўлганида 4 ҳафтадан сўнг препаратнинг дозасига тузатиш киритиш мумкин. Препаратнинг кичикроқ дозаларига нисбатан 40 мг дозада қабул қилинганида ножўя самараларни ривожланиши мумкинлиги сабабли, препаратни 40 мг гача бўлган якуний титрлашни фақат гиперхолестеринемиянинг оғир шакли ва юрак-қон томир тизими томонидан кузатиладиган асоратларни ривожланиш хавфи юқори бўлган (айниқса, наслий гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда) пациентларда, препарат 20 мг дозада қабул қилинганида холестериннинг мақсадли даражасига эришилмаганида ва шифокор назоратида бўлган пациентларда ўтказиш керак. Препарат 40 мг дозада буюрилганида шифокорнинг синчков кузатуви тавсия этилади. Илгари шифокорга мурожаат қилмаган пациентларга 40 мг дозада буюриш тавсия этилмайди!
Кекса ёшдаги пациентлар
70 ёшдан ошган пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади. Ёшга қараб дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар
Енгил ва ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 60 мл дан кам) бўлган пациентлар учун 5 мг ни ташкил этади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга Липироз препаратини ҳар қандай дозаларда буюриш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни 40 мг дозада буюриш мумкин эмас.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар
Чайлд-Пью шкаласи бўйича 7 ва ундан паст балл бўлган пациентларда розувастатиннинг тизимли концентрацияси аниқланмаган. Аммо препаратнинг тизимли концентрациясини ошиши Чайлд-Пью шкаласи бўйича 8 ва 9 балл бўлган беморларда кузатилган. Бундай пациентларда препарат билан даволаниш фонида жигар фаолиятини назорат қилиш керак. Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 дан ортиқ балл бўлган пациентлар препаратни қабул қилиш юзасидан маълумотлар йўқ. Жигарнинг фаол босқичидаги касалликлари бўлган пациентларда Липироз препаратини қўллаш мумкин эмас.
Этник гуруҳлар
Осиё ирқига мансуб бўлган пациентларида розувастатиннинг тизимли концентрацияси ошиши мумкин. 10 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар буюрилганида осиёлик пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади. Бундай пациентларга препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас.
Миопатияга мойиллиги бўлган пациентлар
10 мг ва 20 мг дозаларда буюрилганида миопатияга мойиллиги бўлган пациентлар учун препаратнинг тавсия этилган бошланғич дозаси 5 мг ни ташкил этади. Бундай пациентларга препаратни 40 мг дозада қўллаш мумкин эмас.
Липироз препаратини қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ножўя самаралари, одатда ўртача даражада ифодаланган ва қисқа муддатли бўлади. Назоратли клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида розувастатин қабул қилган 4% дан камроқ пациентлар ножўя самаралар ривожланганлиги сабабли, даволанишни тўхтатганлар.
Клиник тадқиқотларда ва/ёки препарат савдога чиқарилгандан кейин кузатилган ножўя самаралар хақида қуйидаги частотадаги хабарлар келтирилган:
Аъзолар ва тизимлар | Тез-тез (≥ 1/100, < 1/10) | Баъзида (≥ 1/1000, < 1/100) | Кам ҳолларда (≥ 1/10000 < 1/1000) | Жуда кам ҳолларда, жумладан айрим хабарлар (< 1/10000) |
Аллергик реакциялар | - | Терини қичишиши, тошма, эшакеми | Ангионевротик шиш | Стивенс-Джонсон синдроми |
Марказий нерв тизими | Бош айланиши, бош оғриғи, астеник синдром | Уйқусизлик, кайфиятни ўзгариши | - | Полинейропатия, хотирани йўқолиши |
Овқат ҳазм қилиш йўллари | Қабзият, қоринда оғриқ, кўнгил айниши | - | Панкреатит | - |
Гепатобилиар тизим | - | Сариқлик, гепатит | - | - |
Таянч-ҳаракат тизими | Миалгия | - | Миопатия (шу жумладан миозит), рабдомиолиз | Артралгия |
Сийдик чиқариш тизими | - | - | Гематурия | - |
Лаборатор кўрсаткичлар | - | - | “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши | - |
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қўлланганда бўлгани каби, ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлиги дозага боғлиқ характерга эга.
Буйрак ва жигар томонидан яққол ножўя самаралар, рабдомиолизни ривожланиш тез-тезлиги розувастатинни 40 мг дозада қабул қилган пациентларда ошади.
Сийдик чиқариши тизими томонидан: розувастатинни қабул қилганда, асосан буйрак найчаларининг фаолиятини ўзгариши оқибатидаги протеинурия кузатилган. Сийдикда оқсилнинг миқдорини ўзгариши (оқсил йўқ ёки жуда кам миқдордан ++ даражагача ва ундан юқори) розувастатинни 10 ва 20 мг дозаларда қабул қилган пациентларнинг 1% дан камроқ қисмида, препаратни 40 мг дозада қабул қилган пациентларнинг тахминан 3% да аниқланган.
Сийдикда оқсилнинг миқдорини минимал даражада ўзгариши, нол даражадан ёки жуда кам миқдордан +даражагача яққол ўзгариши препарат 20 мг дозада қабул қилинганида кузатилган. Кўпчилик ҳолларда протеинурия даволаниш вақтида камайган ва ўз-ўзидан ўтиб кетган. Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари таҳлил қилинганида протеинурия ва буйракнинг ўткир ёки зўрайиб борувчи касалликлари ўртасида сабабий боғлиқлик аниқланмаган. Розувастатин билан даволаш курсини ўтказган қатор пациентларда гематурия кузатилган, аммо клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, бундай ҳолатларни ривожланиш тез-тезлиги жуда кам эканлигини кўрсатган.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: скелет мушакларига таъсири, миалгия, миопатия (шу жумладан, миозит) ва кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши билан ёки ривожланмасдан рабдомиолизни пайдо бўлиши розувастатиннинг ҳар қандай дозасини, айниқса 20 мг дан ортиқ дозани қабул қилган пациентларда кузатилган. Креатинфосфокиназа (КФК) нинг миқдорини қабул қилинаётган дозага қараб ошиши розувастатинни қабул қилган пациентларда аниқланган, аммо кўпчилик ҳолларда бу кўринишлар аҳамиятсиз даражада, симптомсиз ва вақтинчалик бўлган. Агар КФК нинг миқдори меъёрнинг юқори чегарасидан 5 марта ошса, у ҳолда даволашни тўхтатиш керак.
Жигар томонидан: бошқа ГМГ-КоА ингибиторларини қабул қилганда бўлган каби, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини қабул қилинаётган дозага қараб ошиши розувастатинни қабул қилган пациентларнинг аҳамиятсиз миқдорида аниқланган. Бунда кўпчилик ҳолларда бу ошиш ўртача даражада, симптомсиз ва ўтувчан бўлган.
- розувастатинга ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик;
- жигарнинг фаол фазадаги касалликлари, шу жумладан “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини турғун ошиши, шунингдек қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини норманинг юқори чегарасига нисбатан 3 мартадан кўп қийматга ошиши;
- буйрак фаолиятини яққол бузилишлари (креатинин клиренси (КК) минутига 30 мл дан кам);
- миопатия;
- циклоспорин билан бир вақтда қабул қилиш;
- миотоксик асоратларни ривожланишига мойиллиги бўлган пациентларда;
- ҳомиладорлик ва лактация даври;
- контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланмайдиган туғруқ ёшидаги аёллар;
- 18 ёшгача болалар (самарадорлиги ва ўзлаштирилиши аниқланмаган);
- Чайлд-Пью шкаласи бўйича 9 баллдан юқори жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар;
- лактазани ўзлаштиролмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактоза мальабсорбциясида қўллаш мумкин эмас.
Эҳтиёткорлик билан
Миопатия/рабдомиолизни ривожланиш ҳавфи мавжуд - буйрак етишмовчилиги, гипотиреоз; шахсий ёки оилавий анамнезида наслий мушак касалликларини бўлиши ва олдинги анамнезида ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратлар қўлланганида кузатилган мушаклар токсиклиги; алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш; розувастатиннинг концентрациясини ошиши кузатилган ҳолатлар; 70 ёшдан катта пациентлар; анамнезида жигар касалликлари; сепсис, артериал гипотензия; йирик жарроҳлик аралашувлари; жароҳатлар; оғир даражадаги метаболик, эндокрин ёки электролит бузилишлар; назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқ; ирқий мансублик (осиёлик); фибратларни бир вақтда қабул қилишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Циклоспорин: розувастатин ва циклоспорин бир вақтда қабул қилинганида розувастатиннинг AUC, соғлом кўнгиллиларда олинган қийматларга нисбатан 7 марта ошган. Уларни бирга қўллаш қон плазмасида розувастатиннинг концентрацияси 11 марта ошишига олиб келади. Препаратлар бир вақтда қўлланганида қон плазмасида циклоспориннинг концентрациясини ўзгариши аниқланмаган.
К витаминининг антагонистлари: ГМГ КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари билан бўлгани каби, К витаминининг антагонистларини (масалан, варфарин ёки бошқа кумарин антикоагулянтлари) бир вақтда олаётган пациентларда розувастатин билан даволашни бошлаш ёки препаратнинг дозасини ошириш, халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) ошишига олиб келиши мумкин. Розувастатинни бекор қилиш ёки дозасини пасайтириш ХНН ни камайишига олиб келиши мумкин. Бундай ҳолларда ХНН ни мониторинг ўтказиш керак.
Эзетимиб: розувастатин ва эзетимиб бир вақтда қабул қилинганида иккала препаратларининг AUC ва Сmax ни ўзгариши кузатилмайди. Бироқ розувастатин ва эзетимибни фармакодинамик ўзаро таъсири нохуш кўринишларни чақириши мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас.
Гемфиброзил ва липидларнинг даражасини пасайтирувчи бошқа воситалар: розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг Сmax ва AUC ни 2 марта ошишига олиб келади.
Специфик ўзаро таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари асосида фенофибратлар билан мувофиқ фармакокинетик ўзаро таъсирлар кутилмайди, бироқ фармакодинамик ўзаро таъсир қилиши мумкин. Гемфиброзил, фенофибрат, бошқа фибратлар ва никотин кислотасининг липидларни пасайтирувчи дозалари (суткада 1 г ёки ундан ортиқ дозалари) ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилинганида, улар монотерапияда қўлланганида ҳам миопатияни чақириши мумкинлиги туфайли, миопатия ривожланиш хавфини оширганлар. Розувастатиннинг 40 мг дозасини фибратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни гемфиброзил ва липидларни пасайтирувчи бошқа воситалар билан бир вақтда қабул қилганда розувастатиннинг бошланғич дозаси 5 мг дан ошмаслиги керак.
Протеаза ингибиторлари: гарчи аниқ ўзаро таъсир қилиш механизми маълум бўлмаса-да, розувастатинни протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш розувастатиннинг ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин. Бир фармакокинетик тадқиқотда 20 мг розувастатин ва таркибида иккита протеаза ингибиторларини сақлаган мажмуавий препарат (400 мг лопинавир/100 мг ритонавир) бир вақтда соғлом кўнгиллиларга қўлланганида, розувастатиннинг AUC(0-24) 2 марта ва Cmax ни 5 марта ошиши аниқланган. Шунинг учун ОИТВ бўлган пациентларни даволашда розувастатин ва протеаза ингибиторларини бир вақтда буюриш тавсия этилмайди.
Антацидлар: розувастатин ва таркибида алюминий ва магний гидроксидини сақловчи суспензия дори шаклидаги антацидларни бир вақтда қабул қилиш, розувастатиннинг плазмадаги концентрациясини тахминан 50% га камайишига олиб келади. Агар антацидлар розувастатин қабул қилинганидан сўнг 2 соатдан кейин қабул қилинса, ушбу самара кучсизроқ ифодаланади. Ушбу ўзаро таъсирнинг клиник аҳамияти ўрганилмаган.
Эритромицин: розувастатин ва эритромицинни бир вақтда қабул қилиш розувастатиннинг AUC(0-t) ни 20% га ва Сmax ни 30% га камайишига олиб келиши мумкин. Бундай ўзаро таъсир ичакнинг моторикасини, эритромицинни қабул қилиш билан боғлиқ бўлган кучайиши натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Перорал контрацептивлар/ўринбосар гормонал даволаш (ЎГД): розувастатин ва перорал контрацептивларни бир вақтда қабул қилиш этинилэстрадиол ва норгестрелнинг AUC ни мувофиқ 26% ва 34% га ошишига олиб келиши мумкин. Плазмадаги концентрациясини бундай ошишини, перорал контрацептивларнинг дозаларини танлашда ҳисобга олиш керак.
Розувастатин ва гормон ўрнини босувчи даволашни бир вақтда қўллаш бўйича фармакокинетик маълумотлар йўқ, шунинг учун, ушбу мажмуа қўлланганида ҳам ўхшаш самарани истисно қилиш мумкин эмас. Бироқ клиник тадқиқотларни ўтказиш вақтида препаратларнинг бундай мажмуаси аёллар томонидан кенг қўлланган ва яхши ўзлаштирилган.
Бошқа дори препаратлари: розувастатин ва дигоксин бир вақтда қабул қилинганида клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кутилмайди.
Цитохром Р450 изоферментлари:
In vivo ва in vitro шароитларида ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари, розувастатинни цитохром Р450 изоферментларининг на ингибитори, на индуктори эканлигини кўрсатади. Бундан ташқари, розувастатин ушбу изоферментлар учун кучсиз субстрат ҳисобланади.
Розувастатин ва флуконазол (CYP2C9 ва CYP3A4 изоферментларнинг ингибитори) ва кетоконазол (CYP2A6 ва CYP3A4 изоферментларининг ингибитори) орасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсир аниқланмаган. Розувастатин ва итраконазолни (CYP3A4 изоферментининг ингибитори) бирга қўллаш розувастатиннинг AUC ни 28% га оширади, (бу клиник аҳамиятга эга эмас). Шунинг учун, цитохром Р450 нинг метаболизми билан боғлиқ бўлган ўзаро таъсир кутилмайди.
Розувастатиннинг юқори дозаларини, хусусан 40 мг дозасини қабул қилган пациентларда, асосан буйрак найчалари оқибатидаги протеинурия кузатилган, ва кўпчилик ҳолларда даврий ва қисқа муддатли бўлган. Бундай протеинурия буйракларнинг ўткир касалликларини ривожланиши ёки буйракларнинг мавжуд бўлган касалликларини кучайишидан далолат бермайди. Розувастатин 40 мг дозада қабул қилинганида буйрак фаолиятининг жиддий бузилишларини ривожланиш тез-тезлиги ортади. Липироз препарати билан даволаниш вақтида буйрак фаолиятининг кўрсатгичларини назорат қилиш тавсия этилади.
Розувастатин барча дозаларда қўлланганида ва, айниқса препарат 20 мг дан юқори дозаларда қабул қилинганида, миалгия, миопатия, кам ҳолларда рабдомиолиз аниқланган. ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари ва эзетимиб бир вақтда қабул қилинганида рабдомиолиз жуда кам ҳолларда ривожланган. Бундай ҳолатда препаратларнинг фармакологик ўзаро таъсирини истисно қилиб бўлмайди, шунинг учун Липироз ва эзетимибни бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Розувастатин 40 мг дозада қабул қилинганида рабдомиолизни ривожланиш ҳоллари ошади.
КФК нинг фаоллигини, КФК ни ошишига олиб келадиган жадал жисмоний ҳаракатлардан сўнг аниқлаш мумкин эмас, чунки бу олинган натижаларни талқин қилишни қийинлаштириши мумкин. Препарат билан даволаш бошланишидан олдин, КФК нинг кўрсаткичлари норманинг юқори чегарасидан 5 марта кўп ошганида, 5-7 кундан кейин такроран ўлчаш керак., Агар такроран ўлчанганида КФК нинг дастлабки кўрсаткичи тасдиқланса (норманинг юқори чегарасидан 5 марта кўп), Липироз билан даволашни бошлаш мумкин эмас.
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, Липироз препаратини миопатия / рабдомиолизнинг хавф омиллари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бундай омилларга қуйидагилар киради:
- буйрак етишмовчилиги;
- гипотиреоз (40 мг дозаси учун);
- шахсий ва оилавий анамнезда мушакларнинг касалликлари (40 мг дозаси учун);
- анамнезда ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратларни қабул қилиш фонида миотоксикликни кузатилганлиги (40 мг дозаси учун);
- алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш (40 мг дозаси учун);
- 70 ёшдан катталар;
- қон плазмасида препаратнинг концентрациясини ошиши билан кечадиган ҳолатлар (40 мг дозаси учун);
- бир вақтда фибратларни қабул қилиш (40 мг дозаси учун).
Бундай пациентларда даволашдан кутилган фойда ва хавф нисбатини баҳолаш керак ва бутун даволаш курси давомида клиник кузатишни амалга ошириш керак.
Кутилмаганда мушак оғриқлари, мушакларни кучсизлиги ёки спазмлари, айниқса лоҳаслик ёки иситма билан бирга кечган ҳолатларда, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида пациентларни хабардор қилиш тавсия этилади.
Бундай пациентларда КФК нинг фаоллигини назорат қилиш шарт. Агар КФК нинг даражаси норманинг юқори чегарасига нисбатан 5 мартадан кўп ошган бўлса, ёки мушаклар томонидан кузатилган симптомлар кескин ифодаланган бўлса, ва бутун кун давомида кундалик дискомфорт чақирса (хатто агар КФК нинг даражаси норманинг юқори чегерасидан 5 марта кам бўлса ҳам), даволаш тўхтатилиши керак. Агар симптомлар йўқолса, ва КФК нинг фаоллиги нормага қайтса, у ҳолда Липироз препаратини такроран буюриш ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг муқобил ингибиторларини кичикроқ дозаларда пациентни синчков кузатуви остида буюриш масаласини кўриб чиқиш керак. Рабдомиолизнинг симптомлари бўлмаганида пациентларда КФК нинг фаоллигини мунтазам назорат қилиш мақсадга мувофиқ эмас.
Бироқ миозит ва миопатия ҳолларини ошиши, фибрат кислотасининг ҳосилалари, шу жумладан гемифибразил, циклоспорин, никотин кислотасини липидларни пасайтирувчи дозаларда, замбуруғларга қарши воситалар, протеаза ингибиторлари ва макролид антибиотиклар билан бирга ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қабул қилган пациентларда аниқланган. Гемфиброзил ГМГ-КоА-редуктазанинг айрим ингибиторлари билан бирга буюрилганида миопатияни ривожланиш ҳавфини оширади. Шуннинг учун, розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Розувастатин фибратлар ёки никотин кислотасининг липидларни пасайтирувчи дозалари (1 г дан ортиқ) билан мажмуада қўлланганида бўлиши мумкин фойда ва ҳавф нисбатин синчиклаб баҳоланиши керак. Розувастатинни 40 мг дозада фибратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмасю.
Липироз препаратини миопатияга гумон қилиш имконини берувчи ёки иккиламчи буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ўткир, оғир даражадаги касалликлари (масалан, сепсис, артериал гипертензия, жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар, метаболик синдром, тиришишлар, эндокрин ва электролит бузилишлар) бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, Липироз препаратини алкоголни ҳаддан ташқари кўп миқдорда истеъмол қилувчи ёки анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Даволаш бошланишидан олдин ва бошланганидан сўнг 3 ойдан кейин жигар фаолиятининг кўрсатгичларини аниқлаш тавсия этилади. Агар қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 3 марта ошса, Липироз препаратини қабул қилишни тўхтатиш ёки қабул қилинаётган дозани камайтириш керак. Жигар фаолиятини яққол бузилишларининг ривожланиш тез-тезлиги (асосан, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши билан боғлиқ) препарат 40 мг дозада қабул қилинганида ошади. Гипотиреоз ёки нефротик синдром оқибатида гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда асосий касалликни даволаш Липироз препарати билан даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.
Фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш вақтида осиёлик пациентлар ичида розувастатиннинг тизимли концентрацияси европа ирқининг вакиллари мансуб пациентлар ичидан олинган маълумотларга нисбатан юқори эканлиги аниқланган.
Розувастатинни протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши
Ҳомиладорлик ва лактация даврида Липироз препаратини қўллаш мумкин эмас.
Туғруқ ёшидаги аёллар ишончли ва адекват контрацептив воситаларни қўллашлари керак.
Холестерин ва унинг биосинтези маҳсулотлари ҳомиланинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга эканлиги туфайли, ГМГ-КоА-редуктазани ингибиция бўлишини потенциал хавфи, уни ҳомиладорликда қўллашдан кутилган фойдадан юқори.
Ҳомиладорлик аниқланганида препаратни қабул қилишни зудлик билан тўхтатиш керак.
Препаратни она сутига ўтиши юзасидан маълумотлар йўқ. Лактация даврида препаратни буюриш зарурати бўлганида эмизишни дарҳол тўхтатиш керак.
Транспорт воситаларини бошқариш ва техник мосламалар билан ишлаш қобилиятига таъсири
Липироз препаратини транспорт воситаларини бошқариш ва техник мосламалар билан ишлаш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ препаратнинг фармакодинамик ҳусусиятлари асосида Липироз бундай таъсир кўрсатиши мумкин эмаслигини тахмин қилиш мумкин. Шунга қарамасдан, транспорт воситаси ва механизмларни бошқаришда, даволаниш вақтида бош айланиши ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Розувастатиннинг дозаси ошириб юборилганида специфик даволаш мавжуд эмас.
Доза ошириб юборилганида симптоматик даволаш ва тутиб турувчи тадбирларни ўтказиш тавсия этилади. Жигар фаолиятини ва КФК нинг фаоллик даражасини назорат қилиш керак. Бундай ҳолатда гемодиализнинг самарали бўлишини эҳтимоли кам.
10 таблеткадан 3 блистер алюмин фольгада, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
25 °С дан паст бўлган хона ҳароратида, зич ёпилган оригинал ўрамда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
“Agio Pharmaceuticals Ltd”, Ҳиндистон.
Rosuvastatin: 10 mg/tabletkalar
Ko`p so`raladigan savollar
Lipiroz tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning to`liq analoglari:
Lipiroz tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Lipiroz tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ning asosiy faol moddasi Rosuvastatin hisoblanadi.
Lipiroz tabletkalari 10 mg №30 (3 blister x 10 tabletka) ishlab chiqaruvchisi Agio Pharmaceuticals Limited hisoblanadi.