Litin siropi 200 ml (shisha)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 45 000 so'm)
L-karnitin: 30 mg/ml, Lizin gidroxloridi: 30 mg/ml, Nikotinamid: 3 mg/ml, Siprogeptadin: 0.4 mg/ml, Vitamin b1: 2 mg/ml, Vitamin b12: 0.02 mg/ml, Vitamin b2: 2 mg/ml, Vitamin b6: 2 mg/ml
Uchun ko‘rsatma Litin siropi 200 ml (shisha)
Ҳар 5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар:
- ципрогептадин гидрохлориди 2 мг;
- тиамин гидрохлориди 10 мг;
- пиридоксин гидрохлориди 10 мг;
- рибофлавин 10 мг;
- никотинамид 15 мг;
- цианокобаламин 100 мкг;
- лизин гидрохлориди 150 мг;
- левокарнитин 150 мг;
ёрдамчи моддалар: сахароза, суюқ глюкоза, пропиленгликоль, натрий бензоати, бронопол, динатрий эдетат, неомальт, лимон кислотаси моногидрати, глицерол, «карамель» бўёвчиси, малина ароматизатори, кардамон ароматизатори, сукралоза, тозаланган сув.
Жигарранг рангли тиниқ эритма.
Сироп.
Витаминлар.
Фармакодинамикаси
Литин мажмуавий препарат бўлиб, иштаҳани рағбатлантириш ва организмни нормал ўсиши учун мўлжалланган, овқат ҳазм бўлиш жараёнларини, овқатни сўрилиши ва ўзлаштирилишини яхшилайди.
Ципрогептадин гидрохлориди Литинпрепаратининг асосий компоненти иштаҳани гипоталамус даражасида рағбатлантирадиган моддадир. Ципрогептадин гидрохлориди серотониннинг антагонисти ҳусусиятларига эга.
Препарат витаминлар (В1, В2, В3, В6, В12) мажмуасини сақлайди, улар липидлар, оқсиллар ва углеводлар метаболизмида кофермент вазифасини бажариб, уларни ҳужайра даражасида ўзлаштирилишига ёрдам беради.
В1 витамини ушбу витамин шунингдек тиамин деб номланади. У ҳужайраларда, айниқса марказий нерв тизимида алмашинув жараёнларини учун муҳим. Ушбу витамин интеллект, хотира ва диққат учун жавобгар. Шу билан бирга В1 витамини МИЙ ва юракнинг ишини бошқариш учун керак.
В2 витамини углевод, оқсил ва ёғ алмашинувида, гликоген синтезида иштирок этади, темирни ўзлаштирилишига ёрдам беради, иммунитетни ва организмнинг ҳимоя механизмларини мустаҳкамлайди, нерв тизимининг фаолиятида муҳим роль ўйнайди, тутқаноқ, Альцгеймер касаллиги ва юқори ҳавотирлик каби касалликларни даволашда ёрдам беради. Оғиз бўшлиғи ва ичакнинг шиллиқ қаватларини нормал ҳолатда ушлаб туриш учун зарур, қалқонсимон без функциясини бошқаради. Ёруғликни сезиш ва ранг ажратиш фаолиятларини нормал кечишига ёрдам беради, кўзнинг тўр пардасини ультрабинафша нурларининг ортиқча таъсиридан ҳимоя қилади, кўзларни толиқишини камайтиради, қоронғиликка мослашишни таъминлайди, кўриш ўткирлигини оширади ва катарактани бартараф қилиш учун катта роль ўйнайди. Ҳуснбузар тошмаси, дерматит, экземада ёрдам беради, шикастланган тўқималарни битишини тезлаштиради.
В3 витамини ферментларни синтези учун, ёғлар, углеводлар, оқсилларни ўзлаштирилишини учун керак, энергия ажралиб чиқишига ёрдам беради, углеводлар алмашинувини фаоллаштиради, холестерин алмашинувини нормаллаштиради, турли гормонлар (жинсий гормонлар, кортизон, инсулин, тироксин) ни ишлаб чиқариш учун керак, бош мия ва МНТ нормал функциясини тутиб туради, эритроцитлар синтезини рағбатлантиради.
В6 витамини аминокислоталар, углеводлар ва ёғларни метаболизми учун зарур. Пиридоксинни танқислиги катталарда асосан периферик нерв тизими, тери, шиллиқ қаватлар ва қон яратиш тизимини шикастлайди. Болаларда МНТ га таъсир қилади. Пиридоксин етишмовчилигини клиник симптомлари бўлиб себореяли дерматит, микроцитар анемия, депрессия ҳуружлари ҳисобланади.
В12 витамини фаол модда бўлиб, нуклеопротеинлар ва миелинни синтези, репродукцияси, эритропоэзни ўсиши ва нормал тутиб туриш учун зарур. В12 витаминини танқислиги анемияга, аксонни дегенерацияси билан бирга нейробиологик шикастланишига олиб келади.
Лизин гидрохлориди алмаштириб бўлмайдиган аминокислота бўлиб, препаратнинг формуласини тўлдиради, оқсиллар биосинтезини асоси ҳисобланади, ногормонал анаболик таъсир кўрсатади. Кальцийни боғланишини енгиллаштиради ва суякларни шаклланиш жараёнини яхшилайди. Лизинни етишмовчилик симптомлари: ўсишдан орқада қолиш, иштаҳани пасайиши, чарчоқлик ҳисси, тез толиқиш, анемия. Лизин меъдада хлорид кислотаси секрециясини рағбатлантириб, овқат ҳазм бўлиш фаолиятини яхшилайди. Азотни катаболизмини рағбатлантиради ва протеинларга олиб келади, гемоглобиннинг миқдорини ва эритроцитлар сонини оширади, жинс ва ёшидан қатъий назар метаболизмни рағбатлантиради.
Препаратнинг таркибидаги карнитин гидрохлориди анаболик, антигипоксант, ёғлар алмашинувини рағбатлантирувчи, регенерация қилувчи таъсир кўрсатади. У меъда-ичак ва меъда ости бези секрециясини рағбатлантиради, овқат ҳазм бўлиши ва сўрилишига ёрдам беради. Карнитин гидрохлориди организмни ўсишига ва нормал жисмоний ривожланишига ёрдам беради. Ёғ кислоталари метаболизмида иштирок этиб, уларни оксидларинишини рағбатлантиради. Карнитин гидрохлориди меъда ости безининг овқат ҳазм қилиш ферментларини ажралиб чиқишини рағбатлантиради, шу тариқа иштаҳани ошишига ва овқат ҳазм бўлишини яхшиланишига ёрдам беради. Кальцийни боғланишини енгиллаштиради ва суякларни шаклланиш жараёнини яхшилайди.
Препаратнинг компонентларини биргаликдаги таъсири организмда мувозанатланган моддалар алмашинувига ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
Максимал концентрацияси 4 соатдан кейин кузатилади. Дори воситаси яхши сўрилади. Сийдик билан 12 соат давомида чиқарилади.
- болалардаги психологик анорексия;
- инфекцион касалликларни ўтказгандан кейинги анорексия;
- витаминлар танқислиги билан боғлиқ бўлган анорексия;
- катталардаги анорексия;
- тузалиш даври;
- умумий ҳолсизлик, чарчоқлик, толиқиш;
- конституцион озғинлик;
- В1, В2, В3, В6, В12 витаминлар, аминокислоталар (карнитин ва лизин) танқислигида қўлланади.
2 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларга: 5-10 мл дан кунига 3 марта буюрилади.
6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга: 10 мл дан кунига 3 марта буюрилади.
12 ёшдан ошган болалар ва катталарга: 10-20 мл дан кунига 3 марта буюрилади.
Литинпрепаратини овқатдан 0,5-1 соат олдин қабул қилиш керак.
Даволаш курси шифокор томонидан индивидуал равишда белгиланади.
Давошнинг давомийлиги:
Даволашнинг таъсири одатда дори воситасини қўллаш бошланганидан сўнг 4-10 кундан кейин намоён бўлади. Даволаш 15 кундан 1 ойликкача бўлган танаффус билан 1-2 ой давомида давом эттириш мумкин. Ҳеч қандай нохуш ножўя самаралар кузатилмаган.
Уйқучанлик, аллергик реакциялар, седатив самараси, кўришни хиралашиши бўлиши мумкин.
Кам ҳолларда: қабзият, бош оғриғи, бош айланиши, ҳолсизлик, онгни чалкашиши, болаларда қўзғалувчанлик ва уйқучанлик, сийдикни тутилиши, мидриаз, аккомодация билан муаммолар, юракни тез уриб кетиши, гипотония, тошма, эшакеми, фотодерматит бўлиши мумкин.
Препаратнинг дозасини камайтириб, ушбу самаралардан сақланиш мумкин.
- препаратнинг компонентларига аллергик реакция;
- ўткир буйрак ва жигар етишмовчилиги;
- 2 ёшгача бўлган болаларга қўллаш мумкин эмас.
Алкоголли ичимликлар билан бир вақтда қабул қилинганида алкогол марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайтириши мумкин. Моноаминооксидаза ингибиторлари (МАО) сақловчи препаратлар ципрогептадиннинг антихолинергик самарасини кучайтириши мумкин. Ципрогептадин флуоксетин, фенелзин, пароксетиннинг антидепрессив самарасини сусайтириши мумкин. Орал ҳомилага қарши воситалар ва аскорбин кислотаси цианокобаламиннинг фаоллигини камайтириши мумкин.
Антихолинергик самаралари (айниқса катталарда ва озиб кетган пациентларда) борлиги туфайли, гипотония, бош айланиши ривожланиши мумкин, шунингдек анамнезида бронхиал астма, гипертиреоз, гипертония, ўпкани сурункали обструктив касаллиги, кўз ички босимини ошиши ва юрак-қон томир касалликлари бўлган пациентларни яхшилаб назорат қилиш керак. Фруктозани ўзлаштиролмаслик ёки глюкоза-галактоза мальабсорбцияси синдроми каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар ушбу препаратни қабул қилишлари мумкин эмас.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ҳомиладорликда препаратнинг ҳавфсизлиги ўрганилмаган. Препаратни кўкрак сутига ўтиши юзасидан маълумотлар йўқ, бироқ препаратнинг таркибида ципрогептадин борлиги сабабли, даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш ёки препаратни қабул қилмаслик тавсия этилади.
Автотранспортни ёки бошқа потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш ҳусусияти
Ҳолсизлик ва уйқучанлик каби ножўя самаралар ривожланиши мумкинлиги туфайли, транспорт воситаси ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш тавсия этилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Эритма 200 мл дан жигарранг рангли флаконларда, биринчи марта очиш назорати бўлган алюмин қалпоқчалар бекитилган. 1 флакон давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт бўйича.
"König Pharma", Register Office:- 307, Shivok House No.1, Karampura Complex, New Delhi-110015, Ҳиндистон.
L-karnitin: 30 mg/ml, Lizin gidroxloridi: 30 mg/ml, Nikotinamid: 3 mg/ml, Siprogeptadin: 0.4 mg/ml, Vitamin b1: 2 mg/ml, Vitamin b12: 0.02 mg/ml, Vitamin b2: 2 mg/ml, Vitamin b6: 2 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
2 yoshdan boshlab. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Litin siropi 200 ml (shisha) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Hindiston.
Litin siropi 200 ml (shisha) ishlab chiqaruvchisi Konig Pharma hisoblanadi.