Liverin in'ektsiya uchun eritma 0,6 g / 2 ml, 2 ml №7 (ampulalar)
- Tovar haqida hamma narsa
- Dorixonalardagi narxlar
- Analoglar (dan 26000 so'm)
Uchun ko‘rsatma Liverin in'ektsiya uchun eritma 0,6 g / 2 ml, 2 ml №7 (ampulalar)
Ҳар бир ампуладаги эритма қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: оксиматрин 0,6 г;
ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, хлорид кислотаси, инъекция учун сув.
Тиниқ, рангсиз ёки сарғиш эритма.
Инъекция учун эритма.
Гепатопротектор. АТХ коди: А05ВА.
Оксиматрин кам учрайдиган тетрациклохинолизидин алкалоидидир. Оксиматрин тулкиқуйруқ Софоранинг фаол ингредиенти бўлиб, яллиғланишга қарши, антибактериал, аллергияга қарши, ўсмаларга қарши, вирусларга қарши (В гепатити вирусига қарши), фиброзга қарши таъсир кўрсатади, юрак ритмини нормаллаштиради, иммунитет ва оқ қон таначаларининг даражасини оширади, жигарни ҳимоялайди, детумесценция ва диурезни яхшилайди, биологик жавоб реакциясини оширади.
Фармакодинамикаси
Оксиматрин вируслар репликацияси (кўпайиши) ни ингибиция қилади, жигар ҳужайраларини парчаланишини камайтиради ва жигарни фиброзланишдан ҳимоя қилади, шунингдек сафрони оқиб чиқишига ёрдам беради.
Оксиматрин юрак қисқаришларини бошқаради, кўпчилик сабаблар оқибатида ривожланган аритмияларга қарши таъсир қилади, коронар артерияларини кенгайтиради, қон оқимини яхшилайди ва юрак ҳужайраларига кислородни етиб келишини яхшилайди, миокардитни чақирадиган Коксаки вирусига қарши таъсир қилади. Оксиматрин цитоплазмада эркин Са2+ ионларининг даражасини оширади, шунингдек ц-АМФ (циклик аденозинмонофосфат) ни қисқартиради, шундай қилиб оксиматрин ҳужайра мембранасига таъсир қилиш ва Са2+ ионлари ва ц-АМФ нинг даражасини ўзгартириш орқали иммун тизимига таъсир кўрсатади.
Оксиматрин ўсма ҳужайраларини ўсишини бевосита ингибиция қилади.
Оксиматрин терининг аллергик касалликлари ва инфекцияни даволашда қўлланади, узлуксиз ишлаб чиқариладиган кератиноцит ҳужайраларни сусайтиради, ўзига хос тангачаларни ишлаб чиқариб, псориаз бўлган соҳаларни камайтиради.
Оксиматрин IgE антителани шаклланишига таъсир кўрсатмайди, бироқ талоқнинг ҳужайраларига бевосита таъсир қилади. Аллергенлар томонидан аҳамиятли даражада чақирилган семиз ҳужайраларнинг дегрануляциясини ингибиция қилади, шу билан семиз ҳужайраларнинг кўчиб юришини пасайтириш орқали гистаминнинг ажралиб чиқишини тўхтатади.
Фармакокинетикаси
Вена ичига инъекция қилинганидан сўнг оксиматриннинг зардобдаги концентрацияси икки камерали фармакокинетик моделга мос келади. Препарат асосан ўт пуфаги, буйрак, жигар, ва ичакка, сўнгра эса суяк кўмиги ва талоққа тақсимланади, препарат қонда узоқ вақт давомида сақланиб туради. Препарат асосан жигарда ва буйракда метаболизмга учрайди ва сийдик ва ахлат билан организмдан чиқарилади.
- сурункали вирусли гепатит В ва сурункали вирусли гепатит С;
- жигар фибрози ва циррози;
- радиотерапия ва химиотерапия таъсирида чақирилган лейкопения;
- оддий псориазда қўлланади.
Мушак ичига: 0,6 г (1 ампула) дан кунига бир марта юборилади.
Вена ичига: 0,6 г (1 ампула) 100-250 мл 5% ли глюкоза эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади. Вена ичига томчилаб, минутига 60 томчи тезлик билан кунига бир марта юборилади.
Сурункали вирусли В ва С гепатитларини даволаш курси 24 ҳафта, жигар фибрози ва циррозини даволаш курси 52 ҳафтани ташкил этади. Препаратни парентерал қўллаш имкони бўлмаганида, 8-12 ҳафталик даволаш курсидан сўнг препаратни перорал шаклда (Ливерин капсулалар) қўллашни давом эттирилади.
Тўлиқ даволаш курси тугаганидан сўнг пациентнинг ҳолатини назорат қилиш ва даволашни давом эттириш кераклиги ҳақидаги масалани хал қилиш мақсадида мутахассис кўрувидан ўтиши керак.
Радиотерапия ва химиотерапия таъсирида чақирилган лейкопенияни даволаш: химио- ёки радиотерапия бошланишидан 3 кун олдин, 0,6 г (1 ампула) мушак ичига ёки вена ичига томчилаб, 10 кун давомида юборилади. 10 кунлик даволаш курси тугаганидан сўнг такрорий даволаш курсини буюриш кераклиги хақидаги масалани ҳал қилиш учун қон формуласи назорат қилиш ва шифокорнинг маслаҳати керак.
Оддий псориазда даволаш курси 1 ойни ташкил этади.
Ливерин инъекция учун эритмаси одатда яхши ўзлаштирилади. Нохуш реакцияларни ривожланиш тез-тезлиги паст. Кўнгил айниши, қусиш, оғизда аччиқ таъм, диарея, қориннинг юқори қисмида дискомфорт ва оғриқ бўлиши мумкин. Кам ҳолларда тери тошмаси, кўкракда сиқилиш ва қизиб кетиш ривожланади, улар қўшимча даволашсиз ўтиб кетади. Инъекция қилинган жойда қизариш ёки оғриқ кузатилиши мумкин. Бироқ бундан мушак ичига чуқур юбориб сақланиш мумкин.
Ливерин инъекция учун эритмани оксиматрин ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Оксиматрин инъекция учун эритмани циклофосфамид билан бир вақтда қўллаш Эрлих ўсмасига нисбатан синергик даволовчи самара кўрсатади ва лейкопенияни бартараф қилади.
Ливерин, ИФН альфа 2b ва рибавиринни бирга қўллаш препаратларнинг ўзаро таъсирини кучайтиради ва ножўя самараларнинг намоён бўлиш тезлигини пасайтиради (вирусларга қарши таъсирини кучайтиради, некрозни камайтиради ва гепатоцитларнинг тикланишини рағбатлантиради, яллиғланишни пасайтиради, иммунитетни бошқаради).
Ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.
Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга Ливерин инъекция учун эритмасини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ҳомиладорлик ва лактация даври
Ливерин инъекция учун эритмани ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди. Ливерин инъекция учун эритмасини аёлларга лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Болалар
Болаларда мувофиқ назоратли клиник тадқиқотлар ўтказилмаган.
Кекса ёшдаги пациентлар
Дозасига мувофиқ равишда тузатиш киритиш керак.
Дори воситасини автотранспорт ва потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиш ҳусусияти
Аниқланмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Ливерин инъекция учун эритма юқори дозаларда қўлланганида махсус физикавий белгилар ва клиник симптомлар ривожланмаган. Ливерин инъекция учун эритманинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентлар синчков кузатувда бўлишлари керак.
2 мл дан шиша ампулаларда.
7 ампуладан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
2 йил.
Рецепт буйича.
Chia Tai Tianqing Pharmaceutical Group Co., Китай.
Oksimatrin: 300 mg/ml
Ko`p so`raladigan savollar
Liverin in'ektsiya uchun eritma 0,6 g / 2 ml, 2 ml №7 (ampulalar) narxi 35329 so'm - 1 шт.
Shifokor ko'rsatmasi bo'yicha. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.
Liverin in'ektsiya uchun eritma 0,6 g / 2 ml, 2 ml №7 (ampulalar) ning to`liq analoglari:
Liverin in'ektsiya uchun eritma 0,6 g / 2 ml, 2 ml №7 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Xitoy.
Liverin in'ektsiya uchun eritma 0,6 g / 2 ml, 2 ml №7 (ampulalar) ning asosiy faol moddasi Oksimatrin hisoblanadi.