Facebook Pixel Code

Magne B6 og'iz orqali yuborish uchun eritma, 10 ml №10 (ampulalar)

dagi narxlar
dan 81800 so'm gacha 108000 so'm
Без рецепта
113 ta dorixonalarda
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Qanday qilib buyurtma berish kerak?
Batafsil qo'llanma
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Savollaringiz bormi? Farmikdan so'rang!
Telegram chat-boti
Tavsifnomalar

Uchun ko‘rsatma Magne B6 og'iz orqali yuborish uchun eritma, 10 ml №10 (ampulalar)

Фаол моддалар: магний лактати дигидрати - 186 мг, магний пидолати - 936 мг, пиридоксин гидрохлориди - 10 мг.

Ёрдамчи моддалар: натрий дисульфити, натрий сахаринати, олча-карамелли ароматизатори, тозаланган сув.

Олча-карамелли ароматизаторининг таркиби: малина, апельсин, какао, қора қарағатнинг алкоголятлари ва спиртли настойкалари, қаҳва, Тонка дуккаклари, гемантус ва пажитник экстрактлари, ванилин, этилванилин, мальтол, пиперонал, оксифенилон, ацетилфенилкарбинол, диацетил, изоамил ацетати, гамма-ноналактон, иононлар, метилизоевгенол, бензой альдегиди, карамель, пропиленгликоль.

Бир ампуладаги магний (Mg2+) нинг умумий миқдори 100 мг (4,11 ммоль) ни ташкил қилади.

Тиниқ, жигарранг рангли, карамель хидли суюқлик.

Ичга қабул қилиш учун эритма ампулаларда.

Магний (турли тузлар ва комбинациялар). АТХ коди: A11JB.

Физиологик аспектлари

Магний асосан хужайра ички катиони ҳисобланади. У нейронларнинг қўзғалувчанлигини ва қўзғалашни нерв-мушак бўйлаб ўтказилишини пасайтиради, Кўпчилик ферментатив жараёнларда иштирок этади.

Магний аъзолар ва тўқималарнинг муҳим элементи ҳисобланади: суяк тўқимасида одам организмидаги магнийнинг умумий миқдорини ярми сақланади.

Клиник аспектлари

Зардобдаги магнийнинг даражалари:

  • 12 ва 17 мг/л гача (1-1,4 мЭкв/л ёки 0,5-0,7 ммоль/л) орасида: магнийнинг ўртача танқислигини кўрсатади;
  • 12 мг/л дан паст (1 мЭкв/л ёки0,5 ммоль/л) -магнийнинг оғир танқислигини кўрсатади.

Танқислик:

  • бирламчи, магний метаболизмини туғма аномалияси туфайли бўлиши мумкин;
  • қуйидагилар туфайли иккиламчи бўлиши мумкин: организмга ноадекват тушиши (оғир етарли овқатланмаслик, алкоголизм, тўлиқ парентерал овқатланиш), меъда-ичакда сўрилишини бузилишлари (сурункали ич кетиши, меъда-ичак оқмаси, гипопаратироидизм), буйраклар миқёсида ортиқча йўқотилиши (буйрак найчаларнинг касалликлари, жиддий полиурия, диуретикларни суистеъмол қилиш, сурункали пиелонефрит, бирламчи гиперальдостеронизм, цисплатин билан даволаниш) туфайли юз бериши мумкин.

Пиридоксин (В6 витамини) кўпчилик метаболик жараёнларда, нерв тизимининг метаболизмини бошқарилишида иштирок этади.

Пиридоксиннинг биологик хусусиятларини пиридоксаль-5-фосфат таьминлайди, у организмда пиридоксалькиназа ферменти иштирокида хосил бўлади.

В6 витамини магнийни меьда-ичак йўлларидан сўрилишини ва уни хужайраларга киришини яхшилайди, бу ушбу моддалар мажмуасининг самарадорлигини таъминлайди.

Фармакокинетикаси

Магний тузларининг меъда-ичакдан сўрилиши қисман пассив механизм йўли билан юз беради, унда тузнинг эрувчанлиги асосий ролни ўйнайди. Бу сўрилишнинг даражаси 50% дан ошмайди. Чиқарилиши авваламбор сийдик билан юз беради.

Ушбу дори воситаси магний сақлайди ва организмда бу элементнинг танқислигини тўғрилаш учун қўлланади.

Қуйидаги симптомларнинг маълум сонини мажмуаси магнийнинг танқислигидан далолат бериши мумкин:

  • асабийлик, таъсирчанлик, кучсиз хавотирлик, ўткинчи толиқиш, уйқуни бироз бузилиши;
  • меъда-ичак спазмлари, юракни тез-тез уриши (соғлом юракда) шаклидаги безовталик кўринишлари;
  • мушак тиришишлари, санчилиш ҳисси.

Магнийни буюриш бу симптомларни йўқотишга ёрдам бериши мумкин.

Агар бир ой даволашдан кейин яхшиланиш кузатилмаса, ушбу препарат билан монотерапияни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.

Ушбу дори препарати ичга қабул қилиш учун кўрсатилган.

УНИ ИНЪЕКЦИОН ЮБОРИШ МУМКИН ЭМАС.

Ампула ичидагисини ярим стакан сувда суюлтириш керак.

Катталарга: 2-3 қабулга бўлинган суткада 3-4 ампула овқат қабул қилиш вақтида.

Вазни 10 кг дан ортиқ болалар (тахминан 1 ёшли ва каттароқ болалар):

суткада 10-30 мг/кг (суткада 0,4-1,2 ммоль/кг), яъни 2-3 қабулга бўлинган суткада 1-4 ампула, овқатланиш вақтида қабул қилинади.

Ўтказиб юборилганини ўрнини тўлдириш учун иккиланган дозани қабул қилманг!

Қондаги магнийнинг даражаси нормаллашганидан кейин даволашни тўхтатиш керак.

Одатда даволаш давомийлиги бир ойни ташкил қилади.

Ампулани очиш учун, уни учидан ушлаб (олдиндан уни мато бўлакчаси билан ёпиш мумкин), кескин ҳаракат билан учини синдиринг. Расмда тасвирланган йўриқнома бўйича бажаринг!

Барча дорилар каби, ушбу препарат айрим одамларда у ёки бу даражадаги нохуш кўринишлар чақириши мумкин: диарея, абдоминал оғриқлар, тери реакциялари, аллергик реакциялар.

Препаратнинг ушбу чиқариш шаклида (ичга қабул қилиш учун эритма) натрий дисульфит (Е 223) мавжудлиги туфайли, хатто анафилактиккача бўлган аллергик реакциялар, ва бронхоспазм хавфи бор.

Ушбу препаратни қуйидаги ҳолларда қўллаш мумкин эмас:

  • препаратнинг компонентларидан бирига юқори сезувчанлик;
  • креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлган оғир буйрак етишмовчилиги;
  • леводопа билан бир вақтда қўллаш.

Магний, тавсия қилинмайдиган мажмуалар

Фосфор ёки кальций тузлари

Бу препаратлар магнийни ичакдан сўрилишини сусайтиради.

Эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар

Перорал тетрациклинлар

Тетрациклинлар ва магнийни ичга қабул қилиш орасида, тетрациклинларни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини пасайиши туфайли, камида 3 соатлик интервалга риоя қилиш керак.

Перорал тромболитик воситалар

Магний уларнинг таъсирини сусайтиради. Магний темирнинг ўзлаштирилишини камайтиради.

В6 витамини, тавсия қилинмайдиган мажмуалар

Леводопа

Леводопа билан бир вақтда қўлланганида, леводопанинг самаралари камаяди ёки бутунлай сусаяди.

В6 витамини, эътиборга олиш керак бўлган мажмуалар

Гормонал контрацептивлар

Гормонал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганида, қон плазмасида пиридоксиннинг концентрацияси ошиши мумкин.

Диуретиклар

Бир вақтда қўлланганида диуретикларнинг таъсири потенцияланади.

Изоникотингидразид, пеницилламин, циклосерин

Изоникотингидразид, пеницилламин, циклосерин билан бир вақтда қўлланганида, пиридоксиннинг самарадорлиги пасайиши мумкин.

Фенитоин, фенобарбитал

Фенитоин, фенобарбитал билан бир вақтда қўлланганида, қон плазмасида фенитоин ва фенобарбиталнинг концентрацияси камайиши мумкин.

Йўлдош кальций танқислигида, қўшимча кальций юбориш бошлангунича, магнийнинг танқислиги бартараф қилинган бўлиши керак.

Магнийнинг оғир танқислигида ва сўрилишини бузилишларида, даволаш учун препаратларни вена ичига юбориш учун танланиши керак. Ушбу дори препарати ичга қабул қилиш учун кўрсатилган.

Эҳтиёткорлик чоралари

Ўртача буйрак етишмовчилигида, гипермагниемия билан боғлиқ бўлган хавфни олдини олиш мақсадида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигида, юракнинг ишемик касаллигида эҳтиёткорлик билан қўлланади.

Жигарни оғир шикастланишларида пиридоксин юқори дозаларда унинг фаолиятини ёмонлаштириши мумкин. Пиридоксин юқори дозаларда узоқ вақт давомида (бир неча ойлар давомида ёки айрим ҳолларда - йил давомида) қўлланганида сенсор нейропатия ривожланиши мумкин, у увишиш, вестибуляр бузилишлар, қўл-оёқлар дистал бўлимларининг тремори ва аста-секин ривожланиб борувчи сенсор атаксия (ҳаракат координациясини бузилиши) каби симптоматика билан кечиши мумкин. Бу бузилишлар одатда қайтувчан бўлади ва В6 витаминининг юқори дозалари бекор қилинганидан кейин ўтиб кетади.

Ампулалар сульфит сақлайди, у хавф гурухи беморларида аллергик тур реакцияларни, шу жумладан анафилактик реакцияларни, чақириши ёки ёмонлаштириши мумкин.

Алоҳида гуруҳ пациентларда қўллашнинг ўзига хослиги

Ҳомиладорлик ва эмизиш

Ҳомиладорлик

Зарурати бўлганида бу дорини ҳомиладорликнинг ҳар қандай муддатида қўллаш мумкин. Агар препарат билан даволаниш давомида, Сиз ҳомиладор бўлганлигингизни аниқласангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг, у Сизни даволашни давом эттиришингиз керакми, йўқми ҳал қилади.

Эмизиш даври

Магнийни она сутига ўтиши туфайли, препаратни эмизиш даврида қўллашдан сақланиш керак.

Транспорт воситалари ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Алоҳида тавсиялар йўқ.

Дори препаратини тўғри ва самарали ишлатиш учун муҳим бўлган ёрдамчи моддалар

Ушбу дори препарати дисульфит сақлайди, у алоҳида хавфга дучор бўлган беморларда аллергик тур реакцияларни, анафилактик реакцияларни хам қўшиб, чақириши ёки ёмонлаштириши мумкин.

Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Агар буйраклар нормал ишлаётган бўлса, магнийнинг перорал дозасини ошириб юборилиши одатда токсик реакцияларга олиб келмайди. Аммо магний билан захрланиш буйрак етишмовчилигида ривожланиши мумкин. Токсик самаралари магнийнинг қондаги даражасига боғлиқ, уларнинг симптомлари эса қуйидагилар: артериал босимни тушиб кетиши, кўнгил айниши, қусиш, МНТ сусайиши, бузилган рефлекслар, ЭКГ ўзгаришлар, нафасни сусайиши, кома, юракни тўхташи ва нафас фалажи, анурия синдром. Катта доза қабул қилинганида - анурик синдром хавфи юз беради.

Даволаш: регидратация, жадаллаштирилган диурез. Буйрак етишмовчилигида гемодиализ ёки перотонеал диализ зарур.

10 мл сиғимли, иккала учининг ҳар бирида икки синдириш йўли бўлган III тур сариқ шиша ампула, 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

3 йил.

Рецептсиз берилади.

«Sanofi Aventis France», Франция.

«Cooperation Pharmaceutique Francaise», Франция.

Tavsifnomalar
Brend:
Savdo nomi:
Dozalash:

Magniy glyukonat: 93.6 mg/ml, Magniy laktat: 18.6 mg/ml, Vitamin b6: 1 mg/ml

Chiqarish shakli:
Eritma
Paketdagi miqdor:
10
Ovoz balandligi:
10 ml
Qo'llash tartibi:
Og`izga
Dam olish shartlari:
Retseptsiz
Kelib chiqishi:
Kimyoviy
Birlamchi qadoqlash:
ampula
Belgisi:
Import
Kelib chiqqan mamlakati:
Frantsiya
Kimlarga mumkin
Bolalar
Mumkin emas
Homilador
shifokor ko'rsatmasi bo'yicha

Ko`p so`raladigan savollar

Magne B6 og'iz orqali yuborish uchun eritma, 10 ml №10 (ampulalar) narxi 8180 so'm - 1 шт.

Mumkin emas. Ishlatishdan oldin shifokoringiz bilan maslahatlashing.

Magne B6 og'iz orqali yuborish uchun eritma, 10 ml №10 (ampulalar) ni ishlab chiqaruvchi mamlakat Frantsiya.

Magne B6 og'iz orqali yuborish uchun eritma, 10 ml №10 (ampulalar) ishlab chiqaruvchisi Cooperation Pharmaceutique Francaise hisoblanadi.